48-ҲУКМЛАР, СУД СИСТЕМАСИ

00.06.09-КАМОЛИДДИН САТТОРОВ ҲУКМИ

ҲУКМ

Ўзбекистон Республикаси номидан

2000 йил 09 июнь                                           Асака шаҳри

 

        Ушбу куни Асака шахар судининг ўз идора биносида очиқ суд мажлиси бўлиб раислик этувчи Асака шахар судининг раиси М.Холматов. Халқ маслахатчилари Ахунов А., Каримов А.лардан иборат ҳайъатда Фозилжонов М.нинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Асака шаҳар прокурори ёрдамчиси Аблязов П., адвокат Ғозиева Ж.ларнинг иштирокида.

 

        Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддаси 3-қисми, 156-моддаси 2-қисми «д» банди, 159-модданинг 4-қисми, 216-моддаси, 244-1 модданинг 3-қисмми «а» банди, 242-моддани 1-қисми, 25-155-моддани 1-қисми «а, б» бандлари ва 25-161-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда Сатторов Камолетдин Джураевични айблаш ҳақидаги № 1-125 сонли жиноят иш  кўриб чиқилди.

                             Судланувчи Сатторов Камолетдин Джураевич-

                             1970 йил 11 февраль куни Сурхандарё вилоятида

                             туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Ўзбе-

                             кистон республикаси фуқароси, оилалик, уч

                             нафар фарзанди бор, партиясиз, депутат эмас,

давлат мукофотларини олмаган, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, хеч қаерда ишламайди. Андижон шахар Тожик кўчаси 16 уйда яшаб келган, иш бўйича эҳтиёт чораси 03.02.2000 йил кунидан қамоқда айблов хулосасини олган.

 

        Суд мажлисида судланувчи Саттаров К.Д. ва гувоҳларнинг қўрсатувларини эшитиб, ишда мавжуд бўлган ёзма даллиларни текшириб муҳокама қилиб, суд ҳайъати қуйидагиларни

 

аниқлади:

 

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 1970 йил 11 февраль куни Сурхандарё вилояти Денау шаҳрида туғилиб, Андижон шаҳар Тожик кўчаси 16 уйда яшаб келиб, ҳеч бир жойда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан келган ҳолда, вояга етмаган болаларни уларнинг ота-оналари иҳтиёрида иш тарзда динга ўқитиш, уруш чиқариш учун иғво қилиш ва Ўзбекистон Республикасида вазиятни бекарорлаштириш мақсадида диний мансублигига қараб аҳоли гуруҳларнинг ўртасида адоват, нифоқ келтириб чиқариш учун суиқасд қилиб Ўзбекистон Республикаси худудий яхлитлигини Конституцияга хилоф равишда бўзиш мақсадида шунга даъват қилувчи материалларни диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йуғирилган адабиётларни ўз уйида сақлаб, тарқатиб, фаолияти тақиқланган диний ташкилот «Хизб-ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилотининг фаолиятида актив қатнашиб ўзининг бу харакатлари билан Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 2-қисми, 156-моддани 2-қисми «д» банди, 159-моддани 1-қисми, 216-моддаси, 244-1 моддани 3-қисмини «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган.

        Яъни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 2000 йил февраль ойининг бошларида тергов даврида аниқлашни имкони бўлмаган «Абдуллох» исмли шаҳсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган «Хизб-ут-Тахрир» диний партиясини норасмий босмахоналарида чоп этилган диний экстремизм, сепаратизм, ва ақидапарастлик ғоялари билан йуғурилган, фуқароларнинг тотувлигини бузиш, тўхтовсиз вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш, «Хизб-ут-Тахрир» «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» варақасининг ўрганиб Ўзбекистон Республикаси амалдаги давлат тузумини қоралаб, «Хизб-ут-Тахрир» партия режаларини хаётга тадбиқ қилиш, куролли исён, яъни «Жиҳод» йўли билан исломий давлатни барпо қилиш, мусулмонларнинг фарзи эканлиги ҳақида ишонтириш туйғуларни ўргатиш ва фанатик хусусиятларга эга бўлган диний фундаментализм ва ақидапарастликга дунёқарашлар сингдирилган шаҳслардан иборат бўлган «Халифалик» давлатни қуриш тарафдорлари доирасини кенгайтирган.

