Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

БМТ ЎЗ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ХУРМАТ КИЛМАЁТИБДИ, ШЕКИЛЛИ

​                22 март куни офиси Нью-Йоркда жойлашган «Хьюман Райтс Вотч» (ХРВ) хамда офиси Венада жойлашган «Халкаро Хельсинки Федерацияси» (ХХФ) инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотларининг ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Женева шахридаги биносида бир брифинг уюштирилди.

Мазкур брифингда, бир томондан, юкорида номлари зикр этилган ташкилотлар вакилларидан ташкари Узбекистонда фаолият олиб бораётган икки ташкилот, яъни «Оналар кийноклар ва улим жазосига карши» ва «Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти»нинг рахбарлари Тамара Чикунова ва Толиб Ёкубовлар иштирок этишган булса, иккинчи томондан, БМТнинг «Инсон хукуклари Кенгаши» (ИХК)га кирувчи бир гурух давлатлар вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, бирор давлатда инсон хукукларининг бузилиши хавфли даражага чиккан, деб хисобланганда, бу масала БМТнинг ИХК мажлисига куйилади ва мухокама килинади. Мазкур процедура «1503» куринишида номланган булиб, одатда у ёпик эшиклар ортида утказилади ва унинг натижалари эълон килинмайди.

Бирок, инсон хукукларини химоя килувчи халкаро ташкилотлар «иши» курилаётган давлатда инсон хукуклари вазияти хаддан ташкари ёмонлашган деб эътироф этсалар, улар ИХКга кирувчи давлатлар вакилларига «1503» процедурасини очик холатга кучиришни таклиф этган холда мурожаат килишлари мумкин.

Узбекистонга нисбатан бундай чакирик биринчи марта 2005 йилнинг бошларида янграган булса-да, бирок ИХК бу чакирикка эътибор бермади. Аслида инсон хукукларини химоя килувчи халкаро ва махаллий ташкилотлар узокни кура билиб харакат килганликларини тез орада содир булган мудхиш Андижон вокеалари тула исбот этди.

Фожеали вокеалардан кейин Узбекистонда инсон хукуклари вазияти таборо ёмонлашгани сабабли ХРВ ва бошка ташкилотлар 2006 йилнинг сентябрида мазкур масалани ИХК диккатига иккинчи бор хавола килишди. Бирок бу сафар хам БМТнинг бу нуфузли органи «уз билганини» килди.

Мавзуни ойдинлаштириш учун мухтарам укувчига БМТ фаолияти билан боглик булган баъзи нарсаларни эслатиб утишни лозим деб биламан. Узбекистон хукумати мустакиллик йиллари ичида биринчи марта тергов органлари ва жазони ижро этиш колониялари (ЖИЭК)да кийнокни куллаш масаласи буйича 1999 йил 17 ноябрь куни Женевада БМТ «Кийнокларга карши Комитети» (ККК)нинг сессиясида хисобот берди ва … жуда осон «кутилиб» кетди.

Гап шунда-ки, шу масала буйича ККК аъзолари 15 ноябрь куни Озарбойжон, 16 ноябрьда эса Киргизистон хукуматларининг хисоботларини тинглашган эди. Кушни мамлакатлардан кийнокларга бевосита алокаси булган давлат структуралари вакиллари (Бош прокурор, Ички ишлар вазири, Махсус хизмат бошликларидан бири) бу эшитувга келган булсалар, Узбекистондан бундай структуралардан бирорта хам одам катнашмади.

Мен уша сессияда УИХЖнинг кийноклар буйича альтернатив докладини ККК аъзолари диккатига таъдим этган эдим ва у уларда катта таассурот уйготган эди. Ундан 9 кун илгари мен бу докладни Истанбулда булиб утган Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХХТ)га аъзо давлатлар рахбарлари саммитда эълон килган эдим ва бундан Узбекистоннинг ЕХХТдаги элчиси Ёкубжон Эргашевнинг хабари бор эди.

Женевада Узбекистон вакиллари 15 ва 16 ноябрь кунлари булган вокеалардан яхши хабардор эдилар. Бу кунлари Озарбойжон ва Киргизистон Бош прокурорлари уз хукуматлари хисоботини укиб беришди ва: «Бизнинг мамлакатда кийноклар йук!» – деб даъво килишди. Бирок бу икки давлат хукуматлари каттик танкид остига олинди. Айникса, Киргизистон Бош прокурорининг ахволи ачинишга сазовор булди.

