Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

muslim-3            Толиб ЁҚУБ

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва  ДЕҲҚОН

            Бир-бирини яхши танийдиган, ёшликда бирга ўйнаб-ўсишган 2-3 та олим, 3-4 та турли соҳалар мутахассиси ва битта деҳқон ҳафтада бир марта чойхонада йиғилишиб ҳарфана ейишар, сўҳбат пайтида асосан олимлар ва мутахассислар гапирар, деҳқон эса жимгина эшитиб ўтирар экан. Ҳар сафар олимлар деҳқонга умуман тушунарсиз қандайдир юқори материялар ҳақида гапиришса, мутахассислар ўзларининг кашфиётлари ҳақида завқланиб сўз юритишарди. Баъзан сўҳбат кутилмаган мавзуга бағишланган пайти ҳам бўларди. Бир сафар гап ҳазил-мутойибага айланди ва сўҳбатдошларнинг бири эшак қандай ҳайвон, унинг ўта ўжарлигини ҳамма билади, халачўп билан ниқтамасанг ўла қолса ҳам юрмайди, унда фаросатнинг “ф”си ҳам йўқ, ҳатто сигирчалик “ақли” йўқ – сигирни ҳовлингдан далага ҳайдаб юборсанг, кечгача далада ўтлаб, кечқурун ўзи ҳовлингга кириб келаверади, дея жамоа олдига – нега? деган савол қўйди. Continue reading «АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

ЮРТГА ҚАЙТИШ МУАММОСИ

Толиб ЁҚУБ

 

(Ярим ҳазил, ярим чин)

 

Шу кеча-ю кундузда мени ватанга, юртимиз Ўзбекистонга, қайтиш масаласи чулғаб олган. Бу ҳақиқий, чин масала – ҳазили йўқ! Бундан 1,5 йил илгари бу масала ҳаёлимга ҳам келмасди. Салкам 2 йил илгари Ўзбекистонда “келсанг ютаман” дейдиган исми Ислом, шарифи Карим бўлган аждаҳо бор эди. Ҳозир у йўқ – у ўлди! У 27 йил давомида яратган сиёсий тузум ҳам аста-секинлик билан ўлиб бораяпти, дейишмоқда Ўзбекистонда яшаётган таниш-билишлар. Илоҳим, шундай бўлсин! Чет элларда менга ўхшаган минглаб (балки ўнминглабдир?) ўзбекистонликлар шу орзу билан юришибди. Мен шу масала бўйича ҳар куни Озодлик Радиоси сайтини титкилайман. Кеча бундай хабар чиқди: “2005 йилдан буён Қирғизистон ва Россияда, 3 йилдан бери эса, Туркияда яшаётган Маъмура Раҳматова турмуш ўртоғи, қизи, ўғли, келини ва икки набираси билан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди…. Туркиядаги Ўзбекистон Бош консули ёрдамчисининг айтишича, агар Маъмура Раҳматова мурожаат қилса, унга ва оиласига Ўзбекистонга қайтиши учун қонун доирасида кўмак кўрсатилади. Continue reading «ЮРТГА ҚАЙТИШ МУАММОСИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

КИМДИР ОБОД ЮРТНИ ХАРОБ ҚИЛАДИ, КИМДИР ХАРОБ ЮРТНИ ОБОД ҚИЛАДИ

Толиб ЁҚУБ

Қишлоғимиздан икки километрча нарида темирйўл разъезди бўлиб, СССР парчалангач, темирйўл ҳам, разъезд ҳам бора-бора харобага айланди. Разъездда пишиқ ғиштдан тикланган 4 хонали иморат бўлиб, атрофда яшовчи аҳоли унинг барча эшик ва деразаларини қўпориб олиб кетишган, иморат ҳувуллаб қолган эди. Ўша пайтда мен Тошкентда, оилам (аёлим ва болаларим) эса Жиззахда, ота-онамдан қолган ҳовлида яшарди. Мен аҳъён-аҳъёнда оиламдан хабар олган Тошкентдан Жиззахга машинамда келганимда шу разъезд ёнидан ўтар эдим. Бир сафар келганимда нимагадир разъезд олдида тўхтадим. Машинадан тушишим билан кўзим ўта хароб ахволда бўлган бир чолга тушди – соқол-мўйлови ўсиб кетган, устидаги кийими йиртиқ, кирдан ранг-рўйини билиб бўлмас даражада эди.

Continue reading «КИМДИР ОБОД ЮРТНИ ХАРОБ ҚИЛАДИ, КИМДИР ХАРОБ ЮРТНИ ОБОД ҚИЛАДИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЎГИТЛАР

            Толиб ЁҚУБ

 

ТЎРТ БУЮК ДИН, ТЎРТ БУЮК ПАЙҒАМБАР, ЎН ЎГИТ ва ҲИЖОБ

 

              Ҳар қандай дин – ғоя, ҳар қандай ғоя – дин! Бу менинг фикрим эмас, бу – файласуфларнинг фикри. Дунёда динлар ва, демак, ғоялар кўп. Бу гапнинг акси ҳам тўғри – дунёда ғоялар ва, демак, динлар кўп. Дунёда беҳисоб ғоялар бор – уларнинг ҳар бирига инсониятнинг бир қисми ич-ичидан ишонади. Қандайдир ғояга ўнта одам ишонади, баъзисига мингта, баъзисига эса миллионлаб одам эътиқод қилади. Ғояни кашф этган инсонни унга эргашган ва ишонган одамлар даҳо (доҳий) дея тан олишади. Динда ҳам шундай – динда даҳони пайғамбар дейишади. Баъзи ғоялар инсонпарварликни тарғиб қилса, баъзилари эса инсонлар ва халқлар орасига раҳна солишга интилади. XIX-асрда миллати яҳудий бўлган германиялик файласуф Карл Маркс коммунистик ғояга асос солди. Унинг ғояси шу қадар жозибалик эди-ки, бу ғоя дунёдаги турли мамлакатларда юзмиллионлаб одамларни ўз ортидан эргаштирди – коммунистик ғоя динга, унинг асосчиси К.Маркс эса коммунистларнинг доҳий-пайғамбарига айланди. ХХ-асрда Германияда яна битта доҳий пайдо бўлди, уни немиснинг катта-ю-кичиги “фюрер” (доҳий) деб аташарди – бу нацизм ғоясига асос солган Адольф Ҳитлер эди. Унинг ғояси ҳам, К.Маркс ғояси каби, ўта жозибали эди, шунинг учун ҳам фан, техника, архитектура, адабиёт ва бошқа соҳаларда дунёга машҳур бўлган минглаб олим-у ёзувчиларни етиштириб берган немис халқини 15-20 йил ичида доҳий учун жонини ҳам аямайдиган фанатлар тўдасига айлантирди. Continue reading «ЎГИТЛАР»

