Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Каламушлар еб кетган БЎҒДОЙ

Толиб Ёқубов

БАЛИҚ КИМ, НАҲАНГ КИМ?

Жиззах вилоятидан келаётган хабарларга қараганда ғалла ва ғалла маҳсулотларини ўта катта миқдорда талонтарож қилинганлиги фактлари бўйича вилоятда катта текшириш ишлари кетмоқда. Айтишларича, биргина Зарбдор туман дон маҳсулотлари комбинатида 20 000 тонна бўғдой камомат чиққан. Бу кичикроқ туманнинг давлатга топшираётган бир йиллик ғалласини ташкил этади.

 

Ҳозирги кунда бу комбинатнинг директори Қодиров Абдураҳмон қамоқда, Ҳамид, Фахриддин, Ориф ва Ваҳоб исмли омбор мудирлари қочиб кетишган, маълумотларга қараганда эса яширинишган. Умуман, ўн бешдан зиёд одам сўроқ қилинмоқда. Ҳозир магазинларда ун йўқ, одамлар уйида қурган тегирмончалардан чиқарилаётган (сифатсиз) уннинг килоси 1100 сўм, бўғдойнинг бозордаги нархи 850 сўм.

 

Бундан икки йил илгари ўтказилган умумий тафтиш натижасига кўра «ҳамма нарса жойида бўлган». Ҳамма нарсани жойига туширганлар эса вилоят прокуратураси ходимлари бўлишган. Шулардан бири Шойимов Бахтиёр ҳибсга олинган бўлиб, бироқ тез орада озодликка қўйиб юборилди. «Ишнинг» бошқа қатнашчилари ҳақида вилоятда турли гапсўзлар юрибди. Масалан, вилоят прокуратураси ички ишлар органларида қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи бўлим ходими

Умурқулов Шодмон ўн беш кунлар олдин инфаркт бўлиб оламдан ўтди. Кўпчилик одамлар – бу катта жиноятлар очилганлигига боғлиқ, дейишмоқда.  

 

Жиззах вилояти аҳолиси сохта президент Ислом Каримовнинг 2007 йил ғалла кампанияси якунлари бўйича кўтаринки рўхда: «Ўзбек ғаллакорларининг мардонавор меҳнати туфайли мамлакатимиз ғалла мустакиллигига эришди» дея сўзлаган нутқи ва табригини ҳали эсларидан чиқариб улгурганлари йўққа ўхшайди. Одамлар бир-бирларига ажабланган ҳолда, бироқ асосли равишда: «Ғалла мустақиллигига эришиш бу, халқ ҳеч қийналмасдан, ҳеч бўлмаганда, кейинги ҳосилгача нонга зориқмай яшаши керак, дегани эмасми?!» деган саволни бераётганларини ҳар қадамда эшитиш мумкин. 2007 йилининг кузида «Президент» тайёрланган улкан ғалла ҳосили ҳақида оғиз кўпиртириб гапирган пайтда Ўзбекистон бозорларида ун ва нон нархи кескин кутарила бошлади, бироқ биз бир неча манбаъдан: «Жиззах шаҳридаги 8-чи ун комбинатида ун чиқариш тўхтатилди, чунки қўядиган жой йўқ, ун солинган қоплар омборлар шифтига тегиб турибди, бироқ уннинг бир қопини ҳам сотишга чиқармайсанлар, деган буйруқ келган» қаблида маълумот олган эдик. Бундай маълумотлар мамлакатнинг турли бошқа ҳудудларидан ҳам келган эди. Баъзилар бу ҳолни: «Ислом Каримов халқ орасида ўз обрўсини кўтариш учун сайловолди кампанияси даври ва ундан кейин унни магазинларга босиб ташлайди» дея баҳолашди. Бироқ ун магазинларда босилиб кетмади, аксинча ун ва ёғ бўйича 90-чи йиллар бошидаги эски карточка системасига қайтилди.

