56-ТЕРРОРИСТИК АМАЛЛАР, МАҚОЛАлар

КАРИМОВ МАФКУРАСИ ҚУРБОНЛАРИ

УЗБЕКИСТОНДАГИ ДЕМОКРАТИЯ

КАРИМОВ   МАФКУРАСИНИНГ   КУРБОНИДИР

 

Мустакилликнинг бошидаёк  15 та   МДХ мамлакатлари    орасида Узбекистонда биринчи булиб, карнай-сурнайлар садоси остида, буюк келажакка чорловчи улугвор шиорлару, советлардагидан  хам  кучли мафкуравий  сиёсий курол яратилди. Шахсан мамлакат президенти   ташаббуси билан яратилган бу мафкуравий таргиботнинг  биринчи  варагини  Амир  Темур номи  билан   очилди. Уша   даврларни эсласангиз  хамма  хайрон,  харкун  хар  соатда  огзингиз  очиладиган   янгиликлар  тулиб-тошиб  ётарди.  Кимдир  узга   саёраликлар  билан сухбат  килибти дейилса,  бошкаси  бир  бола  каерга  бокса  уша  ер  ёниб  кетармиш   дерди.

Телевизорларда    Чумак  ва  Кашпировскийлар  чикиб,  бир  чикишида  минглаб  одамларни  даволаб,  чулоклар  хассаларини  улоктирган,    оксочлар  корайиб  чоллар  яшариб  кетганлари   тугрисида   гаплар  куп  хаддан  ташкари  купайган  эди.  Ха  70  йиллик руслар  бизларни  Амир  Темур конхур  боскинчи  деб  укитилган  булса  энди у  узбек  халкининг  азиз  боболарига  айланган  булиб,   бу  хам  уз  урнида   катта  янгилик  эди.  Купчилик  кишилар  кечагина  яшаган  алдокчи  коммунистик  дунёга  газаб  билан  бокар  эдилар.

Мустакиллик  хали  хечнарса  бермасада,  кишилар унинг  келажагига  катта  умид  ва  орзуларга  тулиб  булиб,  яшардилар.  Хамма  янги хукукий   демократик  давлат  курилишига  уз  кулларидан  келганича  хисса  кушиш  иштиёкида  эди. Баъзилар  Советлардан  олган  бутун мукофотлари нишон ва  рахматномаларини  кучаларга  отабошлаган  эдилар.  Бундай  халкнинг чексиз  кувончларини  кенг ёйишга республиканинг барча  ахборот воситалари  жалб  килинди. Узбекистонда журналистлар бозор  иктисодига биринчилар  каторида  кадам  ташаладилар  ва  тез  орада  узларини  унглаб  олишга  улар  жуда  ишонган  эдилар.  Аммо   бозор  иктисодининг  биринчи   каттик   зарбалариданок   матбуотчилар   анчагина  эсанкираб  колдилар.

Чунки, матбуот республиканинг  бошка  сохаларидек советлардан  колган хечкандай меърос  мулк  ёки  маблагларга  эга  эмас эди. Журналистларнинг  маошлари оз,  хатто  когозни хам узлари  сотиб олабошладилар. Улар мустакиллик  туфайли Москва исканжаси  ва   коммунистик  идеологиядан  кутилдик  деб  улгурмасданок, совет  цензурасидан хам  катъий  цензура  ва  идеологияга  дуч  келдилар.  Бундай  идеология  узбекчасига  бир  суз  билан мафкура  деб  аталди. Журналистлар  истагию,  муштарийлар хохишлари бир  ёкда колиб, газета .ва журнал  сахифаларига   яна   давлат   мафкураси  бутунлай хужайинлик  килабошлади.

