БИЛДИРИШНОМАлар

02.05.28-ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИЯТИ ОЛДИДА ПИКЕТ

           OZBEKISTON INSON                        ОБЩЕСТВО ПРАВ                                         HUMAN RIGHTS

           HUQUQLARI JAMIYATI             ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА               SOCIETY OF UZBEKISTAN

                         (O’IHJ)                                               (ОПЧУ)                                                               (HRSU)

_______________________________________________________________________________________

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax   (998712) 24-82-47;   tel. (99871) 121-74-47

Press Center of Human Rights Society of Uzbekistan

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

13 октябр 2003 й

_______________________________________________________________________________________

 

                                                           Адолат ва одил судбўлмаган шароитда

  давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

 ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ МАТБУОТ МАРКАЗИ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Қуйидаги маълумотни ЎИҲЖ Матбуот марказига “Ўтюраклар” Клуби раҳбари ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоева тақдим этди:

 3 октябрь куни Клуб мамлакат Президенти И.Каримовга телеграмма юбориб, унда давлат бошлиғи сифатида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси лавозимли шахсларининг жиноий ҳаттиҳаракатларига баҳо бериши ва бу маҳкама бошлиғи Аминжон Тошхўжаевни зудлик билан ўз мансабидан четлатиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғашни талаб этди. Талабларимиз кўриб чиқилмаса, биз ҳукумат ва Президентнинг истеъфосини талаб қилиб пикетлар, кўча юришлари, намойишлар ва митинглар кўринишида норозилик акциялари уюштиришга мажбур бўлишимизни Президентга билдирдик.

 Вилоятнинг асосий милиционерини мансабидан четлаштириш ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилишга Клубда барча асослар мавжуд. Мана баъзи фактлар.

 2003 йил 2 октябрь куни кучқурун, тахминан соат 2100 да “Савдогарбанк” банкида навбатчилик қилаётган милиция сержанти Шоир Холматов ўз постини ташлаб кетиб, Фарғона шаҳар, Новаторлар кўчаси, 41-уйда яшовчи маъмурий органлар раҳбарларининг тинч фуқароларга қарши ҳужумлар уюштирувчи жиноий шерикларидан бўлмиш фоҳиша аёлникига маиший бузуқлик қилиш учун борган. У ерда Миллий Хавфсизлик Хизмати вакили билан тўқнаш келиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги боис тўполон кўтарган. Жанжал кучайиб кетавергач, МХХ ходими қўл остидаги ходимини тартибга чақириб қўйишини талаб қилиб Фарғона шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи милиция подполковниги Таваккал Раҳматуллаевни чақиртирган. Рация орқали ходимининг кирдикорларидан хабар топиб воқеа жойига етиб борган Таваккал Раҳматуллаевни қўл остидаги ходими Шоир Холматов отиб қўйган.

          Ўқ Таваккал Раҳматуллаевнинг ўпкасига тегиб ўпканинг тўрт жойи ўқдан тешилган. Раҳбарини отиб қўйган Шоир Холматов баттар жазавага тушиб МХХ ходимини ва фоҳиша аёлни гаровга олган. Кеч соат 22 ларда бу фожеа содир бўлган бўлса атига кечаси соат учдагина Шоир Холматов хибсга олинган. Унгача гаровга олинганлар хаёти хавф остида бўлган. Ҳозирда Таваккал Раҳматуллаев Фарғона шаҳридаги вилоят шошилинч тез тиббий   шифохонасининг экстренний травматология бўлими 9-палатасида оғир ахволда ётибди. Шифохона шу куниданоқ милиция ва махсус хизмат вакиллари томонидан ўраб олинган ва шифохонага келаётган ҳар бир фуқаро сўроқсавол қилинмоқда. Таваккал Раҳматуллаевнинг олдига эса ҳеч ким қўйилмаяпти.

