58-ЎИҲЖ УСТАВЛАРИ

01.10.05-ЎИҲЖ УСТАВИ – 3-чи ҚУРУЛТОЙ

5 октябрь 2001 й.

Биз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти нодавлат нотижорат ташкилотининг  III- Қурултойи қатнашчилари, инсон ғурури ва  ркинлигини  ижтимоий ҳимоя қилиш амалиёти ва назариясидан келиб чиққан ҳолда,  Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси  оидаларига  мос равишда, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Низомининг ушбу тахририни мустақил тасдиқлаймиз, унинг қоидаларини ўзимиз учун мажбурий кучга эга деб биламиз ва ушбу Низом нормалари жамият учун ўта зарур бўлган, инсон уқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти бўйича эртами-кечми келажакда албатта қабул қилинажак махсус миллий Қонуннинг асоси
бўлиб қолади деб умид билдирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ НИЗОМИ

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўçбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (қисқача ЎИҲЖ, ЖАМИЯТ):
– сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш;
– инсоннинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, Париж Хартияси, Хельсинки Якуний Акти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Конвенция ва Пактлари ва бошқа халқаро келишувлар томонидан тан олинган ва эълон қилинган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
– одил судловни амалга оширилишига, демократик қонунчиликни мустаҳкамлаш ва амалга оширилишига кўмаклашиш учун кўнгиллилик асосида фуқароларнинг ўз фикрларини эркин билдирган ҳолда ташкил топган нодавлат, нотижорат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот (жамоат бирлашмаси) дир.
1.2. ЎИҲЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширади.
1.3. ЖАМИЯТ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари) доирасида ўз аъзоларининг эркин истаги, тенглиги, ўз-ўзини бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилади ва фаолиятини юритади.
Жамият ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ташкилотлар бирлашмалар ёки давлат органларидан холис бўлган мустақил нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. ЎИҲЖ давлат ва ҳукумат идоралари вазифаларини бажармайди ва улар олдидаги масалаларни ҳал этмайди.
1.4. ЎИҲЖнинг доимий ишловчи органи қуйидаги манзилда жойлашган:

II. ЎИҲЖ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. ЎИҲЖ нинг асосий мақсади демократия, очиқ фуқаровий жамият қуриш, инсон ҳуқуқларининг таъминланишига кенг кўламда қўмаклашишдир. Унинг асосий вазифаси – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг шаъни ва ғурурини Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, нодавлат жамоат уюшмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан эътироф этилиши ва ҳимоя қилинишига ёрдамлашишдан иборат бўлиб, бу масалани ҳал этишда давлат қонунлари ҳамда Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар Пакти ва бошқа халқаро ҳужжатларда қайд этилган халқаро нормалардан фойдаланиш, ҳамда инсон ҳуқуқларининг барча жабҳалари бўйича мониторинглар ўтказишдир.
Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда ЎИҲЖ давлат идораларининг барча структуралари билан маданий мулоқот олиб боради.
2.2. ЎИҲЖ нинг кундалик вазифалари мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат юзасидан ахборот тўплаш, уни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва оммалаштириш (тарқатиш) ҳамда ўрнатилган тартиб бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароларига информацион, аналитик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатишдан иборатдир.
2.3. ЎИҲЖ фаолиятида асосий йўналишлар ушбулардир: «Пенитенциар муассасалар», «Суд системаси», «Сиёсий ва диний ҳуқуқлар», «Фуқароларнинг давлат идоралари ва лавозимли шахсларга шикоят билан мурожаатлари», «Фуқароларнинг халқаро инстанцияларга мурожаатлари», «Қонун чиқарувчи ҳокимият», «Иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлар», «Сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари», «ЎИҲЖ аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш, проект ва программалар ишлаб чиқиш».
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибаси ошишига қараб ЎИҲЖ фаолиятида бошқа йўналишлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
2.4. Ҳукуқий давлат, демократия, инсоннинг жаҳонда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонунийлик ва ҳуқуқ – тартибот масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш ҳамда шу ғояларни тарғиб қилиш – ЎИҲЖ олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир.
2.5. ЎИҲЖ ҳуқуқлари бузилган инсонлар аризаларини кўриб чиқади ва текшириш натижаларини ижро этиш ва назорат қилиш ваколати ва мажбуриятига эга бўлган тегишли органларга юборади.
2.6. ЎИҲЖ инсон ҳуқуқларини таъминлашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоялашдаги фаолиятни ташкил этиш соҳасида тажрибалар орттиришга қаратилган халқаро ва Республика конференциялари, семинарлар, «давра суҳбатлари», тренинглар ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этади ва ўтказади.
2.7. ЎИҲЖ ўзининг Низомида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга ошира бориб, ўз номидан ҳуқуқий фаолият олиб боради, судларнинг ҳар қандай инстанцияларида даъвогар ҳамда жавобгар, унинг вакиллари эса ҳимоячи ҳамда жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этади
2.8. ЎИҲЖ ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича маърифий фаолиятнинг узвий қисми ҳисобланган газета, журнал, бюллетень, варақа, китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар чиқаради.