ОБРАЩЕНИЯ

ОБРАЩЕНИЕ ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ШАВКАТУ МИРЗИЯЕВУ

ОБРАЩЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ШАВКАТУ МИРЗИЯЕВУ

ПО ПОВОДУ О ВОЗВРАЩЕНИИ НА РОДИНУ ПРАВОЗАЩИТНИКА ТАЛИБА ЯКУБОВА

Многоуважаемый господин Президент!

Мы, представители гражданского общества Узбекистана, которые на сегодняшний день проживают во многих уголках мира, а также те, которые ведут свою деятельность внутри страны, обращаемся к Вам с настоятельной просьбой в том, чтобы Вы взяли под свой личный контроль вопрос о возвращении на родину гражданина Республики Узбекистан, известного правозащитника Талиба Якубова, человека, который одним из первых в Узбекистане поднял вопросы о правах человека, демократии, свободы слова и выражений, борьбы против пыток, наставника всех нас в этих вопросах — у которого единственным желанием и мечтой является возвращение на родину. Continue reading «ОБРАЩЕНИЕ ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ШАВКАТУ МИРЗИЯЕВУ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ХАЛҚ ДУШМАНИ

Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади. Continue reading «ХАЛҚ ДУШМАНИ»

МУРОЖААТлар

ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВга

МУРОЖААТ

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакиллари, таниқли ҳуқуқбон, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]нинг Ўзбекистонга қайтиши масаласида Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Толиб Ёқубов куёви Азам Формонов қамоққа олиниши ортидан 2006 йил июль ойида Ўзбекистондан Францияга чиқиб кетган. У 11 йил давомида халқаро ҳуқуқбонлик ташкилотлари кўмагида А.Формонов озодлиги йўлида кураш олиб борди. И.Каримовнинг вафоти ва Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишингиз ортидан илгари ноҳақ қамалган қатор ҳуқуқбонлар, шу жумладан А.Формонов, журналистлар, сиёсий партия аъзолари ва тадбиркорлар қамоқхоналардан озодликга чиқишди. Continue reading «ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

НЕВАРАЛАРИМНИНГ ДУГОНАЛАРИ

Толиб ЁҚУБ

Жиззах туманидаги Тоқчилиқ қишлоғи Ўзбекистондаги минглаб қишлоқлардан бири. Уни бошқа қишлоқлардан афзал қиладиган бирорта шоху-бутоғи йўқ – ҳамма ёқда гувала, ё хом ғиштдан қурилган бир қаватли уйлар, кўчалари асфальт қилинган бўлса-да, ўнқир-чўнқир кўчаларда машина ҳайдасангиз кўнглингиз айнийди – бу 2006 йилнинг гаплари, ҳозир аҳвол қандайлигини билмайман, чунки мен 2006 йил июлида Ўзбекистондан чиқиб кетганман. Францияга биринчи бўлиб ўғлим Олим чиқиб кетди (9 февраль 2006 йил). Сабаби оддий – 2-3 йил ичида милиция унга қарши уч марта маъмурий ҳуқуқбузарлик айби билан, бир марта жиноят содир этиш айби билан иш қўзғатди. Ислом Каримов пайтида ёзилмаган бир қоида бор эди – унга кўра ҳукумат кучишлатар органларга: “мухолиф фикрдаги одамлар – Юсуф Жума каби шоирлар, Мамадали Маҳмуд каби ёзувчилар, Бахтиёр Ҳамро каби ҳуқуқбонларнинг ўзига тегмайсан, бошида уларнинг яқинлари (фарзанди, ака-укаси, тоға-жияни ва ҳоказо)ни қамайсан, товба қилмаса ўзини қамайсан” деган кўрсатма эди. Continue reading «НЕВАРАЛАРИМНИНГ ДУГОНАЛАРИ»

МУРОЖААТлар

КОНСУЛЛИК БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги

Консуллик Бошқармаси бошлиғига

 

Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]дпг

—————————————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

 

              Муҳтарам Бошлиқ!

 

              Авваламбор, аёлим Турсуной Якубованинг мени Ўзбекистонга қайтишим масаласида рухсат сўраб ёзган мурожаатига ўринбосарингиз жаноб Ф.Насриев жавоб хати юборгани учун Сизга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

 

              Мен Ўзбекистондан 2006 йил июль ойининг охирида чиқиб кетдим. Бундан олдинроқ, 2006 йил 29 апрельда сохта айблар билан менинг куёвим Азам Формонов қамоққа олинди. Мен унинг судюритув ишида қонуний ҳимоячи сифатида қатнашдим ва унга қарши қўзғатилган жиноий иш тамоман сохта эканини исботладим. Бироқ, Янгиер шаҳар суди раиси Эркин Хидирбоев уни 9 (тўққиз) йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Куёвим жазони Жаслиқдаги УЯ 64/71 колонияда ўтади ва Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шарофати билан 2017 йил 3 октябрьда озодликга чиқди. Куёвим судидан кейин кўп ўтмай Э.Хидирбоев маст ҳолатда авария содир этди, бир оёғидан айрилди, 1-гуруҳ ногиронига айланди. Судда давлат айбловчиси бўлиб қатнашган Ш.Норбўтаев ҳам тез орада пора билан ушланиб қамалиб кетди. Шундан кейин Аллоҳнинг Буюклигига шўбҳа қилиш мумкинми? Continue reading «КОНСУЛЛИК БОШҚАРМАСИ»

