Улуғбек Ҳайдаров

06.04.10-ЖИЗЗАХ ВИИ БОШЛИҒИГА

Жиззах вилояти Ички Ишлар

бошкармаси бошлиги,

милиция подполковниги Ж. Окбоевга,

 

Мустакил журналист, Жиззах шахар,

Тогишамол кучаси 8/1 уйда яшовчи

Улугбек Хайдаровдан

 

БИЛДИРУВ ХАТИ

 

Якинда АКШда руйхатдан утган узбек тилидаги сайтлардан бирида «Бор, борадиган жойинга бор. Туманда мен хужайинман…» номи остида макола эълон килинди. Маколада айтилишича, Арнасой туман ички ишлар булими, фермер Оязимхон Хидирова фаолиятига аралашиб, унинг уйини санкциясиз тинтув килишгача боришган.

 

Кизиги шундаки, туман ИИБси бошлиги Бахтиёр Мухторов, Оязимхон Хидированинг «Сизлар уйимга кимлар келаётганини кандай биласизлар» деган саволига, «Агарда мен айтган гапларни хеч кимга айтмасангиз айтаман. Бизлар, иформацияларни журналист Улугбек Хайдаровдан томонидан оламиз. Умуман У. Хайдаров бизга ишлайди», деган жавобни беради.

 

Хурматли бошлик, мен Арнасой туман ички ишлар булими бошлиги Б. Мухторов билан умуман таниш эмасман. Аминманки у бу сузларни мени дустларим олдида бадном килиш учун айтган. Менинг журналист сифатидаги фаолиятим махаллий хокимият вакилларига, хусусан Сизнинг идорангиз вакилларига (Сизга хам) ёкмаслигини вилоятда купчилик билади.

 

Ушбуни Сизга ёзишимдан максад, булиб утган вокеа, ва айникса унинг сайтларда эълон килиниши, менинг вилоятдаги нуфузимга таъсир килмаслиги учун, менга нисбатан тухмат ва игво гапларни таркатгани ва бунинг окибатида Жиззах вилоятидагина эмас, республика ва жахоннинг турли мамлакатларида истикомат килувчи хамкасб дустларимда турли саволлар пайдо булганини хисобга олиб, ходимингиз Бахтиёр Мухторовни судга беришимни

БИЛДИРАМАН.

 

Улугбек Хайдаров, 2006 йил, 10 апрел.

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s