III. ЎИҲЖ нинг ҲУҚУҚ ва МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. ЎИҲЖ мамлакатда ижобий умумсиёсий иқлимни шакллантириш мақсадида қонунда белгиланган тартибда Республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида қатнашиши мумкин. Хусусан, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ўз мажбуриятиларини бажариш учун
– Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ташаббусини ифодалашга кўмаклашиши, шу жумладан референдумга киритилган масалага маъқуллаб ёки қарши ташвиқот юргизиши;
– сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиши;
– ЎИҲЖ вакиллари қонунда кўрсатилган тартибда сайловларни ўтказишни таъминловчи сайлов комиссиялари таркибига киритилиши;
– турли органларга турли даражадаги сайловлар ўтказиш кампаниялари жараёнида ўз вакилларини эксперт ва мустақил кузатувчилар сифатида йўллаши;
– ЎИҲЖ вакиллари, уларга ташкилот томонидан сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш ҳақидаги расмий ахборот ва хулосалар бериш ваколати берилиши асосида кузатувчи сифатида сайлов комиссиялари мажлислари ва сайлов участкаларида овозларни санаш пайтида ҳозир бўлиши мумкин.
3.2. ЎИҲЖ очиқ фуқаровий жамиятнинг бир бўлаги бўлгани сабабли қонунда белгиланган тартибда ижтимоий-сиёсий партиялар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
3.3. ЎИҲЖ:
– Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари ва уларни қўлланишнинг ҳуқуқий давлат нормалари ва халқаро келишувларга мослиги бўйича жамоат экспертизасини уюштириш (ёки унда қатнашиш);
– ҳаракатдаги қонунчилик ва уни қўлланилишининг юқорида қайд этилган нормаларга мослаштириш мақсадида қонун ва қоидалар (ёки уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш) проектларини ишлаб чиқиш (ёки шундай проектлар ишлаб чиқишда қатнашиш) ҳамда бу проект ва таклифларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органлар, ҳамда давлат ва ҳукумат муассасаларига тақдим этиш;
– қонунлар лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси бўйича семинар, конференция, «давра суҳбатлари» ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.
ЎИҲЖнинг қонун ва норматив актларни мукаммалаштиришга қаратилган фаолияти ҳеч қандай сиёсий мақсадларни кўзламайди ва тўлиғинча инсон ҳуқуқлари ҳимоясига йўналтирилади.
3.4. ЎИҲЖ қонунга асосан Республика ва чет эл оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади, тегишли оммавий ахборот воситаларига зарур ахборотлар ва мавжуд маълумотларни тақдим этади, инсон ва фуқаронинг умум тан олинган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, уларни амалга оширувчи сиёсий ва ижтимоий механизмлар ҳолатига тегишли ҳужжатлар билан таништиради.
3.5. ЎИҲЖ
– Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида халқаро ташкилотларда консультатив ва бошқа статус (мақом) олиши;
– инсон ҳуқуқларига бағишланган халқаро симпозиум, конференция, кенгаш ва йиғинларда қатнашиш, чиқишлар қилиш, таклифлар киритиши мумкин.
3.6. ЎИҲЖ
– ўз тадбирларини очиқ ва ошкора, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, ҳамда халқаро нормалар ва мазкур Низом шартларини ҳурмат қилган ва бажарган ҳолда ўтказиш;
– ташкилот фаолиятининг барча, шу жумладан молиявий томонларини ёритувчи материалларни олишни таъминлаш;
– ЎзР Адлия вазирлиги сўрови бўйича ЎИҲЖ раҳбар органлари ва лавозимли шахсларининг қарорлари ҳақидаги маълумотни, ҳамда солиқ органларига берилиши ҳажмида ўз фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни бериш мажбуриятини олади.

