ҚИЙНОҚЛАР

ЎЗБЕКИСТОН ХУКУМАТИГА РИМ СТАТУТИ ТАХДИД СОЛАДИМИ

ЎЗБЕКИСТОН ХУКУМАТИГА РИМ СТАТУТИ

ТАХДИД СОЛАДИМИ?

Шайбон
«Озодлик» радиоси

 

Ўзбекистон Инсон Ҳукуклари Жамияти мамлакатдаги кийноклар борасида ўз хисоботини эълон килди.

 

Мазкур хисобот анча кенг камровли бўлиб, унда дастлаб мамлакатда кийноклар ва оммавий репрессияларнинг пайдо бўлиш сабаблари хакида кискача маълумот берилади. Келтирилган маълумотларга кўра, кийноклар ва репрессиялар аслида Президент Ислом Каримовнинг ўз мавкеини саклаб колиш, мухолифатни мамлакат сиёсий сахнасидан четлатиш максадида амалга оширила бошлаган. Бунинг учун хукук-тартибот идораларига махсус танлов асосида ўта шафкатсиз шахслар жалб этилган. «Бу шахслар хозир хам фукароларни жисмонан йўк килиш билан машгул», дейилади хисоботда.

 

Ўзбекистон Инсон Ҳхукуклари Жамияти раиси Толиб Ёкубовнинг фикрича, Президент мавкеини саклаб колиш йўлида фаолият кўрсатаётган тузилмаларнинг кийнокларни бас килиб, бу борада БМТ нинг инсон хукуклари бўйича Қўмитаси махсус маърузачиси Тео ван Бовен томонидан билдирилган тасвияларга амал килиши мутлако тасаввур этиб бўлмайдиган холдир.

 

«Демократик ташаббус» инсон хукукларини химоя килиш жамияти раиси Искандар Худойберганов хисоботдан келиб чикадиган фикрларга кўшилишини билдирар экан: «Тео ван Бовен тавсияларининг биринчи бандида хукумат кийноклар мавжудлигини ошкора тан олиши лозимлиги кўрсатилган. Тавсиялар хануз инобатга олинмаётир. Бу эса хукумат мазкур масалада амалий харакатлар килиш ниятида эмаслигидан далолатдир. Тео ван Бовен Жаслик камокхонасини ёпиш хакида хам тавсия берган эди. Амалдорлар Жаслик концлагери масаласини ўрганиб чикамиз деса, билингки бу хеч кандай иш килинмаслигини англатади», – деди.

 

Тео ван Бовен тавсияларидан бирида хукук-тартибот органлари ходимларининг кийноклар кўллагани аникланса, улар тегишли равишда жазоланишини таъминлаш лозимлиги кўрсатилган. Хисоботда айтилишича, гарчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 235-моддасида айни шундай холат юзасидан жавобгарлик белгиланган бўлса-да, у амалда кўлланилмайди.

 

Т. Ёкубовнинг таъкидлашича, ЖК нинг 231-моддаси хам адолатсиз хукм, хал килув карори ёки ажрим чикарган судьяларнинг жавобгарликка тортилишини назарда тутади. Лекин Ўзбекистонда адолатсизлик килган бирор судья шу модда бўйича жазога тортилгани йўк.

 

Хисоботда расмий Тошкент кийнокларни тўхтатиш борасида хеч кандай чора-тадбир кўрмаслиги маълум килинган. Бунинг сабаби эса куйидагича изохланган: «Ўзбекистон хукумати Тео ван Бовен тавсияларини кабул килса, мамлакатда кийноклар оммавий тус олгани ва хукумат инсонларга карши жиноятга йўл очиб бергани маълум бўлади. Бу эса Ўзбекистон рахбарияти Рим статутининг геноцид ва инсониятга карши жиноят бандлари бўйича Халкаро жиноий судга тортилиши лозимлигини кўрсатиб кўяди. Шу боис хукумат тавсияларни кабул килмайди ва кийноклар мавжудлигини тан олмайди».

 

Аммо И. Худойберганов Ўзбекистон хукумати кийноклар мавжудлигини тан олса-олмаса, халкаро судга тортилиши мумкинлигига ургу берди. Унинг айтишича, бунинг учун етарли асослар топилади.

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s