 

Хўш, 2007 йили йиғилган Каримов «ғалласи» қаёққа кетди? Ким уни еб тугатди? Фақатгина Ҳамид, Ориф, Воҳид, Фахриддин каби омбор мудирлари, ҳамда Қодиров Абдураҳмон каби комбинат директорлари шунча ун ва ғаллани ҳеч кимга билдирмасдан гумдон қилишганми?

Шу ўринда «балиқ ким, наҳанг ким?» деган табиий савол туғилади. Зўравонликка асосланган авторитар сиёсий системалардаги ҳаёт денгиздаги ҳаётга ўхшайди: денгиздаги балиқлар денгиз ўтлари ва майдачуйда денгиз ҳашаротларини еса, наҳанглар эса ҳамма нарсани, хусусан ўзларининг яқинлари бўлган балиқларни ҳам аёвсиз ейишади.

 

Авторитар системаларнинг ажралмас сояси – коррупциядир. Бу – асосий аксиома. Коррупциядан холи қилинган сиёсий системада авторитарликдан асар ҳам қолмайди. Шу сабабли унинг «гавдаси» – асоси пастда, учи эса юқорида бўлган – пирамида (ёки конус) шаклида бўлиб, пирамида учида (яъни, ҳокимият тепасида) давлат бошлиғи, ундан пастда давлатнинг турли бошқа структуралари (вакиллари), энг пастда (пирамида асосида) эса оддий халқ жойлашган бўлади. Бундай мамлакатдаги инсонларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларининг «гавдаси» ҳам пирамида кўринишида бўлиб, бироқ у ҳокимият пирамидасидан фарқли тескари ҳолатда эканлигини кўрамиз: оддий инсон, оддий халқнинг деярли барча ҳуқуқ ва имтиёзлари тортиб олинган ёки топталган [«яқинда бу ҳукумат одамларга нафас олишни ҳам таъқиқлаб қўяди» деб инсонлар чуқур қайғуўкинч билан гапиришади], давлат бошлиғи эса барча ҳуқуқ ва имтиёзлар соҳиби, яъни мутлоқ ҳокимга айланган бўлади. Қизиғи, демократик ва авторитар мамлакатлар конституцияларида халқ ҳақида бир хил, яъни: «Халқ давлат ҳокимиятининг ягона манбаъсидир» деган фикр айтилганини кўриш мумкин. Бу жумлани, масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 7-моддасида ҳам учратасиз. Демократик ва авторитар системаларнинг асосий фарқи ҳам шундаки, демократик мамлакатларда қонуннинг ана шу моддаси тўлиқ амал қилади, авторитар мамлакатларда эса мазкур моддани ҳукумат одамларига айтсангиз, уларнинг лабига учуқ тошади.

Мен бу гапларни нима сабабдан ёзаётирман? Мен бу билан зўравонликка асосланган авторитар давлат тузумларида ҳаёт денгиздагидек шафқатсиз ва ваҳшиёна бўлишини айтмоқчиман, холос. Бундай давлат вакиллари ҳаётидаги ўзаро муносабатлар қароқчилар тўдасидаги муносабатларни эслатади: ҳар қандай йўл (қонунларни менсимаслик, ошна-оғайничилик, талаш, талон-тарож қилиш, алдаш, ўғирликлар, одам ўлдириш ва ҳоказо) лар билан бойиш бўлиб, бироқ халқ олдида ўз жиноятларини яшириш учун гуноҳсиз ёки ўз сафдошларидан баъзиларини қурбон қилиш. Мен буни бир мисолда кўрсатаман.