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 2000 йил 02 феврал куни Андижон шаҳар Узум бозоридаги фуқароларга «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» сарлавхали варақасини тарқатганида милиция ходимлари томонидан ушланиб холислар иштирокида, ёнлари текширилганида уни устида бўлган қора курткасини пастки унг чунтагидан 5 (беш) дона 27 январь 2000 йил кунги «Хизб-ут-Таҳрир» «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» сарлавҳали варақалар топилиб хужжатлаштириб олинган.

        2000 йил 02 февраль куни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични Андижон шахар Тожик кўчаси 16 сонли яшаш уйида ўтқазилган тинтув даврида меҳмонхонасидаги шкафни ичида бўлган китоблар орасидан 2 дона «Хизб-ут-Тахрир»нинг 23.12.99 йил куни чоп этилган «Суриядаги мустақил фикр учун камоққа олишлар ва 27.01.2000 йил куни чоп этилган «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар сарлавхали варакалар, 1 дона Бутун дунё Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш жамияти номига ёзилган аризалар 1 варақдан иборат хатлар топилиб, холислар иштирокида баённома орқали олиниб ашёвий далил тариқасида ишга қўшилган.

        Андижон вилояти матбуот бошқармаси қошидаги норасмий равишда олиб қелтирилиб тарқатилаётган нашрлар, аудио ва видеокассеталарни ўрганиш комиссияси мутахасисининг 18 февраль 2000 йил яқуни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич уйидан олинган бир дона «Устоди авваи» номли диний китоб соф диний адабиёт эканлиги, хеч кандай диний экстремизм, фундаментализм ғоялари йуклиги, конституцион тузумга қарши фикрлар қелтирилмаганлиги баён қилинган, ушбу куни уни ёнидан ва уйидан топилган «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» ва «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» сарлавҳали варақалар ҳалифалик тузумдан бошқа тузумни тан олмасликка ва сепаратизимни ташвиқ қилувчи факат ислом ҳалифалик давлатини барпо қилишга даъват қилувчи варакалар эканлиги ҳакида хулоса берилган.

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб, айбига мутлақо иқрор бўлмасдан, 2000 йил 02 февраль куни дадаси билан бирга Андижон шаҳар Узум бозорига харажат қилиш учун боришганлигини у бозордаги совун сотадиган жойда борганлигини, у ерда милиция ходимлари уни варака тарқатаетгаликда гумон қилиб ушлашганлигини, лекин у ҳеч кандай варака таркатмаганлигини, «Хизб-ут-Таҳрир» партиясига аъзо эмаслигини , уни уйида ўтқазилган тинтув даврида топишган варакалар ҳам тегишли эмаслигини, уйида варақа сақламаганлигини, улар қаердан қелиб колганлигини билмаслигини, тергов даврида милиция ходимлари унга тайзик хакикатда «Хизб-ут-Таҳрир» га акаси орқали аъзо бўлганлиги ва айбига иқрорлигини кўрсатиб ёзган тушунтириш хатларини милиция ходимларини тайзики остида ёзилганлигини, ушбу тушунтириш хати ва сўроқ баённомаси нотўғри эканлигини, уни охирги айбига иқрор бўлмасдан берган қўрсатуви тўғри эканлигини кўрсатиб ўтди.

        Судланувчи Саттаров К. Д. Суд мажлисида айбига мутлако иқрор бўлмасдан кўрсатув берсада унинг жиноий қилмиш ҳаракатлари қўйидаги даллилар билан ҳам тасдиқланади:

        Гувоҳ Худояров Абдулла суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувни тасдиқлаб, 2000 йил 02 февраль куни Андижон шаҳар Узум бозорида харажат қилиб юрганида, унга нотаниш бўлган шаҳс фуқароларга варрақа тарқатаётганлигини кўрганлигини, бир оздан сўнг милиция ходимлари унга шаҳсни ушлашганлигини, унга холис сифатида қатнашишликни таклиф қилинганида рози бўлганлигини, уша шахсий узини Саттаров Камолетдин Андижон шахар Таджик кучаси 16 уйда яшашганлигини айтганлигини, унинг ёнларини кўздан кечиришганида 6 дона «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» деб номланган варақалар топилганлигини уларнинг холислигида ҳужжатлаштириб олишганлигини қўрсатиб ўтди.

