БИЛДИРИШНОМАлар, СУД СИСТЕМАСИ, ҚИЙНОҚЛАР

00.08.22-КИЙНОҚЛАР остида СУД

ҒАЙРИИНСОНИЙ ҚИЙНОКЛАР ОСТИДА

ЎЗБЕКЧА СУД

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг

АХБОРОТИ

 

17 июль куни Акмал Икрамов туман судининг биносида Тошкент шаҳар суди 15 “Ҳизб утТаҳрирпартияси аъзоларининг устидан бошланган жиноий ишни кўришни давом эттирди. Шу бинонинг яна тўртта залида шаҳар суди савиясида 4 та параллел суд жараёни кетмоқда.

 

У ердаги айбланувчилар ҳам “Хизб ут-Тахрир” партиясига тааллуқли бўлиб, улар партия нашрини тайёрлашда, уни тарқатишда ва Жиноят кодексининг 159 моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилишда айбланадилар.

 

Суд мажлиси очиқ ҳисобланса-да, суд залига ҳар бир судланувчининг оиласидан қатъиян бир киши паспорти текширилиб киртилмоқда. Суд биноси қуролланган аскарлар билан ўралган. Суд бўладиган кунлари бу ерга судланувчиларнинг қариндош-уруғларидан 70-80 киши, асосан аёллар ва кекса ота-оналар тўпланишади. Улар офтобнинг жазирама тиғи остида суд бошланишини соатлаб кутадилар. Бирон суд маҳкамаси белгиланган соатда бошланган эмас. Бу эса ота-оналарда қонуний асосда норозилик уйғотмоқда.

 

Суд жараёнининг бориши, суд раиси давлат айбловчисига бўйсунишини ва айбловчи тайёрлаган сценария асосида иш олиб боришини кўрсатмоқда.

Судланувчилар суд мажлиси давомида ИИВгига қарашли тергов бошқармасининг алоҳида ишлар бўлими терговчиси Ҳасанов томонидан жисмоний қийноқларга солинганликлари ҳақида кўрсатма бердилар.

 

Жаллодлар ўзлари учун керакли кўрсатмаларни олиш ва бўш қоғозга имзо чектириб олиш мақсадида тергов қилинаётганларни вахшиёна калтаклаб, уларни электр токи билан уриб азоблаганлар, ҳаммангни ўлдириб ташлаймиз, деб очиқча таҳдид қилганлар.

 

Судланувчилардан Исҳоқов Дилшод оперларнинг қўлида қандай азобланганини гапира бошлаганда, суд раиси унинг гапларини шарт бўлиб, “хўш, гапларингни нима билан тасдиқлайсан, қани исботинг?”, дея ўшқирди. Шунда судланувчи эгнидаги кийимини ечиб ташлаб, суд залида ўтирганларга баданидаги калтак излари, куйдирилган ва ҳануз битмай қолган яра излари, ўткир тиғли нарсалардан юзага келган, илма-тешик бўлиб кетган оёқларини очиб кўрсатди.

 

Судланувчи елкаларидаги яра излари тахтага қоқилган михлар билан уриш асорати эканлигини, айниқса терговчи ва опер ходимлар уларнинг бошларига челак кийдириб зўрлаганликларини айтганида ота-оналарнинг фарёди зални кўтариб юборди. Лекин бу ҳол суд раисини асло қизиқтирмади ва у юзини ўгириб олди. Бошқа судланувчилар ҳам шунга ўхшаш кўрсатма бердилар.

 

Судланувчилар “Биз исломий йигитлармиз, бу гапларни айтишдан мақсад, бизларга нисбатан раҳм-шафқат уйғотиш эмас, балки тергов ходимларининг ваҳшийликларини жамоатчиликка етказишдир, биз уларнинг ваҳшийликларини ҳеч қачон унутмаймиз”, дедилар.