 

Бу муайян воқеа Жиззахда содир бўлиб, айнан ғалла масаласи билан боғлиқ бўлган. Жиззах вилоят прокуратураси 2002 йил апрель ойида номи юқорида келтирилган Жиззах шаҳридаги 8-ун комбинатининг 2000 ва 2001 йилларда ғалла қабул қилиш фаолиятини текширган ва комбинатнинг бир гуруҳ ходимлари устидан жиноий иш (ж/и) қўзғатган. Тергов дам тўхтатилиб, дам юритилиб 2003 йил 18 майгача олиб борилган. Негадир, ҳеч қандай зарурий асос кўрсатилмай, шу куни иш вилоят Миллий хавфсизлик хизматига ўтказилган. Ўтган бир йилдан ортиқ вақт оралигида айбланувчилар очиқда юришган, бироқ улар ўша куниёқ қамоққа олинган. Иш юритиш вилоят МХХ тергов бўлими бошлиғи Музаффар Сайидқуловга топширилган. Айбланувчилар орасида комбинатнинг тайёр маҳсулотлар омбори мудири Шароф (фамилияси эсимда йўқ) исмли йигит ҳам бўлган. Мен унинг оила аъзоларининг илтимосига кўра ж/и да 2003 йил 30 июльдан бошлаб ҳимоячи сифатида қатнаша бошладим. Ж/и 48 жилд (том) дан иборат бўлиб, унинг 6 жилди жиноят иши бўйича, қолганлари ревизия, аудит ташкилотлар текширувлари ҳужжатларидан иборат эди. Мен ҳар куни (шанба ва яешанбадан ташқари) эрталаб соат 9-00 дан кеч соат 18-00 га қадар ҳимоям остидаги Шароф билан биргаликда ж/и материаллари билан таниша ва улардан керакли кўчирмалар ола бошладим. Мен 1-жилднинг ярмини ўқиганимдаёқ воқеани тўлиқ тушундим.

 

Шароф тахминан 300 млн. (аниқ рақам эсимда йўқ) сўмлик (тахминан 4000 тонна) ғаллани талонтарож қилганликда айбланаётган бўлиб, бу – бошқаларга қўйилган айбларнинг энг жўни эди. Масалан, Тошкент шаҳар прокурори Мэлс Наимовнинг укаси Акмалга 900 млн. сўмдан ортиқ турадиган ғаллани ўзлаштирганлик айби қўйилган эди. 8-ун комбинатига ғалла Пахтакор ва бошқа туманлардаги ғалла топшириш пунктларидан вагонлар ва автотранспортларда ташилган. Ғаллани қабул қилиб олиш ҳужжат (накладной ва ҳоказо) ларида ҳеч қандай жиддий камчиликлар йўқ эди. Бироқ, комбинатга ғалла кириб келмаганини тушуниш учун юрист бўлиш шарт эмас эди. Шароф иккаламиз ишлаётган кичик хонада бизнинг олдимизда МХХнинг бир ходими муттасил ўтирар ва бизни кузатар эди. Атрофимизда гапларимизни ёзиб олувчи «қўнғизчалар» қўйилгани ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Шароф иккаламизни ҳеч қачон ёлғиз қолдиришмаганликлари, тушликни бирга қилдиришмаганликлари сабабли мен у билан МХХ вакили олдида гаплашишимга, ундан баъзи маълумотларни сўраб олишимга ва, ҳатто, келажакдаги ҳаттиҳаракатларимизни назоратчи олдида келишиб олишишимизга тўғри келарди. Бошқача айтганда, ходими орқали М.Сайидқулов биз нима қилаётганимиз, иш материаллари моҳиятига тушунаяпмизмийўқми, мен Шарофдан воқеаларнинг асл йўналишини қай даражада билиб олаётганим, хуллас, ҳаммаҳаммасини ҳар куни билиб турарди. Вазиятни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди.

 

Бошида М.Сайидқулов: «Толиб ака юрист эмас, у қонунқоидани билмайди, иқтисодчи эмас, бу ишнинг моҳиятига ета олмайди» деб ўйлаган ва, балки, мени ж/и га ҳимоячи бўлиб ўтишимга деярли монеълик қилмаган бўлиши мумкин. Бироқ мен ж/и бошданоёқ сохта эканлигининг 2-3 та инкор этиб бўлмас исботини топдим. Шулардан биттаси.

