57-ЖИНОИЙ ИШЛАР, 62-АРИЗАЛАР, ТОЛИБ ЁҚУБОВ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга

                           ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга

 

                                                           Тошкент шаҳри, Юнусобод, 4-мавзе,

                                                           15-уй, 27-хонадонда истиқомат қи-

                                                          лувчи ТОЛИБ ЁҚУБОВ томонидан

 

                                           Ш И К О Я Т    

 

         Муҳтарам прокурор! 1998 йил 19 январь куни менга почта орқали Жиззах вилояти ИИБ терговчиси А.Бозорбоев тузган айблов хулосаси келиб тегди. Мен мазкур айблов хулосасини тамоман ноқонуний ҳужжат деб қараб, унинг нусхасини Жиззах вилоят прокуратурасига жўнатмоқдаман. Мазкур ҳужжат ноқонуний эканлиги қуйидагиларга асосланади.

          Мен 1997 йил 19 декабрда вилоят ИИБ бошлиғи Т.Муллажонов номига юборган мактубимда қилинаётган ҳатти-ҳаракатлар юқорининг топшириғи билан вилоят ИИБ томонидан менга қарши уюштирилаётган провокация эканлигини ёзган эдим. Менинг хатимга жаноб Муллажоновнинг шу пайтга қадар жавоб бермаганлиги ҳам ана шу провокациянинг ташкилий қисмидир.

          1997 йил 16 сентябрда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида менинг айбим мутлақо бўлмаганлиги сабабли Жиззах шаҳар ИИБ терговчиси О.Болбеков жиноий иш очишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган ва менинг барча ҳужжатларимни 12 октябрь куни қайтариб берган эди. Такрор айтаман: ногирон Ҳ.Ҳасанбоеванинг тан жароҳати олганлигида менинг ҳеч қандай айбим йўқ, чунки Ҳасанбоеванинг ўзи тўхтаб турган менинг машинамга ўзини уриб олган.

          Ўзбекистон Республикаси Президенти 1997 йил 3 декабрда имзолаган Фармоннинг 4-моддасида қуйидагини ўқиймиз: «Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятлар тўғрисидаги тергов ишлар юритилиши тўхтатилсин». Бироқ янгидан белгиланган терговчи Бозорбоев айблов хулосасида 16 сентябрда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси қандай катта ижтимоий хавфни келтириб чиқариши мумкинлигини асосламаган. Тўхтаб турган машинага ўзини урган Ҳасанбоеванинг ҳатти-ҳаракатида қандай катта ижтимоий хавф бўлиши мумкин, ёки асосий йўлдан тез келаётган машинани ўтказиб юбориш учун чоррахада тўхтаб турган пайтимда шу машинадан қочаман деб бир ногирон аёл ўзини менинг машинамга уриб олган бўлса, мен қандай катта ижтимоий хавф туғдирган бўламан? Мен содир бўлган воқеа қандай катта ижтимоий хавф туғдиришини терговчи Бозорбоев асослаб беришини талаб этаман.                                                                                                                                                                                                                  

          Терговчи Бозорбоев Болбеков тўплаган ҳужжатларнинг бир қисмини ўзгартириб жиноят содир этган (ЎзР ЖКнинг 209-моддаси). Бундан ташқари у юқорида айтилган Фармоннинг 4-моддасини қўпол бузган ҳолда (ҳатто мен айбдор бўлган ҳолатда ҳам) тергов ишини дарҳол тўхтатиш ўрнига уни давом эттирган. Президент Фармонига нисбатан кўрсатган ҳурматсизлиги учун терговчи Бозорбоев, унинг ноқонуний айблов хулосасини тасдиқлаган Жиззах вилоят прокурори ўринбосари М.Отабоев ва ўз розилигини изҳор этган вилоят ИИБ тергов бўлими бошлиғи И.Исматовлар жавобгарликка тортилишлари лозим.

          Менга нисбатан қилинаётган провокация ҳақида мен 14 январда Ўзбекистон Бош прокурори жаноб Бўритош Мустафоевга шикоят йўллаганман. Мазкур шикоятнинг нусхаси эса Президент девонига жўнатилган. Қилинаётган ишлар провокация бўлмаса, менинг устимдан қўзғатилган 01-4138 рақамли жиноий ишни юритаётган Жиззах вилоят ИИБ, Жиззах шаҳар ва вилоят прокуратуралари ходимларининг юридик савияси хусусида менда катта шўбҳа бор. Президент Фармонини тап тортмай бузган ходимларнинг юридик савияси чуқур текширилиши керак. Президент Фармонига кўрсатилган ҳурматсизлик Президентнинг ўзига кўрсатилган ҳурматсизликдир. Бунга эса айниқса ҳуқуқ-тартибот органларида йўл қўйиб бўлмайди.

          Жаноб прокурор! 1997 йил 16 сентябрда содир бўлган воқеага 1997 йил 3 декабрда чиққан Президент Фармонининг ҳеч қандай алоқаси бўлмасада, воқеага оид бўлган барча ишларни тўхтатишингизни талаб этаман.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

ЖАМИЯТИ БОШ КОТИБИ                                       ТОЛИБ ЁҚУБОВ

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s