Узбекистон хукуматининг хисоботини мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Алишер Вохидов таъдим этди. У хисоботга бир марта хам карамай, эркин хисобот берди ва кушни мамлакатлар вакилларидан фаркли уларок: «Бизда кийноклар, афсуски, учраб туради, бирок хукумат бу ижтимоий иллатга карши кураш олиб бормокда» – дея Узбекистонда кийноклар борлигини «тан олди».

Бу – буюк найранг эди ва бу найранг галаба козонди. Чамаси, узбекистонлик вакиллар Истанбул ва Женевадан уз хукуматини булаётган гап-сузлардан хабардор килиб турган ва хукумат узига фойда келтирувчи ягона, яъни мамлакатда кийноклар борлигини тан олиш керак, деган карорга келган. Сузга чиккан ККК аъзолари кетма-кет Узбекистон хукуматини кийнокдай ижтимоий иллатни «мардонавор» тан олганлигини мактай кетишди. КККнинг якуний карори хам рухан шундай булди. И.Каримов БМТдай нуфузли халкаро ташкилотни усталик билан алдади. Бирок, куп утмай Узбекистонда кийноклар оммавий ва муттасил кулланилаётганлиги хакидаги маълумотлар узининг критик массасига эришди. Бу – инсон хукукларини химоя килувчи махаллий ва халкаро ташкилотлар, журналистлар, демократик мамлакатлар элчихоналари ва бошкалар саъй-харакатининг натижаси эди.

Узбекистон хукумати 2001 йил 26-27 март кунлари БМТ «Инсон хукуклари Комитети»нинг сессиясида мамлакатдаги инсон хукуклари, хусусан кийнокларнинг кулланилиши, борасидаги вазият хакида хисобот берди. Бу сессияда хам УИХЖ уз альтернатив докладини таъдим этди. Бу сафар хукумат докладини укиб эшиттирган, «Инсон хукуклари буйича Узбекистон миллий маркази»нинг директори Акмал Саидовни Комитет аъзолари аяб утиришмади. Хукуматнинг инсон хукуклари сохасидаги сиёсати кескин танкид килинди.

Узбекистон хукуматининг тергов органлари ва ЖИЭКларда кийнокларнинг кулланилиши сохасидаги иккинчи хисоботи 2002 йил 3 май куни яна Женевада куриб чикилди ва бу сафар хукумат какшаткич зарбага учради. Узбекистон хукумати дунёдаги энг репрессив давлатлар каторига киритилди. Бу холда давлат тергов органлари ва ЖИЭК фаолиятларини инспекция килиш учун БМТ бундай мамлакатга узининг Махсус Маърузачиси (ММ)ни йуллаши лозим булади.

БМТ рахбарияти 2002 йилгача Узбекистон хукуматига уч марта мурожаат килиб, мамлакатга узининг ММни юборишини билдириб, у камокхона ва бошка пенитенциар муассасаларда инспекция утказишига шароит яратиб беришни сураган булса-да, хукумат бунга рози булмаган. Мазкур масалани хал этиш учун 2002 йил октябрь ойида БМТнинг Бош Котиби Кофи Ананд жаноблари Узбекистонга ташриф буюрди. Музокаралар давомида икки оёги бир этикка тикилиб колган Узбекистон хукумати бу сафар ММнинг мамлакатга келишига розилик беришдан бошка чора топа олмади.

БМТнинг кийноклар буйича ММ жаноб Тео ван Бовен Узбекистонда 24 ноябрь – 6 декабрь кунлари булиб, катор камокхоналарни инспекция килди, хукумат вакиллари билан учрашди, инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотларнинг унлаб вакиллари хамда мустакил журналистлар ва адвокатлар билан сухбатлашди, тергов органлари ёки камокхоналарда кийнокка учраган унлаб одамлар ёки уларнинг кариндош-уругларининг фикрини урганди.