IV. ЖАМИЯТНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ.

4.1. ЎИҲЖ бирламчи гуруҳлар, ҳудудий (вилоят, шаҳар ва туман) ташкилотлар, марказий бошқарув органлари (Қурултой, ЎИҲЖ Котибияти (қискача – Котибият), ЎИҲЖ Раҳбарлар Кенгаши (қисқача – Раҳбарлар Кенгаши) ҳамда Тафтиш Комиссиясидан иборат.
4.2. ЎИҲЖ нинг Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти вилоят ташкилоти мақомига эгадир.
4.3. Жамиятнинг олий органи Қурултой ҳисобланиб, у ҳар икки йилда камида 1 марта чақирилади. Навбатдан ташқари Қурултой Жамият аъзоларининг 1/2 қисми талаби билан (ёки Котибияти қарори билан) чақирилади. Қурултойга вилоят ташкилотлари томонидан юбориладиган делегатлар сони Котибият томонидан (ёки навбатдан ташқари Қурултой чақириш Ташаббус Гуруҳи томонидан) ўрнатиладиган квоталарга биноан вилоят ташкилотлари умумий аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4.4. Қурултой ЎИҲЖ Раиси (қисқача – Раис), Тафтиш Комиссияси, ташкилот фаолиятининг маълум йўналишлари бўйича масъул ва ваколатлари кейинги Қурултойгача давом этадиган, Котиблардан иборат бўлган ва Раис бошқарувчи Котибиятни сайлайди. Котиблар номзоди сайланган ЖАМИЯТ Раиси томонидан Қурултойга тавсия қилинади.
4.5. Ҳудудий ташкилотларнинг олий органи Конференция бўлиб, у бир йилда бир марта чақирилади. Навбатдан ташқари Конференция ташкилот аъзолари 2/3 қисмининг талаби билан чақирилиши мумкин.
Конференция ваколатлари навбатдаги Конференциягача давом этадиган ташкилот Раиси, Бошқаруви ва Тафтиш Комиссиясини сайлайди. Ҳудудий ташкилот Бошқаруви ўзининг Конференциядан кейинги биринчи мажлисида Раис муовини (ўринбосари) ни сайлайди.
4.6. Қурултойнинг хос ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:
– ЎИҲЖни ташкил этиш, уни тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ва шакллантириш;
– ташкилот Низомини тасдиқлаш; Қурултойлар орасида қайтадан руйхатдан ўтиш ёки Адлия вазирлигининг талабларини бажариш зарурати туғилганда бу ваколат Секретариатга ҳам берилади.
– Раис, Котибият ва Тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини эшитиш;
– ЎИҲЖ фаолиятини тартибга солиш ва режалаштириш масалаларини муҳокама қилиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш.
Қурултойда ЎИҲЖ вилоят бўлимлари Конференциялари сайлаган делегатларнинг 50% идан кўпи қатнашса, унинг Қарори қабул қилинган ҳисобланади ва у ЎИҲЖ нинг барча аъзолари ва бўлимлари учун мажбурий кучга эга бўлади.
4.7. Котибият аъзолари ЖАМИЯТнинг вилоят бўлимлари Раислари билан биргаликда ЎИҲЖ Раҳбарлари Кенгаши (қисқаяа – Раҳбарлар Кенгаши) ни ташкил этадилар. Раҳбарлар Кенгаши Котибият фаолиятининг барча йўналишлари бўйича назорат органидир.