 

Ж/и да бир неча ҳужжатлар мавжуд ва уларда узунданузоқ рўйхатлар келтирилган бўлиб, бу рўйхатлар вагонларнинг номерлари ва улар қайси саналарда ғалла ташишга жалб этилгани ҳақида эди. Биз Жиззах шаҳар темирйўл депосига сўров бериб, рўйхатда кўрсатилган вагонлар кўрсатилган саналарда ғалла ташишга жалб қилинганқилинмаганлигини аниқладик. Деподан келган жавобга кўра бу вагонлар ғалла ташишга жалб қилинмаган экан. Ҳужжатлар бўйича автотранспорт воситасида ташилган ғалла кам миқдорни ташкил қилгани учун катта миқдордаги ғалла комбинатга кирмаганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, комбинатга кирган ғалла қандайдир кўринишда (ун, кепак, комбикорм ва ҳоказо) комбинатдан чиқиб кетиши ва у ҳужжатлантирилган бўлиши керак. Ҳатто, тайёр маҳсулот ноқонуний (ўғирланаётган) йўл билан чиқиб кетган бўлсада, унинг учун сохта ҳужжатлар тайёрланган бўлиши ва уларни комбинатнинг камида 6 та лавозимли ходими (тайёр маҳсулот, тара (қопхалта ва ҳоказо) омборлари мудирлари, дирекция, бухгалтерия ва лаборатория ходимлари ҳамда навбатчи қоровул имзолаши керак. Бироқ, ж/и материаллари орасида кириш ҳужжатларидан фарқли ўлароқ бирорта чиқиш ҳужжатлари йўқ эди. Тўғрида, кирмаган ғалладан нима чиқиб кетиши мумкин?

 

М.Сайидқулов саросимага тушиб қолди. Бир кун мен вилоят прокуратурасига шикоят топширгани бордим ва шикоятларни қабул қилиш бўлимининг бошлиғи Людмила Аркадьевна (фамилияси ёдимда йўқ) деган рус аёлга вилоят прокурори Равшан Муҳитдинов билан учрашишим зарурлигини айтдим. У менга: «Негадир у бир ҳафтадан бери эрталабдан кечгача вилоят ҳокими Убайдулла Ёмонқулов олдида ўтирибди, у билан бугунэрта учраша олмайсиз, шекилли» деб жавоб берди. Эртаси куни, 15 августда, навбатдаги марта иш билан танишиш учун МХХ биносига келганимда мени ранги-қути ўзгарган ҳолда М.Сайидқулов бир неча ходимлари билан кутиб олди ва қўлимга бир ҳужжат тутқазди ва: «Биз сизни ҳимоячиликдан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилдик, чунки сиз юрист эмассиз ва Шарофни судда ҳимоя қила олмайсиз. Ҳозир ёнингиздаги қоғозларни бизга ўз ихтиёрингиз билан топширасиз, акс ҳолда, мана гувоҳлар ҳам бор, шулар олдида мажбурий тортиб оламиз» деди. Менинг қонунларни рўкач қилиб айтган гапларимнинг барчаси бекор кетди, вилоят ва Бош прокурорга ёзган шикоятларимнинг бирортасига ҳам жавоб олмадим. Суд менинг иштирокимсиз ўтди ва Шароф ва бошқалар (Тошкент шаҳар прокурорининг укасидан ташқари) қамалиб кетишди.

 

Камомад аниқланган йилларда вилоятга Шавкат Мирзиёев ҳокимлик қилган, У.Ёмонқулов ғалланинг асосий қисми «жўнатилган» Пахтакор туманининг ҳокими бўлган. Ўша пайтларда (2000 йил) Пахтакор тумани ҳокими вилоят ҳокимининг биринчи муовинлигига асосий даъвогар бўлган. Маълумки, Ўзбекистонда ҳар бир каттаю кичик лавозим сотилади, шу туфайли У.Ёмонқуловнинг катта маблағга эҳтиёжи бўлган.