Аъзам ФАРМОНОВ, ФОТО

ҚАНЧАЛАР ЁҚАМЛИ «ОЗОДЛИК!» СЎЗИ ёхуд «ЖАСЛИҚ» ТУТҚИНЛИГИДАН КЕЙИНГИ ХАЁТ СУРАТЛАРДА

Азамжоннинг жияни (опаси Замиранинг ўғли) Аббоснинг уйланиш тўйида олинган расмлар

 

«Жаслиқ» конслагерини ортда қолдирган ҳуқуқ ҳимоячилари Азам Тургунов ва Азам Формоновлар Continue reading «ҚАНЧАЛАР ЁҚАМЛИ «ОЗОДЛИК!» СЎЗИ ёхуд «ЖАСЛИҚ» ТУТҚИНЛИГИДАН КЕЙИНГИ ХАЁТ СУРАТЛАРДА»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Толиб ЁҚУБ

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Яқин-яқинларгача “гражданин” сўзи ўзбек тилида “фуқаро” дея аталарди. Бу сўз (фуқаро) арабча сўз бўлиб, “қашшоқ” сўзини англатар экан. 1992 йил 2 июльда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни қабул қилинди ва … барча ўзбекистонликлар бир кунда “қашшоқ”га айланишди. Турган гап, ўзбекча “қашшоқ” сўзи яхши сўз эмас – қулоққа оғир ботади. Continue reading «“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ШАРОФ АКА ҲАҚИДА БИЛГАНЛАРИМ

        Толиб ЁҚУБ

 

        Шароф ака (Рашидов) вафот этганини мен 1983 йил 31 октябрь куни Кишинёв шахрида эшитдим. Мен Молдавияга бир кун олдин учиб борган эдим. Борганимдан, меҳмонхонадан, келганимни билдириш учун илмий раҳбарим профессор Валентин Данилович Белоусовга қўнғироқ қилдим.

Continue reading «ШАРОФ АКА ҲАҚИДА БИЛГАНЛАРИМ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Толиб ЁҚУБ

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Қонун устувор бўлмаган давлатда жамият сўзсиз оғир касалликга дучор бўлади – давлат идораларидаги коррупция, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа ижтимоий иллатлар касалликнинг мана-ман деган белгиларидир. «Томчи тошни кемиради” дея айтиб ўтишган зукко донолар. Томчининг тошни кемириши кўзга кўринмас жараён бўлганидек, ижтимоий иллатлар ҳам жамият ва давлатни кемириши деярли сезиларсиз, кўзга кўринмас жараёндир. Бу жараённи сезган ва тушунганлар ҳам бўлади, бироқ сезмаганлар сони жамиятда кўпроқ бўлгани сабабли ҳамма бунга ўрганиб қолади. Бундай жамиятни мутахассислар касал теккан жамият дейишади. Қишлоғимизда бир ўта камбағал оила бор эди. Оиланинг бу ҳолатини ҳар куни юзлаб одамлар кўрарди, бироқ бирортасининг ҳаёлига “Нега бу оила ўта хароб аҳволда яшайди?” деган фикр келмас эди – одамлар ўрганиб қолишган эди! Continue reading «КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“ЭШАК ЕМИ” ТОШДИРАДИГАН ТУЗУМ

Толиб ЁҚУБ

 

Ушбу мақоламда мен “демократия” сўзини биринчи ва охирги марта ишлатаман, чунки чет элларда яшаётган ва ҳар бир нарса, ҳодиса ва нуқтаи-назарни ислом дини лупаси [Лупа – нарса, тасвир ва расмни катталаштириб кўрсатадиган оптик асбоб] остида тахлил қиладиган баъзи ватандошларимизнинг баданига мазкур сўзни ўқигандаёқ “эшак еми” тошади. Агар мақолани ёзиш давомида мазкур сўзни ёзишга эҳтиёж сезсам, мен уни “ҳалиги сўз” ёки “ҳалиги тузум” дея ёзиб кетавераман. Табиий, ўша ватандошларнинг баданига “эшак еми”ни ҳуда-беҳудага тошдирмаслик учун, албатта. Мени мазкур мақолани ёзишга ундаган нарса яқинда Францияга келиб кетган қизим Озоданинг менга берган бир саволи бўлди. Озода уйимизга кириб келганда қоронғулик тушган эди. Эртаси куни эрталаб шаҳарни айлангани чиқдик. Бир кафеда чой ичиб ўтирганимизда Озода ажабланиб: “Дада, шаҳарларингда милиция кўринмайди-я” дея сўради. Мен тушунтирдим: Continue reading «“ЭШАК ЕМИ” ТОШДИРАДИГАН ТУЗУМ»

Азам ФОРМОНОВ, Аъзам ФАРМОНОВ, ENGLISH

Claim letter

To

The Attorney General

General Prosecutor’s Office of the Republic of Uzbekistan

Mr. Ikhtiyor Abdullayev

From

Talib Yakubov

—————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

Tel. +33(0)241667961


Respected Attorney General!

On 01 May 2015 Kungrat District Criminal Court of the Republic of Karakalpakstan in its meeting considered the criminal case №156673, instituted by the preliminary investigation body against the Azam Farmonov accused under the item «b» of Part 2 of Article 221 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. Continue reading «Claim letter»

Азам ФОРМОНОВ, Аъзам ФАРМОНОВ, ENGLISH

Claim letter

To

The Attorney General

General Prosecutor’s Office of the Republic of Uzbekistan

Mr. Ikhtiyor Abdullayev

From


Talib Yakubov

—————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

Tel. +33(0)241667961

 

Respected Attorney General!