Бундай мафкурани  ташкил этгган  сузлар  дастлаб канча чиройли  ва  ёкимли туйилсада, улар  бир  мазмундалигига   карамай  такрорланавергани  учун  кадрсизланиб  фукаролар жигига  тегиб, уларнинг курук сузлар  экани кундан-кун  ойдинлашаборди. Газеталар  тиражи  кескин  камайиб  кетди. Мафкура   сингдирилган газеталар номларини  ун  марталаб  купайтирилса, унинг тиражлари  юз  марта  камайди.  Мафкура     миллатники,  халкники   деб ишонтириш учун  у  булакланиб уларга миллий деган сузлар  хам  кушилди, миллий мафкура, миллий дастур,  миллий  кадр,  миллий  кадриятлар  дейилсада,  уларнинг хаммаси  хам  миллатдан  манфаатларидан  анча  узок  ва   очикдан очик   президентни  куллаётган  нарсалар  экани хам   тезда  кузга  ташланиб  колди.     .

Чунки  мафкурадан  халкка  курук сузларгина  колиб,   аммо  президентга  унинг  обрусини  кутариш  учун  эса,  малакатнинг  бор  бисоти    сарф  килинди.   Мафкура  ходимлари  эса,   президент  бажараётган ишлар жуда тугри,  яшасин   юртбошимиз дегувчилардир холос.  На  чора?  Уша  эски  хаммом,  эски  тос  булгач, кечагина коммунизмни    мактаётганлар,  бугун  президентни  улугласа нима  булибди!

Узликни англаш, кадриятларни тиклаш, миллий  ифтихор, гурур, буюк  келажак, куйиб-ёниб  яшаш деган  сайкалларни  мафкурага   президент   берган булса, мафкура  хам  ундан  карз  булиб  колмади. Мактовлар ошгандан  ошиб бутун  телевидения, радио  ва матбуотда  мухтарам  президентлари  хакида  нималар  ёзмади,  нималар  дейишмади.  Харкандай  булганда  хам Узбекистонда   мисли курилмаган  ва  балки  бошка  куп  мамлакатлар  андоза олса  арзийдиган  демократиянинг  ажойиб  бир куриниши намоён  булабошлади.

Президент Ислом Каримов бирнечабор  катта  йигинларда  таъкидлаганидек,          “ халкнинг  уз   менталитетидан  келиб чикувчи  узига хос  демократияси хам булиши мумкин. Масалан Гарб  демократиясиниг   куринишини  айнан   танлаб  олиш  шартми,  керак  булса  бизлар  мустакил  эканмиз,  уз халкимиз  менталитетига  хос булган  демократия  яратишимиз  мумкин,  биз  бу   яратган  демократиямиздан  керак  булса,  уша  Гарб  мамлакатлари  узлари  андоза  олсинлар,   ахир  бизлар  тарихда…”. Уз  урнида  жуда  тугри  айтилган  гаплар.

Албатта,  “узингдан  каттага  гап  кайтарма,  катталар  йулини тусма,   катта  нима буюрса  хуп  дегин…”  дейилган  узбекларга  хос  менталитет  турганда,  муштумдай  булиб  отаси  тенги  амалдорга  “сиз конунни  бузяпсиз,  маошларни  кечиктириб  юбордингиз”  дейдиган  демократиянинг  Узбекистонга нима  кераги  бор?. Узбекистонга юкори нима  деса,  кул  ковуштириб  турадиган итоаткор  ва  ута  фаросатли партиялар  керакки,  уларнинг  фаолиятлари   катталарга  юкори  хурматда  булиши керак.   Мана   бундай   демократияни  хакикий  узимизга  мос  демократия  деса  булади.

