Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ҚАРОҚЧИЛАР

 

Толиб Ёқубов

 

Оббо, ўзбек одил суди-ей!

Оббо, қанжиқнинг боласией!

 

Айтишларича, буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин томонидан ёзилган «Евгений Онегин» поэмаси унинг ўзига шу қадар ёққан экан-ки, поэмани қайта ўқиб чиққач, у тиззасига шапатилаб уриб: «Оббо, Пушкин-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!» – деган экан.

Шоирнинг ушбу тўлқинланиб айтган гапи қуйидаги сабабга кўра менинг ёдимга тушди. Судни бежизга одил суд дейишмайди: у – давлат бошқарувидаги охирги маҳкама бўлиб, мамлакат конституцияси ва қонунлари асосида фуқаровий можарони ёки маъмурий ҳамда жиноий қонунбузарлик бўйича таъқиб этишни адолат нуқтаи-назаридан баҳолаб, ажрим, қарор, ҳукм тариқасида узининг фикрини чиқаради. Бироқ, «давлатда адолат ва одил суд бўлмаганда, у (давлат) қароқчилар тўдасига айланишига» (Августин Аврелий, IV-аср, Рим) биз тарихда кўп мисоллар кўришимиз мумкин. Бунда адолатни ҳам, одил судни ҳам ҳукмдор сиёсати (мустабид тузум) «ўлдириши» равшандир.

2006 йил 29 апрель куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида икки (юқорида айтилган ва Жиззах) вилоят прокуратура ва ички ишлар бошқармалари (ИИБ) ходимлари томонидан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сирдарё вилоят бўлимининг раиси Азам Формонов ва шу вилоят Мирзаобод тумани бўлими раиси Алишер Караматов ҳибсга олиндилар. Жиззах вилоят прокуратурасининг катта терговчиси Қаҳҳор Маллаев ҳар иккала ҳуқуқбонга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЎзР ЖК) БИТТА – 165 (Товламачилик) моддаси бўйича айб эълон қилди, Сирдарё вилоят ИИБ тергов бўлимининг катта терговчиси, милиция полковниги Бозорбой Қодиров эса тергов ҳаракатларини олиб борди.

Фақат 7 июньга келиб мен судланувчилар А.Формонов ва А.Караматовнинг ҳимоячиси сифатида мазкур 110/2006-сонли жиноят иш ишюритувига ўтдим. Ўша куниёқ қонуний ҳимоячи сифатида мен 13-сон тергов изолятори (Ховос шаҳри)да ўзимнинг ҳимоям остидагилар билан учрашдим ва бу учрашув пайтида мен:

  • терговчи Б.Қодиров уларни А.Холиқбердиев деган адвокат билан «таъминлагани», у тергов давомида фақат икки марта кўринганлиги ва ҳар иккала пайтда ҳам маст бўлганлиги, у нафақат тергов қандай олиб борилаётгани билан мутлақо қизиқмаганлиги, балки унинг олдида айбланувчилар шафқатсиз қийноққа солинганлиги, ва буларнинг натижаси ўлароқ у барча тергов ҳужжатларини имзолаганини;
  • терговчи судланувчиларнинг иш материаллари билан танишиш учун қўйган қонуний талабларини рад этганлиги, уларга айбдов хулосасини бермаганлиги, тергов қаттиқ қийноқлар остида олиб борилганлиги ва кўпгина бошқа жиҳатларни билиб олдим.

Жиноий иш тамоман сохталаштирилганлиги яққол кўриниб турар эди: бунинг учун ишдаги икки ҳужжат – жиноий ишни қўзғатиш ва А.Формонов ҳамда А.Караматовни жиноий ишга айбланувчи тариқасида жалб этиш ҳақидаги қарорларни билан танишиш кифоя эди.

ЎзР ЖК 165-моддасининг диспозициясига қарайлик (уни сўзма-сўз келтираман):

Товламачилик, яъни

жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш,

мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд

жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд

мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш,

Мутлако равшан-ки, бир одам (товламачи – уни А деб атайлик) иккинчи бир одамни  (жабрланувчини – уни В деб атайлик):

унинг [В нинг – Т.Ё.] мулки ёки мулкий ҳуқуқини топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиши учун А:

  • а) жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш;

– б) мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд килиш;

– в) жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан В ни қўрқитиши ёки

  • г) жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиши керак.

