2-БЮЛЛЕТЕНЛАР, 51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, 60-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚЛАР ВА ЭРКИНЛИКЛАР, ҚИЙНОҚЛАР

03.07.10-ҲИСОБОТ-МАҲБУСЛАР

ҲИСОБОТ 2003 йил, 12 июл куни Лондонда бўлиб ўтадиган мусулмон асирлар такдирига бағишланган 1 – халқаро конференция муносабати билан «Мусулмон Ўзбекистон» веб-саҳифаси ходимлари томонидан тайёрланган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

ЎЗБЕКИСТОН – МАҲБУСЛАР

ВА ҚИЙНОҚЛАР МАМЛАКАТИ

 

 

ҲИСОБОТ

 

 

2003 йил, 10 июл

 

2003 йил, 12 июл куни Лондонда бўлиб ўтадиган мусулмон асирлар такдирига бағишланган 1 – халқаро конференция муносабати билан «Мусулмон Ўзбекистон» веб-саҳифаси ходимлари томонидан тайёрланган

 

«Бу ердаги қийноқ-азоблар олдида Гитлер ва Сталиннинг ўлим лагерлари «ҳолва». Комилжон билан Дилмурод Фарғонадан. Ёш йигитлар. Кўз олдимда икковини ҳам қонга бўяшди.

«Ватан хоинлари!, – деб бақирди узун бўйли «дубак» (қўлида дубинка билан юрадиган назоратчини зоналарда шундай аталади). – Нега атайлаб йиқиласанлар?!». Яна бошларимизга дубинкалар ёғилди. Мен ўтириб қолдим. Сўнг бизни саволга тутди: «Пайғамбар ким? Худо ким?». Мен бу саволларни айнан келтиряпман. Биз жавоб бермадик.

Тағин саволни такрорлашди. Комилжон Тангри билан Пайғамбар ҳақида билганларини айтди. «Нотўғри! – деди қутуриб «дубак», – Пайғамбар ҳам, Худо ҳам Каримов!!! Сенларни «ос» деса, осамиз, «чоп» деса, чопамиз, «ёқ» деса ёқамиз. Биз ўз кўзимиз билан кўриб турган Худога ишонамиз. Каримов – тирик Худо. У нима деса, шу бўлади. Сен айтган Худони ҳали ҳеч ким кўрмаган. Муҳаммад деганинг ҳаммани лақиллатган. Жаннат хам, дўзах ҳам йўқ.. Ҳали ҳеч ким у ёққа бориб келмаган. Гўр – охирги жой. Чириндига айланасан. «Каримов – Худо!», – деб бараварига бақириб, юз марта айтасанлар. Кани, бир, икки.

Мен икки ой ичида 24 килограммга оздим. Юришга ҳам мадорим қолмади. Бошқа қисматдошларим ҳам кўз олдимда чўпга (скелетга) айланиб борди. Дилмурод Умаров умуман юролмай қолди. Камерада ўлди. Комилжон Маҳмудов Сангородда ўлди. Тўғриси, икковини ҳам уриб ўлдиришди. Ўлиш олдиларидан улар қуруқ суякка айланди. «Шаҳид кетамизмикин, жаннатга», – деган сўзлари эсимда. (ОТКРЫТОЕ ПИСЬМО заключенного писателя Мамадали Махмудова (Эврила Турона) Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову http://www.centrasia.ru )

 

Мундарижа

 

1.      Муқаддима

2.      Қамоқхоналар ва маҳбуслар

3.      Қийноқлар

4.      Маҳбусларни ўлдириш сиёсати

5.      Маҳбус аёллар

6.      Муслималарнинг норозилик намойишлари

7.      Ҳибсда ўлдирилган айрим мусулмонлар ҳақида

8.      Маҳбусларнинг оилалари

9.      Маҳбуслар аҳволини яхшилаш, уларни озод этиш ҳаракатлари

10.    Президент амнистияларининг моҳияти

11.    Ўз шафқатсизликлари билан танилган шахслар

12.    Хулоса ва тавсиялар

13.    Иловалар:

1)      Маҳбус аёлларнинг ИИ вазири З. Алматовга мурожаати;

2)      Ҳукумат ўғирлаб кетган мусулмонлар;

3)      Ўлдирилган мусулмонлар рўйхати;

4)      Фотолар;

5)      Линклар.

 

1. Муқаддима

 

Бу ҳисобот 2003 йил, 12 июл куни Лондонда бўлиб ўтадиган мусулмон асирлар тақдирига бағишланган халқаро конференция муносабати билан «Мусулмон Ўзбекистон» сайти ходимлари томонидан тайёрланган бўлиб, у бугунги Ўзбекистондаги мусулмон маҳбуслар аҳволини далил – ҳужжатлар ва айрим мисоллар асосида ёритишга бағишланади. Таҳлил ва хулосалар сўнгида тегишли тавсиялар тақдим этилади.

Бугун Ўзбекистонда Фаластиндаги каби мусулмонларни очиқчасига қираётган яхудийларни учратмайсиз. Афғонистондаги cингари бомбаборонлар остида қолган инсонлар йўқ. Аммо Ўзбекистон мусулмонлари устида содир бўлаётан воқеаларга жиддий эътибор қаратган киши бу ерда Исломга қарши олиб борилаётган ўзига хос урушдан вокқиф бўлади. Бу шундай ғалати урушки, унинг мисолини дунёнинг бошқа ерларида учратиш мушкул.

Биз бу ҳисоботда Исломга қарши урушнинг барча қирраларини эмас, фақат унинг биргина йўналиши – мусулмонларни қамоққа ташлаш, маҳбусларни қийноққа солиш, яшаш шароитларини атайлабдан ёмонлаштириш, касаллантириш ва ўлдириш ҳолатларига тўхталамиз. Мусулмон маҳбуслар аҳволи билан танишар экансиз, сиз Каримовнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан олиб бораётган геноцид – қирғинига гувоҳ бўласиз.

Ўзбекистон маҳбуслар мамлакатидир. Унинг қамоқхоналарида диний ва бошқа сабаблар билан банди қилинган маҳбусларнинг сони 2000 киши атрофида бўлиши мумкин. (Ўзбек хукумати бу рақамни 65 000, деб даъвао килади). Мусулмон асирлар эса 30 000 минг кишини ташкил қилади. Бутун дунёга куз-куз қилинадиган, кетма-кет чиқариладиган президент амнистиялари билан озод этилган мусулмонларнинг сони 2 минг кишига ҳам етмайди.

Яна ҳукумат қўлидага қора рўйхатда 250 минг «экстремистик кайфиятдаги» мусулмоннинг номи турибди. Каримов ўзининг хом чутлари бўйича мамлакатда намоз ўкийдиган одам борки, рўмол ўраган аёл борки, ҳаммасини яқин келажакда қамоққа ташлашни режалаштирган. Бироқ, Аллоҳ айтганидек, «Ёвуз макр фақат эгасининг ўзига урилади».

Қанча одам қамалган, қанча одам ўғирлаб кетилган, маҳбуслардан қанчаси мажруҳ ҳолатда қутулиб чиққан, қанчаси вафот этган, бу ҳақдаги ҳақиқий маълумотларни ҳукумат ҳеч қачон ошкор қилмайди. Бу борадаги расмий маълумотлар албатта бузилган ҳолда бўлади. Одамлар фақат машҳур воқеа – ҳодисалар ҳақида биладилар, эшитадилар холос.

Ҳукуматнинг қонли жиноятлари, жуда кўп кишиларнинг мусибатлари халқнинг назаридан четда қолиб кетади. Бироқ Ўзбекистон ичкарисида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқатни аниқклаш, ошкор этиш ва мазлумларга ёрдам беришни узларининг Аллох олдидаги вазифалари деб биладиган яхши ниятли одамлар жуда кўпдирлар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли одамларнинг арз-додлари керакли нуқталарга етказилмоқда. Золимларнинг ёвузликлари фош этилмоқда. Мана ниҳоят, Ислом олами ҳам Ўзбекистондаги мусулмон маҳбуслар тақдири ҳақида ташвиш билдириб, овозини кўтара бошлади.

Шу муносабат билан юзага келган бизнинг бу камтарона тадқиқотимиз Ўз мавзусига нисбатан олганда ниҳоятда кичик хажмдадир. Каримов ҳукумати ва унинг маккор сиёсатчиларининг Ислом ва мусулмонларга етказаётган зарарлари олдида бу каби ишлар бир зарра холос. Лекин тоғлар ҳам зарралардан иборат бўлади. Катта ишларнинг дебочаси кичкина нарсалардан бошланади.

Бу ерда зикр қилинаётган факт ва рақамлар Каримовнинг зулмига шерик бўлган маддоҳлар айтаётганидек, Ўзбекистоннинг кундан-кунга «юксалиб бораётган фаровон турмуши»ни кўролмаётган одамларнинг туҳмат ва бўхтонларидан иборат эмас. Аксинча, бундаги сўзлар мусибатлар ичида яшаётган неча миллион мусулмонларнинг бир гуруҳ вакиллари томонидан олиб борилган кузатувлар ва кенг жамоатчилик фикрига асосланган хулосалар мажмуидир.

Бу мақола тирик гувоҳларнинг сўзлари, кўплаб мусулмонларнинг берган маълумотлари, мазлумларнинг ариза ва шикоятлари, суд-прокуратура, МХХ, ИИВ, Диний идора ва бошка расмий доираларга тегишли ҳужжатлар, АКШ давлат департаменти ҳамда хорижий ва маҳаллий инсон хуқуқлари ташкилотларининг ҳисоботлари, интернет ва радио-телевидения материаллари, турли хил матбуот нашрларидан иборат бир неча йиллик тўпламга асосланиб тайёрланган. (Таянилган ашёвий далиллар қўл ёзма ҳужжатлар, турли ёзишмалар, фотосуратлар, видео-аудио ёзувлар, матбаа нашрлари, компьютер дисклари ҳолида мавжуд).

Биз ўзимиз суянган факт – ҳужжатларнинг тўлиқ тафсилотларини келтирмадик. Мавзуга чуқурроқ киришишни истаган кишилар ва ташкилотлар учун қўшимча маълумотларни такдим қилишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда ишимиз мавзуси бўйича эътиборли манбалар кўрсаткичини илова қилдик.

 

2. Қамоқхоналар ва маҳбуслар

 

Ўзбекистон қамоқхоналарининг сони 74 та бўлиб, шулардан 41 тасида мусулмон маҳбуслар сақланади. Ҳар бир қамоқхонада 800 дан тортиб, то 4000 кишигача мусулмон маҳбус мавжуд.

Ўзбекистондаги маҳбуслар сони ҳақида аниқ рақам бўлмаса-да, бу борада билдирилаётган турли хил фикрларга асосланиб бир хулосага келиш мумкин. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИХЖ) махбуслар сонини аниклаш учун ўзининг каналлари оркали махсус текширувлар ўтказганини маълум қилган. Унга кўра ЎИҲЖ диндор маҳбусларнинг сонини 30 мингдан ошиқ деб таъкидлайди .

АҚШ давлат департаменти эса бу рақамни 7 минг киши деб кўрсатади. Америка Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкори деб эълон қилгандан буён Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида «ижобий силжишлар» бўлаётгани ҳақида гапира бошлади. Шунинг учун ҳам маҳбуслар сони ҳақидаги АКШ келтираётган рақамлар холис бўлмаслиги мумкин.

ЎИХЖ томонидан тарқатилган ахборотда шундай ёзилади:

«Ўзбекистон қамоқхоналарида мақбуслар деярли ҳамма ҳуқуқлардан маҳрум этилганлар. Яъни улар ҳақиқатан ҳам ҳақсиз қулларга айланганлар. Диний маҳбусларнинг ҳаёти жуда ҳам оғирдир: улар доимий калтакланадилар, овқатлари мутлақо сифатсиз, тиббий ёрдам йўқ, уларга атайлабдан сил ва гепатит каби оғир касалликлар юктирилади… ЎИҲЖга КИН 64/18даги (маҳбуслар касалхонаси, Тошкент) сил билан оғриётган маҳбусларнинг аҳволлари ҳақида кўплаб маълумотлар келиб тушади.

Маълумотларни маҳбусларнинг қариндошлари тақдим қиладилар. Сил билан касалланганлар ўртасида ўлим ҳолати юқоридир. Ҳар куни у ерда силдан камида 5 одам ўлади. Биз КИН 64/18 да бир кунда 10 та одам ўлганини қайд килганмиз. Сил бўлганлар ҳаддан ташқари ҳолдан тойиб қолганлар. Уларнинг қариндошлари кўзда ёш билан гапириб беришларича, уларнинг деярли ҳаммаларини учрашувга замбилда кўтариб чиқадилар. Улар қийинчилик билан гапирадилар, склет бўлиб колишган. Кўпларининг жонлари чиқиб кетай деб туради ».

Юқоридаги манбанинг 2002 йил, 14 апрел кунги хабарига қараганда ўша пайтда турма касалхонасида сил касалига дучор бўлган 300 дан ортиқ мусулмон маҳбус бўлган.

Қаттик сил касаллиги билан оғриган ва тузалишидан умид узилган жиззахлик Ҳабибулло Қурбонов қамоқдан озод этилади. Бироқ у орадан кўп ўтмай 2003 йил 4 март куни шу касаллик билан дунёдан кўз юмади. Ўлимидан олдин Ҳабибулло ўз онасига бир даҳшатли сирни ошкор этди: у КИН УЯ 64/18да ётганида 40 мусулмонни қип яланғоч ҳолатда қандайдир аппаратдан ўтказашган. Бу номаълум аппаратдан ўтиши биланоқ 4 киши дунёдан кўз юмган. Ҳабибуллонинг фикрича, уларни нурлантиришган. Унинг сўзларига кўра аппаратни аввал маҳбусларнинг олд тарафларидан бошдан то оёққача юргазишган, кейин эса орқа томондан яна бошдан то оёққача юргазишган. Аппаратни юргазаётганда у инсон танасини ўзига тортаётгани сезилиб турган ва бутун бадан зирқираб оғриган .

2002 йил, октябр ойида ҳукумат тузалишига умид қолмаган 41 нафар маҳбусни қамоқхонада вафот этди деган гап-сўз бўлишидан чўчиб ҳеч кимга овоза қилмасдан Тошкентдаги маҳбуслар касалхонасидан озод қилиб юборди. Улардан бирини инсон ҳуқуқлари фаолларидан бири бориб кўрганлигини ҳикоя қилади: «Сил касалига дучор бўлган бу маҳбуснинг ўпкаси чириб битган, у елкасидан ўтказилган найча орқали нафас олиб ётибди ».

Инсон ҳуқуқлари фаоли, собиқ маҳбус Исмоил Одиловнинг Би-би-Cига берган суҳбатида айтишича, ҳозир мусулмон маҳбусларга СПИД касаллигини қўзғатувчи вируслар билан мажбурий уколлар қилинмоқда.

Маҳбуслар тақдири билан жиддий шуғулланган одам ҳукуматнинг қамоқхоналардаги ноинсоний шароитларни атайлабдан вужудга келтирганлигига ҳеч ҳам шубҳа қилмайди. Ҳукуматнинг мақсади ҳибс қилинган мусулмонларни аста секинлик билан ўлдириб юборишдан иборатдир. Кейинги пайтларда қамоқхоналар бошлиқларига Каримов томонидан ана шундай мазмундаги маҳфий буйруқ тарқатилганлиги ҳақидаги хавотирлар кучайиб бормоқда. Корақалпоғистондаги «Жаслик» қамоқхонаси бошлиғи А. Кулумбетов, Каршидаги қамоқхона бошлиғи С. Исломовларнинг маҳбусларга нисбатан очиқ-ойдин «биз сенларни шу ерда ўлдиришимиз керак», деб айтишлари ва уларга ҳайвонлардан ҳам ёмон муомалада бўлаётганликлари юқоридаги фикрни тасдиқлайди.

 

3. Қийноқлар

 

«Кийноқлар Ўбекистонда систематик ҳарактер касб этган»

( Тео ван Бовен, БМТ қийноқларга қарши қўмитасининг махсус вакили)

 

Каримов ҳукумати ўзининг нопок ҳукмронлигини сақлаб қолишда ҳибсга олиш ва қийноқлар услубини кенг қўллайди. Қийноқлар асосан, милиция бўлинмалари, ИИВ ва МХХ кабинетлари, ертўлалари ва ҳукумат таъбири билан айтганда «жазони ўташ муассасалари» деб аталадиган қамоқхоналарда амалга оширилади.

 

Тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналардаги ҳаёт – азоб ва қийноқлар инсонни даҳшатга солади. Биз ўзбек диктаторининг истак-ҳоҳишларини унинг ваҳший жаллодлари қай даражада адо этаётганлари ҳақида бир-икки мисолга тўхталиб ўтамиз.

Марғилон шаҳар МХХ ходимлари Баҳодир ва Фозилов Бобир Алломитдин Ҳамидов исмли йигитни ушлаб, «Ҳизбут-таҳрир»га аъзоликни бўйнига олишга мажбур қилганлар. (Ахлус-суннага қарши қатағон кучайганлиги, илм аҳлининг камайиб кетиши натижасида диндан яхши хабари бўлмаган одамлар орасида «Ҳизбут-таҳрир» ғоялари тарқалиб кетди). У йигит ўзининг оддий мусулмонлигини, ҳеч қачон «Ҳизбут-таҳрир»га аъзо бўлмаганлигини айтиб, улар қўяётган айбга икрор бўлмайди.

