Исок Абдуллаев, МУРОЖААТлар

Диктатуранинг шодаларини эмас, илдизини куритишга бел боглайлик!

Узбекистон халкига ва жахон хамжамиятига

Нусхалари: Узбекистон президенти Ислом Каримовга,

Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятовга,

Ички ишлар вазири Зокир Алматовга,

Бош прокурори Абдурашид Кодировга,

Омбудсмани Сайёра Рашидовага,

Инсон хукуклари маркази рахбари Акмал Саидовга

М У Р О Ж А А Т

Хурматли юртдошлар, хонимлар ва жаноблар!

Сизга мурожаат килишимга охирги 10 кун ичида «Озодлик» радиоси ва бир катор Интернет сахифаларида эълон килинган баъзи хабарлар сабаб булди. Уларга кура, АКШ давлат котибининг ёрдамчиси Элизабет Жонс ва сенатор Шелли Беркли Узбекистон президентининг кизи Гулнора Каримовани узбек аёлларини фохишалик учун Бирлашган Араб Амирликларига оммавий тарзда жунатиш билан шугулланганликда айблашган. Интернетдаги бошка бир хабарга кура эса, шу йил 26 октябр куни Тошкент аэропортида Тошкент-Москва авиайуналишидаги самолетга Гулнора Каримова чиккан, шундан сунг Узбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимлари президентнинг кизи салонда якка узи кетиши учун йуловчиларни самолетдан хайдаб чикаришган.

Ушбу хабарлар мени карахт килиб куйди, чунки юрт отасининг кизи шундай ишлар билан шугулланишига, тугриси, ишониш кийин. Хар сафар телевизорда чикканида халкка карата: «Сизлар хаммангиз менинг фарзандларимсиз! Кани имкони булса, хаммангизни багримга боссам!», – дейдиган ва соатлаб халкка насихат укийдиган президент, нахотки, уз кизларига тарбия бермаган булса? Президентни хурмат киладиган хар бир фукарода шу савол тугилиши табиий.

Шу билан биргаликда, ички ишлар ва прокуратура идораларининг нохаксизлиги ва порахурлиги хакида сон-саноксиз маротаба республика президентига мурожаат килиб, ундан хеч кандай жавоб ва ёрдам олмаган кишилар бундай хабарларга шубхаланишмайди. Чунки бу тоифа кишилар: «Президент мамлакатдаги зулм ва узбошимчаликка панжа ортидан карар экан, демак, бу иллатларнинг бошида узи турибди», – деган хулосага келади. Нахотки, Гулнора Каримованинг собик хисобчиси Фарход Иногомбоевнинг «Озодлик» радиосига айтган гаплари рост булса? Нахотки, юрт отаси уз кизининг бундай килмишларига хеч нарса демаса?

Агар Узбекистон президенти хакикатдан хам кизининг шундай ноконуний ишлар билан шугулланишига каршилик килмаётган булса, бундай президентнинг мамлакатга ва халкка рахбарлик килишга хакки борми? Агар Гулнора Каримова хакикатдан хам узбек аёлларини чет давлатларга фохишаликка жунатаётган булса, бундай аёллар даволаб булмайдиган турли касалликларга чалиниши ва шу касалликларни юртимизда таркатиши аник-ку! Миллатни фохишабозлик каби иллат ва даволаб булмайдиган касалликларга мубтало килишдан максад нима? 25 миллион халкнинг 23 миллионини улдириб, колган икки миллионини кул сифатида ишлатишми? Ёки 25 миллионнинг хаммасини кириб ташлашми? Нима максад?

1999 йил 16 феврал портлашларидан кейин Узбекистон президенти телевизорда чикиб: «Фарзандларининг килган жиноятлари учун оталар хам жавоб бериши керак!», – деганди. Агар Гулнора Каримованинг одам контрабандаси билан шугуллангани рост булса, бу учун унинг отаси хам жавоб бериши керак. Президентнинг талаби шу!