Бундай  демократия хакикатан гаройиб, у  пастдан  одамлар  орасидан  эмас, юкоридан пастга караб  курилади,  яъни  унинг  пойдевори  хавода булиши  керак. Энг  мухими бундай  азиз  демократиянинг юкоридан  курсатилган харкандай  босим  ва  огирликларини  халк  бошида  кутариб  туриши  керак.  Узбекистондаги   расмий  мавжуд  партиялар   хакикатан  янги  ва  гаройиб  партиялар  дейиш  мумкин,  хатто  уларнинг   энг  катта  ва  хурматли   ХДП  деган  огалари хам  бор.   Бу  ога  партия утган сайлов  ва  референдумда  узининг  шижоатини   ва   накадар  янги   демократияга  мослигини   уз  лидери   Хафиз  Жалолов  бошчилигида бутун  дунёга   сенсация  килмадими.

Бундай  ажойиботларни  амалга  оширишда  халкнинг аъло  фарзандлари  булмиш  мафкуракорлар  тер  тукиб гайрат  килдилар. Улар  орасида  республиканинг юлдуз ёзувчи  ва  шоирларидан  бошлаб  катта  йигин  минбарларида  узлари ярим  оч,  оёгида зурга  турган  неча-неча  укитувчилар,  журналистлар,  олимлару,  ишчи-дехконлар хам  бор эди.  Бирорта  оким,  гурух  хатто хукмрон партиянинг дастур ва истакларини  таргибот  ва  ташвикот  килишда  мафкура  куллаш,  бу  Маркс ва Ленин таълимотини  мактаб  келган,  зуравон  совет  сиёсатнинг айнан узгинаси дейиш  мумкин.

Бундай сиёсат эса, халкни демократия мевалари булган  барча  эркинликлардан махрум килиш ва Жахон Хельсинки Декларацияси  ва  БМТнинг   Женева   конвенцияси   Инсон  Хукукларини купол бузишдир холос. Мафкуранинг узи авторитар  режим  йук  ерда  уни  пайдо  килувчи  омил булиб,  шунинг  учун  хам   унинг  хечкимга  ёкмаслиги  табиийдир  Аммо  диктатура  кашшоклашган мамлакатларда  халк  норозилигини  зурлик  билан  босиб  туришда   мафкура,  давлатнинг  босим  кучлари  билан  хамкорлик  килишига мажбур  килинади.

Бундай  мафкура эса, хамманинг  кузи  олдида  окни  копкора,  копкорани оппок  дейишдан  уялмайдиган  шантажчи  киёфага  айланишга мажбур.  Халк  норозилиги канча  кучайса,   диктатор  уз  лавозимини ушлаб  туриш учун,  босим  кучини шунча кучайтиришга мажбур экан, энди  норозилик  ва  босим  кучлари  уртасида   усиш  пойгаси бошланади.  Бундай  жароён   давлат  учун  ва  унинг  халки  учун  катта  зарарларни  келтириб  чикарувчи  сиёсий  букронни  келтириб  чикариши,  натижада  ички  фукаровий  ёки  миллий  низоларнинг узаро  катта  жанжалларига   сабаб  булиши  мумкин.

Ривожланган  мамлакатларда фукаролар хечкандай босимларсиз хур    ва озод яшайдилар. Демократик тизимнинг адолатли белгиланган  хукуклар  ва уларнинг чегаралари конунлар доирасида белгиланган булиб, конунга хамманинг баробар буйсиниши таъминланади. Хатто бу  борада биринчи  булиб мамлакат президенти  харкун  хамманинг куз унгида экан, унинг узи  конунларга буйсинишда намуна булиши  керак.

Президентнинг  хатто кичик  хатолари  хам  эркин  матбуотда  танкид  остига  олиб  турилади. Бундай  давлатларда  мафкуранинг узи  керакмас  матох  хисобланади.  Бунга  мисоллар  куп,  масалан  АКШ  пезиденти  жаноб  Клинтон  рафикасининг  кайсидир штатга текин  учиб  боргани  ва  унинг  ок  уй  кароргохида  Моника хоним  билан алокаси тугрисидаги  можароларни  мисол   килиб курсатиш  мумкин.  Америкада  хамма  жамоа, корхона  ва идоралар,  фукаролар   уз-узларини  бошкаришда  конунларга  суяниб,  тинч  ва осойишта яшаб  мехнат  киладилар.  Турли  лойихалар,  режа  ва  дастурлар  эса, мамлакатнинг сиёсатида эмас, балки унинг  кишлок хужалиги, махсулот ишлаб чикаришда ёки масалан бирор экологик муаммони йукотиш  каби    масалалардагина  булиши     мумкин.