Хавфсизлик ходимлари айбни буйнига олдириш учун у болани 2 кун давомида узлуксиз қийнайдилар, аммо мақсадларига эриша олмайдилар. МХХ хизматчилари ўз талабларини амалга ошириш учун охири унинг орқасига темир арматура тиқиб қийнайдилар. У бутун бадани қонга бўялиб, холдан тойиб колади ва ўлимдан кутулиб колиш учунгина уларнинг талаблари битилган когозга имзо чекади . Инсон ҳуқуқи фаолига берган суҳбатида айтишича, унинг ўша пайтда қўл қўйишга ҳам мадори қолмаган эди.

Бу йигит билан бирга ушланиб қийноққа солинган Алимуҳаммад Мамадалиев эса МХХ ходимларининг азобларига дош беролмай уларнинг идорасида жон таслим қилади. Хавфсизлик ходимлари унинг жасадини копга солиб, каналга ташлаб юборадилар. Ҳукумат органлари ҳар қанча яширишга уринмасинлар, бу жиноятлар ошкор бўлади. Каримов бу воқеадан сўнг халқаро ҳамжамият олдида ўзини адолатпарвар демократ килиб кўрсатиб қўйиш учун ясама суд маҳкамаси ўтказади ва жиноятчиларни енгилгина жазолаш билан кифояланади.

Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туман милиция идорасида 2001 йили ака-ука Ҳаитовлар қийноққа солинганлар. Оқибатда милиция идорасига келтирилганидан сўнг бир неча соат ичида Равшан Ҳаитов терговчиларнинг қийноқлари остида ҳалок бўлади. Унинг укаси Расул Ҳаитов эса оғир ҳолатда ТошМИ касалхонасига ётқизилади.

Ҳукумат бу ҳодисани ҳам босди-босди қилишга уринса-да, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва қариндошларининг ҳаракатлари устунлик қилди. Ҳукумат бу иш юзасидан юзаки суд маҳкамаси ўтказишга мажбур бўлди. Милиция ходимларидан 4 киши 20 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинадилар. Бироқ маълумотларга қараганда орадан озгина вақт ўтгач улар амнистияга туширилганлар.

Бугунги кунда мусулмонлар ва инсон ҳуқуқи ташкилотларини ташвишга солаётган асосий мусибат ҳам қамоқхоналарда давом этаётган қийноқлардир. Қийноқлар ва ўлим ҳолатлари асосан турмаларда содир этилаётган бўлса-да, бироқ ҳали бу борада қамокқхона ходимларидан ҳеч ким жазога тортилмади.

Бир неча йиллардан бери маҳбусларга намоз, Қуръон ўқиш таъқиқланиб келинди. Ибодат қилганлик учун улар алоҳида қийноққа солиндилар. Шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, маҳбуслар имо-ишора билан намоз ўқиганлари ёки пичирлаб дуо ўқиганлари учун ҳам қийноққа тутилганлар.

Агар маҳбус Каримовдан кечирим сўраб хат ёзмаса, бунинг учун ҳам қаттиқ азобланади. 2002 йил, 6 август куни «Жаслик» қамоқхонасида ўлдирилган Музаффар Авазов ва Ҳусниддин Алимов ҳам президентдан кечирим сўраб хат ёзмаганлари ва ошкора намоз ўқишдан тўхтамаганлари туфайли қайноқ сув билан қийнаб ўлдирилганлар.

Қамоқхоналардаги қийноқлар ҳаддан ошиб кетганидан маҳбусларнинг оналари, аёллари ва фарзандлари Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва қишлоқларида, жумладан, Тошкентнинг Чорсу бозорида кетма-кет норозилик намойишлари ўтказдилар. Аёллар қамоқхоналарда қўлланилаётган қийноқлар ҳақида дунё жамоатчилигига қарата ёзилган хатни хорижий журналистларга тарқатдилар.

Хатда Қарши шаҳридаги УЯ 64/51 сонли қамоқхонада калтаклаш ва мусулмон йигитларнинг номусига тажовуз қилиш билан таҳқирлаш кенг авж олганлиги айтилади ва шундай муомалага дучор қилинаётган ундан ортиқ кишининг исми келтирилади. Шу ишлар билан шуғулланаётган турма ходимларининг номлари санаб ўтилади.

Каримов жаллодлари қўллаётган қийноқ турлари – эртадан кечгача чўккалаб, бошини оёқлари орасига тикиб ўтиргизиш, ҳолдан тойиб йиқилгунча ўтириб тургазиш, йиқилиб қолса резина таёқ билан калтаклаш, стулга оёғини кўтариб боғлаб қўйиб, товон остига юзтагача санаб уриш, противогаз кийгазиб бўгиш, қайноқ сув қўйиб қийнаш, тирноқларни суғуриш, тирноқ остига игна, сим санчиш, жинсий аъзоларига олов ёқиш, бутилкага ўтказиш, орқасига резина таёқ, айрим ҳолларда темир таёқ тикиш, электр токи юбориш, номусга тажовуз қилиш, маҳбуснинг огзи орқали номусига тажовуз қилиш ва ҳоказо.

Халқаро майдондаги шов-шувлар оқибатида Каримов БМТнинг қийноқлар бўйича махсус вакили Тео ван Бовенга Ўзбекистон жазони ўташ муассасаларида юзага келган ташвишли ҳолатни текшириш учун рухсат беришга мажбур бўлди. Бироқ ҳукумат БМТ вакилининг 2002 йил, 24 ноябрдан 6 декабргача икки ҳафта давом этган сафари пайтида унинг бемалол текшириш ўтказишига ҳар томонлама тўсқинлик қилди. Баъзи ҳибсхоналарга киришга рухсат бермади.

Шундай бўлса-да, қийноқлар бўйича вакил Ўзбекистондаги маҳбуслар аҳволининг ниҳоятда аянчли экани ҳақида факт ва ҳужжатлар тўплашга муваффақ бўлди. У сафардан қайтиб боргач, «Қийноқлар Ўзбекистонда систематик ҳарактер касб этган», деб баёнот берди. Бундан олдинроқ эса 2001 йили Халқаро Қизил хоч ташкилоти узоқ муддат давом этган уринишлардан сўнг баъзи қамоқхоналарга кириб текшириш ўтказишга эришган эди. Кейинрок, 2002 йили ҳукумат Би-би-си ва «Озодлик» радиолари мухбирларини ҳам баъзи қамоқхоналарга киришларига рухсат берди.

Бу ишлар қамоқхоналардаги аҳволнинг яхшиланиши учун салгина бўлса-да, таъсирини кўрсатгандек бўлди. Бироқ бошқа томондан қаралса, бу тадбирни ҳам ҳукумат ўз манфаати йўлида амалга оширгани маълум бўлади. Хорижлик кузатувчилар келадиган пайтда ҳамма ёқни тартибга келтириб, шароитларни яхшилаб қўяди-да, улар кетгандан сўнг ҳамма нарсани яна эски ҳолатига қайтаради. Масалан, «Жаслик» қамоқхонасида Музаффар ва Ҳусниддиннинг ўлдирилиши ҳам чет эллик кузатувчилар бориб келганидан сўнг рўй берган.

Куйида маҳбус Мамадали Маҳмудовнинг қамоқхонадан чиқарган хати билан ўз сўзимизга якун ясаймиз:

«Бу ердаги қийноқ-азоблар олдида Гитлер ва Сталиннинг ўлим лагерлари «ҳолва». Кўз олдимда ёш-ёш йигитларни уриб ўлдиришди, тузалмас касалликларга чалинтиришди, ич-этларини эзиб юборишди… Ўзи қамоқларда орқаларига дубинкалар тикишлар, бесокол килишлар оддий бир хол бўлиб қолган… Мен ўз кўзим билан кўрганим ва ўз қулоғим билан эшитганимни ёзяпман.

Устивор деб макталаётган КОНУН нечун бунга жим қараб турибди? Ёхуд куч ишлатарлар (силовиклар) КОНУН дан ҳам устун турадиларми? Бунақада эл олдида қонуннинг кучи қоладими? ғайриинсоний ҳолатларнинг биринчисини биринчи куни икки минг марта бажаришга мажбур бўлдик. Бошимизга сўкиш, калтаклар ёғилиб турди. Ўзбек тилини русчага қориштириб, булғаб тўкилган биринчи ҳолат сўзма-сўз шундай: «Ассалому алайкум, гражданин начальник! Биз Ўзбекистон президентини ва Ўзбекистон халқини чин дилдан севамиз. Биз Ўзбекистон президенти ва Ўзбекистон халқидан қилган жиноий иш-ҳаракатларимиз учун кечиримлар сўраймиз. Хозяинга раҳмат. Овқатлар яхши. Соғликлар яхши. Ариза ва шикоятлар йўқ. Ўзбекистон менинг ватаним. Ватанни севмоқ иймондандир. Мен Ўзбекистонни чин дилдан севаман!!!…

Иккинчи кун тўртинчи ҳолатда қўлимизни энсамизга (бошимизни орқа томонига) ҳалқа қилган ҳолда 16 соат оёқда қимирламай ўтирдик. Мен ҳолдан тойиб йиқилдим. Дажжоллар менинг товонимга дубинка билан уриб, ҳушимга келтиришди. Сўнг камерадан судраб, коридорга олиб чиқишди. Менинг кетимдан Комилжон Аҳмад ўғли билан Дилмурод Умаровни ҳам уриб, тепиб, сўкиб олиб чиқишди. Комилжон билан Дилмурод Фарғонадан. Ёш йигитлар. Кўз олдимда икковини ҳам қонга бўяшди. «Ватан хоинлари!, – деб бақирди узун бўйли «дубак» (қўлида дубинка билан юрадиган назоратчини зоналарда шундай аталади). – Нега атайлаб йиқиласанлар?!».

Яна бошларимизга дубинкалар ёғилди. Мен ўтириб қолдим. Сўнг бизни саволга тутди: «Пайғамбар ким? Худо ким?». Мен бу саволларни айнан келтиряпман. Биз жавоб бермадик. Тағин саволни такрорлашди. Комилжон Тангри билан Пайғамбар ҳақида билганларини айтди. «Нотўғри! – деди қутуриб «дубак», – Пайғамбар ҳам, Худо ҳам Каримов!!! Сенларни «ос» деса, осамиз, «чоп» деса, чопамиз, «ёқ» деса ёқамиз. Биз ўз кўзимиз билан кўриб турган Худога ишонамиз. Каримов – тирик Худо. У нима деса, шу бўлади. Сен айтган Худони ҳали ҳеч ким кўрмаган. Муҳаммад деганинг ҳаммани лақиллатган. Жаннат ҳам, дўзах ҳам йўқ. Ҳали ҳеч ким у ёққа бориб келмаган. Гўр – охирги жой. Чириндига айланасан. «Каримов – Худо!», – деб бараварига бақириб, юз марта айтасанлар. Қани, бир, икки.

Мен икки ой ичида 24 килограммга оздим. Юришга ҳам мадорим қолмади. Бошқа қисматдошларим ҳам кўз олдимда чўпга (скелетга) айланиб борди. Дилмурод Умаров умуман юролмай колди. Камерада ўлди. Комилжон Маҳмудов Сангородда ўлди. Тўғриси, икковини ҳам уриб ўлдиришди. Ўлиш олдиларидан улар қуруқ суякка айланди. «Шаҳид кетамизми, жаннатга», – деган сўзлари эсимда. «ЖАСЛИК» да, аниқроги 19-камерада ҳеч ким ҳеч кимдан қўрққани йўқ. Бу баландпарвоз сўз эмас, ҳамма «эллик тўққизинчилар» ўлимга тик боқишарди. Мен бу ўзбек болалари билан ичимда фахрландим. Қийноқ билан, ўлим билан бу бегуноҳ болалар аксинча пишиб, чиниқиб, эътиқодларини янада мустаҳкамлаб боряптилар. Уларда сўнмас нафрат уйғонди. Мен буни фақат 19-камера мисолида эмас, бутун сиёсий-диний тутқунлар мисолида айтаяпман. Ичида ҳеч ким қайтгани йўқ. Фақат тилида.

 

4. Мусулмон маҳбусларни ўлдириш сиёсати

 

«Мен республикада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун керак бўлса 200 одамнинг бошини олиб ташлашга ҳам тайёрман. Агар менинг фарзандим шу йўлни («диний экстремизмни» – таҳририят) танлаганда эди, шахсан мен ўзим унинг калласини олиб ташлаган бўлардим» (Президент Каримовнинг Тошкентдаги 1999 йил 19 феврал вокеаларидан сўнг Ўзбекистон Олий Мажлиснинг навбатдан ташқари сессиясида қилган нутқидан).

«Бу ярамасларни («мусулмон экстремистларни» – тахр.) пешонасидан отиб ташлаш керак! Агар сизлар шу ишни қила олмасангизлар, сизларнинг журъатларингиз етмаса, мен ўзим уларни пешонасидан отиб ташлайман!» (Ислом Каримов, Ўзбекистон Олий Мажлисининг сессияси).

«Айблов ҳукмини чиқараётганда ИИБ ва МХХ нинг тергов материалларидан четга чиқманглар. Шуни эътиборда тутингларки менинг орқамда Америка, Буш турибди. Катағонларни улар талаб қилишмоқда. ЕТТБ даги ана у сассиқ французнинг (Жан Лемьер, ЕТТБ президенти – тахр.) танқидига эътибор берманглар.

Агар америкаликлар бу қатағонларга қарши бўлганларида эди улар ҳар йили бизга ёрдам тариқасида пул бермаган бўлардилар. Мана яқинда улар бизга наркобизнес ва терроризмга қарши кураш олиб бориш учун яна пул ажратадилар. Ёдингизда тутинглар, Америкага қилган сафаримда америкалик яхудийлар менга «Миллат олдидаги хизматим учун» орден бердилар. Бу орденни менга соқолликларни қириб ташлаганим учун бердилар.

Америкаликлар бизни инсон ҳуқуқларини поймол этиш, қийноқларни қўллаш каби турли рўйхатларга киритишлари мумкин. Буни қилишдан мақсад Америка ўзининг демократияга риоя этаётганини кўрсатиб қўйиши учундир холос. Ҳақиқатда эса улар пул бераверадилар. Тушундиларингми? Мана энди бу гаплардан хулоса чиқариб, ҳаракат қилинглар!»  (Каримовнинг 2003 йил 8 май куни Дўрмон қароргоҳида прокурор ва судъяларга қилган маърузасидан ).

Турли хил вақтларда айтилган бу сўзлар ўзидан кейинги ўтган давр мобайнида шуни кўрсатдики, улар шунчаки ғазаб устида айтилган эмас эди. Каримовнинг бу сўзларини бошқача маъноларга буриб бўлмаслигини унинг амалиёти исбот қилди.

Бугун Каримов бошчилигидаги хунта Ўзбекистондаги намоз ўқийдиган мусулмонларни турли йўллар билан таг-туги билан йўқ қилиб юбориш сиёсатини олиб бораётани ҳақида хорижда ҳам мамлакат ичкарисида ҳам кўпчилик гапирмоқда. Чунки, ҳақиқатда ҳам мусулмонларни ўлдириш тизимининг фаолияти кундан кунга кучайиб бормоқда. Қамоқхонадан келаётган ўликлар оқими тўхтамаяпти. Мусулмон маҳбусларнинг ҳикоялари қирғин ҳақидаги гап-сўзларни тасдиқламоқда.

«Ўз динидан қайтмаган, президентдан кечирим сўрашдан бош тортган, намоз ўқиган, диний арконларга амал қилиб юрган ёки ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган маҳбуслар норасмий ўлимга маҳкум этилгандирлар» . Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро Хельсинки Федерацияси ташкилотининг хулосасидир.

Маҳбусларнинг яқинлари, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра охирги вақтда Ўзбекистон жазони ўташ муассасаларида маҳбусларга атайлаб сил касаллини юқтириш кампанияси олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб маҳбусларнинг 90% сил кассаллигининг турли шаклларига мубтало бўлганлар, ушбу касаллик билан бирга маҳбуслар орасида ичак ва бошка турдаги юқумли касалликларга дучор бўлганлар сони кескин ошиб бормоқда.

Энг хатарлиси маҳбуслар орасида ОИТС касаллигининг тарқалишидир. Мутахассисларнинг таъкидлашларича бу турдаги касалликларга чалиниш асосан мусулмонлар ёнига гиёҳванд маҳбусларни бирга ўтказиб қўйишлик, уларга номаълум уколлар қилиш ёки турма хизматчилари томонидан оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик натижасида содир этилмокда. Масалан, барча маҳбусларнинг сочини олишда битта лезвиядан фойдаланилади .

Ўзбекистондаги мусулмонларнинг аянчли аҳволлари ҳақида Интернет орқали тарқатилган Британ мусулмонларининг очиқ хатларида ҳам таъкидлаб ўтилган, жумладан мактубда шундай дейилган:

«Бугун Ўзбекистон ҳукумати президент Каримовдан кечирим сўрашдан бош тортган диний айбловлар билан озоликдан маҳрум этилган махбусларни жисмоний йўқ қилиш борасида бадният режа ишлаб чиқилган. Ўзбекистон қамоқхоналарида, айниқса, Жаслик ва Навои шаҳрида ўтирган маҳбуслардан келаётган мактубларда қамоқхоналарда қийноқларни қўллаш одатий тусга кириб қолган амалиётдир, дейилган. Ўзбекитондаги мусулмон маҳбусларнинг айтишларича охирги ҳафталар ичида улар тўхтовсиз ва шафқатсиз калтакланишга, номусига тегишлик ва тананинг орқа тешигидан темир ходаларни киргазиш, ҳамда огиз орқали жисмоний зўрлашларга мубтало этилганлар».