Раҳбарлар Кенгаши ҳар 3 ойда камида бир марта ўз йиғилиши (мажлиси) ни ўтказади ва унга ЖАМИЯТ Раиси раҳбарлик қилади. Раиснинг йўқлигида Раҳбарлар Кенгаши мажлиси раислигига унинг қатнашчиларидан бири сайланади.
Раҳбарлар Кенгаши ўз мажлисида ЎИҲЖ ҳудудий бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботини қўйиши ва эшитиши, ҳамда ҳисоботлар юзасидан ўзининг баҳосини бериши мумкин.
4.8. ЖАМИЯТ Раиси Котибият аъзоси ҳисобланиб, у ЎИҲЖ нинг муҳим масалаларини ҳал қилади ва Қурултой Қарорларини амалга оширади. Раис ЖАМИЯТнинг фаолиятига тегишли бўлган ва ушбу Низом бўйича бошқа органлар ваколатига кирмайдиган барча масалаларни ҳал этиши мумкин. У бошқа жамоат ташкилотлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар билан мулоқотга киришиш, ЖАМИЯТ номидан баёнотлар қабул қилиш, Қурултой, Котибият ва ЎИҲЖ Раҳбарлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни имзолаш ҳуқуқига эга. У Котибият, Раҳбарлар Кенгаши мажлислари ва Қурултойга тайёргарлик ишларини ташкил этади, унга вазифаларни бажаришни режалаштириш ва ташкил этиш ҳамда ЎИҲЖ Низомига риоя қилишга эришиш масалалари топширилади. Раис Котибият, Қурултой ва Раҳбарлар Кенгаши қарорлари ижросини ташкил ва назорат этади. У ЖАМИЯТ фаолиятининг маълум бир йўналишларига масъул бўлган Котиблар фаолиятига раҳбарлик қилади.
ЖАМИЯТ Раиси Раҳбарлар Кенгаши мажлисида қуйидаги ҳолларда ҳудудий ташкилот Раисини лавозимидан бўшатиш таклифини қўйиши мумкин:
– ЎИҲЖ ҳудудий ташкилот Раиси сабабсиз, етарли даражада катта муддат давомида марказий раҳбарият билан ўзининг алоқасини узган;
– унинг фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципларига зид ҳолга келган;
– унинг кўриб кўрмасликка олиши натижасида ёки бевосита иштирокида ҳудудий ташкилот аъзолари ушбу Низом моддаларини қўпол равишда бузганлар ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотнинг соф номига доғ туширганлар:
– унинг иштирокида мазкур ҳудудий ташкилот ёки умуман ЖАМИЯТ ичида сепаратизм (ажраб чиқиш) ва бўлиб ташлаш ҳоли содир қилинган.
4.9. ЖАМИЯТнинг доимий ижро органи бўлган ва Қурултойлар оралиғида унинг вазифаларини амалга оширувчи Котибият ҳар икки ойда камида бир марта ўз мажлисларини ўтказади. У ўзининг Қурултойдан кейинги биринчи мажлисида Раис муовини (ўринбосари) вазифасини бажарувчи 1-Котибни сайлайди. ЖАМИЯТ Раиси вақтинча ўз ваколатларини (ёки унинг бир қисмини) 1-Котибга топшириши мумкин. Раис Котиб ҳисобланмайди ва бирорта Котиб вазифасини бажармайди.
Котибиятга ЎИҲЖнинг ҳудудий ташкилотлари билан алоқа бўйича Котиб ҳам киради.
Котибиятнинг бошқа ҳар бир аъзоси ЎИҲЖ фаолиятининг 2.2. да санаб чиқилган йўналишлардан бирига масъулдир.
