51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, БИЛДИРИШНОМАлар, ҚИЙНОҚЛАР, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

04.07.14-КАРИМОВ ЖАЛЛОДЛАРИ

14 июль 2004 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

дДавлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

КАРИМОВ ЖАЛЛОДЛАРИ МУСУЛМОН МАҲБУСЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЙНАМОҚДА, БИЛАСИЗМИ?

 

Фақат Тошкент шаҳар ИИББ камераларининг ўзидагина ҳозирда 300 дан ортиқ аёл сақланаяпти. Аёлларнинг ўзи 300 дан ортиқ экан, у ерда қанча эркак сақланаётганини тасаввур қилиш қийин эмас.

 

* * *

«Фридом Хаус» ташкилоти бир томондан «Тезкор ҳаракат гурухи»даги ҳуқуқ ҳимоячилари, бошқа томондан эса оддий одамлар «ўзбек халқининг жаллодлари» деб атайдиган А.Шарофиддинов, М. Гуревич ва А. Набиев каби куч ишлатувчилар ўртасида учрашув-мулоқотлар ташкил қилаётган бир вақтда ўнлаб одамлар изсиз йўқолаяпти.

 

* * *

«Тезкор ҳаракат гурухи»даги ҳуқуқ ҳимоячилари Чорвоқда табиат гўзаллигидан ором олиб, А.Шарофиддинов билан «Қийноқларни қандай қилиб тўхтатса бўлади?» деган саволни муҳокама қилишаётган бир пайтда тергов бошқармаси бошлиғининг синалган сафдоши, ИИВнинг совуқ садистларидан бири Акром Қаршиев тадбиркор Баҳодир Каримовни деярли ногирон қилиб қўйди.

 

* * *

«3 апрел куни ўғлим Ҳабибулло Мадумаровни 64/1 қамоқхонасидан 64/29 га ўтказишаётганида қамоқхона бошлиғининг тезкор қисм ва тартиб-интизом бўйича ёрдамчиси, майор Шавкат Эргашевич Усмонов ҳамда яна 6 нафар назоратчи ундан Ўзбекистон президенти номига кечирим хати ёзиб беришни талаб қилишган. Бунда улар ўзларини ҳаддан зиёд безбетларча тутиб, уни таҳқирлашган ва сўкишган. Ҳабибулло бу сурбетларча талабни бажаришдан бош тортган. Шунда уни алоҳида хонага олиб кириб, ерга ётқизишган ва думбасига таёқ билан савалай кетишган. Натижада унинг эти ёрилиб кетган. Ҳабибулло чидаб бўлмас оғриқдан бақириб юборганида назоратчилар унинг оғзига нарса тиқиб қўйиб, уни калтаклашда давом этганлар. Бунда унинг устига ўтириб олган 6 киши уни ушлаб турган, еттинчиси эса урган…»

 

* * *

Охири Ҳабибулло назоратчилар айтиб турган қуйидаги кечирим хатини ёзиб беришга мажбур бўлган: «Суд менинг қилмишларим учун тўғри ҳукм ўқиган, адашганимни ҳисобга олиб мени кечиришингизни сўрайман. Мен Исломдаги оқимнинг хатолигини тушундим ва уни рад қиламан». Назоратчилар айни мазмундаги хатни қамоқхона бошлиғи Эркин Қаҳҳорович Ҳамроев номига ҳам ёздирганлар. Бундан ташкари, Ҳабибуллони калтаклаганлар ундан «Каримов – менинг отам» деб айтишни ҳам талаб қилишган. Рад жавобини олган ифлослар уни яна калтаклай бошлашган. Окибатда Ҳабибулло «Каримов – отам» деб айтган. Шундан сўнг икки назоратчи уни бинодан судраб чикиб, жазо изоляторига ташлаган.

 

* * *

7 апрел куни қамоқхонага ЖИЭББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Абдукарим Шодиев келган. 26 нафар махбус унинг олдига қатор қилиб қўйилган. Уларнинг ичида ўғлим ҳам бор эди. А. Шодиев улар олдида «чиқиш қилар» экан, Э. Ҳамроев ва Ш.Усмоновга: «Кимдир бош кўтарса, ўйлаб ўтирмай чопиб ташланглар», – деган сўзларни айтган.

 

* * *

Қашқадарё вилояти, Қарши туманининг «Бешкент» жамоа хўжалигида яшовчи Собир Эгамович Раҳимов бу қамоқхонага УЯ 64/46 қамоқхонасидан ўтказилган. 6 апрел куни президент номига кечирим хати ёзмагани учун уни ҳам худди шундай йўл билан думбасига калтаклашган. Унинг ҳар икки думбаси қонталаш бўлиб шилиниб кетган.

 

* * *

Президентдан кечирим сўрашни истамаган Фарғона вилоятининг Бешариқ туманилик Азизжон Комилжонович Қаюмов ҳам 27 март куни худди шу нарсани бошидан кечирган. 4 июл куни эса бомдод намозини ўкигани учун Ризоқул исмли тезкор ходим уни кундузи соат 11-00 гача калтаклаган. Бу ваҳший Азизни деворга тираб туриб, бўйнидан ушлаб олиб, то кўзи тепага қараб қолгунича ва ўрнидан туролмай қолгунича калтаклаган. Шундан кейин ҳам қамоқхона бошлиғининг ўринбосари Ш.Усмонов унинг кўкрагининг устига оёғи билан бир неча бор сакраган. Азиз Қаюмов қидирувга берилган акаси Лазизнинг ўрнига хибсга олинган. У шу йилнинг 1 мартида манзилгоҳ қамоқхонасига ўтказилганди. Бироқ, Азиз у ерда бўлган 17 кун ичида унга ички тартибни 3 марта бузиш тиркалган ва бу уни оддий қамоқхонага қайтариш учун кифоя қилган.

 

* * *

Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, «Дўстлик» маҳалласилик 19 ёшли Бойматов Ҳасаннинг орқаси йиринглаб кетган. Унинг отаси 1999 йилдан бери қамоқда.

 

* * *

27 март куни тошкентлик махбус Жаҳонгир Раҳматуллаевга «тинчлантирувчи кўйлак» кийгазишган. Ҳозиргача унинг бир кўли ишламайди.

 

* * *

Юсуф исмли тезкор ходим махбус Исоқов Дилхушни ечинишга мажбур қилган ва ўзининг шимини ечиб, ундан президент номига кечирим хати ёзишни талаб қилган. У махбусга бундай қилмаса зўрлаш билан таҳдид қилган.

 

* * *

Бу қамоқхонада махбусларга нисбатан қийноқлар, калтаклашлар, таҳдид ва қўрқитишлар Тошкентдаги март воқеаларидан кейин кўпайган.

 

(ЎИХЖнинг 2004 йил 17 июль куни тарқатган хабаридан)

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s