Мактуб давомида айтилишича, уларни инсон боласи тура олмайдиган ертўла камераларига қамашган ҳамда микроб юқтирилган шприцлар орқали турли юқумли касалликларни, жумладан, ИИТ ОИТСни ҳам укол қилишган .

Давлатнинг ўта маҳфий сирларини фош қилиш билан Ўзбекистонда ва хорижда яхши танилган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг «Ўзбекистондаги қатағонларнинг 4 тўлқини», деб номланган охирги мақоласида бундай дейилади:

«Каримовнинг буйруғи бўйича, биринчи бўлиб барча намоз ўқувчилар ҳибсга олинишлари шарт, сўнг – мухолифатнинг фаол аъзолари, сўнг – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар ва ниҳоят – мавжуд режимдан норози бўлган давлат идораларининг ходимлари. Ҳаммаси бўлиб 2003 йил 31 декабргача куч ишлатувчи органлар 56 минг 874 кишини қамоққа ташлашлари керак.

Энди Ўзбекистон МХХ ва ИИБ хизматлари йил охирига келиб барча ибодат қилувчи мусулмонларни қамоққа олишлари, қамоқда ўтирганларини эса жисмонан йўқ қилишлари лозим. Тўртинчи қатағон тўлқинини ижро этиш режасига кўра, ибодат қилувчи мусулмонларни ҳибсга олиш олдинги учинчи қатағон тўлқинидагидек сунъий ваҳима солиш, шов-шув кўтариш йўли билан эмас балки киши билмас тарзда ҳибсга оладилар. Масалан, ҳам МХХ, ҳам ИИБ ўз бўлимларига одамларни юмшоқлик билан қўпол муомала қилмасдан гўё тинч йўл билан ҳужжат текшириш баҳонасида ҳибсга олишга буйруқ берган ва х.з.

Ўзбекистон қамоқхоналарида мусулмон маҳбусларнинг ўлдирилиши, айниқса 11 сентябр воқеаларидан сўнг, аниқроғи Ўзбекистон Американинг «терроризмга қарши урушда» минтақадаги ягона иттифоқчисига айланганидан сўнг кескин ошиб кетди. Хьюман Райтс Вотч ўзининг 2003 йил бўйича йиллик ҳисоботида таъкидлашича, Ўзбекистонда ўлим ҳолларининг аксари давлат МХХ ва ИИБ ходимларининг маҳбусларга нисбатан қўллаган қийноқлар ва шафқатсиз муомаласи натижасида содир этилган.

Қуйида зикр қилинадиган ҳолатлар маҳбусларни ўлдириш ҳукумат томонидан олиб борилаётган пишиқ режали иш эканини тасдиқлайди:

•        Кейинги пайтларда қамоқхона маъмурияти қамоқхона ичида маҳбусларни бир-бирларига қарама-қарши қилиб, фитна, уруш чиқаришга уринаяптилар. Одам ўлдириш жинояти билан қамалганлардан мусулмон маҳбусларни бирор баҳона билан уриб ўлдиришни талаб қилмоқдалар. Акс ҳолда собиқ қотилларнинг ўзларини ўлдириш билан таҳдид қиладилар.

•        Маҳбусларни ўлдиришнинг яна бир йўли – уларни аввалдан узлуксиз калтаклаш, қийноққа солиш ва турли хил уколлар қилиш орқали касаллантириб, «соғлиги ёмонлашгани» туфайли муддатдан илгари қамоқдан озод этилди дея чиқариб юборилади. Бундай услубда «озод этилган» маҳбусларнинг аксар қисми 2-3 ой ўтмай ўз уйларида вафот этадилар.

•        Маҳбус ўлдирилгандан кейин унинг жасади қариндошларига қайтарилар экан, прокуратура ва ички органлар маҳбуснинг қариндошларидан ўликни бир неча соат ичида кўмиб юборишни талаб қиладилар. Улар ўз айбларининг овоза бўлишини камайтириш мақсадида жанозани шошилинч ва ортиқча гувоҳларсиз ўтказдиришга ҳаракат қиладилар. Бу ишга шаҳар, туман ҳокимлари бош-қош бўлишади.

•        Ўлган маҳбуснинг қариндошларига мустақил суд-мед экспертиза теrширув ўтказишларига ёки ўлим сабабларини билишга рухсат берилмайди. Агар маҳбуснинг оила аъзолари шу нарсани тагига етишга ҳаракат қилсалар, уларни қамоққа ташлаш, аёлларининг номусига тажовуз этиш, фарзандларини ўғирлаб кетиш каби таҳдидлар билан қўрқитадилар. Врачлар ўлдирилган маҳбусга «ўз касали туфайли ўлди», деган диагнозни тамғалайдилар.

•        Камоқхоналардан келаётган тобутлар ҳақида расмий матбуот бирор марта чурқ этган эмас. Аксинча Ўзбекистон телевиденияси қамоқхоналардаги шароитларнинг ўта яхши ҳолатда экани, маҳбуслар шахмат-шашка ўйнаб хордиқ чиқараётганлари, у ерда меҳнат қилиб пул ишлаб, оилаларига жўнатаётганлари ҳақида лавҳалар уюштиради.

•        Ўзбекистонда қийноқ қўллаганлар жазога тортиладилар, деган тасаввур пайдо қилиш учун дунё ҳамжамиятининг кўзини бўяб, МВД ва СНБ ходимлари устидан ўтказилган икки маҳкама ишидан бошқа ҳеч ким жазога тортилгани йўқ. Халқ орасида ҳам, орган ходимлари ичида ҳам маҳбусларни ўлдирганлик учун ҳукумат ҳеч кимни жазога тортмайди, деган тушунча шаклланиб бўлган. Одамлар ва ҳукумат органлари бу қотилликларнинг тепасида шахсан Каримов турганига юз фоиз ишонадилар. Шунинг учун ҳам одамлар ўуз ҳуқуқлари учун курашмайдилар.

•        ЕТТБ ўзининг Тошкентда ўтган йиғинида Каримов Ўзбекистонда қийноқлар мажудлигини очиқ эътироф этади, деган умидни билдирганди ва бу ҳақда дунё оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган эдилар. Аммо Каримов бундай қилмади ва дунё ҳамжамиятини лол қолдирди. «Халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги қийноқлар ва маҳбусларнинг ўлим ҳолатлари ҳақида сўзи қочганда, ҳукумат раҳбарлари кўзлари, қулоқларини беркитиб оладилар, гўёки бу муаммолар Ўзбекистонда мавжуд эмасдек» .

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар маҳбусларни ўлдириш воқеаларини Каримов томонидан рағбатлантирилаётганининг очиқ далилидир.

 

5. Қамоқхонадаги муслима аёлларнинг аҳволи

 

Бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳибс қилинган муслима аёллар ададини аниқлаш мушкул бўлса-да, Тошкентдаги Ҳамза тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган КИН-7 сонли аёллар турмасида уларнинг сони 20 дан зиёд эканини аниқ айта оламиз. Би-би-си радиоси тарқатган хабарда эса бу рақам 33 та деб кўрсатилади .

Баъзилар маҳбусаларнинг аёл бўлганлари учун эҳтимол орган ходимлари сал шафқат билан муомала қилар, деб ўйлар эдилар. Чунки инсон табиатининг ўзи аёл зотига шундай муомалада бўлишни тақозо этади. Бироқ МХХ ва ИИВ ходимлари ўзларининг асл башаралари тасаввур қилиб бўлмас даражада қўрқинчли ва хунук эканини кўрсатдилар.

Ҳеч қандай ҳимоясиз ва ёрдамчисиз колган бечора аёлларга нисбатан накадар ута вахшийлик ва пасткашлик билан муомала қилганлари уларнинг ким эканини дунё жамоатчилиги олдида фош қилди. Энг енгил ибора билан таърифланадиган бўлса, уларни Ўзбекистон мусулмонларига қарши геноцид ўтказаётган Каримовнинг икки қонли қўли, деб аташ мумкин холос.

ИИВ ходимлари тошкентлик имом Рухиддиннинг аёли Рахима Ахмадалиевани (Аллохҳдан у кишини озод этишини сураймиз) вазирлик ертуласида бир неча ой аёвсиз калтаклаб, тепкилаб азоб берганлар. Биз хатто тилга олишдан ҳам хижолат бўладиган турли қийноқларга солганлар. Ундан эрининг қаерда эканини айтиб беришни талаб қилганлар.

Рахима Ахмадалиеванинг ёзишича, уларнинг сўроқларига жавоб беролмагач, милиционерлар ҳар куни унинг сочидан ушлаб бошини бетон деворларга урганлар. Оёқларини кериб қўйиб тепганлар. Баданини моматалоқ қилиб ташлаганлар. Ундан ташқари Рахима Ахмадалиеванинг юраги касал эканига қарамасдан, унинг доимо ичиб юриши лозим бўлган дориларини бермаганлар.

Тошкентдаги аёллар турмасида озиқ-овқат етишмайди. Очлик аёлларнинг силласини қуритган. Шунинг учун улар ташқаридан кўпроқ дори дармон ва озиқ-овқат киргазишни илтимос қилишади. Ҳибсдаги муслима аёллардан бирининг ёзишича, аёлларга нисбатан қийноқлар тергов пайтидагидан ҳам қаттиқ. Ибодат қилиш, сочини бекитиб рўмол ўраш таъқиқланади. Кийимлар тизpадан баланд бўлиши шарт.

Қайси бир муслима авратини ёпишни истаб, тизадан пастроқ кўйлак кийса, назоратчилар буни пайқашлари билан унинг кўйлагини бутунлай пора-пора қилиб йиртиб ташлайдилар. Маълумотларга қараганда турма назоратчилари аёлларни зўрлайдилар . Яна маълумотларда келтирилишbча, турмадаги ёмон хулқли аёллар гоҳида турма назоратчиларининг буйруқлари билан муслима аёлларни зўрлайдилар.

Президент Каримовнинг дунё ҳамжамияти босимлари остида вақт-вақт билан эълон қилиб турадиган авфларга келсак, ушбу ёлгғондакам амнистияларга муслима аёллар ҳеч қачон тушмайдилар. Чунки турма ходимлари бундай амнистиядан сал олдинроқ «юқоридан келган буйруқ»ларга биноан муслималарнинг амнистияга тушмасликларини кафолатлайдиган турли туҳмат айбловлар ёпиштириб, уларни амнистиянинг бирон бандига илинмайдиган қилиб қўйишади.

Муслима аёлларнинг зиндонлар қаъридан турли ҳуқуқ ташкилотларига ва халқаро муассасаларга ёрдам сўраб чиқараётган мурожаатлари сўзимизнинг исботидир. Бир гуруҳ муслималар имзоси билан турмадан чиқарилган аламли мурожаатномалардан бирида мана бундай дейилади :

«Бизким, бу хатни ёзаётганлар 64/7-сонли муассаса маҳбуса ожизаларимиз. Тошкентдаги КИН-7 аёллар турмасидан туриб сизга мурожаат қиламиз. Сиз очиқда юриш бахтига муяссар бўлган инсонларни биз тутқун муслимларнинг ҳолига бир назар солишга, дини учун банди қилинган аёлларнинг фарёдини эшитишга чақирамиз.

Биз мусулмон бўлиб ўз динига амал қилгани учун инсон зотига муносиб келмайдиган таҳқирларга дучор бўлган, ҳар қандай амнистиялардан маҳрум этилган ожизалармиз. Биз эмизикли гўдаклари бағридан тортиб олинган, фарзандлари тарбиясиз, қаровчисиз қолиб кетган оналармиз. Қамоқ жойида ҳам рўмоллари бошидан тортиб олинаётган бечоралармиз. Ўз Яратувчисига ибодат қилиш неъматидан маҳрум этилган, намоз ўқиса ҳақоратлар эшитадиган, қўлидан Куръонни тортиб олинадиган маҳбусалармиз.

Бу азобхонада нимаики зулм, ҳақорат, зўравонлик бўлса энг биринчи 159 модда билан айбланганларга қаратилган…

Агар биз намоз ёки Куръон ўқисак: «159 лар ички тартибга итоат қилмаяпти!» деган маломат остида rоламиз ва деломизга тартиббузарлик қилди деган ёзув ёзилади. Бу амнистияга тушмаслик белгисидир.

Агар битта-яримта аёл таҳқирлар жонидан ўтиб кетгач, бир-икки оғиз гапириб ўз ҳаққини талаб қиладиган бўлса, «Фалончи ваххобий қамоқхона офицерига қўл кўтарди, уни урди!» деган туҳмат билан ДЗО га ташланади.

Нега бошқаларга баъзи жиддий хатоларга кўз юмиб кетасизлару, бизга арзимас хатоларга ҳам бунчалар зулм қиласизлар дейилса, «сизларга олиб борилаётган ҳаракатларнинг барчаси тепадан бизга буйруқ асосида келади. Биз ижро этамиз холос» деган жавоб эшитамиз». Бундан ташқари, жумҳуриятда муслима аёлларни қамаш, маҳкамага тортиш ҳали ҳануз давом этмоқда. Тергов давомида аёлларга зўрлаш ва номусига тегиш билан таҳдид қилинади, улар турли таҳқир ва қийноқларга дучор қилинадилар.

 

6. Муслима аёллар намойишлари ва уларни бостириш

 

Охирги икки йил ичида ноҳақ ҳибс этилган мусулмонларнинг оналари ва аёллари тарафидан Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида, айниқса пойтахт Тошкентда кетма-кет норозилик намойишлари ташкил қилинмоқда. Ушбу намойишларда аёллар қамалган эрларининг ва ўғилларининг озод этилишини, уларга нисбатан қўлланилаётган ваҳшиёна азобу тазйиқларга дарҳол чек қўйилишини, бу қонунбузарликларга индамай қараб турган Каримов ва унинг ҳукуматининг истеъфо беришини ҳамда яна бир қанча талабларни кўтариб чиқишди.

Ўзбекистонда бундай намойишлар вақти кўп чўзилмайди. Улар бир пасда милиция ва хавфсизлик кучлари тарафидан шафқатсиз равишда бостирилади. Атрофга овози тарқалмасидан бўғиб тугатилади. Одатда бундай намойишларнинг барчаси унда иштирок этган аёлларни битта қолдирмай ҳибсга олиш, кўпгина ҳолларда уларга тан жароҳатлари етказиш, ҳаммаларини маҳкамага тортиб, турли молиявий жарималар билан жазолаш билан тугалланади.

Бироқ шундай бўлишини билсалар ҳам аёллар ушбу хатарли йўлдан тўхтамаяптилар. Негаки, уларнинг қамоқхоналарда қийноққа солинаётган, номуси топталаётган ўғиллари, эрлари ва ака-укаларини зулмдан қутқариш учун бундай бошка чоралари қолмаган.

Мисол учун шу йилнинг 7 март куни Тошкентнинг марказий Чорcу майдонида ноҳақ қамоққа ташланган мусулмон йигитларнинг қирққа яқин аёл қариндошлари иштирок этган навбатдаги намойиш бўлиб ўтди. Намойиш бошланиши биланоқ милиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан майдон қуршовга олинди, Чорсуга олиб борувчи барча катта-кичик йўллар дарҳол ёпилди.

Майдонга катта автобус келтирилиб, намойиш иштирокчиларини қўполлик билан ушлаб, автобусга ўтказиш бошланди. Автобусга киришдан бош тортган ҳар бир аёл шафқатсиз равишда калтакланди. Кўп аёлларнинг юз ва баданларида ўша аёвсиз калтакларнинг асарлари шундоқ билиниб турарди . Ўша куни милиция ходимлари шу даражада қутуриб кетган эдиларки, улар намойиш ерига махсус тайёрланган аёллар гуруҳини ташлаб, ҳатто хорижий радио мухбирларни ҳам калтаклатдилар.

Милиционер аёллар томонидан калтакланган «Америка овози» радиоси мухбири Юсуф Расулов ўша воқеанинг тирик гувоҳи сифатида қуйидагиларни зикр қилади:

«Мен воқеа содир бўлган жойга келганимда автобус узоқлашаётган эди. Автобус ичида мусималар қўлларини силкитар ва майдонда қолиб кетаётган яқинлари билан видолашар эдилар. Шунда мен бу аёлларнинг намойишга чиққанларида ўз олдиларига қўйган мақсадларни амалга ошириш йўлида бундан ҳам ёмонроқ оқибатга – ўзларини қурбон қилишга ҳам тайёр бўлганларини тушундим. Автобус у аёлларни номаълум тарафга олиб кетди».

2003 йил 1 июнь куни бир неча муслима аёллар айни талабларни қўйиб намойиш ўтказиш мақсадида Тошкентнинг Чор-Су бозорига йиғила бошлашди. Бир пасда у ерда хавфсизлик хизмати ходимларининг қўпол тасарруфидан норози бўлган оддий йўловчилар ва муслима аёллар сони кўпайиб кетди. Шунда милиция ходимлари ўзларига қарашли фоҳиша ва лўли аёлларни ишга солди. Кейин ички ишлар ходимлари «Раф» русумли микроавтобусни келтиришди ва намойиш иштирокчиларидан 5 та муслимани куч билан унинг ичига мажбурлаб ўтказиб, ўз идораларига олиб кетишди .