I am Talib Yakubov, who lives in France congratulate you on your appointment to a high state position and I would like to appeal to you regarding an important issue. This issue is related to my son-in-law (husband of my daughter Ozoda Yakubova), Azam Turgunovich Farmonov who detained on 29.04.2006 under Article 165 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan (Extortion) and charged by a criminal court of Yangiyer city Sirdarya region on 15.06.2006 for 9 (nine) years of imprisonment. Azam Farmonov from the July 2006 up to now is in the prison-penal institution located in the village Jaslyk UY 64/71, Kungrat district, Republic of Karakalpakstan. On May 1 of this year, Kungrat district criminal court considered guilty for Azam Farmonov under Article 221 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan and extended his tenure for 5 (five) years, 26 (twenty-six) days and at the same time changed the detention regime from general to strict regime prison. Continue reading «Claim letter»

Аъзам ФАРМОНОВ, ENGLISH

COMPLAINT LETTER

Talib Yakubov

A`zam Formonov

To the Chairman of the Supreme Court Republic of Uzbekistan

Mr. Boritosh Mustafayev

From Talib Yakubov- defense counsel of convicted- Azam Turgunovich Farmonov,

Who are imprisoned in Penal Colony UY 64/71

————-———————–

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

COMPLAINT LETTER

(Under the control order)

Dear Chairman of the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan! Continue reading «COMPLAINT LETTER»

ENGLISH

THE REPORT OF THE HUMAN RIGHTS SOCIETY OF UZBEKISTAN

August 19, 2000 year

 

THE REPORT OF THE HUMAN RIGHTS SOCIETY OF UZBEKISTAN

 

Armed conflicts on the uzbek-tadjik borders (Sariasiyo and Uzun regions, Surkhandarya) and in the south of Kyrgizistan (Batkent region) arouse anxiety and serious fear for the peace and security of the whole Central Asian region.

Very little information received from the region of the armed conflict and vague explanations of officials hamper the objective evaluation of the situation. Continue reading «THE REPORT OF THE HUMAN RIGHTS SOCIETY OF UZBEKISTAN»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЎҒРИНИНГ  ЧЕМПИОНГА  АЙЛАНИШИ

Толиб ЁҚУБ

 

Мен Болгариянинг пойтахти Софияга икки марта борганман. Офиси Австриянинг Вена шаҳрида бўлган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Хельсинки Федерацияси (ХХФ)га аъзо бўлган Болгария Инсон Ҳуқуқлари Комитети (БИҲК) ўзининг йиллик мажлисларига мени меҳмон-кузатувчи сифатида икки марта таклиф қилган эди. Бир сафар БИҲКнинг офисидаги китоблар орасида ўрта масофаларга югуриш бўйича бир неча марта Болгария чемпиони бўлган, кейинчалик спорт журналистикаси соҳасида кўп мақолалар ва китоблар ёзган бир журналистнинг рус тилида ёзилган чоғроққина бир китоби менинг диққатимни ўзига тортди – китобнинг 1-2 саҳифасини ўқигач, у мени шу қадар ўзига мафтун этди-ки, мен уни бир ўтиришда ўқиб тугатдим. Китобнинг номини аниқ эслай олмайман, алас-алас эслашимча унинг номи »Менинг ўғри чемпион укагинам»га яқин эди. Continue reading «ЎҒРИНИНГ  ЧЕМПИОНГА  АЙЛАНИШИ»

Статьи Талиба ЯКУБОВА

О СУДЬЕ Э. И. ХИДИРБАЕВА

О  ЮРИДИЧЕСКОМ  И  ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОМ  ПОТЕНЦИАЛЕ

ПРЕДСЕДАТЕЛЯ  ЯНГИЕРСКОГО  ГОРОДСКОГО  СУДА

ПО  УГОЛОВНЫМ  ДЕЛАМ Э.И.ХИДИРБАЕВА

или

ЧТО  НАДО  ЗНАТЬ  ОБ  УГОЛОВНОМ  ДЕЛЕ  №1-110/2006

 

    Хотя у меня нет высшего юридического образования, но как правозащитник мне пришлось участвовать в ряде уголовных дел (у/д) в качестве защитника — благо часть 6 статьи 49 Уголовно-процессуального кодекса (УПК) Республики Узбекистан (РУз) позволяла »простым смертным» участвовать в производстве у/д в качестве защитника. В 2006 году, когда был арестован мой зять Азам Фармонов (муж моей дочери Озоды Якубовой), я руководил Обществом Прав Человека Узбекистана (ОПЧУ), а А.Фармонов являлся председателем Сырдарьинского областного отделения ОПЧУ. По версии прокуратуры Джизакской области оперативно-розыскная группа, состоящая из сотрудников прокуратуры и милиции Джизакской области, задержала с поличным Азама Фармонова и Алишера Караматова [председателя Мирзаабадского районного отделения ОПЧУ] при получении (около) 300 (триста) долларов США от некоего Уктама Маматкулова, у которого, якобы, правозащитники вымогали эту сумму. Правозащитникам было предъвлено обвинение по статье 165 (Вымогательство) Уголовного кодекса (УК) РУз. Continue reading «О СУДЬЕ Э. И. ХИДИРБАЕВА»

СТАТЬИ

СВОЕОБРАЗНЫЙ ЮБИЛЕЙ ПЛАМЕННЫХ СЕРДЕЦ

Талиб ЯКУБОВ

В 2017 году 17 января исполняется 17 лет, когда в городе Маргилан Ферганской области Республики Узбекистан (РУз) группа энтузиастов во главе с Мутабар Таджибаевой создала Клуб Пламенных Сердец (КПС). Тогда ни у кого и в мыслях не было, что этот Клуб со временем превратится в солидную правозащитную, да еще международную, организацию и свой 17-летний день рождения, своеобразный юбилей, будет отмечать не где-нибудь, а в Париже, столице Республики Франция, в которой Организацией Объединенных Наций (ООН) принималась »Всеобщая декларация прав человека». Тогда, в 2000 году, в первый месяц XXI-века, энтузиасты ставили перед собой более чем скромную цель — бороться против трех основных зол того времени: наркомании, проституции и милицейского беспредела. Борьба была не из легких — хотя Узбекистан приобрел независимость от коммунистической России еще 10 лет тому назад, но в стране государственная политика почти во всех сферах общественной жизни все еще велась по-коммунистически: такой же беспредел силовых структур, особенно в милиции, как и во-времена СССР, такое же неуважение к правам и свободам человека, такое же наплевательское отношение к распространению в обществе социальных зол как коррупция, наркомания, создание подпольных притонов со стороны участковых инспекторов милиции и т.д. Continue reading «СВОЕОБРАЗНЫЙ ЮБИЛЕЙ ПЛАМЕННЫХ СЕРДЕЦ»

