ЯРИ БАЛТИЕВ

02.10.28-ЮНУСОБОД ТУМАН ПРОКУРОРИГА БАЛТИЕВ ЯРИдан АРИЗА

 

                                                               ЮНУСОБОД ТУМАН ПРОКУРОРИГА

 

УЯ 64/Т£-1 муассасасида сақланаётган

маҳбус Балтиев Барат Яриевичнинг

ҳимоячиси Балтиев Яри томонидан

_____________________________________

700021 Тошкент ш., Шайхантоҳур туман, Зарқайнар кўча, 1-уй, 73-кв

 

                                                А Р И З А

 

Ҳурматли прокурор!

 

Мен, Балтиев Яри, 2001 йил 23 июль куни жиноий ишлар бўйича Чилонзор туман суди томонидан 14 йилга озодликдан маҳрум этилган Балтиев Барат Яриевич имзолаган ҳамда УЯ 64/48 муассасаси бошлиғи, иих подполковниги Ш.Идиев ўз имзоси билан тасдиқлаган ва №17-Б рақами билан қайд этилган ИШОНЧНОМАга асосан 2002 йил 4 июльдан бошлаб Б.Я.Балтиевнинг ҳимоячиси ҳисобланаман.

 

ЎзР ЖПКнинг 53-моддасига асосан мен ўзимнинг ҳимоям остидаги маҳбус билан холи учрашиш, у билан суҳбатлашиш ва унга юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эгаман.

 

2002 йил 28 октябрь куни мен ўзимнинг ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда ҳимоям остидаги Б.Я.Балтиев билан холи учрашиш учун УЯ 64/Т£-1 бошлиғи ички ишлар хизмати подполковниги Э.Комилов номига ариза билан мурожаат қилдим. Мени бошлиқ ўринбосари ички ишлар хизмати майори Далиев қабул қилди ва «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғриси»даги қонунни қўпол бузган ҳолда менинг аризамни қабул қилишдан бош тортди. Натижада мени ҳимоям остидаги Б.Я.Балтиев билан холи учрашиш имкониятидан маҳрум этди.

 

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб

1) ички ишлар хизмати майори Далиевни қонунбузарлиги учун юридик жавобгарликка тортишингизни;

2) менинг ҳуқуқимни тиклашингизни, яъни ҳимоям остидаги маҳбус Б.Я.Балтиев билан холи учрашишимни таъминлашингизни СЎРАЙМАН.

 

Ҳурматли прокурор!

 

Менга «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган муддат ичида ёзма жавоб беришингизни СЎРАЙМАН.

 

Илова:  1) Ишончнома нусхаси                                  – 1 варақ;

            2) Э.Комилов номига ёзилган ариза нусхаси   – 1 варақ.

 

 

28.10.02                                                           (Я. Балтиев)      

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s