Худди шу куни, 2003 йил 1 июнда мусулмон маҳбусларнинг яқинларидан 80 га яқин муслима аёл Ўзбекистоннинг бошқа бир шаҳри – Андижондаги Навоий марказий майдонида норозилик намойиши ўтказишди. У ерда ҳам аёллар ноҳақ қамоқка ташланган эркак қариндошларининг озод этилишини, уларга нисбатан қўлланилаётган ваҳшиёна азобу тазйиқларни тўхтатилишини талаб қилдилар.

Тезда бу аёллар шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аёвсиз калтакка тутилдилар. «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг хабар беришича Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ўтказилган намойиш иштирокчиларидан Муҳайё Абдуллаева, Муқаддас Абдуллаева, Азима Гиёсова, Муҳайё Мухторова исмли муслималар намойиш жойида қўлга олинганлар ва Булоқбоши туман ички ишлар бўлимига келтирилганлар.

У ерда, ички ишлар бўлимининг совуқ ва зах ертўласида, пасткаш милиция ходимлари бу тўрт аёлни уч кун давомида ҳеч қандай кийимсиз ва овқатсиз, таҳқир ва истеҳзолар остида ушлаб турганлар. Кейин уларга административ жазо қўлланилиб, фақат тўртинчи кунигина, ҳар бирларидан 17 минг сўмдан молиявий жарима ундирилгач, у ердан чиқариб юборилган.

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг мазкур хабарида айтилишича, Андижон вилояти, Хужаобод тумани, Қароқчи қишлоғидан бўлган икки милиционер шу намойишда иштирок этган аёллардан бирини номусига текканлар. Шу намойишда калтакланган аёллардан яна бири – Нодира Солихованинг айтишича, у 27 май куни Булоқбоши туманидан Тошкент шаҳридаги Республика Ички Ишлар Вазирлигининг Жазони ўташ бош бошқармасига келган. Нодира бошқармага Жасликдаги 64-71 рақамли колонияда қамоқда сақланаётган ўз эри билан учрашувга расмий рухсат беришларини сўраб келган эди.

Аммо 31 май куни у ердан уйига қайтиб келгач, Нодирани туман милиция ходимлари қўлга олишган ва Булоқбоши ички ишлар бўлимига олиб боришган. У ерда Нодирани бўлим бошлиғининг ўринбосари Мансуров деган шахс қабул қилиб, уни Тошкентга қилган сафари ҳақида тергов қила бошлаган.

Нодиранинг жавобини эшита туриб, бундан берухсат сафар қилганb учун уни ифлос иборалар билан сўкиб ҳақоратлай бошлаган. Кейин бу муслима синглимизни зўрлаш мақсадида сурбетлик билан лозимини ечишга уринган. Буни кўрган Нодира унга карата: «Аллоҳдан қўрқинг!» деб қичқирган.

Бу огоҳлантириш Мансуровни эсини оғдирадиган даражада ғазабини қўзғаб юборган ва у Нодирани дубинка билан шафқатсизлик билан калтаклашга, оёқлари билан тепкилай бошлаган. Орада «Агар яна бир марта шу ишни такрорласанг, сени зўрлаш учун одамларимни уйингга юбораман» деб пўписа қилган. Ҳозир бу синглимиз ўз уйидан чиқиб кетишга ва яширинишга мажбур бўлган.

 

7. Ҳибсда ўлдирилган айрим мусулмонлар ҳақида

 

Ҳибсхоналарда ўлдирилган мусулмонларнинг сонлари бир неча юз бўлиши мумкин. Бироқ уларнинг ҳаммасини аниқлашнинг иложи йўқ. Ўлдирилганлардан 100 га яқин кишининг рўйхати бу ҳисоботнинг сўнггида илова қилинмоқда.

Қуйида қамоқхонада ёки тергов жараёнида ўлдирилган айрим мусулмонлар ҳақида қисқа тафсилотлар келтирилади.

– ОРИФ ЭШОНОВ, 1965 йилда туғилган, 4 ёш фарзанднинг отаси. Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар Саида Султонова кўчаси, 9 уйда истиқомат қилган. Май ойининг бошларида диний партияга аъзоликда гумон этилиб ҳибсга олинган. Қарши шаҳридаги вилоят МХХси изоляторида қийноққа тутилган ва оғир аҳволда Қарши шаҳридаги касалхоналардан бирига юборилган.

2003 йил 15 майда касалхонада дунёдан кўз юмган. Расмийларнинг диагнози: ўпкасига сув тўлиши натижасида юрак фаолияти ишдан чиққан. Ориф Эшоновнинг яқинлари эътироф этишларича аввалда ҳеч қандай жиддий касал билан бемор бўлмаган.

Эшоновнинг жасадини кўрган гувоҳлар «Хюман Райтс Вотч» вакилига унинг бутун баданида қаттиқ калтаклаш асоратлари мавжудлигини, қўлининг бутун юзаси бўйлаб бир нечта очиқ жароҳатлар борлигини, бир нечта қовурғаси синдирилганини ҳамда қўл тирноқлари остига игнага ўхшаш нарсалар тиқилганлигини маълум қилишган.

– ҲАБИБУЛЛО ҚУРБОНОВ, 1975 й. т. Жиззах вилоятининг Учтепа қишлоғида яшаган. Диний айбловлар билан 2000 йил 5 январда 12 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган. Аввалига Зарафшондаги КИН 64/48 жазони ўташ муассасида сақланган, сил касаллиги билан касаллангани аниқлангандан сўнг 2001 йил 11 майда УЯ 64/36 ўтказилган. Касали зўрайгандан сўнг УЯ 64/18га (Сангород, Тошкент ш.) ўтказилган.

Камалишидан олдин вазни 65-68 кг бўлган, қамалганда кейин эса 30-33 кг озиб кетган. 2002 йил 11 мартда амнистияга туширилган ва силнинг оғир формаси, буйрак қуриши ва юрак фаолиятидаги етишмовчилик диагнози билан Республика сил касалликлари шифохонасига ётқизилган, лекин у ерда ҳеч қандай даволаниш олмаётгани сабабли ўз илтимоси билан уйига қайтиб келган. 2003 йил 4 март куни оғир сил касаллиги билан дунёдан кўз юмган .

Ўлимидан олдин Ҳабибулло ўз онасига бир даҳшатли сирни ошкор этди: у КИН УЯ: 64/18да ётганида 40 мусулмонни қип яланғоч ҳолатда қандайдир махсус аппаратдан ўтказашган. Бу номаълум аппаратдан ўтиши биланоқ 4 киши дунёдан кўз юмган. Ҳабибуллонинг фикрича, уларни нурлантиришган. Унинг сўзларига кўра аппаратни аввал маҳбусларнинг олд тарафларидан бошдан то оёққача ўтказишган, кейин эса орқа томондан яна бошдан то оёққача ўтказишган. Аппаратни юргазаётганда у инсон танасини ўзига тортаётгани сезилиб турган ва бутун бадан зирқираб оғриган .

– ИЗЗАТУЛЛО МЎМИНОВ, 1960 й. т. тўрт фарзанднинг отаси. Тошкент шаҳар, Жар-ариқ массиви, 15 уй, №167 кв. истиқомат қилган, 2-гуруҳ ногирони. 2002 йил 7 октябр куни Собир Рахимов РОВДсининг тергов изоляторида терговчилар томонидан қийнаб ўлдирилган. Милиция ходимлари ўз жиноятларини яшириш учун уни ўзини ўзи осди, деб айтганлар. Уларнинг даъвосига кўра гўёки Иззатулло шалварининг боғичини чиқариб, эшик туйнукчасига боғлаган ва ўзини ўзи осган.

Бироқ маҳбуснинг ўлимидан сўнг олинган фотосуратларда томоқ атрофида гир айлана бўгилганлик излари, қаттиқ калтаклашдан ҳосил бўлувчи шилинган, кўкарган жойлар кўриниб туради. Иззатулло Мўминов ибодатли мусулмон бўлган ва у ўзини ўзи осиб ўлдирган дейиш бу туҳматдир. Бу ерда милиция ходимлари шубҳасиз ўз айбларини яшириш мақсадида ўз жонига қасд қилди деб даъво қилиб чиқишган .

– МУЗАФФАР АВАЗОВ, 1967 йилда туғилган, 4 фарзанднинг отаси. Тошкент шахар Шайхантохур тумани Кўкча даҳасида истиқомат қилган. Музафар Авазов 2000 йил ўрталарида «Ҳизбут-таҳрир» фирқасига аъзоликда айбланиб 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2002 йили 7 август куни Жаслик турмасида қаттиқ қийноқлар натижасида ўлдирилган.

– ҲУСНИДДИН АЛИМОВ, 1968 йилда туғилган 3 фарзанднинг отаси, Тошкент шаҳар Собир Раҳимов тумани, Сагбон кўчаси, 29 берк кўчада яшаган. Ҳизбут-таҳрир диний фирқасига аъзоликда айбланб 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2002 йили 7 август куни Жаслик турмасида қаттиқ қийноқлар натижасида ўлдирилган.

Бу икки йигит билан бирга қийноққа тутилган лекин тирик қолган гувоҳ Неъмат Зуфаров ҳамда қўшни хоналарда ўтирган маҳбусларнинг эътирофларига қараганда Музафар Авазов ва Ҳусниддин Алимов ўтирган ертўла хонасига турма бошлиғига хизмат қилувчи маҳбуслар киритилганлар. Улар мусулмонлардан ўз динларидан қайтишни ва намоз ўқимасликни талаб қилганлар. Лекин бунга қатъий рад жавобини олишгач, уларни қаттиқ азоблай бошлашган, уришган ва устиларидан қайноқ сув қуйишган.

Бундан хабар топган Жаслик турмасининг муовини Г. Шодиев маҳбусларга врач ҳам чақирмаган ёки ёрдам бериш учун бирор ҳаракат ҳам қилмаган. Бу мудҳиш қотилликдан бохабар бўлган ЕХХТ, АКШ Давлат Департаменти ва бир қатор хорижий давлатлар Ўзбекистон ҳукуматидан бу иш юзасидан мустақил тергов ўтказишни талаб қилганлар. Лекин шу кунгача айбдорлардан ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмаган .

– ҲУСНИДДИН ХИКМАТОВ, Тошкент шаҳридан. 2002 йил 26 май куни тузалишдан умидсиз оғир ҳолатда Жаслик турмасидан озод этилгандан сўнг ўз уйида вафот этган. У диний айбловлар билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилган ва жазони Жаслик турмасида ўтаган. Қамоқхонада очиқчасига намоз ўқигани, президент Каримовдан кечирим сўрамагани ва давлат мадҳиясини куйламагани учун карцерга ташланиб қаттиқ азобланган, қамоқхона нозирлари уни тўрт кун тўхтовсиз урганлар.

Охири унинг иссиғи кўтарилиб, ичи сурилишга бошлаган. Шундан кейин Тошкентдаги «Сангород» турмасига этап қилинган. Аҳволи яхшиланмаётганини кўрган турма маъмурияти уни 2002 йил 16 май куни қамоқ жазосидан озод этган ва 5 – сонли Шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жўнатган. Бироқ у шу ҳолатда ҳам милиция ходимлари назорати остида бўлган. 26 май куни у ҳушидан кетгандан сўнг унинг яқинлари шифохона маъмуриятининг рухсатисиз уйга олиб кетишади ва пешиндан сўнг у дунёдан кўз юмади.

Ўлим хулосасида расмийлар «кучли юқумли инфекция туфайли ўлган» деган диагноз қўйишган. Ҳусниддин Хикматовнинг жаноза маросими милициянинг кучайтирилган назорати остида ўтган. Ҳукуматнинг жазолашидан қурқиб Ҳ. Хикматовнинг яқинлари мустақил тиббий текширув ўтказишни талаб қилмаганлар .

– ИКРОМ АЛИЕВ, 1977 й. т. Тошкент шаҳар, Собир Рахимов тумани, П.Турсунбоев 3 тор кўчаси, 93 уйда истиқомат қилган. Алиев Икром 1999 йил феврали ойида Тошкентдаги портлашдан бир неча кун кейин ёнидан варақа ва наркотик модда чиқди, деган айб билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Судда иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятованинг айтишича, судланувчи умрида наркотик моддани кўрмаганини, варақани милиция ходимлари очиқдан очиқ солиб қўйишганини билдирган. 2002 йил 7 февраль куни милиция ходимлари уни Навоийдаги қамоқхонадан ўз уйига олиб келганлар. Алиевни уйдагиларига топширишаётганда унинг ўнг томони тўла фалаж ҳолатда бўлган, бош қисмида катта шиш бўлган.

Бироқ милиция ходимлари унинг уйдагиларига маҳбусни сил билан касалланган деб айтишган. Алиевнинг яқинлари дарҳол «тез ёрдам» чақириб уни шаҳар сил касалликлари шифохонасига олиб боришган. Врач кўрикдан ўтказгач, унда ҳеч қандай сил асоратлари йўқ, деб айтган ва касалнинг соғлиги ёмонлашгани унинг ўтмас предмет билан калтакланиши натижасида юз берган, деган диагноз қўйган. Икки кундан сўнг И.Алиев ўлган ва ўлимининг сабаби қилиб сил касаллиги кўрсатилган.

– МИРАХМАД МИРЗАХМЕДОВ, 1964 йил 3 декабрда туғилган. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ж. Тўлаганова кўчаси, 7 – уйда яшаган, 1998 йил 2 октябр куни милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. 1999 йил 15 март куни Акмал Икромов туман суди уни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган. М. Мирзахмедов жазо муддатини ўташ учун аввалига Жаслик турмасига юборилган. У 2002 йил феврал ойида сил касаллигидан вафот этган.

1999/2000 йилларда қариндошлари кўргани борганларида у 75 кг дан 45 кг гача озиб кетган эди. Мирзахмедов уйдагиларига бир кунда бир бурда нон олаётганини айтган. Кейинчалик уйидагилари билишларича, улар олиб борган озиқ-овқатлардан унга ҳеч нарса етиб бормаган. Бир йилдан сўнг унда сил касаллиги мавжудлигини аниқлашган ва сил касаллари сақланадиган Бухородаги № 62 жазони ўташ колониясига этап қилишган. Мирзахмедов диний маҳбус бўлгани учун уни колония маъмурияти 2001 йилги амнистига туширмаган. Ўлимидан бир муддат олдин Мирзахмедовнинг онаси унинг олдига кўўргани борганида онасига уни ҳар куни уришлари ҳақида айтиб берган .

– РAВШАН ХАЙИТОВ, 1969 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси. Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов тумани, Юрту тор кўчаси, 14 уйда истиқомат қилган. Милиция ходимлари 16 октябр куни Равшан Хаитов ва унинг укаси Расул Хаитовни «Ҳизбут-Таҳрир» фирқасига аъзоликда гумон этиб, Собир Раҳимов туман ички ишлар бўлимига олиб кетганлар ва қийноқлар остида шу фирқага аъзоликни уларнинг бўйнига қўймоқчи бўлганлар.

Лекин ака-ука бу айбни қатъий инкор этишган. 2001 йил, 17 октябр куни Собир Рахимов туман ИИБсидан Равшан Хаитовнинг ўлик танасини олиб чиқишди, Расул Хаитовни эса оғир аҳволда шаҳар касалхоналаридан бирига олиб кетишди. Милиция ходимлари Равшан Хаитовни қаттиқ қийноқ остида ўлдирганлар. Марҳумнинг жасадини кўрганлар унинг бўйни ва оёғи синдирилгани, баданининг ҳамма қисми кўкариб кетганини айтишган.

Ушбу қотиллик дунё жамоатчилиги орасида Ўзбекистонга нисбатан қаттиқ танқидни кучайтириб юборди, жумладан, Хьюман Райтс Вотч ташкилоти Ўзбек ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан қўллаётган қийноқлар ва шафқатсиз муомаллари учун қоралаб баёнот чиқарди. Бу иш юзасидан 4 айбдор милиция ходимлари маҳкамага торитилиб турли муддатларга озодликдан маҳрум этиладилар .

«Сўнгги кунларда Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти сохта айблар билан қамалиб ўлим жазосига ҳукм қилинган мусулмон Искандар Худойбергановнинг ишини то БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси қайта кўриб чиққунича уни қатл этмасликни сўраб махсус баёнот билан чиқди.

Халқаро Амнистиянинг Искандар Худойберганов тақдири борасида кучли хавотирга тушишининг сабабиларидан бири–унгача БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасининг Ўзбек ҳукуматига қилган мурожаатларига қарамай ўлимга маҳкум этилган уч маҳбус қатл этиб юборилганди» .

 

8. Маҳбусларнинг оилалари ёки «озод маҳбуслар»

 

Маҳбусларнинг оила аъзолари ва яқин кишиларининг аҳволи ҳам аянчлидир. Тақдирларига ўз яқинлари – ота ё оналари, ака ё укалари, ўғил ё қизларидан узоқ йилларга, баъзилар учун эса то Киёматга қадар айрилиқ битилган Ўзбекистоннинг бугунги мусулмонларини «озод маҳбуслар» деб айтиш мумкин. Бугун уларнинг сони миллионлаб десак хато қилмаган бўламиз.