 

«Нега комбинат ходимлари йўқ ғаллани «қабул қилишгандеган савол туғилади. Бу саволга ж/и материаллари орасида жавоблар бисёр. Деярли барча айбланувчилар бунинг сабабини бир хил тушунтириб кўргазма беришган. Кўргазмаларга асосан вилоят дон маҳсулотлари бошқармасининг бошлиғи (Султоновми? – аниқ эсимда йўқ, мендаги ҳужжатларни кўриш керак) комбинат раҳбарияти, омбор мудирларини ва бошқа масъул ходимларни тўплаб, уларга тайёр ҳужжатларни берган ва имзо чекишга буюрган. Хонада ғалағовур, норозилик бошланган. Шунда келган бошлиқ уларни қуйидагича тинчлантирган:

– бу, биринчидан, ҳокимнинг талаби;

– иккинчидан, йил охирида, «нольга тозалаш» [комбинатларда шундай термин ишлатилади, яъни, ғалланинг кириши ва тайёр махсулотнинг чиқишини мувозанатлаштириш] пайтида камомадни ёпиб юборишга ўзимиз ёрдам берамиз;

– ва ниҳоят, ким бу талабни бажармаса, унинг энг осон қутилиши ишдан бўшаш бўлади.

 

Кўз юммаслик керак, комбинатларда директордан қоровулгача шу ердан домиризқ қилади, яъни оммавий ўғирликда қатнашади. Комбинат ходимлари бошлиқ тушунтиришларини эшитгач, тахминан қуйидагича фикрлай бошлаган: «Бошлиқ ёпиб юборамиз, деб кафиллик бераяпти-ку! Мен қилмасам, менинг ўрнимга қўйиладиган одам қилади. Нега мен домиризқимдан ажралишим ва қамалиб кетишим керак?». Ҳужжатларга бирин-кетин ҳамма имзо чеккан. Бироқ, 2000 йил охирида ғалла камомади ёпиб юборилмаган ва шунинг учун «нольга тозалаш ўтказилмаган. Норозиликларга Султонов (?) яна ваъдалар билан жавоб берган, бироқ ваъда 2001 йили ҳам бажарилмаган. Катта миқдордаги ғалла камомади осилган ҳолда қолиб кетаверган. Бундай пайтда жиноятга тенг шерик бўлган прокуратура «балиқларни» қийратишга киришади, яъни комбинат ходимлари устидан ж/и қўзғатади. Биринчидан, комбинатга «ёғли» ишга ўтиш орзўсида юрган одамлар мингта буниси бўлмаса, бошқаси! Кейингисини ҳам худди шундай туширса бўлади. Иккинчидан, қачонлардир сурсурга келганда асосий жиноятчилар шериги бўлмиш прокуратура ва МХХ: «Ҳақиқатан шу йилларда катта миқдорда ғалла талонтарож қилинган. Биз айбдорларни топдик ва уларни суд орқали жазоладик. Уларнинг ж/и ни суддан олиб танишишингиз мумкин» деб тураверади. Бундай ишлар фақат сурсурлар учун зарургина эмас, улар ҳар йиллик ҳисоботлар учун ҳам зарурлиги равшан.

 

Мен шундан сўнг қўл силтаб кетавердимми? Йўқ. 19 август куни мен МХХнинг Тошкент вилоят бўлимининг раиси Ғайрат Авлиёқулов (фамилияси сал бошқача бўлиши мумкин) билан учрашдим, – менинг президент аппаратига қилган мурожаатимга жавобан мени шу одамга йўллашди. Мен унга воқеани батафсил гапириб бердим ва ғаллани юқори лавозимли шахслар томонидан талон-тарож қилиш ҳамда қўшиб ёзиш (приписка) ҳоллари  биргина Жиззах вилоятида эмас, бу иллат мамлакат миқёсида содир этилаётганини ҳукуматга етказишни сўрадим. 21 август куни мен «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази»нинг директори Акмал Саидов билан унинг кабинетида учрашиб, Ғ.Авлиёқуловга айтган гапларимни такрорладим. Ҳукумат томонидан ҳеч қандай реакция бўлмади. Улар ҳукуматга менинг гапларимни етказмаган бўлиши эҳтимоли кичик деб ўйлайман. Мен ҳукумат менинг маълумотларим бўйича ўзини эшитмаганга солганининг иккита сабаби бўлса керак деб ҳисобладим:

