ХАТлар, Эгамназар ШАЙМАНОВ

Одамлар Шаймановни топиб беришни талаб қилишган.

Ассаломуалайкум Толиб ака.

 

Жамшид, Улугбек, учаламиз ёзган материални жўнатаяпман.

Қўшимчалар: Дўстлик ИИБ га қўнғироқ қилдим. Навбатчи Холиқов воқеани бўлганлигини тасдиқлади. Вилоят ИИ Бошқармасида фактларни тасдиқлашдан қочишаяпти.

Улуғбекдан олинган воқеалар қуйидагича бўлган эмиш:

30 март кечқурин соат 22-00 ларда Бунёдкор қишлоғининг 10 лаб аҳолиси мактаб олдида йиғилишган. Улар милиция таянч пунктига қараб борганлар. Борганча уларнинг сони 100 дан ошган. Тянч пунктидаги милициялар одамларни кўриб қочиб кетишган. Оломон келиб таянч пунктидаги машиналарни (Нексия ва Жигулини) ёқиб юборишган, таянч пунктини вайрон қилишган. Аста секин одамлар сони 400 га борган.

Кечаси тезликда Ямонқулов ва Холбўтаевлар етиб келишган. Улар эрталабгача шу ерда бўлишган. Одамлар Шаймановни топиб беришни талаб қилишган.

Ёқиб юборилган машиналарни пахта пункитига олиб бориб қўйишган. Вайрон қилинган таянч пункти кечаси билан ремонт қилинган.  Бутун Бунёдкор қаттиқ назоратга олинган. Бунёдкордан Дўстликгача 5та текширув блоки қўйишган.

Ўт ўчириш машиналари ва бошқа техникаларни тахт қилиб Бунёдкорга олиб келишган ва милиция нарядлари шай ҳолда туришибди.

Эрталаб катта мактаб ҳовлисида Ямонқулов буйруғи билан 200 кг гуруч дамлаб палов қилиб деярли барча аҳолини йиғиб худойи қилишган.

Аҳоли иштрокида мажлис ўтказилган. Ямонқулов катта ваъдаларни берган. Яъни, ерларни қайтиб берамиз, Бунёдкор энди вилоят ҳокимлиги қарамоғида бўлади, деган.

Сенатор Холбўтаев сўзга чиқиб халқдан кечирим сўраган. Шуниси қизиқ-ки одамлар еринг энди керак эмас, дейишган.

Учрашувда одамлар Шаймановни топилишини ва уни калтакланганлани жазолашини талаб қилишган.

Аслида Эгамназарни уришда Шербеков, Акабоев ва Собировлар асосан ташаббус кўрсатишган. Улар ҳам худойида қатнашган.

Ҳоким Ямонқулов, ўринбосари Эргаш Ғайбуллаевга учрашув вақтида Эгамназарни қаердан бўлса ҳам топиб келишни топширган.

Ямонқуловдан кейин сенатор Холбўтаев сўзга чиқиб катта ваъдалар берган  ва халқдан кечирим сўраган.

Ҳокимлардан одамлар фақат Шаймановни топиб берилишини ва муаммоларни қонуний кўриб чиқилишини талаб қилган.

31 мартдан бошлаб 2003 йилдан бери берилмай келаётган пуллари тарқатила бошланган.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s