Ҳуқуқбонларга нисбатан очилган жиноий иш ҳужжатларига қарайлик. Ҳар қандай жиноий ишда «Жиноий ишни қўзғатиш ҳақида»ги қарор асосий ҳужжат ҳисобланиб, унда терговчи мазкур жиноий ишни қўзғатишнинг асоси ва сабабини келтириши шарт. Қ.Маллаев жиноий ишни қўзғатишнинг сабаби сифатида У.Маматқулов томонидан 2006 йил 28 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Ж.Оқбоев номига ёзилган аризани келтиради ва у Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (ЎзР ЖПК) 322-моддасининг 1-бандига мос келади. Қ.Маллаев асос сифатида эса аризачининг А.Формонов билан учрашганда у: фермерларга дизель ёқилғиси тарқатишдаги найрангларингни Интернетга чиқариб ишдан ҳайдаттираман, деб қўрқитди ва бу маълумотни Интернетга чиқармаслик эвазига товламачилик йули билан 600.000 сўм [тахминан 480$ – Т.Ё.] пул талаб қилди, деган даъвосини келтиради. Худди шу асос терговчи Б.Қодировнинг 16 май куни чиқарган «Жиноий ишга айбланувчи сифатида жалб этиш ҳақида»ги қарорида ҳам қабул қилинган.

Тергов органларининг ҳар иккала ҳужжатида ҳам А.Формонов (ёки А.Караматов) (гўёки) жабрланувчи ҳисобланган У.Маматқулов билан учрашганда уни:

  • [а)]:  ўзи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш;
  • [б)]: мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд килиш;

  • [в)]: жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитганлиги ҳақида бирорта ҳам сўз йўқ.

    Агар А.Формонов (ёки А.Караматов) «жабрланувчи» У.Маматқулов билан учрашганда а), б) ва в) ларда кўрсатилган шаклда қўрқитганда эди, бу ҳолат албатта тергов ҳужжатларида акс этдирилишига гумон қилмаса ҳам бўлади. Бундай қўрқитишлар ҳақида ҳатто «жабрланувчининг» аризасида ҳам бирорта сўз йўқ.

    Бундан кўринади-ки, А.Формонов (ёки А.Караматов)ни ЎзР ЖК 165-моддасининг диспозициясида кўрсатилган дастлабки учта қўрқитиш (хавф туғдириш) билан айлаш мумкин эмас. Демак, диспозицияда кўрсатилган биргина, яъни

    [г)]: жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш, деган  тўртинчи қўрқитиш (хавф солиш) қолади, холос.

    А.Формоновнинг «айбини» диспозициянинг шу қисмига тўғрилаш учун терговчилар У.Маматқуловнинг найранглари ҳақида Интернетда маълумот чиқараман дея уни қўрқитиб, А.Формонов У.Маматқуловни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароит (ишдан ҳайдатиш) яратган деб даъво қиладилар. Бироқ терговчилар Жиззах вилоят нефтебазаси директории М.Саримсоқовнинг 2006 йил 17 апрель куни ёзилган  24-11-549-сонли хатини негадир бутунлай унутишади. Муҳтарам ўқувчига ишнинг моҳияти тушунарли бўлиши учун ҳуқуқбонлар ҳибсга олинишидан илгарироқ қандай воқеалар бўлиб ўтгани ҳақида қисқача маълумот берамиз.