 

Кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларининг қамоққа олинганликларини 1-2 ой вақт ўтгандан сўнг билганлар. Терговчи томонидан таклиф қилинган адвокатлар суд раиси ва прокурорнинг измидан чиқмадилар. Улар суд давомида судланувчиларни фақат Президентдан кечирим сўрашга ва содир этмаган жиноятларини бўйниларига олишга ундашдан нарига ўтмадилар.

 

Судланувчиларнинг кўрсатмаларига ва айблов хулосаларига қараганда, тергов даврида процессуал қонун ва қоидалари қўпол равишда бузилган. ЎзР ЖПКининг 345 моддасига мувофиқ, 244 ва 159 моддалар билан боғлиқ ишларни Миллий хавфсизлик қўмитаси терговчилари олиб боришлари керак эди. Лекин тергов ишини ИИВ терговчилари олиб борганлар.

 

Чунки, Ўзбекистонда “конституцион тузумга тажовуз қилганларнинг” сони шунчалик ошиб бораяптики, МХХ ходимлари тергов ишларини олиб боришга улгурмаётирлар. Бундай шароитда, амалдаги қонунга кўра, терговни ҳам суд маҳкамасини ҳам тўхтатиш шарт.

 

Ота-оналар аслида адвокатлар бажариши керак бўлган ишни қилиб, юқорида зикр этилган қонунбузарликка суд раисининг эътиборини қаратишга ҳаракат қилдилар. Бу ҳақда улар умумий ариза ёзиб Олий суд раиси Мингбоевга ҳам мурожаат этдилар. Лекин на Мингбоев ва на Раҳмонов ўзлари томондан содир этилаётган қонунбузарликни тан олмадилар.

 

ЎзР ЖПКсининг 49 моддасига кўра судланувчининг қариндошларидан бирига жиноий иш кўрилаётган тергов ва суд жараёнида ҳимоячи сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилган. Судланувчиларнинг ота-оналари ўзларининг бу ҳуқуқларидан фойдаланишга уриниб кўрдилар. Лекин суд раиси Раҳмонов уларни бу қонуний ҳуқуқ ва талабларидан ҳам маҳрум этди.

 

Суд залида ўтирган адвокатларниннг биронтаси тергов жараёнида қатнашмаганлар. Шунинг учун судланувчилар ишончсизлик билдириб, уларнинг ҳимоясини рад этдилар. Адвокатлар олдинига кетгандай бўлишди, лекин кейинги суд мажлисларида судланувчиларнинг эътирозларига ҳам қарамай адвокатлик ўринларини эгалладилар. Судланувчиларнинг эътирозларини суд раиси инобатга ҳам олмади.

 

18 июль куни барча судланувчилар ўзларининг айбдор эмасликларини кўрсатиб, суд залига гувоҳ ва экспертларни таклиф қилишни суд раисидан талаб қилдилар. Лекин Раҳмонов уларнинг бу талабларини ҳам инобатига олмади. Шундан сўнг судланувчилар кўрсатма беришдан бутунлай бош тортдилар. Суд раиси панжара атрофини ўраб турган аскарларга судланувчиларни калтаклашни буюрди. Шу пайт судланувчилардан Ибодуллаев мабодо аскар қўлидан биронта судланувчи йигит калтакланса на суд раиси ва на прокурор эртагача тирик қолмайди, деди. Буни эшитган суд раиси буйруқни шармандали равишда бекор килди.

 

Ота-оналарнинг айтишларига қараганда, суднинг бу тарзда бораётганидан норози бўлиб улар шақар суди раиси ва Президент Девонига мурожаат қилганлар. Лекин уларнинг аризасини инобатга олиш у ёқда турсин, уларнинг аризаларини улоқтириб, ўзларини эса ҳайдаб солганлар. Ота-оналар келгуси сафар Президент Девони остонасида очлик эълон қилишни режалаштириб қўйдилар.