Масжидлар  очилиб   фарзандларимизга маърифат  ёгилгандай   курсатиб   макталган,  бу  улкада  номозхон ёшларнинг  гохи  хизби,  гохи  вахобий аталиб, хали  бирор  деразанинг бир  кичик  кузини  хам  синдирмаган  мутлако  айбсиз  ёшларни,  одам улдирган  кули  кон  жиноятчилардан хам  куркинчли даражада  шафкатсиз  жазолаб, эл  кунглига   вахима  солган   восита  хам  эссиз шу  мафкуранинг  муборак  вазифаларидан  биридир.  Айнан   шу  мафкура  билан кукка кутарилган тадбирлар, мадрасаларни таъмирлашлару ислом намояндаларига курилган мажмуъалар, диндорларга карши  катагонларни  никоблашнинг  бир  куриниши  эканлигига  бугун Узбекистонда    хечким  шубха  килмайди.

Бундай мухитда албатта демократия сулиб, диктатура эса  мавж  уриши  мукаррар  ва  хукукий  демократик  давлат  куриш  тугрисида  эса  факат хаёл  суриш   мумкин  булиб  колади. Узбекистонда Президентнинг харбир сузи конун, фикрлари шиор булиб халкнинг дарди  билан эса  хечкимнинг  хисоблашмаслиги,  куп  холларда  давлат  маблагларининг  уз  уринига  аник сарфланмаётганлиги  худди  жумбокни  эслатадики  булар,  кандайдир  янглиш-хатоми  ёки  бирор  сохасининг вайрон  булиши  учун атайин  килинаётирми  дегувчилар  сонини  купайтирмокда. Айникса   бундай  саволларин берувчилар  Вазирлар  Махкамасининг   154   ва  295  савдо-сотик  тугрисидаги  карорларидан  сунг халк  кунглида  куплаб пайдо  булабошлади.  Бу  карорлардан  сунгги  натижага  келсак,  савдо-сотик  очик  айтганда  вайрон булиб,   республика  ахолисининг  ярмидан  купининг  турмуши  жуда  огирлашди.

Яна  бир  мисол   келтирсак,  лотин  алфавитига  утишдек  референдумталаб мухим бир иш  хам  президент  ва  икки  тилшуноснинг бир  огиз    таклифлари асосида  амалга ошириб  юборилди.  Афсуски,  хали утказилиши жуда эрта булган бу тадбир,  ахолининг  катта ташвишларига  айланиб, хозир  у  халк таълимининг оёгига солинган огир кишан  ва  республика  иктисодининг белини букчайтираётган ортикча юк булаётир. Бундай  ташаббус, ушанда матбуотда кенг жамоатчилик мухокамасига куйилмади Чунки миллиардлар эмас, триллионларни ютишга тайёр бундай  аждахо иштахали  тадбирлар, миллат  саводини чикариш урнига  уни  саводсизлантиришга купрок хисса кушмокда.

Каримов  йигинларда ота-боболар  шаънию  утмиш  тарих   тугрисида узок  маърузалар  килишни  ёктиради.  Тарих  улугланиб  булгач,  бу   йил   фалон  аллома  ёки  фалон  шахар   бунча  ёшга   тулмокчи,  юбилейга  атаб  фалондай   ёдгорлик  куриш   бизнинг ота-боболаримиз   олдидаги  фарзанлик  бурчимиз дейилиши  билан   бир  лаганбардор чалган чапак,  гулдурос карсакларга айланиб кетади.