Статьи Талиба ЯКУБОВА

…ЧТО НАДО ЗНАТЬ ОБ УГОЛОВНОМ ДЕЛЕ №1-110/2006

О  ЮРИДИЧЕСКОМ  И  ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОМ  ПОТЕНЦИАЛЕ
ПРЕДСЕДАТЕЛЯ  ЯНГИЕРСКОГО  ГОРОДСКОГО  СУДА
ПО  УГОЛОВНЫМ  ДЕЛАМ Э.И.ХИДИРБАЕВА

или

ЧТО  НАДО  ЗНАТЬ  ОБ  УГОЛОВНОМ  ДЕЛЕ  №1-110/2006

Хотя у меня нет высшего юридического образования, но как правозащитник мне пришлось участвовать в ряде уголовных дел (у/д) в качестве защитника — благо часть 6 статьи 49 Уголовно-процессуального кодекса (УПК) Республики Узбекистан (РУз) позволяла »простым смертным» участвовать в производстве у/д в качестве защитника. В 2006 году, когда был арестован мой зять Азам Фармонов (муж моей дочери Озоды Якубовой), я руководил Обществом Прав Человека Узбекистана (ОПЧУ), а А.Фармонов являлся председателем Сырдарьинского областного отделения ОПЧУ. По версии прокуратуры Джизакской области оперативно-розыскная группа, состоящая из сотрудников прокуратуры и милиции Джизакской области, задержала с поличным Азама Фармонова и Алишера Караматова [председателя Мирзаабадского районного отделения ОПЧУ] при получении (около) 300 (триста) долларов США от некоего Уктама Маматкулова, у которого, якобы, правозащитники вымогали эту сумму. Правозащитникам было предъвлено обвинение по статье 165 (Вымогательство) Уголовного кодекса (УК) РУз. Continue reading «…ЧТО НАДО ЗНАТЬ ОБ УГОЛОВНОМ ДЕЛЕ №1-110/2006»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

СУНЪИЙ ИҚТИДОР (ИНТЕЛЛЕКТ)

Толиб ЁҚУБSham ko`targan ko`r

    9 декабрьда Озодлик Радиоси рус хизматининг сайтида Радио мухбири асл польшалик, бироқ Буюкбританиянинг Кембриж университетида ишлайдиган ёш бир олим билан уюштирган интервьюсини ўқидим. Интервью сунъий иқтидор (интеллект)га бағишланган экан. Сунъий интеллект нима? Маълум-ки, жонли мавжудодлар орасида фақат инсон юксак интеллектга эга – бу ақл, идрок, жонли тил, информацияни излаб топиш, уни ўқиш, кўриш, эшитиш, қайта ишлаш ва узатиш (бошқалар билан »баҳам кўриш»)дир. Continue reading «СУНЪИЙ ИҚТИДОР (ИНТЕЛЛЕКТ)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

ЯНА МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАР ҲАҚИДА

 

Толиб ЁҚУБОВ
Толиб ЁҚУБОВ

Толиб ЁҚУБ

(Ташаббус)

    Чор Россияси ва СССР пайтида Марказий Осиёда, хусусан ҳозирги Ўзбекистонда, руслаштириш сиёсати олиб борилгани ҳақида минглаб мақолалар ёзилди, турли анжуманларда гапирилди, мустақиллик йилларида мазкур сиёсат оқибатларини йўқотишга чақириқлар бўлди. Ўзбекистон 25 йилдан бери мустақиллик шароитида яшамоқда. Нима ўзгарди? Афсус, ҳеч нарса ўзгарган эмас! Ўша-ўша эски ҳаммом, эски тос! Эски тослардан бири исм-шарифларимизда русча »ов», »ев», »ова», »ева», »вич» ва »на» қўшимчаларнинг ҳанузгача сақланиб қолаётганидир. Continue reading «ЯНА МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАР ҲАҚИДА»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТ

Tolib Yoqubov-2Толиб ЁҚУБ

 

ҚАНАҚА  ТАШКИЛОТ  ТАҚИҚЛАНГАН  ҲИСОБЛАНАДИ?

 

2016 йил 21 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев »Суд-ҳуқуқ тизимини давомли ислоҳ қилиш, фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳақида»ги фармонга имзо чекди. Айтилишича, мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимини давомли демократиялаштириш ва либераллаштириш, суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судга ишончини ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш ва жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган. Авваломбор айтиб ўтиш керак-ки, Ислом Каримов пайтида худди шу тахлитда ёзилган фармонлар ўнлаб марта қабул қилинган. Ўша фармонлардаги »давомли ислоҳ қилиш», »демократиялаштириш», »либераллаштириш», »самарадорлигини ошириш», »аҳоли ишончини ошириш», »қонун устиворлигини таъминлаш», »қонунчиликни мустаҳкамлаш» каби сохта ваъдаларлардаги »…иш» ва »…аш»лардан олдин »чуқур» сўзи ишлатиларди. Бироқ, … мазкур фармонлар ҳаётга татбиқ этилганини халқ кўргани ҳам, эшитгани ҳам йўқ! 2016 йил 21 октябрьда имзоланган фармон Каримов имзолаган фармонларга деярли ҳасан-ҳусандай ўхшашлиги унинг тақдирини ҳам Каримов фармонлари тақдирига ўхшатмасмикин? Илоҳо, ўхшатмасин! Continue reading «ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

maxresdefaultёҳуд

ИСЛОМ КАРИМОВ МЕРОСИ – КОММУНИСТИК ТУЗУМ ВА АТАМАЛАРДАН

ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Толиб ЁҚУБОВ

(Тарих ва Таклиф)

7-қисм

Ўзбекистоннинг посткаримов раҳбарлари ёзаётган мақолаларим учун (олдинги олтитаси Фейсбукка қўйилган)

