УЯ-64/51, ХАТлар, ҚИЙНОҚЛАР

03.12.01-УЯ-64/51 КАМОКХОНАСИДАН МАКТУБ

КАРШИ ЯКИНИДАГИ КОСОН КИШЛОГИДА ЖОЙЛАШГАН УЯ-64/51 КАМОКХОНАСИДАН МАКТУБ

 

(ЎИХЖ Наманган вилоят бўлимининг хабари)

 

Адолат ва конунчилик йўк жойда
давлат карокчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий

 

ЎИХЖ га Кашкадарё вилоятининг маъмурий маркази хисобланмиш Карши шахри якинидаги Косон кишлогида жойлашган (КИН) УЯ-64/51 камокхонасидан иккита мактуб келиб тушди. Мактублардан биринчисининг муаллифи Наманган вилоятининг Ровустон кишлогилик Насриддинов Бахром «Хизбут-тахрир» диний фиркасига алокадорликда айбланиб 1999 йилда вилоят махкамаси (судья – Ибрагимов) томонидан 16 йилга хукм этилган.

 

У вилоят МХХ бошкармасига ўз фиркаси варакаларини почта оркали юборганидан сўнг ушбу муассаса ходимлари томонидан хибсга олинган. Унинг устидан ўтказилган бутун тергов жараёни бетўхтов калтаклашлар, кийноклар, камситишлар ва хакоратлар билан кечган. Хаттоки ўз адвокати билан учрашишдан олдин хам уни резина калтаклар билан калтаклашган.

 

Бошка жазони ўташ муассасасига жўнатиш учун Намангандан Тошкент турмасига (УЯ-64/СИ-1) юборилганда хам, Насриддинов Бахромни калтаклар билан кутиб олишди. Киш бўлишига карамай, бу ердаги тинтув вактида уни ялангоч бўлиб ечинишга мажбурлашди. Тезкор бўлим бошлиги билан «сухбат» га уни олдин вахшийларча калтаклаб кейин олиб боришар эди.

 

Бир неча бор уни у гўёки турма ички тартибини бузгани хакидаги хужжатларни имзолашга мажбурлашган. Бундай «икрор» ларнинг натижасида у бир неча кеча-кундузлаб жазо изолятори (ШИЗО) да ўтирган. Тоштурмада Насриддинов Бахром аслида 6 кишилик бўлса-да, амалда 12-18 махбус сакланган камерада ушлаб турилган.

 

Тоштурмадан уни Карши шахрига жўнатишади. Чорва молларини ташиш учун мўлжалланган вагонлар махбуслар ташиладиган вагонлардан кўра яширок кўринар эди. Бу ерда нафакат бемалол ўрнашишнинг, балки хатто нафас олишнинг хам имкони йўк эди. Шундай шароитларда хам назоратчилар тинтув ўтказишган. Одамларни Косон камокхонасига олиб келишганда: «159-модда билан камалганлар олдинга чиксин!» – деган буйрук янгради. Бошкалар каторида Бахром Насриддинов хам олдинга чиккан. Камокхонанинг интизом бўлимига уни назоратчи Очилов тўхтовсиз тепкилаб олиб борган.

 

Вокеаларнинг кейинги ривожини биз Бахром Насриддиновнинг хатида баён килинганидек келтирамиз:

 

– Мени у ерда капитан Бобоев бошчилигидаги зобитлар ва харбий назоратчилар кутиб олишди. Хонага киришим билан улар мени резина калтаклар билан савалаб, уриб-тепкилай бошлашди. Хамма галма-галдан урди. Капитан Бобоев мен билан «сухбат» ўтказиб, бу сухбат давомида мени калтаклаб турди. Кейин камокхона бошликларининг буйруги билан ўз эркларини саклаб колишга уринувчи махбусларни жинсий зўрлайдиган бир махбусни олиб келишди.

 

Зонага олиб келинган хар бир янги махбусни, асосан диндорларни албатта мана шунака маньякмахбусларга танитиб кўйишар эди. Бобоев менга: «Агар эътикодингни ўзгартирмасанг, сени зўрлашга буюраман», – дея тахдид килиб кўйди. Шаркда эркак кишининг зўрланиши энг юкори даражадаги шармандалик хисобланади.

 

Хаво жуда совук эди, бутун баданим калтаклашлардан зиркираётганди. Шунинг учун жуда кийинчилик билан колония кийимини кия олдим. Мени карантин бўлимига олиб боришди. Бу ерда мени камокхона маъмурияти томонидан тайинланган махбус Парпиев Хамро кутиб олди. Хаммага, шу жумладан менга хам у: «Менинг айтганимни киласан. Ёшмисан, каримисан, согмисан ё касалмисан бу ерга ўз ихтиёринг билан келгансан», – дерди. Унинг тушунчалари ва мавкифи шунака эди.

 

Нонушта ва кечкурунги овкатдан кейин у махбусларни икки соат давомида сафсаф бўлиб харбийчасига кадам ташлаб юришга мажбурлар эди. Нонушта, тушлик ва кечкурунги овкатлардан сўнг бу вахший махбус бошка махбусларни колониянинг хўжалик ховлисида умуман фойдасиз ишларни килишга мажбурлар эди. Одатда бунака ишлар ярим тунгача давом этарди. Одамларни хўрлаш, уларнинг иродасини букиш – бу ишдан кўзланган максад шу эди.

