61-ЎҒИРЛАНГАНЛАР

Ҳукумат томонидан ўғирлаб кетилган мусулмонлар

 

Ўзбекистонда мусулмонларга қарши олиб борилаётган курашлардан яна бир усули бу уларни ўғирлаб кетиш ва ўғирлагандан сўнг уни тан олмасликдир. Бу усул Ўзбекистон махсус хизмат кучлари томонидан асосан кўзга кўринган мусулмон уламолари ва фаолларига нисбатан қўлланилади. Куйида бизга ҳозирги кунгача маълум бўлган ўғирлаб кетилган мусулмон имомлар ва фаолларнинг рўйхати келтирилади.

  1. Абдулла Ўтаев, “Ислом Уйғониш Партияси” раиси. (Ушбу партия фаолияти тугатилган). А. Ўтаев 1948 й. Сурхондарё вил., Шўрчи тумани, Иштимат посёлкасида туғилган. Ўрта диний маълумотга эга. Уйланган, 12 фарзанднинг отаси. 1990 йилгача Тошкент вилоятининг “Ленин йўли” колхозида деҳқончилик ишлари билан машғул бўлган. Адреси: Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Шуманай кўча, 3-проезд, 55-хонадон.

 

А. Ўтаев 1992 йил 15 декабр куни ўз уйи яқинида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) автомат билан қуролланган тўрт нафар ходими томонидан ўғирлаб кетилган. Улар ВАЗ 2105 маркали, «з5978ЧМ» рақамли автомашинада келиб А. Ўтаевни олиб кетишган ва унинг укаси Ҳусанга давлат буйруғини бажаришаётганликларини ҳамда у бу ҳақда хеч кимга айтмаслиги кераклигини таъкидлашган. Эртаси куни А. Ўтаев уйини ичига рация ўрнатилган ГАЗ 24 «2214 ТНШ» рақамли автомашина кузатган.

 

  1. Абдували Мирзаев, Андижон шаҳридаги марказий масжиднинг имом-хатиби. 1995 йил 29 август куни Москвага ислом конференсиясида иштирок этиш учун кетаётганда МХХ ходимлари томонидан Тошкент аэропортида ўғирлаб кетилган. 1950 й. т. 1989 йилдан Андижон шаҳридаги марказий масжиднинг имом-хатиби. Уйланган, 7 фарзанднинг отаси. (Бу кишининг даъват йўлидаги шериги Рахматуллоҳ алломага нисбатан ҳам Ўзбекистоннинг собиқ КГБси томонидан суиқасд уюштирилган ва у автомобил тўқнашувида ҳалок бўлган эди).

 

  1. Рамазон Маткаримов, А. Мирзаевнинг шогирди. У ўз устози билан бирга 1995 йил 29 август куни МХХ ходимлари томонидан Тошкент аэропортида ўғирлаб кетилган.

 

  1. Намангандаги масжид имоми Абдулхай Абдулхафиз ўғлининг 16 ёшли ўғли, 1996 йил январ ойида ўғирлаб кетилган.

 

  1. Неъматжон Парпиев, Андижон шаҳридаги масжид имоми, 1997 йилнинг сентябр ойида ўғирланган.

 

  1. Баҳодир Хасанов, Бурчумулла қишлоғида яшаган. Француз тили бўйича мутахассис. Охирги пайт «Alliance Francaise» француз муассасасида француз тилидан дарс бериб келган. Ҳукумат уни 1999 йил сентябр – 2000 йил июл давомида 4 маротаба ҳибс килган. Сўнгги марта 2000 йил 17 июл куни гувоҳлар иштирокида ҳибс этилгач, Баҳодир Хасанов дом-дараксиз йўқолган. Ҳукумат унинг қаерда экани ҳақида маълумот беришдан бош тортиб келмоқда.

 

 

Ўғирлаб кетилганларнинг сони аслида бундан кўп. Бироқ уларнинг кўпчилиги жамоатчиликка номаълум қолган.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s