    Фермерларнинг ҳуқуқларини, масалан, судларда ҳимоя қилиш учун ҳуқуқбонлар фермерларнинг қонуний ишончли вакили сифатида уларда (судларда) нотариал тасдиқланган ишончномалар билан қатнашар эдилар. ЎИҲЖга икки фермер ўз тракторларига автомобил ёқилғисини қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ)дан дизель ёқилғи (солярка) олишда адолатни тиклашга ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Улар ўз аризасида мазкур АЁҚШда таъминотчи бўлиб ишлайдиган У.Маматқулов ва унинг одамлари фермер солярка олаётганда шартномада кўрсатилган норманинг ярмини бериб, бироқ ҳужжатга соляркани тўлиқ олганлиги ҳақида имзо чекишга фермерни мажбур қилишаётгани, «уриб» қолинган соляркани эса тожикистонлик криминал элементларга ноқонуний сотишаётгани ҳақида ёзишган. 2006 йил 12 апрель куни Жиззах вилояти нефтебазаси директории М.Саримсоқов номига бу икки фермер ва уларнинг ишончли вакили А.Формонов билдирги хат йуллашиб, унда Даштобод туманидаги шу нефтебазага қарашли АЁҚШда содир этилаётган қонунбузарликлар ҳақида маълумот келтиришади. 17 апрель куни М.Саримсоқов жавоб хати ёзиб (бу хат В.Формоновга 26 апрель куни топширилган), унда у: нефтебаза томонидан ташкил этилган комиссия мазкур АЁҚШда текшириш утказганини ва фермерларга солярка таркатишда унинг ходимлари фаолиятида ҳеч кандай конунбузарликлар йуклигини уктиради. Бу расмий хатдан куринади-ки, У.Маматкуловнинг нимадандир ёки кимдандир қўрқишига ҳеч қандай асос йўқ – у, образли қилиб айтганда, булоқ сувидек тоза: ўғирламайди, соляркани «уриб» қолмайди, яъни фермерларга нефть маҳсулотларини ўз вақтида ва нормага биноан тарқатади, унда бошқа мамлакатга сотиш учун ёқилғи ортиб қолиши ҳоллари бўлмайди. Бундай одам учун «ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини (бировга, яъни товламачига) беришга мажбур қиладиган шароитни» юзага келтириш, табиий, мумкин эмас. Демак, табиий, А.Формонов «жабрланувчидан» товламачилик йўли билан ноқонуний пул талаб қилишга ҳар қанча уринмасин, у ўзи учун фойдали ҳеч қандай натижага эриша олмайди. Шундай қилиб, А.Формоновни (табиий, А.Караматовни ҳам) ЎзР ЖКнинг 165-моддаси бўйича айблашга ҳеч қандай асос йўқ. Бундан ташқари, энг асосий нуқталардан бири терговда товламачилик факти – қўрқитиш (хавф солиш) исботининг базаси бутунлай мавжуд эмаслигидир: у бирорта гувоҳлик кўргазмаси билан асосланган эмас. Бошқача айтганда, ЎзР ЖК 165-моддаси бўйича жиноятнинг объектив томони, яъни қўрқитиш (хавф туғдириш)ни гумонланувчи А.Формонов амалга оширмаган.

    А.Караматовга келганда эса, ҳамма нарса бунданда ойдин: унинг исми на фермерлар ва А.Формонов томонидан М.Саримсоқовга ёзилган хатда, на «жабрланувчи» билан «олиб борилган музокарада» ва на, ҳатто, У.Маматқуловнинг аризасида учрайди. Унинг фамилияси жиноий иш материаллари орасида «товламачилар» У.Маматқуловдан гўёки пул олаётган пайтда ҳибсга олиш гуруҳи томонидан НАҚД ушланганлиги (задержание с ПОЛИЧНЫМ) ҳақидаги, терговчилар томонидан «ўйлаб топилган ҳужжатларда биринчи бор учрайди. Мазкур ҳужжатларда гап қуйидагилар ҳақида боради: Гулистон-Тошкент трассасида У.Маматқуловга тегишли бўлган автомашинадан тушгач, А.Формонов ва А.Караматов темирйўл оша вилоят касалхонаси томон юра бошлаганда, улар томонга югуриб келаётган икки одамни кўриб қолиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қоча бошлаганлар. Шу ҳужжатларда айтилишича, А.Караматов уйи вилоят касалхонаси ёнида бўлган танишиникида ушланган, А.Формонов эса хусусий такси машинасида кетаётган пайтда ўша касалхонага яқин жойда қўлга олинган. Тергов томонидан тўқилган мазкур эпизод қуйидаги сабабларга кўра ушланганлар айбининг исботи дея ҳисобланиши мумкин эмас:

    • биринчидан, жиноят ишида гувоҳ: «Мен У.Маматқулов А.Формонов ва/ёки А.Караматовга пул бераётганини кўрдим» деган бирорта кўргазма мавжуд эмас;
  • иккинчидан, пулни кўрган барча гувоҳларнинг кўргазмалари деярли бир хил бўлиб, уларнинг мазмуни қуйидагичадир: «Милиция ходимлари бир ишда гувоҳ бўлишни илтимос қилишди. Мен розилик билдиргач, мени касалхона ёнидаги автобекатга олиб боришди. Мени дераза ва эшиксиз чала қурилган бир хонага киришга таклиф қилишди. Ерда кўп ахлат сочилиб ётган, уларнинг устида эса бир неча боғлам пул ётар эди. Менинг олдимда милиция ходимлари пулларни санаб чиқишди: шунча 500 сўмлик купюралар, шунча 1000 сўмлик купюралар бор экан. Улар акт тузишди, мен эса актга имзо чекдим». Гувоҳлар кўргазмалари шу билан фарқ қилади-ки, баъзи гувоҳлар: «Мени автобекатга олиб келишганда, у ерда мен милиция ходимлари қуршовида [бу ерда Алишернинг адреси кўрсатилган – Т.Ё.] яшовчи Алишер Караматов турганини кўрдим» – деб ёзишган. Бундай «ҳужжатлар» исбот учун асос қилиб олиниши, уларнинг муаллифлари эса У.Маматқулов А.Формонов ва А.Караматовга пул бераётгани фактининг гувоҳлари бўлиши мумкин эмас.