Тео ван Бовен жаноблари 2003 йил февраль ойида Узбекистондаги кийноклар куламини акс эттирган узининг докладини эълон килди. Мазкур докладда у Узбекистон камокхоналари ва тергов органларида кийноклар оммавий ва мунтазам равишда кулланилишини рад этиб булмас фактлар билан исботлаган. Докладнинг охирида БМТнинг Махсус Маърузачиси Узбекистон хукумати бажариши лозим булган 22 та тавсия киритган булиб, уларнинг биринчисида: ««биринчидан ва аввало, хокимиятнинг олий органи томонидан кийнокларнинг хар кандай куриниши очик кораланиши зарур. Хокимиятнинг олий, хусусан хукук-тартибот фаолият учун жавобгар органлари, давлатнинг мансабли шахслари томонидан кийноклар ва шунга ухшаш зулмли муносабатларга йул куймасликлари, хамда бундай суиъистемолликлар пайтида рахбарликни амалга оширган одамлар шахсан жавобгарликка тортилишини аник ва равшан айтишлари лозим. Одамлар бундай баёнотларга ишониши хамда бундай жиноятлар учун жазога тортилмасликка чек куйилиши аник булиши учун хокимият катъий чоралар куриши зарур» – деб уктиради.

Матндан куриниб турибди-ки, буни мамлакат президенти, Ички ишлар вазири, Бош прокурор, Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раиси, Олий суд раиси ва Адлия вазири бажариши лозим. Бу шахслар томонидан Узбекистонда кийноклар оммавий ва мунтазам кулланилишини тан олиниши мамлакатда хукумат томонидан халкка ёки унинг бир кисмига нисбатан геноцид уюштирилаётганини ва инсонийликка карши жиноят содир этилаётганини тан олиш билан баробардир (Халкаро жиноят суди Рим Статутининг 6 ва 7-чи моддаларига каранг). Жавобгарликдан кутилиш учун Узбекистон хукуматининг Тео ван Бовен жаноблари киритган тавсияларни рад этишдан узга чораси йук эди.

Тео ван Бовен жанобларининг, яъни БМТнинг расмий доклади чикканига 4 йилдан ошди. Хар кандай кийинчиликларга карамасдан хамда кийнокларнинг оммавийлиги ва мунтазамлиги мамлакатнинг хар бир фукаросига маълум эканлигига карамасдан Узбекистон хукумати хозирга кадар БМТнинг хужжатини тан олмай келмокда. Нега «кийинчиликларга карамасдан» – демокдаман? Битта мисол билан чегараланаман. Европа кайта куриш ва тараккиёт банки (ЕККТБ) бошкарувчилари Кенгашининг йиллик сессияси 2003 йил май ойида Тошкентда булиб утди. Бу сессия учта сиёсий ва туртта иктисодий талабларни бажариш эвазига мамлакат хукуматига ката грантлар беришга карор кабул килди. Сиёсий талабларнинг бири хукумат томонидан Тео ван Бовен тавсияларини бажарилиши эди. Давлат рахбарларининг кийноклар учун шахсий жавобгарлиги хисси мамлакат ривожланиши перспективасидан устун келди. Узбекистон хукумати ЕККТБ рахбарияти куйган еттита шартдан факат биттаси (узбек валютасини конвертация килиш)ни бажарди, холос.

«Сутдан огзи куйган катикни хам пуфлаб ичар» каблида иш тутган Узбекистон хукумати мамлакатга хеч кимни куймаслик сиёсатини юргиза бошлади. Хусусан бу сиёсат халкаро ташкилотларининг Андижон вокеаларини келтириб чикарган омилларни текшириш учун халкаро экспертларни мамлакатга киритиш чакиригини кескин рад этишда намоён булди. Бундан ташкари, БМТнинг бир неча марта мурожаатларига карамасдан хукумат мазкур ташкилотнинг Узбекистон буйича Махсус кузатувчиси франциялик Мишель Пикарни мамлакатга киритмади. Табиий, буларнинг ортида Узбекистон рахбарларининг халкаро жавобгарликдан ута куркаётгани ётибди.

Узбекистон хукуматининг халкаро доираларда тутган сиёсати яна бир принципга таянади: «Кор ёгди – из босилди» («Вакт утди – из йуколди»). Бу – хато сиёсатдир. Халкаро сиёсатда бу принцип кучга эга эмас. Андижон вокеалари унутилмайди, бехисоб ва дахшатли кийноклар унутилмайди., Тео ван Бовен чоп этган доклад материаллари эскирмайди, КАТТА ЁЛГОНГА халкаро хамжамиятни узок вакт ишонтириб булмайди.