          6 сентябрь куни кечаси 23ларда Марғилон шаҳар, Уста Олим кўчаси, 28-уйда яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Давронов Дилшод ўзининг бошқарувидаги оқ рангли, давлат номери 15Н 28-79 рақамли “Дамас” автомашинасида Янги Марғилон шаҳарчасининг охирги бекатида турганида 2 та милиционер келиб Дилшодга “Сен маст ҳолатда машина бошқараяпсан экан, машинани калитини бер”, деб дўқ қилишган. Дилшод хакикатдан хам озгина спиртли ичимлик ичганлигини, лекин машинани ўзи бошқармаслигини, ёнида Илхомжон исмли ҳайдовчи борлигини айтган. Милиционерлар автомашина калитини тортиб олмоқчи бўлганларида Дилшод машина калитини оғзига солиб олган. Шунда Дилшод исмли милиционер рация орқали шерикларини чақирган. Кейин УАЗикда яна 2 та милиционер етиб келишган. Дилшод ўзини ҳимоя қилиш учун қўлига тутиб олган таёғини милиционерлар тортиб олганлар ва УАЗикка ўтказиб Янги Марғилон шаҳарчаси милиция бўлимига олиб боришган.

          Милиция идорасига олиб боришгандан сўнг Дилшодга умуман нотаниш бўлган милиция ходими Дилшодни қорнига дубинка билан қаттиқ урган ва улар “Сенга милицияга бўйсунмасликни ўргатиб қўямиз”, деб 4 киши бошларига, орқаларига тинимсиз дубинка билан билан уришган, юзини ерга ишқалашган ва ҳақорат қилишган. Дилшод “Мен сизларни таниб олдим, прокуратурага мурожаат қиламан” деганида “Милицияга қарши чиқадиган ўғил бола “Дамас”чи ҳали туғилмаган, сени эркакликдан чиқариб қўямиз”, деб аёвсиз калтаклашган. “Мана шу оёқларинг билан прокуратурага борасанми?, деб оёғидаги кроссовкани ипини ечиб, оёққўлини боғлашган ва оёғининг юз бетига дубинка билан уришгган.

        Дилшоднинг бошига оёқларини қўйиб бошига тепишган ва мазах қилишган. Шундан сўнг оёққўлини ечишини сўраб ялинганда милиционерлар қулоқ солишмаган. Шундан сўнг 15 суткага камалган Рустам исмли шахс Дилшоднинг оёғини ечган. Милиционерлар Дилшодни Марғилон станциясидаги тиббий хушёрхонага олиб боришган. Доктор Дилшодни ахволи оғирлигига қарамай милиционерларнинг гапи билан шифохонадаги камерага тиққан. Азонда 6 ларда бегона 2 та милиционер Дилшодни шифохонадан олиб кетиб Янги Марғилон ИИБ га олиб боришган. У ердаги раҳбар Норматов Абдусатторни кутишган. У келмагач, 11ларда Дилшодни шаҳар ДАН бўлимига олиб боришган ва у ерда Дилшодни спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда автомашина бошқарганлик айбини қўйиб протокол расмийлаштиришган.

          Янги Марғилон шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Норматов Абдусаттор Дилшодга “Сенинг ўзингда айб экан, қамалган экансан, яшаш жойингдан характеристика олиб кел”, деган. Дилшод калтакланганини айтиб баданининг кўп жойларидаги жароҳат изларини, моматалоқларни кўрсатса Норматов индамаган. Кейинчалик Дилшодга 194-модда (Милиция ходимига бўйсунмаслик)ни қўллаб маъмурий иш қўзғашибди. Дилшоднинг ахволи оғирлашиб, кўнгли айниб, ўзини ёмон ҳис қилиши ўтиб кетмагач, оила аъзолари тез тиббий ёрдам чақиришган. Давронов Дилшод ўта оғир ахволда Марғилон шаҳар Марказий шифохонасининг экстренний травмотология бўлимининг 3-палатасига ётқизилган. Милиция идорасидан вакиллар келиб ариза қилмаслигини, ҳамма харажатларини тўлашларини айтишган. Дилшод кўнмаган ва қонуний ҳал этмоқчи эканлигини айтган. 10 сентябрь куни Дилшод судмедэкспертизадан ўтказилган.

        Бу воқеадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Охунбобоев тумани ИИБ ходимлари ўқотар қурол сақлаш жинояти содир этганлиги учун судланаётган жиноятчи билан жиноий тил бириктириб, уни суд залидан қочириб юборганлар.    

          Ички ишлар тизимида бунингдек маиший бузуқлик, ахлоқсизлик қилинаётганлиги юзасидан қатор жиноятлар содир этиляптики, бунинг натижаси фақатгина ҳукумат учун хавфли. Чунки оддий халқнинг ҳукуматга нисбатан ишончи тўласича сўнади.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s