ЮСУФ РАСУЛОВ

ТАРЖИМА ЧАЛА – 04.08.10-ПРОЦЕСС В ВОЕННОМ СУДЕ

                            A

                                           O’ZBEKISTON INSON                               ОБЩЕСТВО ПРАВ                               HUMAN RIGHTS

                                         HUQUQLARI JAMIYATI                       ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА                     SOCIETY OF UZBEKISTAN

                                                     (O’IHJ)                                                       (ОПЧУ)                                                          (HRSU)

  

                                              27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax   (998712) 24-82-47;   tel. (99871) 121-74-47                                                                                            

                               Press Center of Human Rights Society of Uzbekistan

                               hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

10 августа 2004 г.

В условиях отсутствия справедливости и правосудия

государство превращается в шайку разбойников

Августин Аврелий

 

СООБЩЕНИЕ ПРЕСС-ЦЕНТРА ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

 

С начала июня 2004 года в Военном суде проходит судебный процесс над четырмя армейскими офицерами и двумя рядовыми, которые обвинены Военной прокуратурой в тяжких преступлениях – в убийстве и разбое. Во время судебных слушаний подсудимые рассказали, что они вынуждены были «признать» вину под страшными пытками, и что предъявленные им обвинения не более чем клевета.

 

За решеткой находятся старшие лейтенанты Руслан Сунчалиев и Алишер Юзбоев из военной части №19003, дислоцированной в поселке Гулбахор Янгиюльского района Ташкентской области, Дилшод Солиев, капитан одной из военных частей, дислоцированной в г.Сирдарья, сверхсрочник Кахрамон Элов, сержант в запасе Шухрат Рискиев.

 

В ночь с 25 на 26 января нынешнего года на территории Чиназского района Ташкентской области, на трассе Самарканд-Ташкент было совершено вооруженное бандитское нападение на автобус с пассажирами-челноками, шедший в Ташкент, в результате чего погибли люди, а несколько человек – ранены. По мнению следствия бандитами руководил А.Юзбоев.

 

Окончивший Самаркандское высшее военное автомобильное училище, А.Юзбоев родился 1978 году в г.Каттакургане Самаркандской области. “Он представитель зажиточной семьи, умный и искренний парень, Алишер по натуре не способен на такие преступления. Мы не верим в то, что утверждает следствие” – говорят его родители.

 

– То, в чем обвиняют Алишера, – клевета. В обвинительном заключении следователь пишет, что нападавшие отобрали у пассажиров-челноков 125.000 сумов (примерно 125$ США). У Алишера есть новая автомашина «Нексия», свой дом-двор, он не нуждается в таких ничтожных деньгах, – говорит мама Алишера Нодира Эргашева.

 

По ее словам, 24 января у Алишера родился ребенок, 25 января вечером он принял пост начальника караула в военной части, где служил. Чтобы отметить событие, он пригласил в частную квартиру, которую арендовал для проведения вечеринки, своего бывшего командира, преподавателя Ташкентской военной академии майора Фахритдина Мамарахимова, майора военной части №19003 Косимова, сверхсрочников по имени Бобур и Махам, а также знакомую девушку Замиру Туратову из поселка Олмазор.

 

По показаниям свидетелей, вечеринка продолжилась примерно до 23 часов. В это время ушли Ф.Мамарахимов, Косимов и Махам, которых Бобур провожал до улицы. С улицы Бобур вернулся с бутылкой спиртного и Алишер, Бобур, Махам   и

 

 

 

 

 