  • учинчидан, «Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида»ги қарорда ҳам, «Жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб этиш ҳақида»ги қарорда ҳам терговчилар Қ.Маллаев ва Б.Қодировнинг ёзишича А.Формонов ва А.Караматов Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан У.Маматқуловдан ПУЛ ОЛАЁТГАН ПАЙТДА НАҚД (с поличным) ушланганлар. Бироқ, гувоҳларнинг камида тўрттаси А.Караматов танишининг ҳовлисида (уй эгалари: эру-хотин, уларнинг ўғли, ҳамда бир меҳмоннинг кўргазмалари бўйича), А.Формонов эса касалхона яқинида таксида кетаётганда ушланганини ёзишган. Такрорлайман, жиноят ишида У.Маматқулов А.Формонов ва А.Караматовга пул бераётганини кўрганини тасдиқлаган бирорта гувоҳ кўргазмаси мавжуд эмас.

  • тўртинчидан, юқорида қайд этилган иккита қарор ва улардан кейинги бошқа ҳужжатларда терговчилар товламачиларни ушлаш учун тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзишади  [«-учинчидан»га қаранг – Т.Ё.], ва унинг «натижасини» акс эттирувчи «ҳужжатни» ҳуқуқбонлар айбининг исботи дея тақдим этишади. Эҳтимол жаноб Қ.Маллаев ва Б.Қодиров пистирма қўйиш, жиноятчи деб гумон қилинган одамни қувиш ҳамда шунга ўхшаш тадбирга кирувчи нарсалар гумон қилинувчи (айбланувчи, судланувчи) айби исботининг асосига қўйиш мумкин эмаслигини унутгандирлар? Юрист бўлмасам-да, чамаси, менинг уларга тушунтиришимга тўғри келади: ЎзР ЖПКнинг 9- (Исбот қилишнинг умумий шартлари) бобида исбот қилиш турлари, исбот қилиш қатнашувчилари ва исбот қилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ҳамда исбот қилишларни тўплашнинг барча турларининг тўлиқ рўйхати келтирилган. Мана ўшалар:

  • 9-боб. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИИ ШАРТЛАРИ

    85модда. Исбот қилиш

    Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатлн ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.

    86-м о дд а. Исбот қилиш иштирокчилари

    Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишда гумон қилувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

    Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқлapни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

    87-м о д д а. Далиллар туплаш

    Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни суроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш йўли би­лан тўпланади.

    Жиноят-процессуал кодекси – Ўзбекистон Республикаси Қонунидир, ва унинг 9-бобидаги 85-87-моддаларига асосланган ҳолда қатъий айтиш мумкин-ки, юқорида айтилган ва Жиззах вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан «ўтказилган» тезкор тадбир ноқонуний бўлиб, натижалари қандай бўлишидан қатъий назар уни А.Формонов ва А.Караматовни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин эмас. У («ўтказилган» тадбир натижаси) ҳатто жузъий исбот бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки, яна бир марта такрорлашга тўғри келади, юқорида зикр қилинган ҳар икки қарорда терговчилар Қ.Маллаев ва Б.Қодиров айбланувчилар А.Формонов ва А.Караматов «жабрланувчидан» ПУЛ ОЛАЁТГАН ПАЙТДА НАҚД (с поличным) ушланганлар дея таъкидлашади, гувоҳлар кўргазмалари бўйича эса улар турли жойларда ушланганлар ва у ерларда У.Маматқулов БЎЛМАГАН. Бу ҳолат суд ҳукмида ҳам ўз аксини топган.

    Дарвоқеъа, жиноят иши материаллари орасида, фикримча, суд ҳукми алоҳида ўрин эгаллайди: у судьянинг инсонни ларзага келтирувчи саводсизлиги, унинг прокуратура ва милицияга тамоман тобеъ эканлигини яққол намойиш қилади. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган мазкур ҳукмни ушбу мақолада келтириб, муҳтарам ўқувчининг вақтини беҳуда олишни истамас эдим, бироқ бу ҳукмда кўринган саводсизлик, ёлғон, нохолислик, тўҳмат, зиддиятлар ўзбек одил суди шу пайтгача чиқариб келган барча ҳукмларга шу қадар хос-ки, мен уни (ҳукмни) тўлиқ келтиришдан бошқа чора топа олмадим. Ўзбек судининг фаолияти билан таниш бўлмаган ва бу ҳукмни тишни-тишга қўйиб ўқиган ҳар қандай одам у (ўзбек одил суди) нинг нималигини билиб олади, деган ниятдаман.