мендан хафа бўлишадими-йўқми, билмайман, лекин атрофга жиддий назар билан қараган ҳар қандай инсон Ислом

Каримовдан оғир мерос қолганини кўра олади – бу коммунистик меросдир. Ҳамма соҳада! Сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам,

ижтимоий ҳаётда ҳам, маданиятда ҳам … Continue reading «ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 

Толиб ЁҚУБОВ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

ёҳуд

ИСЛОМ КАРИМОВ МЕРОСИ – КОММУНИСТИК ТУЗУМ ВА АТАМАЛАРДАН

ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

(Тарих ва Таклиф)

6-қисм

МИЛЛИЙ ВАЛЮТА ИСЛОҲОТИ – ЗАМОН ТАЛАБИ

Tolib Yoqubov-2Кўп соҳаларда Ислом Каримов юргазган сиёсат дунё жамоатчилигининг олдида шарманда бўлди, бироқ энг катта шармандалик миллий валюта (сўм)ни конвертациясида юзага келди. 90-чи йиллар бошида мен бир мақоламда мустақилликни мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон ҳукумати уч соҳада Россияга қарам бўлмаслиги: 1) имкон қадар тезроқ Россия рублидан ўзга ўзининг миллий
валютасини шакллантириш; 2) Ўзбекистон армияси сафларида хизмат қилаётган рус (шу жумладан россиялик) офицерларини истеъфога чиқариш; 3) мамлакатда яшаётган рус аҳолиси Ўзбекистондан Россияга оммавий кўчишини миллий нафрат орқали амалга оширилмаслиги кераклиги ҳақида ёзган эдим. Мутлақо янги валютани ишлабчиқариш, уни муомалага киритиш ва янги банк системасини йўлга қўйиш, табиий, осон иш эмас. Буни амалга ошириш учун ҳукумат камида бир ёки бир ярим йил тинимсиз ишлаши керак. Ҳамма вақт атрофига олазарак назар ташлаб ишлашга ўрганган И.Каримов Россия рублидан зўрға воз кечди ва биринчи миллий валюта сифатида сўм-купонни муомалага киритди. Сўм-купон 1994 йил ўрталаригача »хизматда» бўлди, бироқ конвертациянинг »к»сига ҳам яқинлашмади. Аксинча, сўм-купон нархлар ҳакалак отиб кўтарилиб кетишига сабаб бўлди.
Continue reading «ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА»

Азам ФОРМОНОВ, ENGLISH

PRISONER OF JASLYK


Although ajasliqbout the penal colony UY 64/71 which is located near the village Jaslyk heard many people but I think people does not have enough real information regarding this anti-human object an ominous opened a new page in the history of Uzbekistan. The first time I distributed information about this colony on September 20, 1999. My daughter goes to the colony for more than 10 years because my son-in –law Azam Farmonov prisoned here. I think respected reader after reading my article will make a definite idea of this sinister prison.

Continue reading «PRISONER OF JASLYK»

Азам ФОРМОНОВ, ENGLISH

PEOPLE AND GOVERNMENT

Talib Yakubov

PEOPLE AND GOVERNMENT

A`zam FormonovThe main law of any law State governed (governing law) country is the Constitution accepted by the Parlament through deputies on behalf of the people. The Republic of Uzbekistan is one of the such countries. The preamble of the Uzbekistan Constitution (Preamble) is stated that:

Constitution of the Republic of Uzbekistan

(Adopted at eleventh Session of twentieth Supreme Council of the Republic of Uzbekistan, on December 8, 1992)

Preamble

The people of Uzbekistan,

(1) Solemnly declaring their adherence to human rights and principles of state sovereignty,

(2) Being aware of their ultimate responsibility to the present and the future generations,

(3) Relying on historical experience in the development of the Uzbek statehood, Continue reading «PEOPLE AND GOVERNMENT»

6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, Азам ФОРМОНОВ, Алишер Караматов, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ХАЛҚ ВА ҲУКУМАТ

          

Tolib YOQUBOV
Tolib YOQUBOV

     Толиб ЁҚУБОВ

ХАЛҚ  ВА  ҲУКУМАТ  

                 Қонун асосида бошқариладиган ҳар қандай давлатнинг Асосий Қонуни халқ намоёнда (депутат)ларидан иборат Парламент халқ номидан қабул қилган Конституция ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси шундай давлатларнинг бири. Унинг Конституциясининг муқаддима (преамбула)си қуйида келтирилган. Continue reading «ХАЛҚ ВА ҲУКУМАТ»

Азам ФОРМОНОВ, Алишер Караматов

МУРОЖААТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ВАКОЛАТЛАРИНИ ВАҚТИНЧА БАЖАРУВЧИ

МИРЗИЁЕВ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧга

 

ФРАНЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЯШОВЧИ

Толиб ЁҚУБОВнинг

——————————————–

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

 

МУРОЖААТНОМАСИ

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Мен қатор йиллар давомида, Сиз аввал Жиззаз ва Самарқанд вилоятларида ҳоким, кейин эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимларида ишлаган пайтингизда, Сизнинг ашаддий танқидчиларингиздан бири бўлганимни тан олган ҳолда, ўз мақолаларимни ёлғон фактлар ва миш-мишларга таяниб ёзмаганимни, иш ва ҳуқуқбонлик фаолиятим даврида ҳеч бир жиноят ёки қонунбузарлик содир этмаганимни айтиб ўтмоқчиман. Мен салкам 30 йил Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг Continue reading «МУРОЖААТНОМА»

Азам ФОРМОНОВ

ЖАСЛИҚ ТУТҚУНИ

            ЖA`zam Formonovаслиқ посёлкаси яқинида жойлашган УЯ 64/71 қамоқхонасини кўпчилик эшитган бўлса-да, Ўзбекистоннинг янги тарихида мудҳиш саҳифа очган бу аксилинсон объект ҳақида одамларда маълумот етарли эмас. Бу қамоқхона ишга тушгани ҳақидаги маълумотни 1999 йил 20 сентябрида мен тарқатган эдим. Менинг қизим бу қамоқхонага қатнаганига 10 йилдан ошди – унда менинг куёвим Азам Фармонов тутқунликда сақланмоқда. Ушбу мақолани ўқиган муҳтарам ўқувчи мазкур мудҳиш қамоқхона ҳақида ҳақиқий маълумот олади, деб ўйлайман. 

