14-БАЁНОТЛАР, 56-ТЕРРОРИСТИК АМАЛЛАР

00.08.18-ЎИҲЖ БАЁНОТИ – САРИОСИЁ

18 август 2000 й.      

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БАЁНОТИ

 Ўзбек-тожик чегараси (Сурхандарё вилояти Сариосиё ва Узун туманлари) ва Қирғизистоннинг жануби (Боткен тумани)да содир бўлаётган ҳарбий тўқнашувлар Марказий Осиёнинг барча ҳудудларида тинчлик ва хавфсизлик тақдири учун жиддий ташвиш туғдирмоқда.

Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар «халқаро терроризм» ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий-сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади.

Шу муносабат билан айтиш керакки, қурол кучини пеш қилишга уринган ҳар қандай масъулиятсиз чиқишлар ва фикрлар Марказий Осиё каби портлаш хавфи катта бўлган ҳудуд учун ўта хавфлидир.

Ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида кўп жиҳатдан ясама халқаро терроризм ва ислом экстремизмига қарши пайдо бўлган ҳужум Россияга тинч аҳоли бошига чексиз кулфатлар келтирган иккинчи чечен урушини бошлашга йўл очиб берди.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ички ва ташқи сиёсатнинг бир қатор муҳим масалалари бўйича мамлакатнинг мавжуд раҳбариятига очиқ мухолифатда эканлигини яширмайди. ЎИҲЖ жамият ҳаётини демократиялаштириш, ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари изчиллик билан таъминланиши тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Айни пайтда, ЎИҲЖ ким томондан намоён бўлмасин, чидамсизликнинг, жумладан террор формасидаги чидамсизликнинг ҳар қандай радикал кўринишларини ҳазм қила олмайди.

ЎИҲЖ «халқаро терроризм», «ислом экстремизми» ва ҳоказо каби терминларга мутлақо қарши бўлиб, терроризм ва экстремизмнинг на халқ, на миллат ва на диний таълимотга алоқаси бор деб ҳисоблайди. Тинчлик ва инсон ҳаётига тажовуз қилган шахс (ёки шахслар) ўзини диндор, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ёки яна нимадир деб атаса, бу – бошқа шахсга бутун халқ ёки халқларга, диний мазҳаб ёки сиёсий рақибга енгилтаклик билан осилаётган ифлос ёрлиқ ва ҳақоратомуз муомаладан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

ЎИҲЖ қуролли мухолифат ҳатти-ҳаракатини қоралайди ва ҳарбий тарафкашлик муқаррар бир нарса деб ҳисобламайди; айни пайтда ҳарбий тарафкашликни сабабсиз, тасодифий нарсалар қаторига ҳам қўшмайди.

Ўзбек жамияти бўлинишининг асосий сабаби ҳокимият тепасига турган авторитар режимдир.

ЎИҲЖ қуролланган ўзбек оппозицияси ҳукуматнинг 1992 йилда бошланган ва тобора кучайиб бораётган репрессив сиёсатига жавобан юзага келган куч эканлигига дунё жамоатчилигининг диққатини қаратиб келган эди. Ҳукуматнинг ўзга фикрига ЧИДАМСИЗЛИГИ – ўзбек жамияти бўлинишининг туб сабабидир.

Ҳозирги замон цивилизацияси мукаммалликдан ҳали узоқ, шу сабабли Марказий Осиё ҳудудидаги кучсиз сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ўтмиш такаббурлигидан халос бўла олмаган у ёки бу мамлакат сиёсий раҳбариятининг стратегик манфаатларига балки мос келаётган бўлиши мумкин. Сиёсий тартибсизликлардан фақат ғаразли одамларгина манфаатдор бўлиши мумкин, холос.

ЎИҲЖ демократик идеаллар тарафдори бўлиб келган ва шу позицияда турибди. Унинг бу принципиал позицияси очиқ жамият талабларига тўлиқ жавоб беради.

Ўзбекистонда давлат ва жамоат ташкилотларини оғизда эмас, балки амалда демократиялаштириш – экстремизм ва зўравонликнинг барча бошқа турларига қарши курашнинг ягона ва энг самарали воситасидир.

ЎИҲЖ урушаётган томонларни ўйлаб кўришга, мавжуд муаммоларни ҳал этишда куч ёрдамида ечишдан воз кечишга ва доимо фойдаланиш мумкин бўлган келишувга чақиради.

 

ЎИҲЖ Бошқаруви

700093 Тошкент, Юнусобод, 4, 15-уй, 27-хона

Тел¢факс (998 712) 24-82-47

E-mail: tolib@uzsci.net

 

18 август 2000 й.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s