4-СИНГДИРИЛГАН ХУФЪЯЛАР, ХАТлар

ҚАЙҚУБОД ХАТИ

Ассалому алайкум, Толибжон ака!

Мақолани ўқиб чиқдим. Мен уни интернетларда ҳам кўрдим, аммо, Ўзбекистонда турли чет эл сайтларини очиб ўқишнинг имкони йўқ. Сарлавҳасинигина кўриб қоламиз холос. Ҳақиқат аччиқ. Аммо, ҳақиқатни аччиқлиги учун ташлаб юбормайдилар. Қизиғи, мен ҳам шунчалик гўл эканманми, ёки эътиборсиз эканманми, ёнимиздаги кишининг аслида ким эканини билмаган эканман. Мақолангиздан сўнг анча кўп нарсаларни мулоҳаза қилиб қолдим. Мендан бошқалар ҳам айнан менинг ҳолимга тушиши аниқ. Мен бу мақолангизни ҳам чиқариб тарқатиб юришга қарор қилдим.

Мен Марат Зоҳидовнинг кимлигини билганман. Айнан унинг «қўмитаси«да хатто ҳозир ҳам аъзо ҳисобланиб юраман. Менга дўстларим, айниқса «Интерньюс«даги укахонларимдан бири аччиқаччиқ гапириб, ундан чиқиб кетишимни «Эзгуликка» ўтиб олишимни таклиф қилишган. Мен унга «Қўмита» ҳукуматнинг чўнтак ташкилоти экани аниқми, демак ортиқча безовта қилиб юрмайди. мен мақсадимга эришишимда тўсиқлар камроқ бўлар?..

Ҳукумат оммавий ахборот воситаларида «Ўзбекистон нсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси» тугатилган эканини расман эълон қилдилар. Буни чамамда М.Зоҳидовнинг ўзи уддалади. М.Зоҳидов ҳали ҳаётда бирон марта вилоятларда ўзининг «бўлим«ларини нима ишлар қилишини билган, аъзоларини нечталигига қизиққан эмас. Хатто йиллаб бизлар билан мутлақо алоқада бўлмасди. Хозир ҳам «тугатилган» мақомда экану, индамасдан ишлаб юрибман. Ҳеч ким келиб, бу тугатилган ташкилотку, демаётганидан ҳамма нарсани тушуниб олаверинг!

Михаил Ардзиновнинг бир неча марта суҳбатига боргандим. Наманганлик Мамадали Қорабоев, Аҳмад Абдуллаев, худо раҳмати Олим Қосим, Носир Зокирлар билан бирга борганмиз. Адашмасам, ичимиздан кимгадир телефонда «Менга учрашиб кетинглардеган эди шекилли. Учрашувни уйига ёки бирон бир идорага эмас, Навоий кўчасига тайнлаган ва учрашиб, дуч келган чойхонада ўтириб суҳбатлашган эдик. «Нимага келдинглар, кимга учрашдинглар? Унга нима қиласизлар учрашиб» каби маслаҳатлар бўлганди холос.

Сизнинг мақолангиздан сўнг нафақат уни, балки бошқаларнинг ҳам асли ким бўлганлигини тушуниб етиб зил кетиб ўтирибман. Наманганда Аҳмад Абдуллаевга эргашиб юриб ҳеч ишимиз олға босмаганлигини тушуниб етдим. Биз ўшанда «Бирлик» аъзоси бўлганмиз.

Толибжон ака! Мен турли ҳориждаги ҳамюртларимизга мақолалар юбориб яширин имзотахаллусда чоп этишларини сўраб келдим. Аммо, ҳаммасиям эълон қилинмаётгани дилимни ғаш қиляпти. Мен уларга Ўзбекистон ичкарисида узоқ туриш ва кўнгилдагидай ишлаш учун буни зарурат деб қабул қилишларини сўрагандим. Ўзбекистон ичкарисида «Александр Матросов бўлиб» кўкракни пулумёт ўқига қалқон қилишдан нима маъни?! менинг иддаомни тушуниб олишингиз учун, уларга юборган мақолаларимни сизга ҳам юборяпман. Сизнинг менга қайси радио ёки ҳориждаги газеталаримиздан узоқроқ юришим мақсадга мувофиқроқлиги ҳақида маслаҳатингизни кутаман. Аввало, сизга рамазон кунлари тилагим, соғлиғингиз мустаҳкам бўлсин. Худойим суҳбатингиздан, мактубларингиздан бебаҳра қилмасин. Ҳурмат ва эҳтиром ила, сизни соғиниб қолгувчи Муҳаммадқодир. Дарвоқе, мақолаларимни эҳтиёткорлик юзасидан «qayqubod@gmail.com» почтамдан юборардим.

http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2122&Itemid=76

ҚАЙҚУБОД

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s