                Толиб ЁҚУБОВ

 

  ЖАСЛИҚ  ТУТҚУНИ

 

УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасаси (ЖИЭМ)  Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги Жаслиқ посёлкаси (Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани) яқинида жойлашган. Мазкур ЖИЭМни ҳукумат ўзига душман деб ҳисоблаган одамларни сақлаш учун ташкил этаётгани бошидан маълум эди. Бундай тоифа одамлар сафига ҳукумат мухолиф партиялар ва ҳаракатлар аъзолари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда бизнесини тушган даромадидан улуш талаб қилувчи ҳукумат мулозими ўрнатган қоида бўйича эмас, бизнесини ҳукуматдан мустақил юритувчи ёки ҳукумат идораларининг бирорта лавозимига давогар бўлган тадбиркорларни киритган эди. Масалан, унда иқтисод фанлари доктори, 300 дан ортиқ мақолалар, брошюра ва китоблар муаллифи, Ўзбекистонда биринчи хусусий »Рустам-банк»ни ташкил қилган тадбиркор Рустам Усмонов йилдан бери сақланмоқда. Унинг ягона айби, у ўзининг давлат бошлиғи номига ёзилган хатида мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқариш учун ҳукумат бошлиғи лавозимига ўз номзодини таклиф қилгани бўлди. Continue reading «ЖАСЛИҚ ТУТҚУНИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 

Tolib YOQUBOV
Tolib YOQUBOV

Толиб ЁҚУБОВ

 

ЎЗБЕКИСТОННИНГ  ЯНГИ  РАҲБАРЛАРИ  ДИҚҚАТИГА

ёҳуд

ИСЛОМ  КАРИМОВ  МЕРОСИ – КОММУНИСТИК  ТУЗУМ  ВА  АТАМАЛАРДАН

ВОЗ  КЕЧИШ  ВАҚТИ  КЕЛДИ

(Тарих ва Таклиф)

1-қисм

 

Ислом Каримов 1989 йил июнида СССР Компартияси Сиёсий бюроси томонидан Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (ЎзССР)нинг давлат раҳбари этиб тайинланганда ўзбек тилини мутлақо билмас эди.
Continue reading «ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА»

Азам ФОРМОНОВ

УЗНИК ЖАСЛЫКА

A`zam FormonovХотя о колонии исполнения наказаний УЯ 64/71, расположенной рядом с поселком Жаслык, слышали многие, но об открывшей зловещую страницу в новой истории Узбекистана этом античеловеческом объекте у людей истинной информации, думаю, недостаточно. Информацию об этой колонии впервые я распространил 20 сентября 1999 года. Моя дочь ездит в эту колонию уже более 10 лет – в ней сидит мой зять Азам Фармонов. Думаю, что уважаемый читатель прочитав данную мою статью, вынесет определенное представление об этой зловещей колонии.

 

Талиб ЯКУБОВ

 

УЗНИК  ЖАСЛЫКА

 

Колония исполнения наказания (КИН) УЯ 64/71 находится близ поселка Жаслык (Кунгратский район Республики Каракалпакистан), что на северо-западе Узбекистана. Изначально было известно, что эта КИН Continue reading «УЗНИК ЖАСЛЫКА»

Турсинбай Утамуратов

ТУРСУНБОЙ ЎТАМУРАТОВ

Tursunboy O`tamurodov    30 сентябрьда қорақалпоғистонлик ҳуқуқбон, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2000 йилдан бери аъзоси Турсунбой Ўтамуратовнинг АҚШда, Бойси шаҳрида сирли ўлим топганига 4 йил тўлади. Мен Турсунбойнинг ҳаёт йўлини, унинг инсонларга муносабатини, уларга беғараз ёрдам қўлини чўзганини анча яхши биламан. Турсунбойдек инсонлар унутилмаслиги керак, деган мақсадда мен ушбу мақолани ёзмоқдаман.

    1996 йилда Турсунбой Ўтамуратов Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳокимлигида оддий мулозим бўлиб ишлар эди. Ўша пайтларда фермер хўжаликлар ташкил этилаётган бўлиб, Турсинбой ҳокимликда ерларни тақсимлаш комиссиясини бошқарар эди. Қайнотаси фермер бўлган Амударё тумани прокурори Гулора Бобожонова комиссияга босим ўтказган ҳолда қайнотаси ва бошқа қариндош-уруғларига энг яхши ерларни олиб бера бошлайди. Ерига шоли эккан қайнотаси эса давлатга келишувда кўрсатилган шолини топширмайди.  Туман миқёсида ўтган катта бир мажлисда Турсунбой прокурорнинг кирдикорларини очиб ташлайди. Орадан 3 кун ўтгач, прокурор Турсунбойга нисбатан жиноий иш қўзғатади, туман суди эса уни 5 йил озодликдан маҳрум этувчи ҳукм чиқаради. Турсинбой 3,5 йилдан кейин амнистия билан озодликка чиқади ва … 12 давлат мулозимини судга беради. Улар орасида Г.Бобожонова, Турсунбойни суд қилган судья, Ўзбекистон Бош прокурорининг 1-ўринбосари Азимжон Эргашев, Ўзбекистон Олий суди раиси Убайдулла Мингбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва прокуратурасининг бир неча мулозимлари бўлган. Ўзбекистон шароитида, табиий, бирорта суд кўпчилиги юқори лавозимларда ишлаган мулозимларни судлашга ботина олмас эди – аста-секин юзага келган шов-шув босди-босди қилиб юборилди. Бироқ Ўзбекистон тарихида Турсунбой юқори лавозимли 12 шахсни қўрқмасдан судга берган ягона инсон сифатида муҳрланиб қолди. Continue reading «ТУРСУНБОЙ ЎТАМУРАТОВ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