 

Судланувчиларнинг руйхати

 

Содиқов Дониёр Ғуломович – 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, оилалик, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Сағбон 2 боши берк кўчаси, 98-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Шоқосимов Абдулҳаким Қўрғонович – 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Шоший кўчаси, 19-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Умаров Маъруфхўжа Муротхонович – 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Форобий мавзеси, Мукаммал кўчаси, 5-уй, 1-хона. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Акрамов Лутфулла Сайфуллаевич – 1967 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Форобий кучаси, 19-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Шомирзаев Баҳромжон Ботиралиевич – 1971 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Шоший кучаси, 19-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Исоқов Дилшод – 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Қорақамиш-2, Г4, 41Г14. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Раҳимов Абдулқосим Шарипович – 1965 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, миллий ошхонада ошпаз бўлиб ишлаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Корақамиш 2Г4, 35Г41. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Саитниёзов Музаффар Абдураҳимович – 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Қорақамиш 2Г4, 4Г38. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Магрупов Фаррух Жаффарович – 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, ўқитувчи бўлиб ишлаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Қуёш кўчаси, 49-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Ибодуллаев Муҳаммаджон Ибодуллаевич – 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар 16 сонли касалхонада жарроҳ бўлиб ишлаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Фаробий кўчаси, Чаманзор – 90. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Зуннунов Дилшоджон Собиржонович – 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, мактабда меҳнат ўқитувчиси бўлиб ишлаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Форобий кўчаси, 50-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Ҳайдаров Абдужаббор Абдураҳмонович – 1971 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Гуруч ариқ кучаси, 48-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Ёдгоров Аброр Собиржонович – 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Қизил тут кучаси, 80-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Аббосов Ҳасан Хусниддинович – 1958 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Сағбон 2 боши берк кўчаси, 87 – уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Ғофуров Улуғбек Комилжон ўғли – 1978 йил Сирдарё вилояти, Сирдарё тума-нида туғилган, миллати ўзбек, ЎзР фуқароси, оилалик, маълумоти ўрта, муқаддам суд-ланмаган, вақтинча ишламаган, яшаш жойи: С.Раҳимов тумани, Лангар кўчаси, 101-уй. 2000 йил 19 мартдан бошлаб қамоқда.

 

Толиб Ёқубов – ЎИҲЖ Бош котиби

22 август 2000 йил

 

БИЗ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРМИЗ!

 

6 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди 15 киши устидан ўтказилган суд жараёнини 2 ойда ниҳоясига етказди ва судланувчиларнинг устидан уз хукмини укиди. Суд ҳукми прокурор талаб қилган жазодан ҳам юқори белгиланганлиги судланувчиларни заррача ҳам чучитмади, улар ҳукмни кўтаринки руҳда қабул қилдилар. Ҳатто судланувчи Гафуров ва Аббосовлар ўзлари учун белгиланган 12 йиллик қамоқ жазоси камлик қилгандай “Нима учун бизга кам бердингиз, нима учун бизни биродарларимиздан айириб қўйдингиз”, дея норозилик билдиришди.

 

Суд ҳукми қуйидагича: Исоқов Дилшод –16 йил, Содиқов Дониёр – 15 йил, Зуннунов Дилшод – 16 йил, Саитназаров Музаффар – 14 йил, Умаров Маъруф – 14 йил, Магрупов Фаррух – 14 йил, Раҳимов Абулқосим – 14 йил, Акрамов Лутфулла – 14 йил, Ибодуллаев Муҳаммаджон – 14 йил, Ёдгоров Аброр – 16 йил, Ҳайдаров Абдужаббор – 14 йил, Аббосов Ҳасан – 12 йил, Ғофуров Улуғбек – 12 йил, Шоқосимов Абулҳаким – 14 йил, Шомирзаев Баҳром – 16 йил.

 

Судланувчилар суд охирида ота-оналарга қарата “Биз сиёсий маҳбуслармиз, жиноятчи эмасмиз”, дея хитоб қилишди.

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s