– Гувохларнинг судда берган курсатмаларига караганда зиёфат соат 11га кадар давом этган. Алишернинг собик командири майор Мамарахимов , Косимов ва Махам уйдан чикиб кетишган. Бобур уларни кучагача кузатиб куйган ва уйга кайтишда яна спиртли ичимликлар олиб кайтиб кирган. Дустлар Алишер, Бобур Махам ва Косимовлар тунги соат 1ларгача зиёфатни давом эттирадилар. Алишер уларга кушни хонага алохида жой солиб беради узи эса .Замира билан бир хонада колади.У эрталаб соат 7-30да у харбий кисмга борганида у ерда ички ишлар ходимлари суруштирув утказаётганликларига гувох булади.Маълум булишича утган тунда яъни 24 январдан 25 январга утар кечаси соат 12дан 1лар орасида Иштихон Тошкент йуналиши буйича катновчи Икарус русмли автобусга Янгийул тумани худудида куролли кишилар хужум килишган , натижада хайдовчи   отиб улдирилган, унинг ёрдамчиси жарохат олган, йуловчиларнинг 125 минг сум (125 АКШ доллари) микдоридаги пуллари олиб кетилган экан.Автобусда булган 27 йуловчи дастлабки суруштирув пайтида уларга юзлаштирилган зобитлар кеча хужум килган кишиларга ухшамасликларини айтишган, из топар ит хам автобусдан харбий кисм якинидаги дала шийпонигача хид олиб келиб тухтаган.

 

Шундан сунг орадан бир ойга якин вакт утади. Алишер Юзбоевга харбий кисм томонидан Янгийул тумани якинидаги Олмазор посёлксидан турар жой ажратиб берилгангач у каттакургондаги хотини, фарзанди ва онасини бу ерга кучириб олиб келади. 23 феврал куни кечки пайтда эса Чиноз туман ИИБ ходимлари томонидан 19003 ракамли харбий кисм офцерлари Алишер Юзбоев, Руслан Сунчалиев ва муддатдан ташкари харби хизматчи сержант Кахрамон Эловлар хибсга олинадилар.

 

Орадан бир кун утгач Алишерни ички ишлар булими ходимлари уйни тинтув килгани узлари билан бирга олиб келишди. Бизларни уриб туртиб кушни хонага камаб куйишди. Углимни юз кузлари кукариб кетган таниб булмас даражада эди. Углим кейин билишимча боскинчилар тудасига бошчилик килганликда ва одам улдирганликда айбланаётган экан,-дейди Назира Эргашева.

 

Алишер Юзбоев тергов ишлари тугагунча 2 ой давомида Тошкент Вилоят Ички Ишлар Бошкармасининг тергов изоляторида сакланган. Унинг оила аъзолари узлари ёллаган адвокатларни 16 кун давомида угиллари олдига киритишмагани, Алишер конунга зид равишда хибсхонада ушлаб турилганини айтишади.

 

Тошкент вилоят праакуратураси терговчиси Отажонов тергов ишларини олиб борган ва охири Алишер Юзбоев ва бошкаларни уз айбларига икрор булишларига эришган куринади.

 

-Йуловчилар ташувчи автобусга боскинчилик килганлик ва одам улдирганликда айбланаётганларга нисбатан очилган жиноий иш мухокамаси шу йилнинг июн ойида бошланди. Дастлаб самарканд вилоятида булиб утган сайёр суд мажлисида жабрланувчилар билан судланувчиларнинг юзлаштириш жараёни булиб утди. Вокеа содир булган кунда автобусда булган 27 кишининг 90 фоизга якини судланувчиларни ианимасликларини улар автобусга хужум килган кишиларга ухшамасликларини айтиб утишди, -дейди Назира Эргашева.-Масалан уша куни автобусдаги биринчи уринда утирган йуловчилардан бири Самарканд вилоятининг Иштихон иуманида яшовчи Хасан Ахмедов автомат ушлаган харбий, шофёр ва унинг ёрдамчисига ук узган киши Алишер Юзбоевга ухшамаслигини, у одам козок миллатига мансуб одамларга ухшаш, тошкент шевасида гапирувчи одам эканлигини айтган.

 

Суд июл ойи бошларидан узбекистон харбий пракуратурасида давом этди. Тергов пайтида барча судланувчилар узларига куйилган айбларга икрор эканликларини билдирган булсаларда суд пайтида буни инкор этдилар.

