ҚИЙНОҚЛАР

Андрей ШЕЛКОВЕНКОнинг ЎЛИМИ

Баҳодир Каримов исмли мусулмон Ўзбекистон ИИВ ертўласида

ваҳшиёна қийноқларга дучор қилинаяпти!

 

               ЎИХЖ раҳбари Толиб Ёқубов «Немис тўлқини» радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон қамоқхоналари ва тергов хибсхоналарида маҳбусларни қийноққа солиш ҳамон давом этаётганини ҳамда қийноқлар давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

 

ЎИХЖ раисининг фикрича, токи ҳозирги ҳукумат амалда экан, қийноқлар ҳеч қачон тўхтатилмайди. «Агар Ўзбекистон ҳукумати қийноқларни тўхтатиш ниятида бўлганида эди, қийноқларнинг янги тўлқинини бошламаган бўларди», – деди у. Шунингдек, Толиб Ёқубов Тошкент ва Бухоро портлашларидан кейин маҳбусларни қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб кетганини яна бир бор таъкидлаган.

 

Айни пайтда тошкентлик Ўткир Каримов «Немис тўлқини«га интервью бериб, ўз ўғлининг Ўзбекистон ИИВ хибсхонасида қандай қийноққа солинаётганини гапириб берган. «Ўғлимнинг устидан қайноқ сув қуйишган, жинсий аъзоларини куйдиришган! Унинг бутун бадани кўкариб, шишиб кетган. Уни шунчалик калтаклашганки, ҳатто калиши, шимини ҳам киёлмай қолган«, – деди у. Ўткир Каримовнинг ўртанча ўғли Баҳодир апрель ойидаги портлашларга алоқадорликда айбланмоқда. Бу ҳақда илгарироқ ЎИХЖ баёнот тарқатган эди.

Хорижий мутахассислар А.Шелковенко ўзини ўлдирган

деб хулоса чиқаришди…

 

 

             «Немис тўлқини» радиосининг хабар беришича, Ғазалкент шаҳридаги туман ИИБ хибсхонасида маҳбус Андрей Шелковенконинг ўлдирилиши муносабати билан тузилган комиссия душанба куни бу воқеа борасида ўзининг дастлабки хулосасини тақдим қилган. Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маҳбус ўлимини текшириш учун АҚШ ва Канададан келган мустақил мутахассислар гурухи вакиллари А.Шелковенконинг ўзини ўзи ўлдирганини таъкидлашди.

 

             Доктор Майкл Свен Полланеннинг сўзларига қараганда, мутахассислар ўзларига Ўзбекистон бош проқуратураси қошидаги давлат комиссияси тақдим қилган ҳужжатлар билан танишиб чиқишган. Унинг айтишича, Андрей Шелковенконинг қийноққа тутилгани ва жисмоний зўравонликка дучор қилингани ҳақида илгарироқ берилган баёнотлар жасадни қайта ёриб кўриш асносида ўз тасдиғини топмади.

 

Айни пайтда бошқа бир мутахассис Жеймс Майкл Ганнон бу борадаги янада аниқроқ хулосани чиқариш учун муфассалроқ текширув ўтказиш кераклигини таъкидлаган. Хорижлик мутахассилар гурухи раҳбари, америкалик дипломат Виктор Жакович мустақил текширувнинг самарали кечганини билдириб, ўз сўзларига: «Бироқ, якуний хулосани Ўзбекистон ҳукумати чиқаради«, – деган сўзларни қўшиб кўйди.

 

Маълумотларга кўра, туман ИИБда Андрей Шелковенко сақланган камерада яна 3 маҳбус бўлган ва халқаро мутахассислар улар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишган. Бу суҳбатлар мазмуни матбуот анжуманида ошкор қилинмади.

 

               Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, «Хьюман Райтс Вотч» ташкилоти томонидан матбуот учун тарқатилган баёнотда А.Шелковенко хибсга олинганидан кейин унинг онаси ва опаси ИИБга бу ҳақда мурожаат қилишгани ҳақида ҳикоя қилинган эди. Туман ИИБ ходимлари маҳбуснинг яқинларига тўппонча ўқталиб, уларни милицияхонадан ҳайдаб юборишган. Милиционерлардан бири эса А.Шелковенконинг онасига қарата: «Сенинг ўғлинг қотил, буни бўйнига ҳам олиб бўлди, сени отиб ташласа ҳам кам!» – дея дағдаға қилган.

 

«Хьюман Райтс Вотч»нинг таъкидлашича, Шелковенко хибс этилганидан бир кун кейин бир одам унинг уйига келиб, Андрейни ИИБда калтаклашаётганини хабар берган. Маҳбуснинг қийноққа солинаётганидан хавотирланган яқинлари унинг олдига адвокат киритишни талаб қилганлар ва 27 апрель куни А.Шелковенконинг адвокат билан учрашуви бўлиб ўтган. А.Шелковенкони кўрган адвокат ҳам унинг қаттиқ калтакланган эканини билдирган.

 

               Айни пайтда қайд этиб ўтилиши лозим бўлган яна бир ҳолат шуки, 26 май куни АҚШ давлат департаментида ҳар куни ўтказиладиган брифингда А.Шелковенко ўлимини текшириш бўйича комиссия хулосаларининг Ўзбекистонга молиявий ёрдам ажратишга қандай таъсир ўтказиши хусусида савол берилган эди.

 

Мазкур саволга берилган жавоб хорижий мутахассислар гурухи томонидан чиқарилган хулосани қайсидир маънода изохлаб беради. Давлат департаменти вақили бу саволга жавоб берар экан: «Ўзбекистон ҳукуматига молиявий ёрдам такдим қилинишидан олдин, жорий молиявий йил охирига кадар Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари ва демоқратия соҳасидаги стратегик келишувнинг бажарилиши текширувдан ўтказилиши лозим.

 

Ҳозирча давлат котиби Колин Пауэлл бу келишувнинг бажарилишини текшириш натижалари бўйича бирон қарорга келгани йўқ. Андрей Шелковенко ва бошқа маҳбусларнинг ўлими сабабларини профессионал текшириш ушбу қарорга таъсир ўтказувчи омиллардан бири бўлади», – деган сўзларни айтган.

 

         “Мусулмон Ўзбекистон” сайти

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s