52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

04.07.01.МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ТАЪҚИБ ОСТИДА

Милиция ҳуқуқ ҳимоячиларини

таъқиб қилишдан тўхтаётгани йўқ

 

Фарғонадаги «Ўтюраклар» ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева 30 июн куни соат 11-30 да ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг Юнусободдаги идорасида оммавий ахборот воситаларига, хусусан «Ахборот» кўрсатуви журналисти Муҳаммаджон Обидов ва «Ҳуррият» газетасига бўлган муносабати ҳақида матбуот анжумани уюштирди. Бу ҳақда «Эркин юрт» сайти хабар берган.

 

Хабарда айтилишича, анжуманда Фарғонадаги Туёл қишлоқ фуқаролар йиғинининг раиси Эркин Қўзиев, Муҳаммаджон Обидов томонидан ҳозирланиб, «Ахборот» кўрсатувида намойиш қилинган «пахта даласида маош тарқатиш» тўқима лавҳасида қатнашган аёллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда «Озодлик» ва «Би-би-си» радиоларининг мухбирлари қатнашишган.

 

Толиб Ёқубовнинг уйида ташкил қилинган мазкур матбуот анжумани тугаб, соат 13-30 лар атрофида қатнашчилар тарқалаётганида Аъзам Турғунов, Абдужалил Бойматов ва Юрий Коноплёвларни шу атрофда кутиб турган милиция ходимлари тўхтатишган ва ҳужжатларини талаб қилишган. Бунга жавобан ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам милиция ходимларидан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилганлар.

 

Маълум бўлишича, бу милиция ходимлари Юнусобод туман ИИБ патрул хизмати катта лейтенанти Дилмурод Очилмуродович Қулиев ва сержант Жаҳонгир Абдуқодировлар экан. Милиционерлар Аъзам Турғунов ва Абдужалил Бойматовнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, шахсингизни аниқлаймиз деб милиция пунктига мажбуран олиб боришган. Бунда улар агар шахснинг ёнида тасдиқловчи ҳужжати бўлса ҳам, барибир уни милиция пунктига олиб келиш ҳақида буйруқ борлигини рўкач қилишган.

 

«Орадан ярим соат чамаси вақт ўтгандан кейин мана шу, яъни Юнусобод тумани, 4-квартал, Наврўз маҳалласи қошидаги 409-милиция пунктига Фарғонадан анжуманга қатнашиш учун меҳмон бўлиб келган 10 та одамни ҳам олиб келишди», – дейилади хабарда. Милицияхонага олиб келинганларнинг паспорти бўлишига қарамай, ўзини ИИВ масъул ходими деб таништирган милиция майори Тойирбек Садирович Турсунхонов маҳалла участка нозирига: «Буларнинг ҳаммасига 194-модда билан ҳужжат расмийлаштиргин», – дея дўқ ура бошлаган. Унинг ёнида юрган ва ўзини таништирмаган яна бир кимса эса: «Агар керак бўлса, чўнтакларингга наша ҳам тиқиб қўямиз», – деб пўписа қилган.

 

Шу куни соат 16-30 ларда «Хьюман Райтс Вотч» вакиллари Аллисон Гил ва Карло Боэм ҳамда «Озодлик» ва «Америка овози» журналистлари Хусниддин ва Абдумаликлар бу ерга етиб келишганидан сўнг ушлаб кетилганларнинг барчаси қўйиб юборилган.

 

1 июл 2004 й.

 

“Мусулмон Ўзбекистон” веб-сайти

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s