51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, СУД СИСТЕМАСИ

05.07.07-ЖИЗЗАХда СУД БОШЛАНДИ

Жиззахда «Хизб ут-Таҳрир» диний оқимига аъзоликда айбланаётган

4 фуқаро устидан Жиззах вилоят жиноят ишлар судида

суд жарёни бўйича

мониторинг

2005 йил 07 июль куни соат 15-00 ларда, Жиззах вилоят жиноят ишлари бўйича судида, судья Ислом Қувватов раислигида, прокурор И.Исломов, котиба Эшонова, адвокатлар:
1. Ғиёс Номозов –ARGUMENT ANN адвокатлар фирмаси адвокати. (ишхонасининг телефони: (99872) 226-36-27)
2. Олим Қобилов – Жиззах шаҳар адвокатлар уюшмаси адвокати. (тел: уй. 224-29-96, сот: 1679978)
иштрокида суд бошланди.
Прокурор И.Исломов айблов хулосасини ўқиб берди.

Ўзбекистон МХХ нинг 745/491/859/948 –сонли жиноят иши бўйича айблов хулосаси 208 бетдан иборат. Айблов хулосасини вақтинча олдим. Қани энди имкониятим бўлса нусха қилиб олсам. Нусха қилай десам 5-6 минга тушиб кетади. Афсуски, имкониятим чегараланган.

Суд бошида судланаётганлардан: Ўринбоев Мухтор, Саипов Мелиқўзи, Абдумансуров Абдуваҳҳоблар, яъни учаласи фақат 1999 йилдаги фаолияти учун айбларини қисман тан олишларини айтди. Судья Президентдан, халқадн кечирим сўрайсизларми?, – деган саволига, «Олдинги фаолиятимиз учун кечирим сўраймиз», – деди. Кейинги йиллардаги фаолиятида умуман жиноят қилмаганликларини айтишаяпти. Аммо, судланаётган Исмоилов Аброр Аҳрорович айбига умуман иқрор эмаслигини билдирди. Бугун фақат Ўринбоев Мухтор ва Саипов Мелиқўзи билангина савол-жавоб бўлди.

Қамоққа олиш жараёни ва судланаётганлар рўйхати:
2004 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармасининг бўлинма бошлиғи, адлия майори Садуллаев Бахтиёр гурухи (тинтувда 40 яқин киши қатнашган) томонидан тинтув қилиниб, кейин хибсга олиниб Тошкентга МХХ га олиб кетилган. Улар бир йил-у ўн кун МХХ ертўласида сақланган. Ўринбоев Мухторга ҳукумат томонидан Жўраев Даврон деган тошкентлик адвокат билан таминланган. Бу адвокат фақат 2 марта сўроқда қатнашган, холос. Абдумансуров Абдуваҳҳоб, Соипов Мелиқўзи адвокат билан таъминланмаган. Фақат уч ойдан кейин Олим Қобилов Абдумансуров Абдуваҳҳобга адвокат бўлиб ўтган.
1. Ўринбоев Мухтор Исмоилович, 1964 й. 19 сентябрда Жиззах туманида туғилган. Миллати ўзбек. Тўлиқсиз ўрта (8 синф) маълумотли, оилали, 4 фарзанди бор. Ишсиз. Жиззах шаҳри, Юнусобод берк кўча, 4-уйда яшайди. Жиззах вилоят ММХ нинг Холматов Фарход гурухи томонидан хибсга олинган (2 та патрон ва 5 дона кўкнори ташланган). 1999 йил 30 июнь куни Жиззах шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-модданинг 1-қисми ва 276-модданинг 2-қисми билан судланган, суд бор йўғи 15 минут бўлган, 3,5 йил қамоқ жазоси белгиланган. 2004 йилнинг 25 июнь куни Ўз.Р ЖК 159-моддаси 3-қисмининг «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қамоқга олинган. 6 та модда билан айбланаяпти, яъни Ўз.Р ЖК 156-моддаси 2-қисмининг «д» банди, 159-моддаси 3-қисмининг «б» банди, 216-модда, 242-модданинг 1-қисми, 2441-модда 3-қисмининг «а» банди, 2442-модданинг 1-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти, Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