 

Бу ишлардан на махбусларга ва на колонияга умуман фойда йўк эди: бир уюм тупрокни белкурак билан бир жойдан бошка жойга кўчириш ва шу уюм жойини доимий тарзда ўзгартириб туриш; лойдан гувала ясаб, куритилган гувалаларни ерга кўмиш ва улардан яна кайтадан лой кориб гувала ясаш; бу ишларни тўхтовсиз давом эттириш. Бунака ишлар кишда хам тўхтамас эди. Кахратон совукда хам назоратчи махбус кўл билан лой коришга ва гувала ясашга мажбурлар эди.

 

Камокхонанинг хўжалик ховлисида жазо батальонини бошкариш вазифасини маргилонлик Кўзибой исмли махбус бажарарди. У доим кўлида бир бўлак резина шланг кўтариб юрар эди. Хўжалик ховлисида ажратилган ер майдонида у бу ерни «хайдаш» га бошчилик киларди. «Ер хайдаш» шундан иборат эдики, у ўзи устига ўтириб олган молага 10-12 та махбусни кўшарди ва уларни молани тортишга мажбурлар эди.

 

Ўзининг фикрича молани заифрок тортган махбусни у кўлидаги резина шланг билан саваларди. Унга рохат келтирувчи яна бир машгулот катта бетон бўлагини хўжалик ховлисининг бир четидан иккинчи четига кўтариб олиб бориш эди. Орадан бир соат хам ўтмай, у батальонидаги хамма махбусларни бетонни яна кайтадан ўз жойига олиб келишга мажбур киларди.

 

Карантин зонасида сув нафакат ювинишга, балки ичишга хам етмасди. Хар бир махбус кунига икки марта – эрталаб ва кечкурун бир кружкадан сув оларди. Махбуслар ухлайдиган баракда тўшаклар умуман йўк эди. Махбуслар кечаси беш кишидан бўлиб тахталарнинг устида ёки бетон полда жойлашишарди. Бу борада кимдир канакадир норозилик билдиргудек бўлса, Хамро Парпиев уни резина шланг билан урарди. Уни ва Кўзибойни хаётимда кўрган энг конхўр ва шафкатсиз одамлар деб биламан.

 

Бундан ташкари, деярли хар куни ёки кунора мени камокхона штабининг кабинетларига олиб келиб, эътикодимдан воз кечишни талаб килиб калтаклашарди. Айникса, 5-, 6-, 8-, 9- ва 10-ракамли хоналарда шафкатсизларча калтаклашар эди. Назоратчилар менинг одамлар кўзидан холирок жойда намоз ўкиётганимни билиб колишса, мени штабга чакиртиришар ва калтаклашдан ташкари яна жазо батальонида окава сув билан лой кордириш, ундан гувала ясатиш ёки мола торттириш билан жазолашар эди.

 

Махбуслар мажбурий суратда ижодий конкурсларга жалб этиларди. 2001 йилда шунака конкурслардан бири ўтказилаётганда мени аёл кишининг ролини ижро этишга мажбурламокчи бўлишди. Мен бу ўзимнинг эркаклик макомимга хилоф келишини ва номакбуллигини айтиб, бунга рози бўлмадим. 5-ракамли кабинетда мени Шомурод исмли тезкор ходим каттик калтаклади.

 

2000 йил ёзида мени жазо сифатида эрталаб 8-30 дан кечкурун 8-30 га кадар куёш остида ўтиришга мажбурлашди. Бу кийнок бир ойдан ортик давом этди. Натижада менда юрак хуружи пайдо бўлди, оёкларим ишламай, сўзлаш кобилиятини йўкота бошладим ва тез-тез хушимдан кета бошладим. Мени тиббий бўлимга жўнатишди.

 

Тиббий бўлим бошлиги Арабов эса мени даволашни истамай, оркага кайтариб юборди. Лекин яна ахволим огирлашди. Мен капитан Бобоев бешариклик махбус Исроилнинг устидан ювинди агдараётганига ва зўравон махбуслар уни жинсий зўрлаётганларига гувох бўлдим. Шу куни мен куёш остида кун бўйи ўтирган эдим. Бу кўрган нарсаларим менга каттик таъсир килиб, хушимдан кетдим, юрагим хуруж кила бошлади.

 

Ёрдам кўрсатиш ўрнига тезкор ходим Ихтиёр мени ўз хонасига олиб кириб, яна калтаклай кетди. Кейин у менга, Маматов Кудратиллага, Ахмедовга ва яна бир нечта махбусга ялангоч бўлиб ечинишни ва баданини бир-бирига текказиб олдинма-кетин бўлиб туришни буюрди. Мен унинг буйругига бўйсунмадим. Мени канча калтаклаганини билмайман.

 

Бу ерда УЯ-64/51 камокхонасидаги хаётимнинг баъзи лавхаларинигина баён килдим. Якинда диний ишлар бўйича кўмита вакили келиб, хаммага анкета таркатди. Менинг у ердаги саволларга берган жавобларимни ўкиб: «Сен хаммадан кўра итоатсиз экансан-ку, уйингга хеч качон кайтмайсан», – деди.

 

Хотиним ва болаларим хар сафар мен билан учрашиш учун 1000 километр узокликдан келишганида уларни кўриб, ўзимни йўкотиб кўйгудек бўламан. Кечирасиз, бошка ёза олмайман. Аллохга хамду санолар бўлсин. Омийн.

 

Матбуот марказидан: Кейинги хабаримиз хам КИН УЯ-64/51 хакида бўлиб, у бу камокхонада сакланаётган Баратов Оллоназар Солижоновичнинг мактубида баён килинган фактларга асосланган.

1 декабр, 2003 йил

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s