НАҒЗИ  ТЎҚ  ХАЛҚ

Tolib YoqubovТолиб ЁҚУБОВ

    Жиззахликлар шевасида »нағзи тўқ инсон» деган ибора бор, бироқ мен »нағзи тўқ» иборсини бошқа бир ўхшаш ибора билан ифода эта олмайман. Мен бу иборани одамлар оғзидан кўп маротаба эшитганим ва бу ибора кимга қарата айтилган бўлса, ўша одамларни яхши таниганим учун мазкур ибора инсон энг яхши ҳислатларга эга эканини англатишини тушунган эдим. Шундай қилиб, ҳикоямнинг давомида »НТИ», »НТХ», »НТД» қисқартмалар мос равишда »нағзи тўқ инсон», »нағзи тўқ халқ» ва »нағзи тўқ давлат» ибораларини билдиради. Ҳикоямни »нағзи тўқ инсон»нинг кимлиги, унинг табиати қандай эканлигини тушунтиришдан бошлайман. Continue reading «НАҒЗИ  ТЎҚ  ХАЛҚ»

МАҚОЛАлар

ИҚТИДОР (ТАЛАНТ) БЎЙИЧА ЎЗБЕКЛАР ҲЕЧ КИМДАН ОРТДА ЭМАС

Tolib Yoqubov-2Толиб ЁҚУБОВ

Биз яшаётган Angers шаҳрининг энг нуфузли лицейларидан бирининг 1-курсида ўқиётган неварам Донохон ўқишнинг ярим йиллик натижасига кўра аълочи сифатида тан олинди, шаҳар мэрияси эса унга 800 евро мукофот пули берди. Continue reading «ИҚТИДОР (ТАЛАНТ) БЎЙИЧА ЎЗБЕКЛАР ҲЕЧ КИМДАН ОРТДА ЭМАС»

РУКУНСИЗ

ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ

  Tolib YoqubovТолиб  ЁҚУБОВ

Инсониятнинг учта душмани бор:

–  ўзи,

–  вирус ва микроб деб аталувчи, кўзга кўринмас микроскопик мавжудотлар, эса –  табиий офатлардир. Учаласи ҳам инсониятга ўта шафқатсиз душман. Continue reading «ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ»

РУКУНСИЗ

Андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси (тўлиқ)

Энди даҳшат. Болам йиғлаётган эди. Болам бўлса ҳам бориб, ўқдан олиб чиққани қўрқаман. Қўрққанимдан бора олмайман. Нариёғда туриб, болам, деб бақирсам, бўйи узун, оппоқ бола югуриб бориб боламни шундай эзиб туриб (ўқдан сақлаш мақсадида устига ўзини ташлаб демоқчи), миясига ўқ тегиб ўлди. Ана шу бола учун ҳам мен ростини айтаман. Ро-о-ст гапираман. Агар ёлғон гапирсам… Қандай мен ёлғон гапираман! Ёлғон гапирмайман мен ўша бола учун ҳам. Менинг болам учун жонини берган бола учун. Менга қарз бўлиб қолди. Ўшаларнинг кўрсатган анақаси. Ўлиб кетган боланинг бола-чақаси бордур. Ўша менинг боламни мана шундай эздию, ўзи мана шундай миясига ўқ еб ўлди қон оқиб ўша ерда. Во-ой дедим, болам ҳалигининг тагида қолди. Кейин 4-5 таси югуриб бориб, ярадорларга қўшиб, боламни кўтариб келди.
Энди даҳшат. Болам йиғлаётган эди. Болам бўлса ҳам бориб, ўқдан олиб чиққани қўрқаман. Қўрққанимдан бора олмайман. Нариёғда туриб, болам, деб бақирсам, бўйи узун, оппоқ бола югуриб бориб боламни шундай эзиб туриб (ўқдан сақлаш мақсадида устига ўзини ташлаб демоқчи), миясига ўқ тегиб ўлди. Ана шу бола учун ҳам мен ростини айтаман. Ро-о-ст гапираман. Агар ёлғон гапирсам… Қандай мен ёлғон гапираман! Ёлғон гапирмайман мен ўша бола учун ҳам. Менинг болам учун жонини берган бола учун. Менга қарз бўлиб қолди. Ўшаларнинг кўрсатган анақаси. Ўлиб кетган боланинг бола-чақаси бордур. Ўша менинг боламни мана шундай эздию, ўзи мана шундай миясига ўқ еб ўлди қон оқиб ўша ерда. Во-ой дедим, болам ҳалигининг тагида қолди. Кейин 4-5 таси югуриб бориб, ярадорларга қўшиб, боламни кўтариб келди.

manba: ozodlik.org

Маҳбуба Зокирова: Мен Зокирова Маҳбуба Ғофиржон қизиман. 1972 йил Андижон шаҳрида туғилганман.

Судья: Маълумотингиз?

М.Зокирова: 8-синфни битирганман.

Судья: Ишлайсизми?

М.Зокирова: Илгари ишлаганман.

Судья: Турар-жойингиз қаерда?

М.Зокирова? Ҳакан қишлоғида.

Судья: Андижон вилояти, Ҳакан қишлоғи, Қумқума 304 дебди, тўғрими?

М.Зокирова: Қумкўча.

Судья: 304-хонадонми?

М.Зокирова: Ҳа.

Судья: Зокирова, сизни гувоҳ сифатида чақиртирганмиз. Гувоҳ билган нарсалари тўғрисида судга тўғри кўрсатув бериши керак. Ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлик бор. Шу тўғрида сизни огоҳлантираман. Тилхатга имзо чекинг. (Узоқ паузадан кейин) Марҳамат, энди шошилмасдан кўрган, билган нарсаларингиз, воқеалар тўғрисида гапириб берсангиз.

М.Зокирова: 12 май куни қизим билан менинг туғилган кунимиз эди. Ҳар йили туғилган кунимизни нишонлаб, дадамиз айлангани олиб чиқарди. Ишда бўлиб қолиб, олиб чиқа олмай қолди. Continue reading «Андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси (тўлиқ)»

ХАТлар

ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?

14 февраль 2000 й

                         ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

                                                        БАЁНОТИ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам  қувондик. Continue reading «ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?»