  1. Соипов Мелиқўзи, – 1956 йил 28 июн куни Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, ўрта маълумотли, оилали, 6-та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах тумани Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини Н.Абдуалимов ш/х, Гулзор кўчасида яшайди. 2002 йил 25 ноябрь куни ЎзР ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан шартли ҳукм билан 3 йил синов муддати белгиланган. 2004 йил 25 июнида қайтадан қамоқга олинган. ЎзР ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг «б» банди, 2441-моддаси 3-қисмининг «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Ҳимоячи билан таъминланмаган.
  2. Абдумансуров Абдуваҳҳоб Юсупович, 1977 й. 6 сентябрда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали, 3 та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах туман Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Н.Абдуалимов ш/х рўйхатда туради. Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи, 140-уй, 35-хонадонда яшайди. 2005 йил 25 июнида қамоқга олинган. 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖКнинг 156-моддаси 2-қисмининг «д» банди, 159-моддаси 3-қисмининг «б» банди, 216-моддаси, 2421-моддасининг 1-қисми, 2441-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 2442-моддасининг 1-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Олим Қобилов ҳимоя қилмоқда. 9 ойдан бери ҳимоя қилиб келаяпти.

  3. Исмоилов Аброр Аҳрорович, 1979 йилда туғилган, ўзбек, маълумоти ўрта, уйланган. Ишсиз. Олдин судланмаган. Яшаш жойи Юнусобод – 4, Қалия маҳалласи. 16.03.2000 йилда қамоқга олинган. 2000 йил 10-14 июль кунлари жиззахлик 15 фуқаро устидан вилоят судининг судьяси Неъмат Бобожонов раислигида бўлиб ўтган суд қарори билан, ЖК 156-модда 2-қисмининг «д» банди, 159-модда 2-қисмининг «б» банди, 216-модда, 2441-модда 3-қисмининг «а» банди, 2442-модданинг 1-қисмлари билан айбланиб қамалганлардан бири. 12 йилга қамалган. Олдин 5 та модда билан қамалган бўлса, энди 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-модда 2-қисмининг «д» банди, 159-модда 3-қисмининг «б» банди, 216-модда, 242-модданинг 1-қисми, 2441-модда 3-қисмининг «а» банди, 2442-модданинг 1-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

2005 йил 15 июнда Ўзбекистон МХХ томонидан айблов эълон қилинган ва судда гувоҳ сифатида қатнашаётганлар рўйхати:

  1. Ўринбоева Матлуба, – 159-модда 3-қисмининг «а» банди, 2441-модда 3-қисмининг «б» банди билан 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган, Қалия маҳалласидан. Иши терговда. Ўринбоев Мухторнинг хотини.
  • Мустафоқулов Наби, -Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда.

  • Абдумансуров Юсуф, – Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда. (Судланаётган Абдумансуров Абдуваҳҳобнинг дадаси).
    Бундан бошқа 10 га яқин гувохлар чакирилган. Уларнинг кўпчилиги келмаган. Шуниси қизиқ-ки, гувоҳлар рўйхатида Жувашов Нахмиддин Умарқулович ҳам бор. Жувашов 14 йилга қамалган ва аллақачон қамоқ вақти тугаган, лекин у ҳозирда ҳам қамоқда.

  • Ҳозирча шу, Толиб ака. Шайманов Эгамназар чиқибти. Сизга кечқурун қўнғироқ қилади.

    Мониторингда нима етмаса менга дарҳол айтинг, ёзинг. Яна тўлдирарман.
    Бахтиёр.

    Javob berish

    Fill in your details below or click an icon to log in:

    WordPress.com Logo

    You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

    Google+ photo

    You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

    Twitter picture

    You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

    Facebook photo

    You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

    Connecting to %s