 

Масалан боскинчилар тудасига рахбарлик килган ва бир кишини котилига айланган дея тахмин килинаётган Алишер Юзбоев узига нисбатан дахшатли кийноклар кулланилганини , шу боисга терговчига уз айбига икрор эканлиги хакида ёзма маълумот берганлигини айтар экан, суд пайтида узини айбсизлигини исботлаб беришига умид килганли гини маълум килди.

 

-Углим Алишерни кийим бошларини алмаштириш максадида уйга олиб келганимизда улар конга ботган эди. Куйлакларининг елка кисмида кон котиб колган, лаънатилар уни роса кийнашган,-дейди Назира Эргашева.

 

Суд давом этаётган кунларда Алишер Юзбоевнинг ота-онаси угилларидан бир хат олиб дахшатдан котиб колишди. Хатда Алишер узига нисбатан кулланилган кийноклар хакида бор нарсани очик айтар экан, узини айбсиз эканлигини ёзган эди.

 

-«Ассалому алайкум ойижон ва дадажон! Согликларингиз яхшими? Сог –саломат юрибсизларми?

Дада, бу хатда мен нима учун килмаган бу жиноят ишини буйнимга олганим тугрисида ёзмокчиман. Мени уйдан олиб кетиб ун беш кун ута шафкатсизларча зулм утказиб, кийнаб азоб беришгани учун , бу кийнокларга чидай олмаганим учун бу айбларни буйнимга олишга мажбур булдим. Дада, хаттоки уларни берган азобларига фил хам пашшаман деб юборади. Дада, улар мени куллларимга кишон солиб, корним билан ерга ёткизиб,устимга беш киши чикишди, олтинчиси эса дубинка (резин таёк) билан тухтамасдан урар эди. Кул ва оёгимга кишан солиб, беш-олти киши кутариб, тепага отиб юборар эди. Мен уз огирлигим билан ерга зарб билан тушар эдим. Улар менга кечалари уйку беришмасдан, оёгим орасини кенг очириб куйиб, эркаклик жинсимга тепар, противагаз, яъни резина маскани бошимга кийгазиб, нафасимни бугиб куйишгани сабабли хушумдан кетиб колар эдим. Хаттоки бурнимдан кон окса хам, ювдиришга рухсат беришмас эди. Бир куни терговчи АОР (Отажонов Шухрат демокчи шекилли)   ходимлари эркаклик шаънимга хам тегмокчи булишди. Мен шунда уз эркаклик шаънимни саклаб колиш учун килмаган ишимни буйнимга олишга мажбур булдим.

 

Дада, мен бу ахмокликни килганим йук.Худо хохласа судга хамма хакикатни айтаман. Дада, агар мен судда хамма хакикатни айтганимдан кейин судя ишни кайта терговга берилсин деб айтса мен кайта терговда хамма хакикатни гапираман. Кайта тергов пайтида сизга бирор орган ходими, тергов пайтида углингиз уз жонига касд килди, узини узи улдирди, деб айтса ишонмангалар. Бу ёлгон. Мен хеч качон уз жонимга касд килмайман, килолмайман хам. Нима килган булса уша орган ходимлари ва терговчи килган булади. Дада, бу нарсадан аввало худонинг узи сакласин. Лекин шунака буладиган булса уларни, яъни менинг жонимга касд килганларни конун олдида жавоб беришини талаб килинг.

 

Дада, лекин нима булганда хам мен канака одам эканлигимни махаллам, бирга ишлаб келган батальон шахсий таркиби, кариндош уругим билишади-ку!Мен буларни олдида гунохкор булсам, тухмат балосига учраган булсам хам, лекин яратган эгам Оллохим олдида тозза, гунохим йук. Хаммасини Оллох куриб турибди-ку! Шу синовга оллохим куйди, ишонаманки дардини берган шифосини хам беради. Худонинг узи хакикатни юзага чикаради. Мен бу нарсага ишонаман».