        Гувоҳ Рахмонов Дониёрбек суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб 2000 йил 02 феврал куни Андижон шақар Узум бозорида харажат қилиб юрганларида, унга нотаниш бўлган шахс фукароларга варака тарқатаётганлигини кўрганлигини, бир оздан сўнг милиция ходимлари уша шахсни ушлашганлигини, унга холис сифатида қатнашишликни таклиф қилинганида рози бўлганлигини, ўша шахс ўзини Саттаров Камолетдин, Андижон шаҳар Тожик кўчаси 16 уйида яшашлигининг айтганлигини, уни ёнларини кўздан кечиришганда 5 дона «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» деб номланган варақалар топилганлигини, уларни холислар иштирокида хужжатлаштириб олинганлигини кўрсатиб ўтди.

        Гувоҳ Зокиров Обиджон суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб 2000 йил 02 феврал куни Андижон шаҳар «Темур Малик» хиссадорлик жамиятида тунги навбатчилигида турганида соат 22-30 ларда милиция ходимлари келишиб, Андижон шахар Тожик кучаси 16 уйда тинтув ўтказилишини, тинтувда холис бўлиб қатнашишликни таклиф қилишганида рози бўлганлигини, ушбу уйда ўтқазилган тинтув даврида меҳмонхонасидаги шифоньер ичида китоб орасида 1 дона «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» 1 дона «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» деб номланган варакалар, 11 дона бланкалар, 7 дона Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиб жамиятига ёзилган аризалар топилганлигини, ушбу топилган нарсаларни уларни холислигида хужжатлаштирилиб олишганлигини кўрсатиб ўтди.

 

        Гувоҳ Саттаров Жўра суд мажлисида тергов даврида берган қўрсатувини тасдиқлаб, 2000 йил 02 февраль куни кеч соат 22-30 ларда уйига кетаётганида милиция ходимлари қелишиб Андижон шахар Таджик кўчаси 16 уйда тинтув ўтқазилишни, тинтувда холис бўлиб қатнашганлигини таклиф қилинганлигида рози бўлганлигини, ушбу уйда ўтқазилган тинтув даврида мехмонхонасидаги шифоньер ичида китоб орасида 1 дона «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» 1 дона «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» деб номланган варакалар, 11 дона бланкалар, 7 дона Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиб жамиятига ёзилган аризалар топилганлигини, ушбу топилган нарсаларни уларни холислигида хужжатлаштирилиб олишганлигини кўрсатув бериб ўтди.

        Гувоҳ Саттарова Адолатхон суд мажлисида тергов даврида берган қўрсатувини тасдиқлаб, судланувчи Камолдин кичик ўғли эканлигини, катта ўғли Муроджон қамалиб кетганлигини ўғли Камолитдин Хизб-ут-Тахрирга аъзо бўлмаганлигини, варақа тарқатмаганлигини, уларни уйидан топилган варақаларни қаердан қелиб қолганлигини билмаслигини, Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиш жамиятига ёзилган аризалар унга топиши эканлигини қўрсатиб ўтди.

        Қўшимча гувоҳ Исматуллаев Маҳмуджон Андижон вилоят ИИБ 2-милиция бўлинмасида ЖКЮ ходими эканлигини 2000 йил 02 февраль куни милиция бўлинмасида Саттаров Камолетдин Узум бозорида варақа тарқатганлиги учун ишлаб олиб келинганлигини. Саттаров К.ни яшаш уйидан 2 дона варақалар топилганлигини. Саттаров К. тушунтириш хатлари ўз ихтиёри билан ёзиб берганлигини, унга улар томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлигини кўрсатиб ўтди.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични терговнинг охирида ва судда айбига мутлақо иқрор бўлмагандан берган қўрсатувини ўзини жавобгарликдан олиб қочиш учун ҳимоя важларидек ҳисоблаб, уни дастлабки текширув давридаги жиноят ишининг 5-варақасида мавжуд бўлган тушунтириш ва тергов давридаги 06.02.2000 йил кунги сўроқ баённомасида айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувларини суд ҳайъати уни айблашда асос қилиб олади.