Бугун мусулмон маҳбусларнинг барча яқинлари – оталарию оналари, турмуш ўртоқларию фарзандлари, кўп ҳолларда ака-укаларию опа-сингиллари ёвуз бир коммунист юргизаётган сталинча репрессив сиёсатнинг қурбонларига айланганлар. Ўтган асрнинг мудҳиш 30-йилларида авж олгани каби маҳбусларни «халқ душмани» дея номлаш, уларнинг қариндошларини эса «халқ душманининг қариндоши» дея хўрлаш жамиятнинг барча жабҳаларида давлат сиёсати даражасида ҳам ошкора ҳам махфий равишда олиб борилмоқда.

Каримов мусулмон «экстремистлар» ҳақида гапира туриб, «Боласининг жинояти учун керак бўлса, отасини қамаймиз!» деган эди. Ички ишлар вазири қонхўр Зокир Алматов эса «Отасини ҳам аямаймиз!»   деган эди. Бу сўзлардан кейин фарзандларининг қилган ё қилмаган «жиноятлари» учун фақат оталар эмас, балки оналар ҳам, келинлару ёш болалар ҳам қўрқувга тушиб қолган эдилар. Чунки оиладан бир киши қамалдими, энди бу «касаллик» ўз-ўзидан бошқаларни ҳам тортиб кетиши мумкин эди. Амалда шундай бўлди ҳам. Каримовнинг гапи «ерда қолмади».

Биз мусулмон маҳбусларнинг яқинларига ҳукумат томонидан бўлаётган тазйиқ ва таъқиблар ҳақида юзлаб, минглаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Бироқ бу нарсалар аллақачон бутун дунёга ошкор этиб келинаётгани ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тайёрланган ҳисобот ва маълумотномаларда етарлича акс эттирилгани учун ушбу ўринда фақат бир неча ҳолатнигина эслаб ўтамиз.

1999 йил 16 феврал воқеаларидан сўнг мамлакат бўйлаб мусулмонларни шиддат билан ҳибс этиш кампанияси бошланди. Аввалдан тайёрлаб келинаётган «қора рўйхатлар»га тушган ёки ушланганларни қийноққа солиш орқали номи маълум бўлган мусулмонларнинг имкон қадар барчасини темир панжара ортига тортиш авжига чиққан эди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилиб келган, 1974 йил туғилган Рамзиддин Қўшақов 19 феврал куни портлаш воқеаларига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳисб этилди. Гувоҳларнинг айтишича, жисмонан бақувват ҳамда довюрак бўлган бу йигит аввал Тошкент ШИИБ да, кейин эса ИИВ да даҳшатли азобларга солинган.

У билан бирга бир камерада бўлган мусулмонларнинг ҳикоя қилишларига қараганда, қийноқлар унинг иродасини синдира олмаган. Ҳукумат уни ашаддий жиноятчи сифатида 19 йилга, ўзидан бир неча ой кейин фарзанди туфайли ҳибс этилган отаси Қўшақов Рахимни эса Рамзиддиндан ўч олиш мақсадида 3,5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Бундан ҳам оғирроқ ҳолат Тошкент вилояти Бурчмулла қишлоғида яшаб келган Хасановлар хонадони бошига тушди. Ушбу хонадоннинг барча эркак аъзолари қамоққа олинган. Хонадоннинг каттаси 70 ёшли отахон чўнтагига 1999 йил ноябр ойида «Ҳизбут-Таҳрир» варақаси солиниб, туҳмат билан қўлга олинган. Бунга сабаб шуки, милиция ходимлари унинг ҳибсда азобланаётган ўғли Исмоил Хасановни туҳмат айбномага иқрор қилдириб, имзо чектиришлари керак эди.

27 ёшли Исмоил Хасановдан 1999 йил декабр ойида Янгиободда содир бўлган қуролли тўқнашувларга алоқадорликни бўйнига олиши талаб қилинган. Холбуки, бу воқеалар пайтида Исмоил қамоқда сақланаётган эди. ХРВ инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган маълумотларга кўра, милиция ходимлари Исмоилни ўлдириш таҳдиди билан унинг отасидан айбномага имзо чектириб олганлар.

2000 йил 16 феврал куни Тошкент вилоят суди 70 ёшли қарияни 3 йилга озодликдан маҳрум этди. Кейинчалик қарияга қамоқхона ички тартибини бузганлик, жумладан, диний қарашларидан келиб чиқиб, соқолини олмаслик ҳамда соқчилар назоратидан ўтаётганда дўпписини ечмаслик айби билан яна 6 ой қўшимча жазо тайинланди. Унинг ўғли Исмоил Хасанов хам 25 йиллик жазо муддатига ҳукм қилинди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу хонадоннинг тўнғич фарзанди Баҳодир Хасанов тақдири ҳақида алоҳида ташвиш билдириб келишмоқда. У Alliance Francaise француз муассасасида француз тилидан дарс берар эди. Ҳукумат уни 1999 йил сентябр – 2000 йил июл давомида 4 маротаба ҳибс қилган ва ўғирлаб кетган. Сўнгги марта 2000 йил 17 июл куни гувоҳлар иштирокида ҳибс этилгач, Баҳодир Хасанов дом-дараксиз йўқолган. Ҳукумат унинг қаерда экани ҳақида маълумот беришдан бош тортиб келмоқда.

Хоразмлик Дармон Султонованинг қиссаси бугун хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари учун сир эмас. Ўзбекистоннинг чекка вилоятида яшаб келган бу онахон ўзининг ҳибс этилган 2 фарзанди кўз олдида ечинтирилган, номусига тажовуз қилиниши билан қўрқитилган. Бундай маънавий азобга чидай олмаган фарзандлари ҳукумат уларга юклаётган оғир жиноятларни мажбуран бўйниларига олишган ва отувга ҳукм этилганлар.

Ушбу хонадон соҳиби, Дармон Султонованинг 66 ёшли турмуш ўртоғи Рўзметов Собир ҳам фарзандлари сабаб қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Милиционерлар Д. Султонованинг тўшакда ётадиган ногирон қизини ҳам зўрлаш билан таҳдид қилишган, таҳқирлашган ва куч ишлатишган.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирув эълон қилинган тошкентлик имом Рухиддин Фахруддиновнинг аёли Рахима Ахмадалиева турмуш ўртоги дараксиз кетганидан 2 йил кейин 2001 йил ИИВ томонидан ҳибс этилди. ИИВ ходимлари бу аёлнинг эндиликда боқувчисиз қолган фарзандларини ҳозиргача болалар уйига топшириш билан қўрқитадилар. Рахиманинг вояга етмаган уч фарзанди (шулардан бири онаси ҳибс этилганда чақалоқ бўлган) отасиз ва онасиз қолиб кетган.

Каримовнинг қонли режими нишонга олган хонадонлардан яна бири Тошкент вилояти Назарбек посёлкасида яшаб келган Усмоновлар оиласидир. Бу оила бошига тушган мусибатлар ҳақида мамлакат ичкариси ва ташқарисида жуда кўп хабарлар тарқаган. Жумладан, 1999 йил июн ойида 42 ёшли Фарход Усмонов ИИВ ертўласида тергов пайтида ваҳшийларча ўлдирилган.

Унинг ўлимидан изтироб чеккан ота-онаси кўп ўтмай вафот этдилар. Мушарраф Усмонова қамоқдалик пайтида унинг отаси ҳам вафот этди. Ҳозирда Мушарраф Усмонованинг ҳамма эркак кариндошлари «Ҳизбут-таҳрир»га алоқадорлик айби билан қамоққа олинган. Аёллар ва болалар ҳукумат томондан давомли маънавий ва иқтисодий зарбаларга дуч келмоқда.

Ўн минглаб болалар мактабларда диний сабаб билан қамалган ўз оталари ёки яқин қариндошлари сабаб бевосита мактаб маъмурияти томонидан кўпинча камситиладилар. Уларнинг мактабдош тенгдошлари ҳам ўқитувчилар талаби билан «ваххобийнинг» боласини таҳқирлайдилар, яккалаб қўядилар.

Минглаб оналар, аёллар ҳукуматнинг қуйи назорат ва ижро органи бўлмиш маҳалла қўмиталари томонидан маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар ўртасида сталинизм давридаги каби сазойи қилиниш, қўшнилар, маҳалла-қўйдан ажратиб қўйилиш каби маънавий азобларга мубтало қилинади.

Ўзбекистонда мусулмон маҳбусларнинг яқинлари дуч келаётган муаммолардан яна бири республиканинг турли чеккаларида жойлашган қамоқхоналарга бориб-келишнинг ўта қийинлигидир. Йўл ҳаражатларининг қимматлиги, иқтисодий етишмовчиликлар ва қамоқхона мутасаддиларининг таъмагирлигиклари сабабли ўз яқинларини йиллар давомида кўра олмаётган оилалар жуда кўп.

Ҳукуматнинг тегишли идоралари маҳбусларни ўз уйларидан имкон қадар узоқроқ ерларга жойлаштириш системасини ишлаб чиқишган. Масалан, узоқ Қорақалпоқ саҳросида кад кўтарган ўлим колонияси бўлмиш Жаслик қамоқхонасида неча йиллардан бери азобланиб келаётган кариндошларини бориб кўриш учун одамлар Тошкентдан қарийб 900 км йўл босиб боришлари керак.

Боз устига, қамоқхона мутасаддилари маҳбусни кўришга келган инсонлардан турли баҳоналар билан пул ундиришлари, олиб келинган озиқ-овқатлар ва дори-дармонларни қабул қилмасликлари ёки қабул қилиб олиб, маҳбусларга бермасликлари ё эса номигагина бериб қолганини ўзлаштириб олишлари одатий ҳолга айланган.

Энг ёмони маҳбусларни уларнинг яқинлари келадиган кунларда туҳмат айблар билан жазо изоляторларига ташлаш ва шу билан уларни қариндошлар билан кўришишдан, келажакда амнистияга тушишдан маҳрум этишдир. Бугунги кунда қамоқхоналарда тобора кўпроқ содир бўлаётган очлик эълон қилишлар ёки маҳбуслар яқинлари томонидан кўплаб ўтказилаётган намойиш ва норозилик тадбирлари ҳам юқоридаги ҳақсизликларнинг натижасидир.

Ўзбек мухолифат шоири Юсуф Жума ўзининг 2003 йил май ойида ўтказилган ЕТТБ йиллик анжумани раҳбариятига йўллаган мактубида Ўзбекистонни турмалар, мазлумлар, диктаторлар мамлакати дея таърифлаганда хато қилмаган эди.

 

9. Маҳбусларни озод этиш йўлидаги ҳаракатлар ва тўғаноқлар

 

Йиллар давомида даҳшатли азоб ва қийноқларга гирифтор этилаётган маҳбусларларнинг озод этилиши йўлида қилинаётган ҳаракатлар cифатида маҳаллий ва хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, алоҳида мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда хорижий давлатларнинг у ёки бу даражадаги таъсирларини эслаб ўтиш мумкин. Шу билан бир қаторда бундай ҳаракатларга кимлар тўғаноқ бўлаётгани хусусида ҳам гапириш лозим.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари:

Бугунги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланаётган бир қатор расмий ва норасмий ташкилотлар бор. Шулардан энг кўзга кўрингани – Ўзбекистонда энг аввал ташкил топган, бироқ ҳанузгача давлат томонидан рўйхатга олинмаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятидир. Ушбу ташкилот Ўзбекистон бўйлаб энг кўп филиалларга эга бўлиб, у мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатлари борасида, жумладан, мусулмонларга нисбатан Каримов геноцидига оид маълумотларни кўплаб тарқатмоқда.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон ҳукумати ушбу ташкилотнинг бир қанча аъзоларини ҳибс этган ва қамоққа ташлаган. Ташкилот раҳбари Толиб Ёқубов мамлакатда мусулмон маҳбуслар сонини 30 000 дан кам эмас дея баҳолайди ва буни ўз ташкилотига келиб тушган рақамли фактлар билан изоҳлайди. Ушбу ташкилот ўзининг интернет саҳфасига (www.hrsuorg.narod.ru) ҳамда почта қутисига эга (tolib_hrsu@yahoo.com).

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Мустакил Ташкилоти. Раиси – Михаил Арзинов. Ушбу ташкилот юқорида кўриб ўтилган ЎИҲЖ дан ажралиб чиққан, бироқ мустақил ташкилотга айлангач, кўринишидан Америка ва Ўзбекистон ҳкумати манфаатларига мос тарзда фаолият кўрсата бошлаган. Бу ҳолат айникса, 11 сентябр воқеаларидан кейин АКШ-Ўзбекистон муносабатларидаги яқинлашув давридан яққол кўзга ташлана борди. Узоқ йиллар давомида ҳукумат рўйхатдан ўтказмай келаётган ушбу ташкилотни Каримов ўзининг АКШга сафари арафасида шошилинч тарзда рўйхатдан ўтказди.

Ушбу ташкилот бугунги кунда ғарб сиёсий доиралари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистондаги диний ва сиёсий маҳбусларнинг тахминий сони ҳақида энг биринчи бўлиб, 7500 деб маълумот тарқатган. Кейинчалик АКШ ҳукумати ва бошқа хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари айнан мана шу рақамни ўзларига ҳужжат қилиб олишди. Қизиғи шундаки, ғарбнинг ёки маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳар қандай ҳаққоний даъвосини кескинлик билан рад этадиган Ўзбек ҳукумати ушбу рақам борасида эътироз билдирмади.

Ҳозирги кунга келиб Арзинов мамлакатдаги сиёсий маҳбусларнинг сони авфдан сўнг 5 минг кишига тушиб қолди, деб гап тарқатмоқда. Ушбу ташкилот мамлакатдаги мусулмонларга тазйиқ ва маҳбуслар рўйхати борасида бирон бир арзирли ҳужжат тақдим этмаган. 2001 йил рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ушбу ташкилотнинг овози унча эшитилмай қолди. Фақат вақти-вақти билан оммавий ахборот воситалари орқали ташкилот раиси М. Ардзиновнинг АКШ таъсири остида Ўзбекистонда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари соҳаси яхшиланиб бораётгани маъносидаги нтервьюлари чоп этилади.

Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти. Ушбу ташкилот қароргоҳи Германияда жойлашган бўлиб, унинг Ўзбекистон бўлими раҳбари Марат Зоҳидов узоқ йиллар давомида ҳукумат билан очиқчасига ҳамкорлик қилиб келишини рад этмайди. Ушбу ташкилот Ўзбекистонда энг аввал рўйхатга олинган инсон ҳуқуқлари ташкилоти бўлиб, у халқаро майдонда айтарлик нуфузга эга эмас.

Ушбу ташкилот мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига оид ҳақиқатни кўпинча бузиб кўрсатади, мавжуд фактларни ошкор этмайди. Ташкилот раҳбари Марат Зоҳидовга кўра диндорлар ўз қилмишлари, жиноятлари учун жазога тортилганлар.

Мамлакатда яна бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мустақил шахслар бор. Булар қаторига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Эзгулик» (раҳбари Васила Иноятова), «Мазлум» (раҳбари Отаназар Орипов) ташкилотини, Ўзбекистонда Инсон Ҳуқуқларини Мониторинг қилиш Мустақил Ташаббускор гуруҳини (раҳбари Суръат Икромов), «Ўтюраклар» клубини (раҳбари Мўътабар Тожибоева) ва яна бошқаларни киритиш мумкин. Кейинги пайтларда Марғилонлик Мўътабар Тожибоева мазлумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўплаб пикетлар, ўтказмоқда, чиқишлар қилмоқда.

 

Хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари:

 

Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистондаги бугунги ночор аҳволни, хоссатан, мусулмон аҳоли устига ҳукумат томонидан ёғдирилаётган тазйиқларни, турмалар ва тергов идоралари томонидан маҳбусларга нисбатан қўлланилаётган даҳшатли қийноқ ва таҳқирларни ташқаридан сиёсий, иқтисодий ва информацион таъсир ўтказмай туриб, яхшиланишига эришиш маҳолдир.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида кенг кўламли ва унумли фаолият кўрсатиб келаётган хорижий ташкилот бу – маркази Нью Йоркда жойлашган Хьюман Райтс Вотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, десак хато қилмаган бўламиз. Ушбу ташкилот мамлакатдаги қарийб ўн йиллик фаолияти давомида ўнлаб баёнот ва ахборотномалар, йиллик ҳисоботлар ва бошқа кўпгина ҳужжатларни халқаро миқёсда тақдим этиб келмоқда.

Эътиборли жойи шундаки, ушбу ташкилот бугунги кунда баъзи маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар каби АКШ-Ўзбекистон муносабатлари яқинлашуви таъсири остида ўз мавқейини ўзгартиргани йўқ. Аксинча, ушбу ташкилот томонидан шу йил 3 июн куни тарқатилган «Коғоздагина акс этган ижобий силжиш» номли таҳлилий мақола АКШ-Ўзбекистон муносабатларининг салбий меваси бўлмиш АКШ Давлат Департаменти томонидан Ўзбекистоннинг ютуқлари борасида бўрттирилган ҳамда нотўғри хулосаларга асосланган баёнотининг пуч эканлигини мисолларда кўрсатиб берди.

