51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, ХАТлар, ҚАМОҚХОНАЛАР, ҚИЙНОҚЛАР

ҚАРШИ ҚАМОҚХОНАСИДАН ЧИҚҚАН ХАТ

ҚАРШИ ҚАМОҚХОНАСИДАН ЧИҚҚАН

ХАТ

 

Мен Насриддинов Баҳром Наманганнинг Ровустон қишлоғиданман. 1999 йил “Хизб ут-Тахрир” варақаларини ички ишлар ходимларига почта орқали юборганим учун турли бўҳтон ва уйдирмалардан қўшимча кўрсатма айблов орқали судда вилоят судьяси Ибрагимов томонидан, зулмлар билан ўтказилган тергов жараёнидан кейин, совуққонлик ва золимона 16 йилга озодликдан маҳрум этилдим.

 

СНБ изоляторида ўтган кунлар доимо таҳқирлашда ўтди. Ҳатто адвокат учрашувига олиб чиқиш олдидан ҳам дубинкаларда калтаклашиб олиб чиқишди. Турма оператив бўлимига суҳбатга ҳам шундай олиб чиқилар эди. Қилмаган ишим учун эса тартиб буздинг деб туҳмат билан тартиб бузганлик ҳақида варақага мажбурлаб қўл қўйдириб қамаб қўйишди.

 

Намангандан Тошкент турмасига йўллашди, у ерда ҳам тазъйиқлар билан кутиб олиндим, калтак ва дубинкалар билан уриб, қиш бўлишига қарамай ялонғоч қилиб тинтув қилиндим. 6 ўринли хонада 2-3 баробар кўп одам билан сақландим, у ердан уйимдан 1000 км узоқликдаги Қарши зонасига юборилдим. Бизни олиб кетаётган вагон одамларни олиб кетаётган вагонга ўхшамас эди.

 

Эркин жойлашиш у ёқда турсин эркин нафас олиб бўлмас эди. Шунга қарамай яна тинтув қилиндим. Қаршининг Косон зонасига кириб келдик, 159 модда билан келган борми деган командага мен деб жавоб берганимдан кейин депенко Очилов тепкилари остида интизомий бўлинмага ҳайдаб олиб кетилдим. У ерда капитан Бобоев бошчилигида офицер ва ҳарбий назоратчилар қўл, оёқ ва дубинка билан уриб кутиб олиндим.

 

Кимни қўли бўш бўлса у ҳам ураверар эди. Капитан Бобоев мен билан уриб, калтаклаб суҳбат ўтказди. Бесоқолбозликда айбланган маҳкумни менга юзлатиб, агар йўлингдан қайтмасанг номусингга тегишига буюраман деб таҳдид қилди. Калтакдан оғриган баданга совуқда зўрға кийиндим. Карантин бўлинмасига олиб келиндим. Админстрация томонидан тайинланган маҳкум Парпиев Ҳамро қабул қилиб олди.

 

Бу инсонни бизга шунингдек менга ҳам қарата айтган гапи – нима талаб қилсам шуни бажарасан. Ёшмисан-қаримисан, касалми-соғми ҳамманг ўзинг учун қамалгансан, деб ўз ҳоҳишига кўра ҳукм юритар эди. Эрталабки нонуштадан сўнг, кечки овқатдан сўнг 2 соатдан марш юргизар, нонушта, тушлик ва кечки овқатдан ташқари кўпинча ётишга эълон қилингунча баъзи эса ярим тундан ошгунча хўжалик ҳовлисида аёвсиз ишлатарди.

 

Ишлар инсонга ҳам, зонага ҳам фойдаси йўқ бўлган, инсонни фақат қийнаш учун ўйлаб топилган ишлар – тупроқни бу уюмдан бошқа уюмга ташиш, қуриган гувалакларни чуқурга кўмиб яна бошқа гувалаклар ясаш, гувалак учун ахлатхона чиқинди сувларидан лой қилиб қиш бўлишига қарамай ялонғоч қўл билан ясалар эди. Хўжалик ҳовлисида марғилонлик Қўзибой деган маҳкум жарима батальони бошқарувчиси эди, қўлида доим резина шланг бўлар эди.

