ҚИЙНОҚЛАР

АНДРЕЙ ШЕЛКОВЕНКО

Шелковенконинг жасади қайта тиббий текширувдан ўтказилди

 

19 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ИИБда қийноққа солиб ўлдирилган 36 ёшли Андрей Шелковенко иши юзасидан 26 май куни идоралараро махсус комиссия ташқил этилган эди.

 

Маълум-ки, ушбу комиссия таркибига бош прокуратура, ички ишлар, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази ва Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилиомбудсман институти ходимлари жалб этилган. Бундан ташқари, мамлакат бош прокуратураси ушбу комиссия ишида АҚШ ва Русия элчихоналари, «Freedom House» ҳамда «Хьюман Райтс Вотч» ташқилотлари вакилларининг кузатувчи сифатида иштирок этишига розилик билдирган.

 

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова тергов-суриштирув ишларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга АҚШдан жиноят ҳуқуқи бўйича мутахассис ва Канададан суд тиббий экспертлари таклиф этилганини билдирди. Комиссия 27 май куни ўз ишини бошлаган бўлиб, дастлаб А.Шелковенконинг қабри очилган ҳамда жасад қайта тиббий экспертизадан ўтказилган. Аммо бу экспертиза натижалари ҳали маълум қилингани йўқ.

 

«Хьюман Райтс Вотч» ташкилоти томонидан матбуот учун тарқатилган баёнотда А.Шелковенко хибсга олинганидан кейин унинг онаси ва опаси ИИБга бу ҳақда мурожаат қилишгани ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳужжатда таъкидланишича, туман ИИБ ходимлари махбуснинг яқинларига тўппонча ўкталиб, уларни милицияхонадан ҳайдаб юборишган. Милиционерлардан бири эса А.Шелковенконинг онасига қарата: «Сенинг ўғлинг қотил, буни бўйнига ҳам олиб бўлди, сени отиб ташласа ҳам кам!» – дея дағдаға қилган.

 

           Шунингдек, «Хьюман Райтс Вотч»нинг таъкидлашича, Шелковенко хибс этилганидан 1 кун кейин бир одам унинг уйига келиб, Андрейни ИИБда калтаклашаётганини хабар берган. Махбуснинг қийноққа солинаётганидан хавотирланган яқинлари унинг олдига адвокат киритишни талаб қилганлар ва 27 апрель куни А.Шелковенконинг адвокат билан учрашуви бўлиб ўтган. А.Шелковенкони кўрган адвокат ҳам унинг қаттиқ калтакланган эканини билдирган.

 

 

Ўзбекистонга америкалик суд-медицина мутахассислари келишди

 

           Норасмий манбъанинг билдиришига кўра, Ўзбекистондан ташқарида катта шовшувга сабаб бўлган кечаги хабаримизда айтилган воқеа – Андрей Шчелковенконинг хибсда ҳалок бўлгани воқеаси юзасидан суд-медицина экспертизаси ўтказиш учун бугун Ўзбекистонга америкалик мутахассис врачлар келишди.

 

           Шелковенконинг ўлими юзасидан тузилган ва чет элликлар ҳам қатнаштирилаётган махсус (идоралараро) комиссия хулосаси яқин кунларда эълон қилиниши кутилмокда.

 

         “Мусулмон Ўзбекистон” сайти

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s