52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, МАҚОЛАлар, Саида ҚУРБОНОВА

07.05.24-МЕН КАРВОНДЕК ЎТАВЕРАМАН

Саида Қурбон: «Туронзамин»га хат

 

Шўри қуриган редактор…

 

Яқинда, мен Саида Қурбон ва бир гурух ҳуқуқ ҳимоячилари Пахтакор туман аҳолисининг иқтисодий қийинчиликлари, турмуш тарзининг тобора қийинлашиб бораётганлиги, айниқса туман ИИБ ходимлари томонидан туман фермерларининг ишига ноқонуний зўравонлик билан аралашаётганлиги, ҳатто фермерларнинг калтакланаётганлиги тўғрисида дунё ОАВда интервю берган эдик. Бироқ, кўп вақт ўтмасдан, маҳаллий ҳукуматнинг ҳар бир буйруғига лаббай деб тайёр турадиган бир гурух ошиғи олчи «фермерлар» ҳамда «оқсоқоллар» томонидан Жиззах вилоят ва туман ОАВларида бизларга нисбатан туҳматларга тўла мақолалар, оммавий «хатлар» ташқил қилинди.

 

Ҳатто, БМТнинг экспертлар гурухига «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарининг 12 ва 16 май сонларида «МУРОЖААТ» ҳам эълон қилинди (газеталар бу номга муносиб бўлмаса-да, афсус-ки газета шундай деб аталади, гуёки Жиззахда бошқа ҳақиқат бор-у, Сирдарёда бошқа ҳақиқат. Ҳақиқат сўзи билан унинг маъноси битта-ку! Ҳақиқат номланмайди).

 

«Жиззах ҳақиқати» газетасида, лаббайчи «фермерлар» ва «оқсоқоллар» муаллифлигида «Ит ҳурар, карвон ўтар» рукни остида «Ўйнаб эмас, ўйлаб ёзинг» номли мақолани «Пахтакор ҳаёти» туман газетаси кўчириб босиб чиқарди.

 

Мен бу мақолаларни ўқиб асло хафа бўлмадим, чунки тўртта «фермер»нинг фикри бутун вилоят ёки туман фермерларнинг фикри эмас. «Газеталаримиз» ўзлари учун катта хатога йўл қўйишди, маҳаллий ҳукумат томонидан олдиларига қўйилган мақсадларига эриша олмадилар, аксинча мақола тескари акс садо берди. Бу мақолалар босилиб чиққач, қайтанга газетанинг бу ахволидан одамлар кулишди. Биз ҳуқуқ ҳимоячиларини билмаганларга, излаётганларга таништирдилар. Боз устига, биз ҳуқуқ ҳимоячиларини, бу газеталар яхшигина рекалама қилишганининг гувохи бўлдим.   Энг қизиғи бизга фермерлар томонидан шикоят аризалар тушиши кўпайди. Бунданда қувонарлиси, фермерлар туман ИИБ ходимлари томонидан қилинаётган тазйиқлар вақтинча бўлса ҳам тўхтаганлигини билдиришди ва раҳматларини айтиб кетишаяпти. Бу ҳолат мени анча рухлантирди ва биз тўғри йўл танлаганлигимизни ўзимизда яна бир бор ҳис қилдик.

 

Мен бу мақолалар тўғрисида, туманимизнинг «кўзгуси» бўлган, редакция биносига ва ҳатто телефонига ҳам эга бўлмаган «Пахтакор ҳаёти» газетасининг редактори (бир пайтлар редакцияда бирга ишлаганмиз) Холбўта Худоёров билан суҳбатдашиш мақсадида редакцияни 17 майдан бошлаб изладим. Туман ҳокимлигидан, редакция қаердалигини билса керак деб Отамурод исмли йигитдан сўрадим. Менга у: «Редакциянинг биноси йўқ, қаердандир Худоёров газетани бир амаллаб чиқариб келади. Очиғи, билмайман» – деб жавоб берди.

 

Буни қаранг, хафсалам пир бўлиб ҳокимликдан чиқиб кетаётсам, олдимдан чиқиб қолса бўладими!? Мен редактор Х.Худоёровдан редакция қаерда жойлашганлиги, ўзи билан алоҳида гаплашиб олишим зарурлигини айтдим. Туманда якка-ю ягона бўлган газета мухаррирининг айтган гапи:

– Сингил, Сизни мен ҳурмат қиламан, кечиринг илтимос, менга савол берманг, редакциянинг биноси йўқ, ў – ў – ў – ўзим бир амаллаб кун кўриб юрибман, менга тегманг илтимос, мен шошаяпман, кечиринг, – деди-ю икки қўлини кўксига қўйиб қочиб қолди.

Мен бу ҳолдан, аввало кулдим, туриб-туриб редакторга ачиндим, кейин менда унга нисбатан нафрат туйғуси пайдо бўлди. Чунки, бирорта раҳбар «елкангизга чиқиб турай» деса бошини тутадиган бундай кимсалардан на одамларга, на жамиятга наф бор. Бундай ҳол туманимиздаги, умуман жамиятимиздаги оғриқли, шармандали бир ҳолатдир.

 

Энди, яна мақолага келсак: бу муаллифлар яхши рукн топишибди-ю, лекин тўғри ишлатиша билмабди. Чунки менинг фикрларимча: ҳар бир инсоннинг умри бир карвон. Шу жумладан менинг умрим ҳам. Айтмоқчиманки, мен ҳам ўтавераман, улар ҳам ҳуриб турсин.

Яна учрашгунча хайр.

 

Саида Қурбон. 24 май 2007 йил.

Навбаҳор қишлоғи, Жиззах вилояти.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s