 

У хўжалик ҳовлисида ажратилган майдончада бир қисм маҳкумларга 10-12 киши зўрға торта оладиган борона билан ер ҳайдатарди. Борона устига ўзи қўлида резина шланг билан чиқиб олар, бўшроқ тортаётган одам калтакланар эди. Бундан ташқари катта бетон бўлагини зонани у ерига, бу ерига олиб бориб қўйдириб, бир оздан сўнг яна жойига қайтариб олдириб келар эди.

 

Карантинда ювиниш у ёқда турсин, ичиш учун ҳам сув етишмас эди, бир куружка эрталаб ва бир куружка кечки пайт сув ичардим, холос. Тақсимотдан шу бериларди, холос. Ётадиган жой тахта ва бетондан иборат бўлган баракнинг ичи эди, бирор бир тўшак ёстиқсиз, одамларни бир-бирига қарама-қарши жипслаб 5 тадан жойланар, қаршидаги одамларни оёқлари рўпарасидагиларни қўлтиқлари остида, қимирлаб бўлмайдиган қилиб ётқизар, эътироз билдирган маҳкум Ҳамронинг қўлидаги резина шлангдан улуш олар эди.

 

Ҳамро ва Қўзибойни ҳаётимдаги кўрган одамларнинг энг вахший ва шафқатсизлари тоифасидан деб биламан. Бундан ташқари деярли ҳар кун ёки кун ора зона штаби кабинетларига олиб бориб нега қўшилдинг, йўлингдан қайтасанми деб калтакланар эдим. Айниқса 10, 5, 6, 8, 9 кабинетларда кўп марта калтакланар эдим. Махфий ҳолатда бажараётган ибодатимни билиб қолишса штабга кабинетга олиб боришар, у ердаги таҳқирлашдан сўнг яна жарима батальонига ахлат сувдан гувалак ясаш ёки борона тортиш билан жазоланардим.

 

Ҳар хил ижод кўрикларида мажбуран иштирок эттирилдим. Бир сафарги 2001 йилги ижод кўриги учун хотинлар кийимини кийиб ўйнашга мажбурландим. Отрядчик томонидан киймайман, менинг учун ҳаром деб айтганимдан сўнг штабнинг 5кабинетида оператив Шомурод томонидан калтакланиш билан жазоландим. Ёзнинг 2000 йил иссиқ кунида қоқ офтобга қўлимга қизил боғлиқ тақиб қўйиб қўйилдим.

 

Эрталаб 830 дан кечки 830 гача бу иш бир ойдан кўпроқ давом этди. Менда юрак хуружи, оёқларим ишламай қолиши, тилим йўқолиб ўзимни билмай қолганимдан кейин мени санчастга олиб боришди. Санчаст бошлиғи Арабов мени ҳеч ҳам даволамай ўзимга келганимдан сўнг яна ҳовлига ҳайдаб юборди. Бешариқлик Исроил деган биродарим устидан капитан Бобоев бошчилигида ўтказилаётган зулмни, яъни устидан чиқинди сувлар қуйиб, бесоқолбозларни таҳқирларини гувоҳи бўлиб турганлигим ва қуёшда постда туриб ҳолдан тойганлигим юрагим хуружига ва ҳушдан кетишга олиб келди.

 

Оперативник Ихтиёр хонасида қаттиқ калтакландим, чунки Ахмедов, Маматов Қудратилла ва бошқа биродарларимни қип ялонғоч қилиб, бир-бирига яқин бўлиб, олдидагини орқасига қаторга туришга буюрди. Мен ечинишдан бош тортганим учун беаёв уриб, ёзув столлари остига отиб юборди. Бу ёзганларим зона турмаларидаги баъзи бир лавҳалар.

 

Хотирам яхшимаслиги учун саналарни эслай олмадим. Диний қўмита комиссияси келди, берилган савол анкеталарга холис берган жавобларим учун сен ашаддий экансан, ҳеч қачон уйингга кетмайсан, деган жавобни олдим. Ҳар сафар аёлим фарзандларим 1000 км дан кўргани келганларида уларни аянчли аҳволи жуда қийнайди.

 

Мени маъзур тутинг – бу ёғини ёза олмайман. Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Омин.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s