Маълумки, мен ички ишлар ва прокуратура идораларининг ноконуний хатти харакатлари, адолатсизлиги ва тамаргирлиги хакида Узбекистон президентига юзлаб марта мурожаат килганман. Ёзган хат ва телеграммаларимга ундан биронта жавоб олмаганман. Аминман-ки, менга ухшаганлар сони бехисобдир. Ажабланарлиси шунда-ки, шу йил август ойининг охирида булиб утган парламент сессиясида Узбекистон президенти халкка карата: “Фукаролар менга хар хил хатлар билан мурожаат килавермасин. Уларнинг муаммолари билан шугулланишга менинг вактим йук. Менинг асосий ишим – тинчликни саклаш. Мамлакатда тинчликни саклаб турганимнинг узига рахмат денглар”, – деди. Унинг бундай дейиши республика конунларини очикдан очик бузиш эмасми? Ахир, Узбекистон Республикасининг “Фукароларнинг мурожаатлари хакида”ги конунига кура, фукаро истаган давлат идорасига, давлат амалдорига, шу жумладан, мамлакат президентига хам мурожаат килиш хукукига эга-ку!

Шундан сал олдин, ёзда, юрт отаси телевизорда чикиб, огир хаётдан кийналганларга карата: “Энди хамма уз аравасини узи тортсин!”, – деганди. Мен суюнганимдан, “Худо отамизга инсоф берган, шекилли, энди отамиз президентлик аравасини отларга топширса керак!”, – деб уйлабман. Лекин, куриб турганингиздек, ундай булмади. Хуллас калом, президентнинг мана шу гапларини эшитгач, “Узи мен кимдан нажот сураяпман, кимга мурожаат киляпман?!”, – деб, афсусландим. Унинг кизи Гулнора Каримова хакидаги юкоридаги хабарларни эшитиб эса, нолаларим бефойда кетганлигига яна бир бор амин булдим. Афсусларим бекор эмаслиги тез орада тасдиклана бошлади, чунки президентга очик хат ёзганимдан кейин менинг олдинги муаммоларим чигаллашиб, Хоразмдаги ички ишлар ва прокуратура идоралари менга нисбатан очикча талончилик ва карокчиликка утишди. Бу хакда саноксиз гувох ва далилларим бор.

Хурматли юртдошлар, хонимлар ва жаноблар!

Президентнинг узи «Фукаролар менга мурожаат килмасин», «Хар ким уз аравасини узи тортсин» – деб турса, унга мурожаат килишдан нима фойда? Нахотки, шунча гап ва хабардан сунг хам президентга мурожаат киладиган, ундан нажот сурайдиган фукаро тописа? Узбекистондаги нохакликларни очик танкид килган Буюк Британия элчиси Крейг Мюррейни писанд килмаган, уни республикадан чикариб юборишга уринган хукумат адолатсизликларни очик айтаётган оддий фукароларни писанд киладими, уларга ёрдам берадими? Бизнинг диктатура, имкон топса, узимиздаги жандармерия шаклидаги фашистлар диктатурасини бошка давлатларда урнатишдан хам кайтмайди!

Бундан бир-икки йил олдин давлат амалдорлари Рахимажон исмли хивалик фермернинг ерини бешафкатларча тортиб олганда, бечора аёл аламидан тут дарахтининг устига чикиб: “Давлат ерингни олди, Ёрим, энди осмонингга махкам бул, Худойим!”, – деб, карс уриб, дод солган эди. Шундай деб дод солганлиги учун бечора Рахима фермер бир-икки кун милиция булимида хам утириб чикканди. Хуллас калом, куйиб берилса, бизнинг диктаторлар Худонинг осмонига хам эгалик килиб, у ерда хам диктатура урнатишади.

Хурматли юртдошлар, хонимлар ва жаноблар!

Узбекистондаги диктатуранинг илдизи куриниб колди. Шундай экан, диктатуранинг шодаларини чопиш каби бефойда иш билан шугулланавермасдан, унинг илдизини куритишга бел боглайлик! Жахон демократик хамжамиятидан бу ишда бизга ёрдам беришни илтимос киламан!

Сизга чексиз хурмат билан,

Исок Абдуллаев,
тадбиркор

2003 йил 7 ноябр,
Узбекистон Республикаси,
Хоразм вилояти, Хива шахри
Тел.: (62) 375-43-06 (Хива), (71) 50-45-28 (Тошкент)

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s