39-НОГИРОНЛАР ҲУҚУҚЛАРИ, 46-АҲОЛИГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ, 62-АРИЗАЛАР

ҲУСНИДДИН ЭШОНҚУЛОВ

04.05.27-ЎзР ИЖТИМОИЙ-ТАЪМИНОТ ВАЗИРИга

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ-ТАЪМИНОТ

ВАЗИРИГА

 

Эшонқулов Хуснитдин Норқуловичдан

————————————-

Чирчиқ шаҳри, 1-микрорайон, 51-уй, 30-хонадон

 

             

  А  Р  И  З  А

 

Муҳтарам Вазир!

 

Мен 1985 йилнинг 3 мартидан 1986 йилнинг 3 августига қадар СССР ҳарбий кучларининг махсус батальони таркибида Афғонистонда уруш ҳаракатларида қатнашганман. 1985 йил кузда мина портлаши натижасида оғир контузия олганман.

 

Урушдан қайтгач, Қорақамиш-2/4 да жойлашган уруш қатнашчилари даволанадиган ҳарбий госпитальда даволандим. 1999 йили илк маротаба 800 сўм миқдорида пенсия олдим. Кўп сай-ҳаракатларим натижасида пенсиям аста-секин «оша бошлади», ва ниҳоят 2002 йил 1 июньдан бошлаб ҳарбий пенсия (22103 сўм 56 тийин) ола бошладим.

 

Бироқ, мен бу пенсиядан норози эдим. Менга пенсия тайинланганда менинг 15 йиллик иш стажим инобатга олинган бўлсада, аммо Афғонистон уруши давридаги ҳар бир йил уч йилга ўтиши инобатга олинмаган.

 

Менинг шикоятларимнинг бирига Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасидан 11.09.02 да №э-214-0408 рақамли хат келди. Мазкур хатда жумладан бундай ёзилган:

 

2002 йил 27 майда Сизнинг мурожаатингизга биноан Марказий ҳарбий-тиббий комиссияси Афғонистонда ҳарбий хизматни ўташ даврида олинган касалликни ҳарбий хизмат вазифасини бажаришда олинган деб ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Мазкур хулосага асосан вилоят марказий ТМЭК ногиронлик сабабини ўзгартирган ва Чирчиқ шаҳар ижтимоий таъминот бўлими 2002 йил 1 июндан пенсияни Сизга уруш ногиронларига тенглаштирилган шахс сифатида ҳисоблаб чиқарган. Шунга кўра ҳисоблаб чиқарилган пенсия миқдорига энг кам иш ҳақининг 50 фоизли қўшимча ўрнига 125 фоизли қўшимча қўшиб берган.

2002 йил 1 июндан пенсия миқдори 19220 сўм 50 тийин, 2002 йил 1 августдан эса 22103 сўм 58 тийинга етказилган».

 

50 фоизли қўшимча уч баравар, яъни 125 фоизли қўшимча билан алмаштирилганда фарқ 2883 сўм бўлиши мутлақо тушунарли эмас.

 

Ҳурматли Вазир!

 

Менга пенсия дастлаб тўланган вақтдан бошлаб олинмаган пенсиямни ҳисоб-китоб қилиб, 1999 йилдан бошлаб тўланишига ёрдам беришингизни СЎРАЙМАН.

 

27.05.04                                                          (Х.Эшонқулов)

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s