Котибият ЎИҲЖ жорий фаолиятининг Қурултой ваколатига кирмаган барча масалаларини, хусусан:
– ЎИҲЖ бажараётган проект ва программаларнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш;
– Тафтиш Комиссияси ҳақидаги қоидани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
– ЖАМИЯТнинг навбатдаги ва навбатдан ташқари Қурултойларини ўтказиш тадбирларини амалга оширади.
Котибият:
– Раиснинг у ёки бу қарорларига вето қўйиш;
– ЖАМИЯТ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш ёки қайтадан рўйхатдан ўтиши жараёнида унинг Низомини ҳаракатдаги Республика қонунчилигига мувофиқлаштириш учун ёки Адлия вазирлиги таклифига асосан, кейинчалик навбатдаги Қурултойда тасдиқлатиш шарти билан, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиши мумкин.
4.10. Бирор Котиб Котибиятдан чиқиб кетганда Раис бу лавозимга чиқиб кетган Котиб вазифасини навбатдаги Қурултойгача бажарадиган бошқа шахсни таклиф этиши мумкин.
4.11. ЎИҲЖнинг барча органлари (Қурултойдан мустасно) шу орган аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган ҳолда ўз мажлисларини ўтказиши мумкин. Мажлис қарори қатнашчиларнинг ярмидан кўпи овоз берган ҳолда қабул қилинган деб ҳисобланади. Мазкур орган аъзоларининг ярмидан кўпининг ёзма розичилиги билан мажлис ўтказилмасдан қарор қабул қилиниш ҳам мумкин.
4.12. Котибият Тошкент шаҳрида жойлашади. Раҳбарлар Кенгаши ўз мажлисларини ҳам Тошкент шаҳрида ўтказади.
4.13. Тафтиш Комиссияси ЎИҲЖ органлари ва раҳбарларининг маъмурий ва молиявий-хўжалик фаолиятини текширади ва унинг натижалари ҳақида Қурултойга (ҳамда Котибият ва ЎИҲЖ аъзоларига) ҳисобот беради.
Тафтиш Комиссияси Раиси навбатдаги Қурултойгача бўлган муддатга сайланади ва унинг ваколати шу муддатга қадар давом этади.
4.14. Ҳудудий ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари ушбу Низом бўйича ЖАМИЯТнинг бошқа орган ва раҳбарлари ваколатига кирмайдиган барча масалаларни ечиш ваколатига эгадирлар. Ҳудудий ташкилотлар Раислари жойларда ЎИҲЖ қарорларини амалга ошириш, ЎИҲЖ га аъзолар қабул қилиш каби ва бошқа ишлар билан шуғулланадилар.
4.15. ЎИҲЖ нинг бошланғич гуруҳлари яшаш жойларида камида 3 аъзодан иборат ҳолда тузилади ва ЖАМИЯТнинг ҳудудий ташкилотлари томонидан қайд этилади. Бошланғич гуруҳ раҳбарлари бир йил муддатга сайланади ва ўз ваколатига кўра ЖАМИЯТ ишларини (яъни ЎИҲЖ нинг бошқа ташкилотлари ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича) ташкил этади. Улар ушбу Низомга асосан бевосита яшаш жойларида ЖАМИЯТнинг юқори ташкилотлари қарорларини амалга оширишади, аъзолар қабул қилишади ва бошқа масалалар билан шуғулланадилар.