ХРВ дан ташқари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари, демакки, мусулмон маҳбуслар ҳолатининг яхшиланиши йўлида салмоқли ҳисса қўшаётганлар қаторида «Мемориал», «Халқаро Амнистия», БМТ Кийноқлар бўйича қўмитаси, каби хорижий ҳамда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларни санаш мумкин.

Нуфузли халқаро доираларнинг босими ўзбек диктаторининг азоб жиловларини юмшатишига мажбур қилиши ҳолатларига бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Бу жараённинг баъзи зоҳирий кўринишлари ЕТТБ (Европа тикланиш ва тараққиёт банки) йиллик анжуманининг Тошкентда ўтказилиши арафасида кузатилди.

БМТ Кийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовеннинг ўзбек қамоқхоналаридаги аҳвол билан қисқа танишуви Каримовнинг зулми ҳақидаги миш-мишларни исботлади. Ўзбек мулозимлари 3 йил давомида БМТ Кийноқлар комиссиясининг текширув ўтказиш талабини рад этиб келди. Ниҳоят, 2002 йил Бош Котиб Кофи Аннан ўзининг Ўзбекистон сафари давомида республика раҳбарияти билан 24 ноябр – 6 декабр давомида мамлакатдаги қийноқларга оид аҳвол билан танишиш учун махсус маърузачини юборилишига кўндирди.

Ўзбек ҳукумати бу тадбирдан ўзининг манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш, ҳеч бўлмаса, ўзининг обрўсига путур етказмаслик учун узокқ тайёргарлик кўрди. Жумладан, БМТ Кийноқлар бўйича махсус вакилининг Ўзбекистонда эркин фаолият юритишига тўсиқлар пайдо қилди. Тео ван Бовенни мамлакатдаги энг ёмон 2 та қамоқхонага ва МХХнинг тергов ҳибсхонасига киритмади, Жаслиқда эса атиги 2 соат бўлишига рухсат берилди холос.

Боз устига Ўзбекистон ҳукумати ҳар сафар хорижий комиссиялар сафари давомида қилганидек, бу сафар ҳам махсус маърузачи борадиган қамоқхоналарни санитария, озиқ-овқатлар масаласида махсус тайёрлади, ашаддий қийноққа солинган маҳбусларни бошқа зоналарга кўчириб, яшириб қўйди. Шундай бўлсада, БМТ махсус маърузачиси ўзи гувоҳ бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, қийноқлар бўйича мамлакатдаги вазият систематик хусусиятга эга эканлиги ҳақида хулоса чиқарди. Тео ван Бовеннинг хулоса ва тавсиялари кейинчалик халқаро ҳамжамият томонидан ўзбекистон раҳбариятига аҳволни ўнглаш борасида талаб ўлароқ жаранглади.

Мусулмон маҳбуслар ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳақида ҳам тўхтаб ўтишга тўғри келади. Бу ҳаракат ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Каримовнинг Фарғона водийси бўйлаб бошлаган қатағон кампаниясидан қочиб қутулган мусулмонлардан ташкил топган бўлиб, 90-йилларнинг охирларига келганда мамлакатда тобора авж олаётган тазйиқларга жавобан Каримов режимига қарши қуролли кураш эълон қилди.

Ушбу ташкилот ўзбек ҳукуматидан талаб этган шартлардан бири – мамлакатда Ислом ва мусулмонларга таъқибларни тўхтатиш, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларни озод этишдан иборат эди. Марказий Осиё бўйича кўплаб мутахассисларнинг фикрича, Каримов ҳукмронлик қилаётган мустабид тузум Марказий Осиёда Исломнинг қуролли кўриниш олишига ҳамда бутун минтақада беқарорлик вужудга келишига олиб келди. Куни кеча маркази Брюсселда жойлашган Халқаро Бўҳрон Гуруҳи томонидан чиқарилган ҳисобот ҳам айнан шу маънони ифодалайди.

 

11 сентябр воқеаларидан кейин…

 

11 сентябр воқеаларидан кейин содир бўлган дунёдаги йирик сиёсий ўзгаришлар Ўзбекистонни ҳам ўз домига тортди. Америка Кўшма Штатлари Афғонистонда олиб борадиган уруш ҳамда ўзининг асосий рақиблари бўлмиш Русия, Хитой ва Эронни боғлаб турувчи Марказий Осиё минтақасида узоқ муддатга жойлашиб олиш мақсадида йиллар давомида ўзи танкид қилиб келган Ўзбекистон диктатура режими билан иттифоқчилик муносабатларини боғлади.

Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ўтмиш жиноятларини АКШ бошлаган «терроризмга қарши уруш» билан ниқоблаш, келажакда эса ўрнатилган муносабатларни суистеъмол қилган ҳолда мамлакат мусулмонларига қарши геноцидни давом эттириш кафолатини берди. АКШ маъмурияти ҳали-ҳануз Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолатини маълум маънода танқид қилиб келса-да, бироқ унинг амалий ҳатти-ҳаракати мутахассислар наздида «икки ёқлама ўйин» дея талқин этилмоқда.

Биргина ўтган йилнинг ўзида АКШ Ўзбекистонга 500 миллион АКШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатди. Бу аввалги ёрдамга нисбатан 14 баробар кўпдир. 1998 йили Ўзбекистон ҳали АКШнинг стратегик иттифоқчисига айланишидан олдин 36 миллион доллар ёрдам пули олган эди, холос. Ўтган йилги маблағнинг 79 миллиони мамлакат мусулмонларини қамоқхоналарда азоблаш ва ўлдиришда давом этиб келаётган ИИВ, МХХ каби ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такоммиллаштириш учун ажратилгани ҳолда, атиги 26 миллиони демократиялаштириш дастурлари учун сафарбар қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати олаётган ушбу маблағларни мусулмонларнинг қони билан ҳалоллаб» келмоқда. Ўтган йили август ойида Жаслиқ колонниясида 2 мусулмон маҳбус – Музаффар Авазов ҳамда Ҳусниддин Олимовни қайноқ сув билан ваҳшийларча куйдириб ўлдирилдилар. Бу йил ЕТТБ йиллик мажлиси Тошкентда ўтиб турган дамда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри қамоқхонасида Отамирза ғаффоров ўлдирилди. Бу воқеадан 10 кунлар чамаси ўтиб, Қарши шаҳар МХХ ходимлари Янгийўллик Ориф Эшоновнинг қийноқлар остида нобуд бўлган жонсиз жасадини қариндошларига қайтардилар.

Жасликқ колонниясида ўзининг 18 йиллик жазо муддатини ўтаётган Акром Икромов 2000 йилдан буён мазкур колониядан 20 дан ортиқ маҳбус ўлдирилгани, шулардан 4 таси унинг камерадошлари бўлганини айтади. Шу кунларда яна бир мусулмон маҳбус – 29 ёшли тошкентлик Искандар Худойберганов ўлим жазосига ҳукм этилган. Унинг қариндошлари ҳамда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари унга нисбатан адолатсизлик билан чиқарилган ушбу ҳукмни бекор қилиш йўлида ҳаракат қилиб келмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмон маҳбуслари Исломий ташкилотлар, давлатлар, жамоалар ҳамда оммавий ахборот воситалари кўзгусида

Ўзбекистонда Каримов ҳукумати томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг етарлича ёритилмаётгани, ушбу муаммони бартараф этиш йўлида Ислом уламолари, сиёсатчилари, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан турли кўринишдаги расмий муносабатлар билдирилмаётганини афсус билан қайд этишимиз лозим. Ўзбекистондаги расмий Ислом намояндалари дард устига чипқон бўлиб, маҳбус мусулмонларни айблаб келадилар.

Уларнинг «энг яхшилари» сукут сақлайдилар. Бугунги кун Ўзбекистон муаммоси аста-секинлик билан бўлса-да, хориждаги Исломий матбуот саҳифаларидан ҳам ўрин олиб бораётгани маҳзун қалбларга бир оз таскин бўлади. Айниқса, бугунги анжуман ушбу муаммони Ислом уммати даражасида кўриб чиқиш ҳамда чоралар кўриш йўлидаги илк қадам сифатида алоҳида эътиборга молик ҳодисадир. Биз ушбу анжуман ниҳоясида мамлакат мусулмон маҳбуслари тақдири борасида тегишли қарорлар қабул қилинишига умид билдириб қоламиз.

 

10. Президент амнистияларининг моҳияти

 

«Вақти-вақти билан қўлланиб келинаётган амнистиялар ўзгармас ҳолда қолаётган ўзбек халқига мана бундай маънони уқтиради: «Агар сен ўзгача фикрлайдиган одам бўлсанг – қамаласан. Фақатгина итоат ва тазарру сени қамоқ жазосидан сақлаб қола олади».

Маҳбусларни озод этиш, уларнинг аҳволини яхшилаш йўлидаги ҳаракатлар ҳақида сўз кетганда ҳукумат сиёсатини оқлашга моил доиралар президент амнистияларини инсонийлик ва раҳм-шафқат рамзи, дея олқишлайдилар. Бироқ, мустақил Ўзбекистоннинг 10 йиллик амнистиялар тарихига бир назар солсак, юқоридаги даъволарнинг акси ўлароқ бутунлай ғалати манзаранинг гувоҳи бўламиз.

Маълумки, дастлабки амнистия 1997 йил 3 декабрда мамлакат Конституцияси куни муносабати билан эълон қилинди. Айни сана шуниси билан эътиборга лойиқ эдики, мана шу даврга келиб Каримов Фарғона водийси мусулмонларини оммавий қамоққа ташлаш, қолаверса, Ўзбекистон диндорларига қарши кенг кўламли кураш бошлаш учун мустаҳкам замин ҳозирлаб бўлган эди. Одамлар онгига «ваххобийлар»нинг динга душман эканлиги ҳақидаги тасаввур яхшигина сингдириб қўйилган эди. Энди асосий ишни бошлаш керак эди холос. Иш амнистия эълон қилишдан бошланди…

1997 йил 3 декабр. Конституция муносабати билан амнистия эълон қилинди –қамоқхоналарда ўтирган минглаб ҳақиқий жиноятчилар: ўғрилар, гиёҳвандлар, фоҳишалар, йўлтўсар ва ҳукумат учун бевосита хавф туғдирмайдиган бошқа турдаги маҳбуслар озодликка чиқариб юборилдилар. Камоқхоналар анча бўшаб қолди.

Шундан сўнг 1997 йил декабр ойида Наманган вилоятида милиция ходимларининг даҳшатли суратда ўлдирилиш воқеаси рўй берди. Шу баҳона мусулмонларга нисбатан кенг қамровли қатағон кампанияси бошланиб кетди. Ўғри, қотил, гиёҳванд ва фоҳишалардан бўшаган ўринлар Фарғона водийсининг мусулмон йигитлари билан тўлиб тошди. Холис таҳлилчилар Наманганда содир этилган жиноятни ҳукумат томонидан уюштирилган фитна, деб биладилар.

1998 йил 1 декабр. Навбатдаги амнистия эълон қилинди. Бу кунга қадар аввалги амнистиядан бери ўтган бир йил давр мобайнида Ислом ва мусулмонларга қарши қатағон сиёсати бутун мамлакат бўйлаб чуқур илдиз ортиб борди. Шу муддат ичида мусулмонлар нисбатан уюшган дея ҳисобланган Тошкент шаҳри аёвсиз босим остига олинди:

  • минглаб мусулмонлар жам бўладиган «Тўхтабой», «Сахобийлар» ва ҳукуматнинг мусулмонлар ҳаётига кўполлик билан аралашиши сиёсатини маъқулламаган бошқа масжидларнинг имомлари, жумладан Обидхон қори Назаров, Тўлқин қори Эргашев, Рухиддин Фахруддинов, Ҳабибуллоҳ Солихов кабилар ишдан бўшатилдилар;
  • мамлакат бўйлаб олий, ўрта ва бошланғич таълим берувчи билим даргоҳларида намозхон йигит-қизларни намоз, соқол ва хижоб сабабли оммавий суратда ўқишдан четлатиш авжига минди; давлатнинг энг юқори даражали муассасаларидан тортиб, унинг энг қуйи даражаси ҳисобланадиган маҳалла қўмиталари аҳоли орасида диндор бўлган ёшу қари, эркагу аёлни «қора рўйхат»га кирита бошладилар.

Шу билан бирга мамлакат бўйлаб янги-янги қамоқхоналар қурилди, эскилари кенгайтирилди, жумладан, бугунги кунда дунёга ўзининг мавҳум ва мудҳишлиги билан донг таратган Корақалпоғистондаги «Жаслиқ» ўлим колоннияси шошилинч суратда қуриб битказилди.

1998 йил декабр амнистияси тобора тўлиб бораётган қамоқхоналарни жиноятчи унсурлар ҳисобига бўшатиш, келажакда мўлжал қилинган йирик кампания олдидан мусулмонлар учун жой ҳозирлашдан иборат эди. Холис кузатувчилар яна ҳам аниқроқ қилиб, бу амнистияни 1999 йил 16 феврал воқеаларига тайёргарлик сифатида чиқарилганини таъкидлайдилар.

1999 йил 4 май. Бир қарашда советларнинг 9 май – ғалаба байрами муносабати билан яна амнистия чиқарилди. Ушбу амнистия аввалгисидан атиги 6 ойдан сўнг воқеъ бўлган бўлса-да, у мамлакат тарихида ўша кунгача энг кўп маҳбус – 12 000 кишининг озод этилиши учун мўлжал қилинган эди. Ушбу маҳбусларнинг ҳаммаси ҳар қандай жамиятда қабиҳ саналадиган қотиллик, ўғрилик, қароқчилик, товламачилик, фоҳишабозлик каби жиноятлар билан қамалган ҳақиқий жиноятчилар эдилар.

Ушбу тадбир қонли феврал воқеаларидан атиги 3 ойдан сўнг амалга оширилди. Бу эса ушбу пайтда мамлакат бўйлаб ўн минглаб мусулмонлар қамоққа ташланаётган, яна минлаб мусулмонлар устидан суд жараёнлари кетаётган, ҳукуматнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб қатағон сиёсати энг қизғин палласига кирган пайт эди.

2000 йил 28 август. Бу сафарги амнистия мустақиллик кунининг 9 йиллиги муносабати билан чиқарилди. Амнистия қарорига кўра, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 60 ёшдан ошган қариялар, чернобил қурбонлари, ногиронлар ҳамда хорижий давлат фуқаролари озод қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек, қарорга кўра терроризм, давлат тўнтариши, экстремизм ва экстремистик ташкилотларга аъзо бўлганларга нисбатан амнистия қўлланилмас эди.

Қарорнинг айнан мана шу бандлари чиқарилаётган анистияларнинг мусулмонлар учун тааллуқли эмаслигини кўрсатиб турарди. Маълумки, бу пайтга келиб барча қамоққа ташланаётган мусулмонлар фақат «терроризмга алоқадорлик, давлат тўнтариши қилишга уриниш, экстремистик ташкилотларга аъзо бўлганлик» айблари билан қамалар эди.

2001 йил 29 август. Ушбу санада Каримов мамлакат мустақиллигининг 10 йиллик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси тарихида энг катта амнистия, халқ тили билан айтганда «олтин амнистия» эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Президент эътирофича, мамлакатдаги 64 500 махбусдан 50 000 нафарига амнистия кўлланилиб, шулардан 25 000 киши озод этилиши керак эди. Ушбу амнистия қарорига кўра, биринчи бор диний ва сиёсий айблар билан маҳкум этилган маҳбуслардан баъзилари маълум шартлар асосида озод этилиши ҳам кўзда тутилганди.

2002 йил январ ойида Ўзбекистон расмийлари 2001 йилги амнистия туфайли 860 нафар диний ва сиёсий айблар билан қамалган кишилар озод бўлганини эълон қилдилар. Бироқ маҳаллий кузатувчилар ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қайд этганларидек, озодликка чиқарилган барча мусулмонлар давомли суратда орган ходимлари томонидан таҳқирланиб, ҳар ой участка нозирига учраши ва ноқонуний йиғилишларда иштирок этмаслиги, йўлидан қайтганлиги ҳақида тушунтириш хати ёзишга мажбурланиб келинмоқдалар.

Боз устига, озод қилинганлардан баъзилари яна қайтадан ҳибс этилиб, қамоққа ташланган. Шулардан бири марғилонлик 49 ёшли Ибодат Султонова 2002 йил 13 сентябр куни «диний экстремистик материалларни тарқатгани учун» айби билан 7 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Апрел ойида эса Мирзиёд Усмонов ҳам қайта ҳибс этилиб, Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур туман суди томонидан июл ойида яна 8 йил муддатга қамоққа ташланди.

Бундан ташқари Ташқи Ишлар Вазирлиги тарқатган  860 киши ҳақидаги расмий ҳужжатда 2001 йил амнистиясидан аввал суд залидан озод қилинган кишилар ҳам қайд этилган. Яна ушбу рўйхатда аслида диндор бўлмаган, фақатгина бевошларча қамоққа олиш кампаниясида хатолик билан қамалиб чиққан оддий фуқаролар ҳам бор.

2002 йил. Ушбу йил Каримов режими ўзининг мусулмонларга шафқат кўрсатиш истагини қўрқмай амалда исбот этса бўлаверадиган йирик сиёсий ўзгаришларни ўз ичига олган эди. Масалан, АКШ томонидан авторитар ўзбек ҳукуматига хавфсизлик кафолатлари, иқтисодий ва ҳарбий кўмакларнинг тақдим этилиши, Каримовнинг шафқатсизлиги учун асосий баҳона бўлиб келган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг Афғонистон уруши мобайнида парчаланиб кетиши каби йирик ҳодисалар бир қанча саволлрни ўртага чиқаради.