        Бундан ташқари судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич айби шахсий кийимини кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш ҳақидаги, Саттаров К.Д.нинг яшаш жойида тинтув ўтқазиш ҳақидаги баённомалар, жиноят ишини 4-варақасидаги «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» сарлавҳали ва 8-варақаларидаги «Суриядаги мустақил фикрлар учун қамоққа олишлар» сарлавхали варақалар. Андижон вилоят матбуот бошқармаси қошидаги норасмий равишда олиб келтирилиб тарқатилаётган нашрлар, аудио ва видеокассеталарни ўрганиш комиссияси мутахасислари 18 февраль 2000 йил кунги хулосасида жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа ёзма далиллар билан ҳам тўлиқ исботини топади.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров К.Д.га нисбатан дастлабки тергов даврида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 1-қисми ва 156-моддани 1-қисмлари билан қўйилган айбларни судланувчининг қилмиш харакатларида мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, ушбу ҳаракатлар эса характерига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 145-моддани 2-қисмига, 159-моддани 1-қисмига тўғри келишлигини назарда тутиб судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 145-моддасининг 3-қисми билан қўйилган айбни шу модданинг 2 қисмига ҳамда 159-моддаси 4-қисми билан қўйилган айбни шу модданинг 1-қисмига қайта малақаланиш, суд хайъати шунингдек судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевичнинг қилмиш харакатларида жиноий уюшма ташкил этиш шунингдек уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолиятини ҳамда қўпорувчилик қаракатлари йўқлигини инобатга олиб,   Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-155-модданинг 3-қисми, 242-модданинг 1-қисми ва 25-161-моддалари билан қўйилган айбларни судланувчининг зиммасидан чиқаришни лозим топди.

        Қелтирилган далиллар мажмуи билан судланувчи Саттаров К.Д.Нинг қилмиш жиноятлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модданинг 2-қисми, 156-модданинг 2-қисми «д» банди, 159-модданинг 1-қисми, 216-моддаси, 244-1-модданинг 3-қисми «а» бандларига тўғри келиб тасдиқланади.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич шахсини ўрганиб, унинг муқаддам судланмаганлигини, оилалик бўлиб, қарамоғида   3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини аниқлади ва буларни унга нисбатан жазони енгилаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблади.

Суд ҳайъати судланувчи Саттаров К.Д.га жазо тури ва меёрини тайинлашда унга нисбатан жазони енгиллаштирувчи ва иш ҳолатларини инобатга олиб, қонун санкцияси доирасида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини давлат фойдасига мусодара қилиб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашлигини лозим деб топади.

Бинобарин, қелтириб ўтилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 454, 457, 460, 463, 465-468, 471, 472 моддаларига амал қилиб суд ҳайъати ҳукм қилади:

 

ҲУКМ

 

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични зиммасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-155-моддани 1-қисми ва 25-161-моддалари чиқарилсин.

 

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич қилмиш харакатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 3-қисмидан шу модданинг 2-қисмига, 159-модданинг 1-қисмига қайта малакалансин.

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модда 2-қисми, 156-моддани 2-қисми «д» банди, 159-моддани 1-қисми, 216-моддаси, 244-моддани 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 156-модданинг 2-қисми «д» банди билан 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модданинг 2-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-модданинг 1-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 216-моддаси билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1 моддани 3 қисми «а,в» бандлари билан ўзига тегишли бўлган мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман кўшиш йўли билан қаттиян ўташлик учун ўзига тегишли бўлган мол мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилсин.

Жазони ўташ муддати 2000 йил 03 февраль кунидан бошлаб умумий тартибли колонияларда ўтаттиришлик белгилансин.

Ашёвий далил судланувчи Саттаров К.Д.нинг ёни ва уйидан топилган «Хизби-ут-Тахрир» уюшмасига тегишли бўлган 5 дона «Мусулмонларни яхудийлар дўст тутмайдилар» сарлавҳали 1 дона «Сурияда мустақил фикр учун қамоққа олишлар» сарлавҳали варақалар, 6 дона Бутун дунё инсонлар ҳуқуқини қилиш жамиятига ёзилган аризалар ва 11 дона бланкалар ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилинсин.

Ҳукмдан норози томонлар 10 кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоят ёки протест қелтиришлари мумкинлиги судланувчига эса бу муддат ҳукм нусхаси қўлига олган кундан эътиборан ҳисобланиши тушунтирилсин.

 

Раислик қилувчи: Имзо

Халқ маслаҳатчилари: 1 имзо; 2 имзо

 

Ҳукм аслига тўғри: Асака шаҳар

                           судининг раиси       муҳр имзо    

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s