Шу  билан  уша  вилоятни  тамом  деяверинг,  унинг хокими хамма   мухим вилоят  такдирини  хал  этувчи ишларни  бир  томонга ташлаб,  бор  бисот  ва  диккатини йигиштириб  уша  курсатилган  бирнеча  ой  ичида   жуда  киммат  ва  катта куламли  ишларни  бажаришга  мажбур  булади.  Бутун  бир  вилоятнинг  пахтаси,  дони  курилишлари  хамма  ишлар  жой жойида  колиб, курилишларни  эса карз  олиб  булсада  курсатилган  муддатдан  олдин  куриб  топшириши  керак. Мана бундай  тадбирлар  хам  жумбоклар   сирасига  кириб  кишиларни  хайратга  солмокда.

Ун йил ичида уликлар хотираларига   бундай  мажмуаю  ёдгорликлар куриш, дабдабали  авж  олиб,  тирикларнинг  чексиз  ортикча  харажатлардан узлари оч, беллари  букчайиб  турган  холатида  сон-саноксиз   тадбирлар,  байрам  ва спорт    кургазмаю  музейлар,  универсиадалару  спартакиадалар  учун  республикадаги бор бисот  аёвсиз  сарф килинди. Аммо  мактаблар   какшаб, согликни саклаш   оксаб,  йирик   завод  ва  фабрикалар давлат  томонидан  хечкандай  кулловчи  дотацияларсиз хозир уларнинг  деярлик  хаммаси  тухтаб,   ёки  уламса  холга  тушиб  колди

Буларга мисол  килиб, биргина  пойтахт Тошкентнинг узидаги  бирнеча унминглаб  ишчиларга  эга  булган  Ташсельмаш, Таштекстильмаш,  трактор заводи, Узсельмаш  ва  гигант корхоналардан Чкалов   авиа бирлашмаси, Тошкент текстиль комбинати  ва  пойафзал фабрикалари тухтаб, уз ишчиларидан  6-7 ойлаб  маош туланмай,  карзларга ботиб  колганига  нима  дейсиз?..

Республиканинг Фаргона водийсида хам шундай килинди, йирик  корхоналар,  фабрика  ва  комбинатлар  хувиллаб  колиб, ишчилар   уз олдига  таркатиб  юборилди. Махсулот ишлабчикариш  тухтади,  юз  минглаб  ишсизлар пайдо булди. Аммо,  водий   буйича биргина  Асака автомобил заводи   республикаги  ОАВ нинг  хамон  ютуклар  тугрисида  лофларига   асос  булиб  келмокда.  Ажабланарлиси  шундаки,  утган  ун  йил  ичида  хали  бирор  соат  уз  вактларини  топиб мухтарам  президент  бирор  марта  эскирок  мактаб ёки  касалхоналардан  бирига  кириб  курмасаларда,  узок  вилоятлардаги янги  мактаблар  ва  лицейларни  очиш  учун  доим  тайёрлар.

Бошка  худуд ва  вилоятларда  ахвол бунданда баттар  булиб,  ишсизлик   дахшатли  тус олган.  Мамлакатнинг ерости ва бошка миллий  бойлиги хисобланган, айникса  миллионлаб тонна пахта, ун минг тонналаб ипак, миллардлаб куб метр газ  ва тонналаган олтинлари  каби афсонавий   бойликларига  эга  булган  Узбекистоннинг  МДХ  мамлакатлари орасида  хамма  курсаткичлар,  айникса  маошлар  масаласида  энг  охирги  уринда  турганлигининг  узи  хам  хамманинг бошини  котириб  келаётир. Буларнинг хаммаси Узбекистонда  демократиянинг  етишмаслиги  ёки   улугланаётан  мафкура  олдида  унинг   катагонга  учраб,  маглубиятга  юз  тутаётгани  булса  ажаб  эмас.

 

Ёдгор   Турлибеков.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s