– Ш.Мирзиёев ва У.Ёмонқулов Жиззах вилоятида бундай ишларнинг бошида турганликлари ва улар давлат раҳбарига ҳар томонлама яқин одамлар бўлганликлари туфайли мазкур ишда ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолишини маъқул кўришган;

– мен инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи шахс ва ташкилот рахбари бўлганим сабабли ғалла масаласида [айтиш лозимки, нафақат ғалла, балки кўпгина бошқа соҳаларда ҳам] талонтарожликлар ва приписка ҳукумат даражасида уюштирилаётганини айнан шу ташкилот очганини тан олгиси келмади.

 

Назаримда, ҳукумат очиқ тан олмаган бўлсада, бироқ тан олганлигини бир нарсада аниқ билдирди. Мана ўша нарса.

 

Мен юқорида баён этилган воқеа ҳақида ғалла талонтарожига алоқадор барча одамлар (Ш.Мирзиёев, У.Ёмонқулов, Р.Муҳитдинов ва бошқалар) нинг фамилиясини келтирган ҳолда бир қатор мақолалар ёздим ва уларни Интернетсайтларга қўйдим, электрон почта орқали юзлаб адресатларга жўнатдим, почта орқали «уведомление» тартибида кўпгина давлат ташкилотларига (президент девони, Бош прокурор, МХХ раиси, ИИ вазири, бир неча ҳокимлар ва ҳоказо) йўлладим. Ҳаммасидан хат қабул қилинганлиги ҳақида «уведомление» олинганига қарамасдан бирор одам ёки ташкилот менга: «Бу гапларни қаёқдан олдинг, қандай асосинг бор, нега давлат одамларига тўҳмат қилаяпсан?» дея савол бермади. Одатда, бундай пайтда, «сукут тан олиш (розилик) аломати» дейишади.

 

Зўравонликка асосланган, Худони Худойбердича кўрмайдиган, яъни Худодан қўрқмайдиган авторитар тузумларнинг ҳар кунлик ҳолатини «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас» деган мақол энг яхши ифодалайди. Бундай тузумнинг катта лавозимли вакиллари ҳеч қачон тўймайдилар, улар очкўзлик касалига йўлиққан бўладилар. ЛуқмониҲакимдан айтишларича, бандаларини синаш учун Аллоҳ уларга касалликлар юборар экан. Бироқ, ҳар бир касалликнинг давосини табиатнинг бирор жойига яшириб қўяр экан. Табибларнинг вазифаси шу дориларни топиш экан. Бироқ Аллоҳнинг одамларга юборадиган бир руҳий касаллигининг давоси йўқ бўлиб, агар шу дардга чалинган одам товба қилмаса, бу касаллик унинг ўлими билан ундан кетар экан. Бу касаллик очкўзлик бўлиб, у ботқоқлик каби ўз қаърига тортиб, ўлимга олиб борар экан.

 

Қиссадан ҳисса: Ўзбекистондагидек тузумлар раҳбарлари товба қилишни ҳаёлларига ҳам келтираётганлари йўқ ва, демак, 2000-2004 йилларда Жиззах вилоятида содир бўлган воқеа такрорланаверади. Нафақат Жиззах вилоятида.

 

Ш.Мирзиёев тўғрисида икки оғиз сўз.

