МАҚОЛАлар, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия

ёхуд куёвсиз туй

Юсуф Жума

Махмудхужа Бехбудий хазратлари карийб бир аср илгари: «Яхудийлар уликларини хам кечкурун кумади, кундуз кумсак, хамма ишдан колади, – дейишади. Бизнинг чиркин мусулмонлар эса яккаю ягона бойлиги – ерини – сотиб, туй килади, купкари килади, уликка ойлаб аза тутиб юради, ишдан колади, пайгамбар угитларига амал килмайди, кундан-кунга тараккиётдан ортда колмокда», – деб уксина-уксина ёзганлар. Афсуски, хамон шундогмиз.

2003 йилнинг 10-12 ноябр кунлари Тошкентда бирликчи Пулат Охун «Узбекистон: кеча, бугун, эртага», – деган мавзуда анжуман утказди. Биров нафакадан гапирса, биров накд пул йуклигидан гапирди. Биров чикиб: «Камалганинг билан мактанма, камалмаганинг билан мактан», – деса, яна биров участковойнинг жиноятини гапиради. Биров: «Ерни хусусийлаштириб бермаганимиз учун аёлларимиз фохиша булди», – деса, яна биров болалар отхонада укитилаётганини гапирди.

Соат утди, кун утди.

«Президентимизга кийин, у кишининг бир узлари», – деди биров. «Бир узлари кийналяпти. Келинглар, бирлашиб, президентимиз Ислом Абдуганиевичга ёрдам берайлик», – деди бошка биров. «Менинг камалишимда Ислом Каримовнинг айби йук, пастдагилар камаган», – деди биров.

Ё, тавба! Мухолифати шу булса, халкдан не гина?!

Участковойни дадил фош килишади, бош айбдорни эса бошга куйишади: уйдан ёмон хид келяпти деб, хидни айблашади, хидни таркатаётган нарсани авайлаб, оппок пахтага ураб, макташади.

«1995 йилда диктатура эди, хозир эса ундай эмас: мана, мажлис киляпмиз!», – деди Пулат Охун. Гуё 1995 йилдаги диктатор президент кетиб, урнига демократик президент келгандай. Турмаларда ун минглаб сиёсий махбуслар ётмагандай.

«Мухолифатчилардан бойлар йук. Камбагалдан президент чикмайди. Якин йигирма йил ичида мухолифатчилардан президент чикмайди», – деди Пулат Охун.

Нега?

Абулфайз Элчибей бой эдими?!

Вацлав Хавелнинг тилла кони бор эдими?!

Анжумандан мурод нима? Халкни диктатурага карши курашга чорлашми ё курашдан кайтаришми? Нахотки, анжумандан мурод халкнинг шундок хам учай деб турган умид шамини учириш булса?!

Соат утяпти, кун утяпти, умр утяпти.

Махмудхужа Бехбудий айтган чиркин мусулмонлар хамон чохда.

«Америка билан Узбекистон хукумати якинлашмаганда биз озод булардик», – деди бири.

Ё, тавба!

Америка булмаганида «бир узлари кийналаётган» Ислом Абдуганиевич туфайли Тошкентдаги «Саёхат» мехмонхонасининг ресторанида эмас, Коракалпогистондаги «Жаслик» зиндонида утирган буларди.

«Анжуманни сиёсий акцияга айлантирмайлик», – деди Отаназар Ориф, Самад Муродга жур овоз булиб!

Ахилликни каранг!

Куз тегмасин!!!

Отаназар Ориф – бу
Самад Мурод дегани,
Иккаласи бир кушга
Икки канот дегани.

Самад Мурод дегани
Отаназар Орифдир,
Икковининг лойини
Битта жойда корибдир.

Бирининг иддаоси
Бирига муддаодир,
Иккови хам Мухаммад
Солихга бевафодир!

«Мухими партияларимизни руйхатдан утказиш, сайловда катнашамиз», – деди бири.

Ё, тавба!

Хамманг кайта-кайта судланган булсанг, Ислом Каримов тахтда экан юз йилда хам бирортанг окланмас экансизлар, президентлик нари турсин, кандай депутат буласизлар?!

Вакт утяпти, кун утяпти, Бехбудий хазратларининг рухлари чиркиряпти.

Узбекистонда ХДП, «Миллий Тикланиш», «Ватан тараккиёти», «Адолат», «Фидокорлар» каби партиялар борлиги аён. Бу партияларнинг номлари хар хил булса хам, максадлари битта – Ислом Каримовни улуглаш, Ислом Каримовни сайловларда кайта-кайта президентликка сайлашдан иборат. Барчасининг хакикий раиси хам битта – Ислом Каримов. Бешта партияга битта раис – Ислом Каримов!

Бу гаплар билан Америка очаётганим йук, хамма билган хакикатни айтаяпман. Энди хамма хам билмайдиган хакикатни айтмокчиман. Узларини мухолифат деб айтаётган «Бирлик» ва «Эрк» партиялари хакида гапирмокчиман. Бирликчи Пулат Охун ташкил килган анжуманда иккала партия хам, кечирасиз, уч партия – Васила Иноятова рахбарлигида келган бирликчилар, Отаназар Ориф бошчилигидаги эркчилар, Самад Мурод бошчилигидаги эркчилар – яъни битта «Бирлик» хамда иккита «Эрк» бир овоздан Ислом Каримов ва унинг хукумати билан мулокот килишга, бирга ишлашга карор килишди. Улар Елена Урлаева ва «Oзoд Oвoз» ташкилоти таклиф килган президент истеъфоси масаласини рад этдилар.

Хуш, бирликчилар ва эркчиларнинг бу таклифлари Ислом Каримовга биринчи марта айтиляптими? Йук, йук! Ун йилдан бери килаётган таклифлари, кайта-кайта килаётган таклифлари. Образли килиб айтганда, бу холат бир эркакка бир неча суюк оёк аёлнинг мухаббат изхор килиб, суйкалишини эслатади. Эркак аёлларнинг таклифларига парво хам килмайди, улардан жирканади. Аёллар эса ун йилдан бери уз таклифларини кайта-кайта такрорлайверадилар.

Аёлларнинг якинларини улдирган, зиндонларга ташлаган, майиб-мажрух, оч-ялангоч килган, мардикор бозорига чикарган, фохишага айлантирган, конларини ичган эркакка, таклифларига тупурган эркакка уша аёллар яна таклиф билан чикмокдалар! Эхтимол, бу таклифлари инобатга олинар, балки, бештасини эплаган эркак саккизини хам эплар.

Пулат Охунга рахмат! Савобга колди!

Факатгина битта афсусланарли жойи бор: анжуманга хеч булмаганда иккита яллачи ансамблни олиб келиш керак эди. Куёвсиз туйни кушик билан, ёр-ёр билан утказса, диллар янада яйрарди. Ишонаман-ки, кейинги анжуманда бу камчилик тузатилади. Хозирликча туйлар муборак!

Хурматли эркчилар! Хурматли бирликчилар! Туйлар муборак булсин!

Туйлар муборак!

Омадларингни берсин! Омин!

Юсуф Жума,   шоир, «Oзoд Oвoз» ташкилоти таъсисчиси

2003 йил 12 ноябр, Тошкент

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s