V. ЎИҲЖ да АЪЗОЛИК

5.1. Ирқи, миллати, жинси, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши ва сиёсий эътиқодидан қатъий назар 18 ёшга етган (Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқароси ҳамда фуқаролиги йўқ) ҳар қандай инсон ЎИҲЖ га аъзо бўлиб кириши мумкин.
5.2. ЎИҲЖ га аъзо бўлиш учун унинг бошланғич гуруҳ, ҳудудий ёки Республика ташкилотига ариза топшириш лозим; мазкур ариза бўйича тегишли ташкилот раҳбарияти 5 кун ичида қарор қабул қилади.
Аъзолик муносабати ЖАМИЯТга қабул қилиниш пайтидан юзага келади. ЎИҲЖга аъзолик ЖАМИЯТ фаолиятида қатнашиш ва ўз фаолиятида ушбу Низомга амал қилиш билан тасдиқланади.
5.3. ЎИҲЖ нинг ҳар бир аъзоси унинг таркибидан истаган пайтида ўз истаги билан чиқиб кетиши мумкин; бунинг учун ЎИҲЖнинг тегишли ташкилотига ариза топшириши етарли.
5.5. ЎИҲЖ аъзоси:
– мазкур Низом доирасида ЖАМИЯТ фаолияти ва тадбирларида қатнашиш;
– барча даражадаги раҳбарлар сайловида қатнашиш;
– ЖАМИЯТнинг раҳбар органларига сайланиш;
– инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти учун қувғинга учраган ҳолда ЖАМИЯТ ёрдамини олиш ва ҳимояси остида бўлиш;
– ЎИҲЖ органлари олдига ЖАМИЯТ фаолиятига оид масалаларни қўйиш, унинг ишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ва уларни муҳокама этишда қатнашиш;
– ўзининг фаолияти ва ҳатти-ҳаракати ЎИҲЖ органлари томонидан муҳокама қилинган ҳар қандай ҳолда унда шахсан қатнашиш;
– ёрдам учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ваколатига шу масалаларни ҳал этиш кирган барча давлат ва жамоат ташкилотларида ҳимоя этиш ҳуқуқига эга.
5.6. ЎИҲЖ аъзоси гарданида:
– ЖАМИЯТ фаолиятида қатнашиш;
– ваколат олмасдан туриб ЖАМИЯТ номидан гапирмаслик;
– ўзининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш фаолиятида ҳаракатдаги қонунчилик ва мазкур Низом талабларига аниқ ва изчиллик билан амал қилиш;
– унга мурожаат қилган фуқаро ва ташкилотларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонунда кўрсатилган барча восита ва усуллардан фойдаланиш;
– ёрдам кўрсатиш чоғида унга маълум бўлган шахсий ва хусусий характерга эга бўлган маълумотларни ишонч билдирган шахснинг розилигисиз ошкор қилмаслик мажбуриятлари мавжуддир.
5.7. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини амалга ошира бориш пайтида ЎИҲЖ аъзоси фуқароларга қуйидаги турдаги ёрдамларни (текин) уюштириши мумкин:
– турли (юридик билими ва тажрибаси бўлган ҳолда эса – юридик) масалалар бўйича консультация бериш;
– ҳуқуқий характердаги ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар ёзиб бериш;
– вакиллик шартномаси асосида судлар ва бошқа давлат органларида фуқаро ва ташкилотлар иши бўйича вакилликни амалга ошириш.
ЎИҲЖ аъзолари фуқаро ва ташкилотларга бошқа ёрдамлар кўрсатиши мумкин.
5.8. ЖАМИЯТ Низомини қўпол бузган, ўз фаолиятида зўравонлик ёки зўравонликка даъват қилган ЎИҲЖ аъзоси ЖАМИЯТ аъзолигидан чиқарилади.
5.9. ЎИХЖ аъзосини ЖАМИЯТдан Қурултой чиқаради. ЎИХЖ аъзосини ҳудудий ташкилот таклифи билан ЖАМИЯТдан Котибият ҳам чиқариши мумкин, бироқ бу ҳолда унинг қарорини Қурултой тасдиқлаши лозим. Ҳудудий ташкилот таклифи:
– ЎИҲЖ аъзосининг ўз фаолиятини бажара олмаслиги ҳақида маълумот мавжуд бўлганлиги;
– ЎИҲЖ аъзоси ушбу Низом талабларини систематик бузиши ёки ўз вазифаларини нопоклик билан амалга ошираётганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлганлиги;
– инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатига зид бошқа ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлганлигига асосланган бўлиши лозим.
ЎИХЖ аъзосининг ЖАМИЯТдан чиқарилиши учун юқорида кўрсатилган шартларнинг биттаси етарлидир.