Таниқли ҳуқуқбон Елена Урлаева газ ва электр бўйича 48000 сўм қарз бўлиб қолган эмиш. Давлат қароқчилари газ ва электрни ўчириш учун дарҳол ўзларининг 7-8 та қароқчиларини унинг уйига жўнатишибди. Улар эса газ ва электрни ўчиргач, унинг уйидаги нарсаларини рўйхат қилишибди. Чамаси, бу ҳаттиҳаракатлар Еленадан ўша 48000 сўмни ундириш учун қилинаётган бўлса керак. Бу воқеа шу кечаю кундузда Тошкентда бўлди.

 

2006 йил 29 апрель куни Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг икки вакили, – Азам Фармонов ва Алишер Караматов қамоққа олинди. Прокуратура уларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) бўйича айб эълон қилди. Улар бир шахсдан 600.000 сўм пулни товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган эмиш. Мен бу икки ҳуқуқбоннинг ж/и да ҳимоячи бўлганман ва уларни мазкур модда билан нафақат айблаш мумкин эмаслигини, уларга ҳатто бу моддани қўллаш мумкин эмаслигини тўлиқ исботлаганман. Бу исботни на Сирдарё вилояти прокурори, на Бош прокурор ва на Олий суд жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг раиси Дилбар Суюнова рад эта олди. Ҳар икки ҳуқуқбон 9 йилдан озодликдан маҳрум этилди ва ҳозирги кунда бири Жаслик, бири Қарши қамоқхоналарида жазони ўтамоқда.

 

Бу икки фактнинг Ш.Мирзиёевга қандай алоқаси бор, деб ҳурматли ўқувчи сўрашга ҳақли. Мана ўша алоқа.

 

1996 йил Ш.Мирзиёев Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинлангач, унинг биринчи навбатда қилган иши И.Каримовнинг кўнглини олиш учун «бетонка» деб аталувчи трассани вилоят ҳокимияти билан боғловчи, узунлиги 23 км бўлган йўлнинг икки четига баландлиги 1 м 20 см бўлган кўнгирали (декоратив) деворча қурдириш бўлди. 46 км.лик масофа вилоятнинг турли ташкилотларига бўлиб берилди (кимга 50 м, кимга 100 м, кимга 200 м ва ҳоказо). Бу ишга кўп автобазалар самосваллари сафарбар қилинди, тоғлардан тош ва шағал, Самарқанддан сифатли пишиқ ғишт ташиш бошланди. Ташкилотлар яхши ғишттерар усталарни мамлакатнинг турли жойларидан таклиф этишга мажбур бўлдилар. Халқ «Хитой девори» деб атаган девор битди, бироқ кўп ташкилотларнинг бели синди. Бу қурилишга биргина Республика давлат автомобиль назорати (ДАН) қаршилик билдирди. Тез орада қиш келди ва биринкетин бу йўлда автоавариялар содир бўла бошлади ва улар одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. И.Каримовнинг кўнглини яшнатадиган декоратив девор кераксиз, зарарли матох эканлиги аниқ бўлди. Баҳор келиши билан атрофдаги одамлар деворни бузиб, ғишт, тош ва шағалларини уйларига таший бошладилар. Тез орада девордан номнишон қолмади. Мутахассисларнинг ҳисобкитобича девор қурилишига 280 млн. сўмдан ортиқ пул кетган. Воқеа 1996 йилда юз берганини ва у пайтда ўзбек сўмининг салмоғи жуда юқори бўлганини инобатга олинса, ҳавога учирилган бу маблағ давлатга қанчалик зарар келтирганини сезиш қийин эмас.