 

Айни пайтда узбекистон харбий судида кийнокка учраб уз айбини буйнига олган Алишер Юзбоев ва колган судланувчилар устидан махкама ишлари давом этмокда. Судда автобусда булган, суёк оёкликда гумон килинаётган бир аёлгина каттик туриб узларига хужим килганлар судланувчилар эканлигини айтмокда. Бу аёлга судланувчиларга карши курсатма берганлиги учун Назира Эргашеванинг ишонишича бир миллион сум пул ваъда килинган.

 

Охирги суд жараёнида судланувчилардан бири Кахрамон Элов узларини гунохсиз эканликларини махкама иштирокчиларига билдирар экан шундай дейди.

 

-Сизлар бизларни автобус йуловчиларига хужум килганликда айблаяпсизлар. Ахир мен билан бир камерада утирган кишининг айтишича автобусга хужум килганлар якинда ушланган эканлар. Улар ичида халиги камерадошим хам булган экан. У мени гапларимни эшитиб хайрон булди ва «Ахир автобусга хужум килганлар бизлар эдик, нега сизларни суд килишаяпти, бу янглишмовчилик булса керак, тезда сизларни озод килишади» деб айтди. Хакикатдан бу рост булса качон бизларни озод киласизлар!

 

Кахрамон Эловнинг бу гапларидан кейин у билан бир камерада утирган халиги йигит бошка жойга кучирилган.

 

-Суд кандай булмасин фарзандланимизни айблашга харакат килмокда. Улар кийноклар эавазига уз айбларига икрор булганликларини канча айтишмасин фойдаси йук шекилли, дейди Алишер Юзбоевнинг отаси Исмоил ака. Унинг айтишича судда курсатма бераётганлар ичида негадир вокеа содир булган куни Алишер билан бирга булган гувохлар , унинг собик командири , Фахриддин Мамарахимов ва бошкалар йук. Замира Туратова эса тергов пайтида Шухрат Отажоновнинг тазйикларидан куркиб Алишер Юзбоев тунги соат 1 лар атрофида уйдан чикиб кетган эди, дея курсатма берганлигини айтар экан, судда бошкача гапирди. Унинг фикрича улар вокеа содир булган тунда эрталабгача бирга булишган.

 

Унда нега айнан Алишер Юзбоев судда жавобгар сифатида иштирок этмокда? Назира Эргашеванинг айтишича вокеа содир булган жой харбий кисмдан 7 километр узокликда булган. Бундан ташкари из олар ит харбий кисм якинидаги дала шийпонигача хид олиб келган. Уша куни коровул бошлиги булган Алишер Юзбоевнинг айнан тунда уз хизмат жойида булмаганлиги терговчиларда шубха уйготган булиши мумкин.

 

-Автобус ичидаги йуловчилардан бири Хасан Ахмедов автомат кутарган харбий кийимдаги кишининг унг кулида наклейка ёпиштирилган эди, у козок миллатига ухшаш булган, тошкент шевасида гапирган. Алишер эса бунинг тескариси. У соф самаркандча гапиради, куриниши хам тамоман бунинг акси,-дейди унинг отаси. Исмоил Юзбоевнинг айтишича судланаётганларнинг бошкалари котилликни содир этганми ёки йукми, унда аник далиллар йук. Бирок у угли Алишерни юз фоиз айбсиз эканлигига ишонади ва кандай килиб булмасин уни озод килиш максадида хеч нарсадан кайтмаслигини билдирмокда.

 

Алишер Юзбоевнинг ота-онаси суд жараёнлари хакида имкони булмаса хеч кайси халкаро ташкилотларга маълумот бермасликка харакат килишмокда. Улар нимадандир каттик куркитилганлар. Шу боис бу гаплар матбуотга чикиб кетмаслиги кераклигини уктиришади.

Айни пайтда суд очик тарзда олиб борилаётгани айтилса хам унга халкаро кузатувчилар, хукук химоячилари ва журналистлар куйилмаяпти. Махкама худди давлат сирини мухокама килаётгандек яширин тарзда олиб борилмокда.

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s