МУРОЖААТлар, Эгамназар ШАЙМАНОВ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИга

29 март 2005 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР

БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИга

 

Муҳтарам Бошлиқ!

 

Кеча, 28 март куни, Жиззах туман ҳокими Суннат Ўроқов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Жиззах туман бўлими раиси Мамир Азимов билан бўлган сўҳбат чоғида: «ЎИҲЖ Дўстлик туман бўлими раиси Эгамназар Шаймановга Жиззах вилояти Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган. У Жиззах тумани ҳудудида яшириниб юрибди, деб менга МХХдан телефон қилишди» – деган.

Баъзи белгиларга қараганда қидирувни МХХ эмас, Сиз бошқараётган муассаса эълон қилган кўринади. Масалан, ИИБ тизимида хизмат қилувчи, Жиззах туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Муродов Нарзиқул ва Назирқулов Саҳоблар 27 март куни Мамир Азимовнинг Учтепа поселкасидаги уйига бостириб киришган. Уй соҳибасининг чиқиб кетишни қилган талабини қўпол равишда рад этиб, «буерда бегона одам бор, биз кўришимиз керак» дейишган. Шу пайтда ЖКБ бошлиғи кўчада машинада ўтирган.

Бундай сурбетларча қилинган босқинчиликка қарши Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раҳбарияти кескин норозилик билдиради ва бундан кейин бундай сурбетлик такрорланмаслигини талаб қилади.

Вилоят ҳокимидан тортиб оддий милиционергача фермерлар ҳуқуқларини топтаётган бир пайтда, уларни ҳимоя қилаётган ва ҳеч кимдан яширинмаган Эгамназар Шаймановни излаш ўрнига фермерларни шафқатсиз ураётган, ерларини тортиб олаётган, вилоятда коррупция, порахўрлик, ошна-оғайничилик, маҳаллийчилик ва тўрачилик каби ижтимоий иллатларни ривожлантираётган вилоят ҳокими Убайдулла Ёмонқулов кабиларни жавобгарликка тортиш пайти келмадимикин?

У.Ёмонқулов 2004 йил 17 август куни вилоят ҳокимиятининг кичик мажлислар залида 38 та фермерни калтаклаганда, бу ваҳшийликни бемалол кузатиб ўтирган вилоят хўжалик суди раиси Комил Синдаров, Жиззах туман ИИБ бошлиғи Баҳодир Қурбонов ва унинг муовини Аҳмад Яхшилиқов, Жиззах тумани собиқ ҳокими Комил Қобиловлар жиноятни кўриб, ўзларини кўрмаганга олишганда жиноят содир қилмаганларми? Балки булардан Сизнинг хабарингиз йўқдир?

Маълумингиз бўлсинким, тинч ҳолатда норозилик билдираётган пикетчиларни урдирган, уларга қарши фоҳиша аёллар, наркоман ва алкашлар, ва ҳатто лицей ўқувчиларини  йиғиб келиб уларни урдирган собиқ Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи Олим Қосимов ҳам маънавий, ҳам маданий томондан Эгамназар Шаймановнинг патагига ҳам арзимайди. Мен буни катта урғу билан Сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман.

Бутун ер юзида фақат битта Ўзбекистон бўлганда эди, буерда ҳокимият истаган номаъқулчиликни қилавериши мумкин эди. Бирок, Ўзбекистон дунё ҳамжамияти билан қуршалган ва унинг ҳукумати ана шу ҳамжамият билан ҳисоблашишга мажбурдир. Биз ўз навбатимизда Ўзбекистоннинг Жиззах ва бошқа вилоятларида қароқчилик сиёсати ҳукм сураётгани ҳақида дунё ҳамжамиятига маълумот бераверамиз.

Толиб Ёқубов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s