Гап шундаки, Каримовнинг «орзулари ушалган» эса-да, бироқ бу «ютуқлар» Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳволнинг юмшатилиши, мусулмон маҳбусларнинг озод этилиши йўлида ижобий ўзгаришларга олиб келмади. Аксинча, мусулмонларга нисбатан босим тобора кучайиб борди ва энди Каримов режими барча мусулмон маҳбусларни қириб йўқотиши ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида Жаслиқ қамоқхонасида 2002 йилнинг август ойида 2 мусулмон – Музаффар Авазов ва Ҳусниддин Олимовлар ваҳшийларча қайноқ сув билан куйдириб ўлдирилдилар . Бу воқеа АКШ Давлат Департаменти Ўзбекистон борасида «барқарор ва давомли ривожланаётган» дея таъриф берганидан атиги бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Бугун қатъий айтиш мумкинки, 11 сентябр воқеаларидан кейинги ўзгаришлар, АКШнинг Ўзбекистон диктатори билан яқиндан ҳамкорлик қилиши Каримов учун инсон ҳуқуқлари борасида тобора кучайиб бораётган халқаро босим ва танқид рўпарасида қалқон бўлиб хизмат қила бошлади.

2002 й 3 декабр. Конституция куни муносабати билан шу куни қабул қилинган амнистия қарори ҳозирги кунда энг сўнгги эълон қилинган амнистиядир. Ҳукуматга тобе манбалар тарқатган дастлабки ахборотга кўра, ушбу амнистияда 5000 маҳбус озодликка чиқарилган бўлиб, шундан 923 нафари «радикал диний ташкилотларга аъзоликда айбланиб, ҳукм этилганлар»дир.

Мусулмонларнинг амнистия сабабли озод этилиши ҳақида сўз борар экан, мустақил кузатувчилар томонидан қайд этиб келинаётган яна бир ҳолатни эсга олиб ўтишимиз даркор. Бу ҳам бўлса, амнистиянинг матни ва таржимасида давлат томонидан атайин қилинган ноаниқлик ва хилма-хилликлардир. Бунинг ортидан қамоқхона мутасаддилари, ИИВ, МХХ, прокуратура ҳамда суд тизимларида коррупция ўйинлари авж олади. Буларнинг барчаси яна мусулмон маҳбуслар ва уларнинг қариндошлари учун маънавий ва моддий зарбага айланди.

Охирги чиқарилган мана шу амнистия матнининг таржимаси борасида таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, ЎИҲЖ раиси Толиб Ёқубов жиддий ҳолатни кўрсатиб ўтади. Унга кўра, амнистиянинг амалда татбиқ этилишига хизмат қиладиган ўзбек ва рус тилларидаги матни ҳамда халқаро жамоатчиликка тақдим этиладиган инглиз тилидаги матнлар ўртасида хилма-хиллик мавжуд. У бу хилма-хиллик ҳақида ўз вақтида дунё жамотчилигига маълум қилган.

Шу йил 3 июн куни Хьюман Райтс Вотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан «Коғоздагина акс этган ижобий силжиш» номли баёнот эълон қилинди. Унда айтилишича, ушбу таҳлилий ҳужжат АКШ Давлат Департаменти томонидан Каримов сиёсатини оқлаш йўлида чиқарилган, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасидаги мажбуриятларини адо этиш борасида «барқарор ва давомли суратда ривожланиб келганини» тасдиқловчи баёнотнинг нотўғри хулосаларини кўрсатиб беришга қаратилгандир.

 

Хьюман Райтс Вотч ёзади

«Амнистиялар маҳбуслардан «тазарру қилиш» ни талаб этади, қамоқхона мутасаддиларига эса «тавбага таянтириш» вазифаси юклатилган. Улар ушбу вазифани ўз билганларича амалга оширадилар ва кўпинча ўзларига бўйсунмаган маҳбусларни қийноққа тутиш ёки қўпол муносабатда бўлиш орқали жазолайдилар. «Хюман Райтс Вотч» ташкилоти шу мазмундаги бир қанча шикоятларни амнистия қилинмаган маҳбусларнинг қариндошларидан эшитган ҳамда диний маҳбуслар Ўзбекистон расмийлари номига ўз ишлари қайта кўрилишини сўраб йўллаган мактублардан билган эди.

Қамоқхона мутасаддиларнинг мактубларни жўнатишдан бош тортганлигига қарши очлик эълон килган маҳбуслар калтакланган, жазо изоляторларига ташланган ҳамда шароити оғирроқ бўлган бошқа қамоқхоналарга ўтказиб юборилган. Ўзбекистон ҳукумати озод қилинган маҳбусларнинг номлари кўрсатилган биронта ҳам рўйхатни тақдим этгани йўқ. Амнистия қилинган маҳбуслардан айримлари озод қилинганларидан сўнг давомли таҳдидларга мубтало қилиндилар ёхуд қайта қамоққа олиндилар.

Боз устига, Русиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти келтирган ҳисоб- китобларга кўра, Тошкент ва Фарғона водийси бўйича ҳар ойда ўртача 20 кишининг диний ёки тинч сиёсий фаолият учун қамоққа олиниши давом этмоқда. «Хюман Райтс Вотч» нинг Тошкент бўлими томонидан тузилган ҳужжатга кўра, 2003 йил январ ойидан мартига қадар 27 киши диний сабаблар билан қамоққа олиниб, шундан 19 нафари янги қамоққа олинган кишилардир..

Ушбу давомли таъқиб сиёсати ортидан вақти-вақти билан қўлланиб келинаётган амнистиялар ўзгармас ҳолда қолаётган ўзбек халқига мана бундай маънони уқдиради: «Агар сен ўзгача фикрлайдиган одам бўлсанг-қамаласан. Фақатгина итоат ва тазарру сени қамоқ жазосидан сақлаб қола олади».

 

Ушбу бўлимнинг хулосаси сифатида айтиш мумкинки, амнистиялар

  • Ўзбекистон ҳукумати томонидан «қилмишидан пушаймон» мусулмонларини озод этиш учун эмас, билъакс мамлакат мусулмонларига қамоқхонадан жой тайёрлаш учун турли тоифадаги жиноятчиларни озодликка чиқариш;
  • ноҳакқ қамалган маҳбусларга зулм ўтказиш йўли билан уларни «тавба қилдириш», ҳукуматнинг яқин ўтмишдаги оғир жиноятларини оқлаб олиш;

  • турли тоифадаги жиноятчиларни озодликка чиқариш орқали соғлом жамиятни, ёш авлодни бузиш ва шу орқали диний, маънавий ва миллий қадриятлардан маҳрум бқлган онгсиз оломонни пайдо қилиш ва шу йўл билан узоқ муддат ҳукмронлкни сақлаб қолиш мақсади йўлидаги воситадир.

 

11. Шафқатсизлик билан танилган шахслар

Ёхуд қатағон муаллифлари ва ижрочилари

 

Халқ орасида ўз шафқатсизликлари билан ном чиқарган шахсларни бир неча хил гуруҳга бўлиш мумкин.

 

1. Катағон муаллифлари, буйруқ берувчилар

2. Ижрочилар, бевосита қотиллар

3. Назарий ташвиқотчилар, маънавий иштирокчилар

4. Қатағонга Ислом номидан фатво берувчилар, қўллаб-қувватловчилар

 

Биринчи гуруҳ рўйхатининг бошида Ислом Каримов туради. У ўзининг атрофини турли номлар билан аталувчи амалдорлардан иборат маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан ўраб олган. Уларнинг вазифалари Каримовнинг ҳоҳишига тўғри келмайдиган мустақил фикрловчи одамларни йўқ қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва уни содиқ «қуллар» қўли билан амалга оширишдир.

Маҳбуслар ва қамоқхоналар иши расман ИИВ қарамоғидаги ЖИББ (ГУИН)га топширилган. Шунинг учун ҳам мусулмон маҳбуслар устида олиб борилаётган қатағонлар учун бевосита ва биринчи ўринда жавобгар шахслар шу ташкилот раҳбарларидир. Бироқ, шу билан бир қаторда бу ердаги кишиларнинг ҳаммаси – «ГУИН» бошлиғидан тортиб қамоқхона ва турма бошикларигача, камокхона назортчиларидан тортиб оддий хизматчиларгача жонли кугирчок ва ақлли роботлардан иборатдирлар.

Улар юқорининг буйруғи ва рухсати бўлмаса мусулмон маҳбусларни черта олмайдилар. «Юқори» деган тушунчанинг ҳам маъноси анча кенг. Бу сўз энг биринчи президент ва унинг атрофини ўраб турган гуруҳни ифодаласа, ундан кейин барча куч ишлатувчи идоралар раҳбарларини ўз ичига олади. Шунинг учун жиноятчилар, жаллод ва қотиллар ҳамда қатағонга руҳий мадад берувчилар рўйхати 4 гуруҳга ажратилиб, қуйидагича тузилади: (Бу рўйхат мукаммал эмас, у яна тўлдирилади).

 

1. Қатағон муаллифлари, буйруқ берувчилар

 

1. Каримов Ислом – Ўзбекистон президенти

2. Иноятов Рустам – Ўзбекистон МХХ раиси

3. Алматов Зокир – Ички ишлар вазири

4. Кодиров Рашид – Бош прокурор

5. Мустафоев Бўритош – Бош прокурор (собиқ)

2. Ижрочилар, бевосита қотиллар

 

6. Мингбоев Убайдулла – Олий суд раиси (собиқ)

7. Полвонзода Абдусамад – Адлия вазири

8. Кодиров Ражаб – ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ГУИН) бошлиғи

9. Шодиев Абдукарим – ГУИН бошлиғининг ўринборсари

10. Гуръевич Михаил – ГУИН штаб бошлиғи

11. Шарофиддинов Алишер – ИИВ тергов бошқармаси бошлиғи, полковник

12. Турсунов Ботир – ИИВ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи (собиқ)

13. Абдуллаев Лутфулла – ИИВ терроризм ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи

14. Пягай Василиевич Илья – ИИВ терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

15. Чжен Эдуард (Эдик) – ИИВ тезкор гуруҳи бошлиғи (собиқ)

16. Закурлаев Абдумутал – ИИВ мулозими

17. Жўраев Эргаш – Тошкент шаҳар прокурори (собиқ)

18. Каршиев Акром – ИИВ катта терговчиси

19. Бегманов Нишонбой – ИИВ терговчиси

20. Жалол – ИИВ терговчиси

21. Баҳром – ИИВ терговчиси

22. Бахтиёр – ИИВ терговчиси

23. Бахтиёр – ИИВ терговчиси

24. Каримов Миролим – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиқ мувоини

25. Рахматиллаев Турсунбой – Тошкент шаҳар ИИББ терроризм бўлими бошлиғи;

26. Фозилов Бобир – Марғилон шаҳар МХХ ходими

27. Баҳодир – Марғилон шаҳар МХХ ходими

28. Раззоқов Ахтам – «КГБ» ходими (собиқ)

 

Камоқхоналар бошлиқлари ичида ўта шафқатсизлиги билан машўур бўлган :шахслар

 

29.    Қулимбетов Алиҳайдар, УЯ-64/71 «Жаслиқ» қамоқхонасининг бошлиғи, Корақалпоғистон АР;

30.    Бобожонов Омон, «Жаслиқ» қамоқхонасининг бошлиғи (собиқ), Корақалпоғистон АР;

31.    Виталий Мехрюр – «Жаслиқ» колониясининг бош ошпази;

32.    Ҳамроев Э, УЯ-64/29 қамоқхонасининг бошлиғи;

33.    Бозоров У,  УЯ-64/33 қамоқхонасининг бошлиғи;

34.    Мардонов,  УЯ-64/46 бошлиғи;

35.    Абдуллаев Мухитдин, УЯ-64/47 бошлиғи (Зарафшон);

36.    Алиқулов O, УЯ-64/51 бошлиғи (Қарши);

37.    Худайбердиев Собир, УЯ-64/61 бошлиғи (Қарши-Шайхали);

38.    Исломов С. – Каршидаги қамоқхона бошлиғи;

39.    Якунина Марина Анатольевна – КИН-7, аёллар қамоқхонаси бошлиғи, Тошкент;

40.    Бадриева  Марина Алимджанова – КИН-7, аёллар қамоқхонаси бошлиғининг тарбия ишлари бўйича ўринбосари;

 

3. Назарий ташвиқотчилар, маънавий иштирокчилар

 

41.    Жумаев Рустам  –давлат маслаҳатчиси (собиқ);

42.    Саидов Акмал – ҳукуматга тобеъ Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раиси;

43.    Кароматов Ҳамидулла – Бош вазир ўринбосари (собиқ);

44.    Комилов Нажмиддин – Марказий сайлов комиисияси раиси (собиқ);

45.    Аъзамов Қуддус – тележурналист;

46.    Орипов  Абдулла – сарой шоири;

47.    Азизхўжаев Алишер – Бош вазир ўринбосари (собиқ);

48.    Нуриддинов Хайрулла – телевидение диктори;

 

4. Катағонга Ислом номидан фатво берувчилар, қўллаб-қувватловчилар

 

49.    Баҳромов Абдурашид – Муфтий;

50.    Обидов Раҳматилла – имом;

51.    Собиров Фозил – имом, Дин ишлари қўмитаси раиси (собиқ);

52.    Турсунов Анвар – Тошкент шаҳар бош имоми;

 

12. Хулоса ва тавсиялар

 

«Улар шундай кишиларки, агар зулм тортсалар – албатта ғолиб буладилар». («Шуро» сураси, 29)

 

Хулосалар:

 

Бугун баъзи кузатувчилар Ўзбекистонда янги қатағонлар тўлқини бошланиши ҳақида гапирмоқдалар. Бироқ, бу гал мусулмонларни ҳибс этиш иши сунъий ваҳима солиш, шов-шув кўтариш йўли билан эмас балки киши билмас тарзда амалга оширилиши кутилмоқда. Халқ ўртасида тарқаётган бу сўзлар ўз тасдиғини топаётир.

Шу йил 23 июнда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг туман бўлими аъзоси Одина Абдуллаеванинг туман милиция ходимлари томонидан ҳибсга олиниши ва бу воқеадан бир неча соат ўтгач, милиция у аёлнинг қаерда эканини билмаслигини даъво қила бошлаши сўзимизга далилдир. (ЎИҲЖнинг тўхтовсиз ҳаракатлари туфайли ва Одина ҳақидаги шов-шувлар дунёга тарқалгач, бир ҳафтадан сўнг милиция Одинани ўзининг қўлида эканини эътироф этди).

Каримов ўзининг қатағон тўлқинларининг аввалини айни шу тарзда бошлаган эди. Яъни, тазйиқларнинг аввалида бир қанча мусулмонлар ҳужжат текшириш баҳонасида олиб кетилиб, қамоқларга ташланган эдилар. Орада мусулмонларни хавфсизлик хизмати томонидан киши билмас ўғирлаб кетиш ва ўлдириш амалиёти ҳам қўлланди.

Кейин-кейин ҳеч бир айбсиз қамоққа олишлар очиқчасига қилинадиган бўлди. Бироқ, Каримов ўзининг шафқатсиз ошкора сиёсати учун учун дунё ҳамжамияти томонидан кескин танқидлар остида қолаётган экан, у яна эски усулга, яъни, мусулмонларни ҳеч кимга билдирмай ўғирлаб кетиб йўқ қилиш йўлига қайтаётган кўринади.

ЎИҲЖнинг хабарида айтилганидек, модомики, ҳукумат қўлида экстремистик кайфиятда деб ҳисоб қилинадиган 250 минг мусулмоннинг рўйхати бор экан , бу мусулмонлар албатта ўзларини ва бир-бирларини ҳимоя қилишлари керак. Чунки Аллоҳ зулмга қарши курашишни иймон келтирган бандаларнинг сифатларидан санаган.

Агар мамлакатдаги жорий сиёсат ҳеч қандай ўзгаришга учрамасдан ҳозиргидек давом этаверадиган бўлса, мусулмонлар бирор чора кўрмасалар, ҳукумат мазкур рўйхатдаги одамларнинг ҳаммасини аста-секинлик билан ҳибс қилишни режалаштирган.

Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда яқин келажакда маҳбуслар сони камайиши эмас, ортиши кутилади. Шунинг учун ҳам бу юртга жаҳон жамоатчилигининг эътиборини яна ҳам қаттиқроқ жалб этиш лозим деб биламиз. Ҳозир бизнинг олдимизда маҳбус мусулмонларни озод этиш ва янги қатағонлар тўлқинининг олдини олиш вазифаси турибди. Бунинг учун қуйидаги чораларни кўриш керак деб ҳисоблаймиз:

 

Тавсиялар:

 

Анжуман қатнашчиларига:

  1. Анжуман қатнашчилари номидан Каримов номига мурожаат қабул қилиб, Ўзбекистон раҳбарини ҳибсдаги мусулмонларни озод қилишга, динга нисбатан сиёсатини юмшатишга, мусулмонларни қатағон қилишдан тўхташга чақириш;

 

Ўзбекистон ҳукуматига:

  1. 159 модда билан қамоққа олинган барча мусулмонларни зудлик билан ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш; (Баъзилар 159 модда билан қамалганларнинг ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқдалар. Холбуки, Ўзбекистонда одил судлов йўқ экан, бу талаб мантиқсиздир. Инсонийлик тамойилларидан мутлақо бегона бўлиб қолган ва Каримовнинг бераҳм қулига айланган Ўзбекистон суди томонидан диний – сиёсий айблар билан ҳукм қилинганларнинг биронтасининг ҳам айби исботланмаган, деб ҳисоблаш лозим. Айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб уларнинг барчаси ҳеч қандай қкайта судсиз озод қилиниши керак);
  2. Озод этилган маҳбусларни даволаш учун мамлакатнинг барча марказий касалхоналари эшиклари навбатсиз, қаршиликларсиз ва ортиқча қоғозбозликларсиз очиқ бўлиши лозим. Маҳбуслар ҳукумат ҳисобидан бепул даволанишлари керак;

  3. Каримов ва унинг гуруҳи тазйиққа олинган, ҳибс қилинган, қийноққа солинган мусулмонлардан, ўлдирилган мусулмонларнинг оилаларидан расман кечирим сўраши лозим;

  4. Барча маҳбусларга Каримов ҳукумати томонидан товон пули тўланиши шарт. Улар кўрган маънавий ва моддий зарарлар холис мутахассислар томонидан ҳисоб-китоб қилиб чиқилиши ва уларни қоплаш Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиниши керак;

 

Умум мусулмонлар ва яхши ниятли барча инсонлар олдида турган вазифалар:

 

1.      Ўлдирилган маҳбуслар иши юзасидан халқаро миқёсда комиссия ташкил қилиш ва улар иштирокида тергов бошлаш, ҳукумат органларидаги айбдор ва жиноятчиларни аниқлаб жазога тортиш;

2.      Диний сабаблар билан ҳибс қилинганларнинг, 159 модда билан қамоққа олинганларнинг судини олиб борган судъя, прокурор ва халқ маслаҳатчилари устидан жиноий иш қўзғатиш;

3.      Ислом Каримов, Зокир Алматов, Рустам Иноятов, Рашид Кодиров, Бўритош Мустафоев, Убайдулла Мингбоев, Ражаб Кодиров, Шодиев, Омон Бобожонов, Кулумбетовларни ва бу ҳисоботнинг «Шафқатсизлик билан танилган шахслар», деган бўлимида номлари келтирилган кишилардан биринчи ва иккинчи гуруҳдагиларни – модомики халқаро шариат суди мавжуд эмас экан – халқаро жиноят судига топшириш; Зеро, Геноцид ҳақидаги халқаро қонунда кўзда тутилган жиноятлар Каримов ҳукуматининг мусулмон жамоаларига нисбатан қўллаётган амалиётида аниқ ва яққол акс этмоқда.

 

Хорижий ислом ташкилотларига, Ислом намояндаларига:

 

  1. Хориждаги исломий ташкилотлар, Ислом намояндалари Каримов номига тўхтовсиз мурожаатлар ва талаблар битилган мактублар юборишлари керак. Улар Ўзбекистон раҳбарини ҳибсдаги мусулмонларни озод қилишга, динга нисбатан сиёсатини юмшатишга, мусулмонларни қатағон қилишдан тўхташга мунтазам чақириб туришлари зарур;
  2. Исломий ташкилотлар Ўзбекистондаги маҳбуслар аҳволини яхшилаш йўлида Ўзбекистон ичкарисида туриб ҳаракат қилаётган норасмий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари масалан, ЎИҲЖ (Толиб Ёқубов) билан алоқа боғлашлари, маълумотлар алмашиш ва бошқа ишларда доимий ҳамкорлик қилишлари фойдалидир. Чунки улар маҳбусларни ҳимоя қилиш масаласида анчагина тажрибага эгадир. Шу билан бирга маҳбусларнинг қариндошлари ва мусулмон фаоллар билан бу борада алоқалар ўрнатиш лозим;

  3. Ўзбекистон қамоқхоналарига мусулмон ташкилотларининг вакиллари ҳам ташриф буюриш, маҳбусларнинг аҳволи билан яқиндан танишиш, уларга ёрдам кўрсатиш, қандай ибодат қилаётганликлари билан танишиш ҳаракатларини бошлашлари керак. Зеро, бундай ишларни бугунги кунда фақат ғарб давлатлари, ноисломий ташкилотлар амалга оширмоқдалар.

 

«Мусулмон Ўзбекистон» веб-саҳифаси

2003 йил, 10 июл, Лондон

 

 

13. Иловалар:

 

1)      Маҳбус аёлларнинг ИИ вазири З. Алматовга мурожаатномаси;

2)      Ҳукумат ўғирлаб кетган мусулмонлар;

3)      Ўлдирилган мусулмонлар рўйхати;

4)      Фотолар;

5)      Линклар;

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Алиматовга

Ўз.Р.Ж.К.нинг 159-моддаси билан судланиб озодликдан маҳрум этилиб 64/7-сонли муассасада жазо муддатини ўтаб келаётган маҳбусалар номидан.

 

МУРОЖААТНОМА

 

 

Бизким, бу хатни ёзаётганлар 64/7-сонли муассаса маҳбуса ожизаларимиз. Тошкентдаги КИН-7 аёллар турмасидан туриб сизга мурожаат қиламиз. Сиз очиқда юриш бахтига муяссар бўлган инсонларни биз тутқун муслимларнинг ҳолига бир назар солишга, дини учун банди қилинган аёлларнинг фарёдини эшитишга чақирамиз.

Биз мусулмон бўлиб ўз динига амал қилгани учун инсон зотига муносиб келмайдиган таҳқирларга дучор бўлган, ҳар қандай амнистиялардан маҳрум этилган ожизалармиз. Биз эмизикли гўдаклари бағридан тортиб олинган, фарзандлари тарбиясиз, қаровчисиз қолиб кетган оналармиз. Қамоқ жойида ҳам рўмоллари бошидан тортиб олинаётган бечоралармиз. Ўз Яратувчисига ибодат қилиш неъматидан маҳрум этилган, намоз ўқиса ҳақоратлар эшитадиган, қўлидан Куръони тортиб олинадиган маҳбусалармиз.

Агар замон чархпалаги тескарига айланиб, тақдир тақозоси билан бизни таҳқирлаётган, қийнаётганлар билан бизнинг ўрнимиз алмашиб қолса, биз уларнинг бизга қилаётган муомалаларни уларнинг ўзига асло қайтармаган бўлардик. Негаки, бу ердаги муомалани иймонли инсонлар душман у ёқда турсин хатто ҳайвонга ҳам раво кўрмайдилар.

Бу азобхонада нимаики зулм, ҳақорат, зўравонлик бўлса энг биринчи 159 модда билан айбланганларга қаратилган.

Бу ерда иситма билан касал бўлиб ётиб қолиш энг оғир гуноҳ! Муслималар касал бўлиб ётиб қолса, ўша заҳоти жанжал кўтарилади. Уларга кўрсатиладиган «тиббий ёрдам» мана бу таьналардир: «159 лар нима учун ишламай ётаверади, уларнинг бошқалардан нима ортиқча жойи бор?!»

Агар биз намоз ёки Куръон ўқисак: «159 лар ички тартибга итоат қилмаяпти!» деган маломат остида қоламиз ва деломизга тартиббузарлик қилди деган ёзув ёзилади. Бу амнистияга тушмаслик белгисидир.

Агар битта-яримта аёл таҳқирлар жонидан ўтиб кетгач, бир-икки оғиз гапириб ўз ҳаққини талаб қиладиган бўлса, «Фалончи ваххобий қамоқхона офицерига қўл кўтарди, уни урди!» деган туҳмат билан ДЗО га ташланади.

Хайфсанларимиз ечиладиган вақт келганда эса, назоратчилар бизларни изма-из юриб, арзимас баҳоналар билан катта жиноят қилди деб ҳужжат тайёрлаб ўз ҳолича қолдирилади.

Ҳозирги вақтда муассаса ишлаб чиқариш цехларида маҳбусаларни ишлатиш ўттиз-қирқ фоизга камайтирилган бўлишига қарамай 159-моддадаги аёлларнинг барчасини юз фоиз мажбуран ишга чиқариляпти. Аёлларимизнинг ёшлари катталигини ҳам, ишлашга қуввати етиш етмаслигини уларга аҳамияти йўқ. 159-моддадагиларнинг барчаси баробарига тикув машиналарига ўтказилиб мажбуран ишлатилмоқдамиз.

Нега бошқаларга баъзи жиддий хатоларга кўз юмиб кетасизлар-у, бизга арзимас хатоларга ҳам бунчалар зул қиласизлар, дейилса, сизларга олиб борилаётган ҳаракатларнинг барчаси тепадан бизга буйруқ асосида келади. Биз ижро этамиз холос.

2003 йил, 17 апрел куни бўлган воқеа биз учун навбатдаги ҳақорат ва туҳмат бўлди. Биз шу куни ўзимизга буюрилган ҳамма ишларимизни қилиб бўлиб, кеч соат 7 ларда чой ичиш учун ўтирган эдик. Ҳали пиёлага қуйилган чойни хўпламасимиздан туриб лейтенант Ўрайимова Одина Рахмоновна шошганича келиб ҳеч бир сабабсиз бизни дарҳол ўрнимиздан туриб ишлашга буюрди.

Биз чойни ичиб дарҳол туришимизни айтдик ва нима учун фақат муслималар учун атайлабдан бундай қийин шароит туғдирилаётгани ҳақида сўрадик. Ўраимова жавоб бериш ўрнига қўполлик билан дастурхонимизни тортиб ташлаб, нарсаларимизни отиб ташламоқчи бўлганди, маҳбуса синглимиз Мирзааҳмедова М. нарсаларни зўрға ушлаб қолди.

Ўраимова эса ғазаб билан бақирганича Мирзааҳмедовани туртиб ташлади. Буни кўриб турган маҳбусалардан яна бири Аҳмадалиева Р. Ўраимовани қўполлик қилмасликка, ўзини босишга чақирди. Бу ноҳакликни кўриб турган атрофдаги маҳбусалардан баъзилари ҳайратга тушиб: «Булар ҳамма қатори энди чойга ўтиришди, ҳамма вазифаларини қилиб бўлишдику?!» деб ёнимизни олишди.

Ўраимова ҳолатидан ноқулай аҳволга тушиб қолди ва ўзини оқламоқчи бўлиб, баттар бақира бошлади. Маҳбуса Мирзааҳмедова ва Аҳмадалиеваларни тортқилаб: «Сенларни кўришни ҳам ҳоҳламайман, Д.П.К.га юрларинг!» деди. «Сенларни устингдан рапорт ёзиб иккалангни Д.З.О.га тиқаман» деб дўқ-пўписа урди.

Кейин маълум бўлишича Ўраимова «159 лар мани урди!» деган туҳматни ёзиб топширишга улгурган экан. Айтилишича у маҳбусаларга чиройли ва мулойим гапирган-у, аммо 159 лар уни тутиб уришган! Ё Алҳазар! Бирор нарса деб ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилсак, қоғоз бизнинг қўлимизда, ҳуқуқ ҳам бизга берилган, ҳоҳлаганимизни ёзамиз, қани ўзларингни оқлаб кўрларингчи, дейдиган одамларга бирор куч ишлатиб бўлармиди.

Бугунги кунда бизга кўрсатилаётган жазо ва зулмлар халқаро инсон ҳуқуқи нормаларига мутлақо тўғри келмайди.

Кундан-кун сиёсат қурбонлари ошиб бормоқда. Бундан бу юртда аёллар ва болалар ҳам четда қолмади. Биз аёллар бир неча йилдан бери қамоқда ўтириб меҳнат қилиб келмоқдамиз. Ўзбекистон кодексида жиноят деб номланган барча жиноятчилик оддий ҳолга айланиб, уни бажарган шахслар бу ердан ҳар амнистияда чиқиб кета оладилар.

Аёлларнинг бири эркакка ўхшаб, яна бири унга аёл бўлиб, эркакларнинг аёл бўлиб –эркак бўлиб яшашлари қонунда қораланса ҳам, бу ердаги маъмурият ва юқоридаги органлар унга хайриҳоҳ муносабатда бўладилар. Бизларни намоз ва бошқа ҳалол ҳаракатларимиз учун жазоланиб, амнистияга тушиб қолмаслик чоралари жуда қаттиқ кўрилганлиги сизга сир эмас деб биламиз.

Бу чора ва тадбирлар юқоридаги буйруқ асосида бўлаётганлиги бизларга уқтирилган. Бу ерда чекаётган заҳмат ва мусибатларимиз бекор кетмаслигига, бир кун келиб оқланишиимизга ишонамиз. Бизларга ва мусулмон эркак биродарларимизга кўрсатилаётган зулмларни тўхтатилиб, озод этилишимизни талаб қиламиз.

 

Аббасхўжаева Н.И.       Имзо

Аҳмадалиева Р.А. Имзо

Ғофурова К.         Имзо

Ербалаева К.       Имзо

Исақова З.А.        Имзо

Курбангалиева М.Б.     Имзо

Лакаева А.Х.       Имзо

Луқманова Д.      Имзо

Мусаева Ш.Т.      Имзо

Мирзааҳмедова М.Ш.   Имзо

Мухитдинова Ш.Ш.      Имзо

Маҳмудхўжаева М.       Имзо

Нажмиддинова И.А.     Имзо

Олимжонова О.К.         Имзо

Раҳмонова У.       Имзо

Султонова И.       Имзо

Султонова Р.       Имзо

Турсунова С.И.    Имзо

Усмонова Н.        Имзо

Ҳамдамова М.Ж. Имзо

Туманова Ф.        Имзо

Муйдинова О.     Имзо

2003 йил, 24 апрел

 

2. Ҳукумат томонидан ўғирлаб кетилган мусулмонлар

 

Ўзбекистонда мусулмонларга қарши олиб борилаётган курашлардан яна бир усули бу уларни ўғирлаб кетиш ва ўғирлагандан сўнг уни тан олмасликдир. Бу усул Ўзбекистон махсус хизмат кучлари томонидан асосан кўзга кўринган мусулмон уламолари ва фаолларига нисбатан қўлланилади. Куйида бизга ҳозирги кунгача маълум бўлган ўғирлаб кетилган мусулмон имомлар ва фаолларнинг рўйхати келтирилади.

1. Абдулла Ўтаев, “Ислом Уйғониш Партияси” раиси. (Ушбу партия фаолияти тугатилган). А. Ўтаев 1948 й. Сурхондарё вил., Шўрчи тумани, Иштимат посёлкасида туғилган. Ўрта диний маълумотга эга. Уйланган, 12 фарзанднинг отаси. 1990 йилгача Тошкент вилоятининг “Ленин йўли” колхозида деҳқончилик ишлари билан машғул бўлган. Адреси: Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Шуманай кўча, 3-проезд, 55-хонадон.

А. Ўтаев 1992 йил 15 декабр куни ўз уйи яқинида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) автомат билан қуролланган тўрт нафар ходими томонидан ўғирлаб кетилган. Улар ВАЗ 2105 маркали, «з5978ЧМ» рақамли автомашинада келиб А. Ўтаевни олиб кетишган ва унинг укаси Ҳусанга давлат буйруғини бажаришаётганликларини ҳамда у бу ҳақда хеч кимга айтмаслиги кераклигини таъкидлашган. Эртаси куни А. Ўтаев уйини ичига рация ўрнатилган ГАЗ 24 «2214 ТНШ» рақамли автомашина кузатган.

2. Абдували Мирзаев, Андижон шаҳридаги марказий масжиднинг имом-хатиби. 1995 йил 29 август куни Москвага ислом конференсиясида иштирок этиш учун кетаётганда МХХ ходимлари томонидан Тошкент аэропортида ўғирлаб кетилган. 1950 й. т. 1989 йилдан Андижон шаҳридаги марказий масжиднинг имом-хатиби. Уйланган, 7 фарзанднинг отаси. (Бу кишининг даъват йўлидаги шериги Рахматуллоҳ алломага нисбатан ҳам Ўзбекистоннинг собиқ КГБси томонидан суиқасд уюштирилган ва у автомобил тўқнашувида ҳалок бўлган эди).

3. Рамазон Маткаримов, А. Мирзаевнинг шогирди. У ўз устози билан бирга 1995 йил 29 август куни МХХ ходимлари томонидан Тошкент аэропортида ўғирлаб кетилган.

4. Намангандаги масжид имоми Абдулхай Абдулхафиз ўғлининг 16 ёшли ўғли, 1996 йил январ ойида ўғирлаб кетилган.

 

5. Неъматжон Парпиев, Андижон шаҳридаги масжид имоми, 1997 йилнинг сентябр ойида ўғирланган.

 

7. Баҳодир Хасанов, Бурчумулла қишлоғида яшаган. Француз тили бўйича мутахассис. Охирги пайт «Alliance Francaise» француз муассасасида француз тилидан дарс бериб келган. Ҳукумат уни 1999 йил сентябр – 2000 йил июл давомида 4 маротаба ҳибс килган. Сўнгги марта 2000 йил 17 июл куни гувоҳлар иштирокида ҳибс этилгач, Баҳодир Хасанов дом-дараксиз йўқолган. Ҳукумат унинг қаерда экани ҳақида маълумот беришдан бош тортиб келмоқда.

Ўғирлаб кетилганларнинг сони аслида бундан кўп. Бироқ уларнинг кўпчилиги жамоатчиликка номаълум қолган.


 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s