ЕХХТга демократик давлатлар катори Узбекистон ва Туркманистонга ухшаш ута нодемократик давлатлар хам киргандай, БМТга хам турли сиёсий тузумга эга булган давлатлар аъзо булган. «Онасини куриб боласини ол» деганларидек, унинг органи ИХКга хам кирган давлатлар орасида хилма-хиллик анча. Уларни шартли равишда уч кисмга ажратиш мумкин: демократик давлатлар, нодемократик давлатлар ва карор кабул килишда иккиланиб турган давлатлар.

Демократик давлатлар вакиллари «1503» процедураси буйича Узбекистон хукуматининг инсон хукукларини паймол этаётганлигини очик мухокамага куйишни талаб килаётган булсалар, нодемократик давлатлар вакиллари – улар орасида Африка ва Осиё китъалари давлатлари (хусусан, ислом давлатлари) асосий купчиликни ташкил этади –мухокамани ёпик тарзда давом эттиришни илгари сурмокдалар. Иккинчи гурух орасида Россия ва Хитой вакиллари хам Узбекистон хукуматини куллаб-кувватлаб келмокдалар.

Хозирги кунда Узбекистоннинг Женевадаги вакиллари учинчи гурух, яъни нейтрал позицияда турган давлатлар вакилларини уз томонларига огдириб олиш учун жон-жахдлари билан харакат килмокдалар. Улар орасида ЕХХТнинг «Демократик институтлар ва инсон хукуклари Бюроси» булимида 10 йилдан ортик масъул вазифада ишлаган, Узбекистон Ташки ишлар вазирлигининг собик ходими, МХХ полковниги Жахонгир Азизхужаев (куп йиллар президентнинг давлат маслахатчиси булиб ишлаган Алишер Азизхужаевнинг жияни) айникса фаоллик курсатмокда.

Азизхужаев узок муддат Европада нуфузли халкаро ташкилотда ишлагани туфайли, у кенг доираларда таникли фигурага айланган ва бошка давлатлар вакиллари билан мулокот килиш санъатини мукаммал узлаштирган. Шу сабабли булса керак, кейинги пайтларда бир катор нодемократик давлатлар вакиллари томонидан, Узбекистон масаласини бутунлай кун тартибидан чикариб ташлаш керак, деган ташаббус илгари сурилмокда. Бу ташаббуснинг куллаб-кувватланиши эхтимолдан холи эмас. Агар шундай холл руй берса, Узбекистон хукумати халкаро жавобгарликдан яна бир марта осон кутулиб кетади.

Узбекистоннинг жиноятчи хукумати ва унинг бошлигини биринчи сафар АКШ, иккинчи сафар Россия куткариб колишган. Бу сафар эса, чамаси, уларни БМТ куткариб колмокчи. Мен юкорида, халкаро сиёсатда Тео ван Бовеннинг докладидай хужжатлар унутилмайди, деб айтган эдим. Агар БМТнинг ИХК Узбекистон масаласини кун тартибидан олиб ташласа, бу БМТнинг айби билан эмас, балки унинг таркибидаги Узбекистонга ухшаш ута нодемократик мамлакатлар хукуматлари ва Узбекистон МХХнинг саъй-харакати билан амалга ошган деб куркмасдан айтиш мумкин булади.

Мавзудан четга чикканим учун мухтарам укувчидан яна бир бор узр сураган холда 22 март куни Женевада булиб утган брифинга кайтаман. Брифингда инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотлар вакиллари тупланганларга Узбекистондаги хакикий ахвол хакида батафсил маълумот бердилар ва ИХК аъзоларини Узбекистон масаласини куришни давом этдиришга ва у очик утказилишига чакирдилар.

26 март куни БМТнинг Инсон Хукуклари Кенгаши кабул килиши кутилаётган карорини Узбекистон хукумати хам, дунё демократик хамжамияти хам кизикиш билан кутмокда: аёнки, икки томоннинг кизикиши тамоман икки хил, яъни кутбийдир.

 

Толиб Ёкубов

 

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти раиси

 

25 март 2007 йил

 

Франция

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s