 

Бу Ш.Мирзиёевга сабоқ бўлмади ва у иккинчи авантюрага қўл урди. Унинг кўз олдида энг гавжум жойда жойлашган бахайбат бозор гавдаланди.- миллион нима, бу бозордан миллиард-миллиард пул топиш мумкин! Жиззахнинг жойлашган географик нуқтаси ноёб у Ўзбекистон ғарбини шарқи, Фарғона водийсини мамлакат ғарби билан боғлайди. Ҳар куни минглаб машиналар у ёққа ўтади, минглаб машиналар буёққа ўтади. Унинг ҳаёлидан «Агар Тошкент-Термиз ва Фарғона водийсиТермиз йўллари кесишган жойда «Осиё» бозори қурилсаБир йилнинг ичида Ислом акам ва бошқа катталарга узатганимдан ташқари етти пуштимга етадиган бойлик ўз оёғи билан уйимга кириб келади!» деган фикр ўтганлиги тайин. Дабдабали бозор битди ва уни товар ва харидор билан тўлдириш қолди, холос. Жиззах шаҳри ичида иккита катта бозор бор ва улар аҳоли учун ҳар томонлама қулай (яқин, транспорт ҳар бир маҳалладан қатнаб туради ва ҳоказо), «Осиё» бозори эса шаҳардан хийла ташқарида, транспорт қатнови шаклланмаган, тўрт кило картошка ва иккита майка сотиб олиш учун «Осиё» бозорига ким боради? ! Осиё» бозорига харидор тугул, сотувчи ҳам йўламади. Ҳоким милицияни ишга солди: милиция бозор иқтисодига ўтишнинг ўзбек йўлига таянган ҳолда шаҳар ичидаги бозорларни бекитди, сотувчиларни куч билан «Осиё» бозорига ҳайдай бошлади, бироқ харидор оёқ босмади. Норозиликлар бошланди, одамлар ҳокимият томон оммавий юришлар уюштиришди. Секинсекин нафақат «Осиё» бозори ҳақидаги гаплар, балки бозорнинг ўзи ҳам тугади. Ҳозир ҳашаматли бозор қушлар маконига айланган, уни одамлар бузиб олиб кетаяпти. Минглаб уёққа ўтган, минглаб буёққа ўтган машиналардаги одамлар ҳар куни харобаликни кўради, холос.

 

Мутахассисларнинг гапига қараганда, Ш.Мирзиёевнинг «Хитой девори»га сарфланган пул бозорга сарфланган пул олдида музқаймоққа сарфланган пулдай экан. Ш.Мирзиёев бу сафар ҳам сувдан қуруқ чиқди. Ўзбекистон ана шунуқа мамлакат! Ўзи емаса ҳам оғзидагини бировга берадиган Елена Урлаева давлатдан 48000 сўм қарз бўлиб қолган эмиш. Ёмонда бу! Давлатга қанча зиён! Бундай пайтда давлат кескин ва дадил чоралар кўради: дарров унинг уйига ўзининг 7-8 та ити, э-э-э, кечирасиз, милициясини юбориб, газ трубалари ва электр симларини узиб ташлади. Ҳукуматга яқин бир танишимнинг гапига қараганда, ҳозир ҳукуматдагилар давлатга бениҳоя катта зарар етказгани учун Еленани Қаршидаги 49-чи зонага жўнатсакмикин ёки Жасликдаги 71-чи зонага жўнатсакмикин, деб ўйлашаётирлар экан. Азам Фармонов ва Алишер Караматов Даштобод халқи орасида «жирный каламуш» деб ном чиқарган ўғри Ўктам Маматқуловдан 600.000 сўм товламачилик қилмаганлиги тўла исботланган, бироқ улар ўзбек ҳукумати, хусусан давлатнинг биринчи душмани Ш.Мирзиёев томонидан мос равишда 71-чи ва 49-чи зоналарида сақланаяптилар. Ана шунақа, биродар! Бу Ўзбекистон, И.Каримов ва Ш.Мирзиёев Ўзбекистони!

 

Жиззахнинг битта Зарбдор туманида 20.000 тонна Жиззахнинг битта Зарбдор туманида 20.000 тонна бўғдойни каламушлар еб кетибди. ДАВЛАТ КАЛАМУШЛАРИ.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s