МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Муросасиз узбек мухолифатининг таъзияномаси

Юсуф Жума

Узбек халки огир жудоликка учради: 2003 йил 12 ноябр куни мухолифатдаги «Бирлик» ва «Эрк» партиялари бевакт оламдан утди. Дунёнинг реанимация булимида – Узбекистонда – диктатор Ислом Каримов оёклари остида жон берди.

«Бирлик» ва «Эрк» узок йиллардан буён огир касал эдилар: юраклари хиёнат дарди – инфарктга мубтало булди, бошлари таркоклик – рухий хасталик билан огриб келарди, ошкозонлари нафс деган касаллика йуликканди, кузлари манманлик ва жахолат туфайли кур эди, конлари ёлгон ва фитна сабабли ок конга айланганди, тиллари риёкорлик туфайли рак булганди, оёклари куркоклик деган дарддан шол булганди.

«Бирлик» ва «Эрк» йуликкан дардлар бедаво эди. Соткинлик хуружи 2003 йил 10-12 ноябр кунлари Тошкентдаги «Саёхат» мехмонхонасининг мажлислар залида янада кучайди: улар кули кон хукуматга – миллионларнинг конини ичаётган, сафдошларини улдирган, Мамадали Махмудовга ухшаган фидойиларни зиндонларга ташлаб, улдиришга чогланаётган хукуматга – кул узатдилар, ва жонлари узилди.

«Бирлик» ва «Эрк» Михаил Горбачевнинг ошкоралик йилларида хофиз Дадахон Хасаннинг уйида тугилди. Улар узбек тили учун, мустакиллик учун курашдилар. Кейинчалик кураш майдонларини тарк этиб, Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ва Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) каби идоралардан ризкини тера бошладилар ва бир-бирини едилар. Шу идораларда бедаво касалликларга йуликишди.

Бу хасталиклар юкумли касалликларга мубтало булган хукуматдан юкди. Бунинг окибатида хукуматдан бурун оламдан утдилар. Илохим, бу дардлар хукуматни хам олиб кетсин!

Дафн комиссияси – Узбекистон хукумати – мархумларни Тошкентдаги «Оксарой» кабристонига дафн этди.

Шу кора кунларда мархум «Бирлик»нинг отаси Дадахон Хасанга, мархум «Эрк»нинг отаси, уз фарзандини улдирган Ислом Каримовга хамда мархумлардан нажот кутиб юрган бутун узбек миллатига чукур таъзия билдираман.

Юсуф ЖУМА,
шоир, «Oзoд Oвoз» ташкилоти таъсисчиси

2003 йил 15 ноябр, Тошкент

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s