VI. ЎИҲЖ нинг МУЛКИ ва МОЛИЯВИЙ МАБЛА¢И

6.1. ЎИҲЖ ўзининг алоҳида мулкига, асосий ва оборотдаги маблағига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар банкларида ҳисоб-рақамларига эга бўлиши мумкин.
6.2. ЎИҲЖнинг молиявий маблағи қонунда белгиланган тартибда фуқаролар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарнинг (жумладан чет эл) ихтиёрий хайриялари, нашрлар, тарғибот ва бошқа фаолиятлар, илмий-амалий семинарлар, кечалар, концерт ва бошқа тадбирлар уюштириш ва ўтказишлар фойдасидан шаклланади.
6.3. ЎИҲЖ муайян проектларни амалга оширишга йўналтирилган чет эл юридик ва жисмоний шахслар, нодавлат ташкилотларнинг ажратган маблағлари ҳисобидандан, ҳамда совға сифатида қабул қилинган ёки бошқа қонуний йўл билан сотиб олинган мулк ва маблағга эга бўлиши мумкин.
ЎИҲЖ ҳаётнинг барча соҳаларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашни ошириш ва мустаҳкамлашга, ҳаракатдаги қонунчилик ва унинг ҳолатини яхшилаш бўйича мониторинг ўтказувчи нодавлат институтларини ташкил этишга, инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган проект ва программалар тузиши ҳамда бу проект ва программаларни амалга ошириш учун молиявий маблағ (грант) ютиш мақсадида уларни халқаро ташкилотлар ва фондларга йўллаши мумкин. Инсон ҳуқуқлари соҳасига боғлиқ проектларни амалга ошириш учун ажратилган халқаро маблағларни олишда ЎИҲЖ Ўзбекистон Республикаси солиқ, молия ва божхона қонунчилигида белгиланган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
6.4. ЎИҲЖ ўз мулк ва маблағини мустақил равишда ЖАМИЯТ масалаларини ҳал этишга сарфлайди. ЎИҲЖ ўзининг аъзолари ва структуравий бўлимларининг қарзлари учун жавобгар эмас.
6.5. ЖАМИЯТ ўз молиявий маблағини банкда сақлайди.
6.6. Пул ва молия, маблағ ва мулк билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни ЖАМИЯТ Раиси ва ваколатга эга бўлган Котибият вакили ёки ЎИҲЖнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари имзолайди.
6.7. ЎИҲЖ Котибияти, Тафтиш Комиссияси, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ва ЖАМИЯТнинг бошқа ходимлари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
6.8. Раис, Котиблар, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ва ЖАМИЯТнинг бошқа ходимлари ЎИҲЖ нинг (маошлик) штатига қўйилиши мумкин.

VII. ЎИҲЖ нинг ЮРИДИК МАҚОМИ

7.1. ЎИҲЖ давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эришади.
7.2. ЎИҲЖ ва унинг ҳудудий ташкилотлари юридик шахс мақомига эгадир. ЎИҲЖ ҳудудий ташкилотлари фаолиятларининг ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслар ваколатлигига тегишли фуқаровий қонунчилиги бўйича аниқланади.
7.3. ЎИҲЖ ва унинг ҳудудий ташкилотлари юридик шахснинг стандарт реквизитлари (белги, штамп, муҳри, ўз бланки ва ҳоказо)дан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

VIII. ЎИҲЖни ҚАЙТА ШАКЛЛАНТИРИШ (ҚАЙТА ТУЗИШ)
ёки ТУГАТИШ

8.1. Қатнашган делегатлар 2/3 қисмининг овоз бериши натижасида Қурултой Қарори билан ЎИҲЖнинг фаолиятини тўхтатиш, ЎИҲЖни тугатиш ёки ЎИҲЖни қайта шакллантириш мумкин. Суд қарори билан ЎИҲЖнинг фаолиятини тўхтатиш ва ЎИҲЖни тугатиш ҳам мумкин.
8.2. Бу ҳолда унинг молиявий маблағи ва мулки қонунда кўрсатилган тартибда ишлатилади.

  

ЖАМИЯТнинг ҳаракатдаги Низоми унинг 1992 йил 2 февралда ўтказилган 1-(Таъсис) Қурултойида қабул қилинган, унга ЖАМИЯТнинг 1996 йил 7 сентябрда ўтказилган 2-Қурултойида ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган.
Мазкур Низом, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилгач, ЖАМИЯТнинг 2001 йил 5 октябрда ўтказилган навбатдаги 3-Қурултойида тасдиқланган.

ЎИҲЖ Раиси Талиб Якубов

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s