    ХУКМ

    Узбекистон Респбликаси номидан

    2006 йил июнь ойининг 15 куни жиноят ишлари буйича Янгиер шахар суди уз биносида очик суд мажлисида

    Раислик этувчи-жиноят ишлари буйича Янгиер шахар

    Судининг раиси: Хидирбоев з.И

    Халк маслахатчилари: Нажмиддинов Н, Шарапова В.лардан иборат таркибда

     

    Кутбеддинова Г.нинг котибалигида

    томонлардан Янгиер шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Норбутаев Ш, адвокат Мамадалиев Ш, Холикбердиев А.ларнинг иштирокида

    Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан айбланган судланувчи Формонов Азамжон Тургунович, Караматов Алишер Хусановичларга нисбатан 1-110/2006-сонли жиноят ишини куриб чикиб,

    Судланувчи: Формонов Азамжон Тургунович 13.12.1978 йилда Фаргона вилояти Бешарик туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Сирдарё вилояти буйича раиси, вактипнча ишсиз, Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини 3-мавзе 16-уйнинг 2-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини 2006 йил 24 май куни олган, рухан соглом, ногирон эмас.

     

    Судланувчи: Караматов Алишер Хурсанович 18.06.1968 йилда Фаргона вилояти Яйпан шахрида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Мирзаобод тумани буйича раиси, вактинча ишсиз, хеч кандай гувохномага эга эмас. Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини Ибн Сино кучаси 21а-уйнинг 4-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини олишдан бош тортган, рухан соглом, ногирон эмас.

    Суд хайъати, Ушбу жиноят ишини очик суд мажлисида куриб, судда сурок килинган жабрланувчи ва гувохларнинг кургазмаларини тинглаб, жиноят иши материалларини чукур тахлил килиб, ишнинг аник холатига бахо бериб, ишда иштирок этган прокурорнинг айблов музокара нуткини, жабрланувчининг музокара сузини, адвокатларнинг химоя музокара нуткларини тинглаб, судланувчиларга химоя ва охирги суз бериб куйидагиларни

     

    А   Н   И К Л А   Д И :

     

    Судланувчи Формонов А.Т. узини Сирдарё вилояти инсон хукукларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблагига товламачилик йули билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрель куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи-Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсаков номига билдирги ёзиб, ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёниги махсулотларини таркатишда уриб колиш холлари булаётганлиги
    хакида курсатиб утиб, айбдор шахсларга чора курилишлигини сураган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси текширув гурухи томонидан текширув утказилиб, билдиргида курсатилган важлар уз тасдигини топмаганлиги муносабати билан хулоса чикарилган. Судланувчи Формонов А. уша билдирилган хати юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатан чора курилмаганидан  сунг, узининг жиноий максадига эришиш учун таниши судланувчи Караматов А.Х. билан узаро жиноий тил бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булишиб, 2006 йил 28 апрель куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш Федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хужалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган эги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, шу харакатларни килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600.000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор                                                                                         тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматкулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган.

    Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

    Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

    Суд мухокамасида жабрланувчи тарикасида суралган Маматкулов У., 2006 йил   15-16 апрель кунлари Жиззах   вилоят нефт унитар корхорнасидан директор кунгирок килиб,   Сизнинг устингиздан билдириш хат йулланган, шу юзасидан комиссия келиб куриб чикади деб, хатни урганиш юзасидан Жиззах вилоят нефтебаза юристи, корхона ходимлар булими бошлиги, нефт меъёрий сифати буйича мутахассислар 17 апрель кунлари ташкилотга юборгани учун келганликларини, уша вактда Даштобод филиали директори булмаганлигини,   билдириш   хати   билан   танишиб,   билдириш   хатидаги   тухматларни   куриб   хайрон булганлигини, хатда Даштобод нефт унитар корхонаси филиали ёкилги махсулотларини таркатишда 50 % олиб колиниб, 50% фермерларга берилиши, уюшган жиноятчилик бор, шу уюшган жиноятчилик бошида Маматкулов У. туриши курсатилган булганлигини, лекин Жиззах шахрига кетиши муносабати билан соат 15.00да уша хатни урганиб чикиш юзасидан йигилиш утказишга карор килишиб кетганлигини, хатда курсатилган гаплар юзасидан йигилиш утказишиб, хатдаги гаплар асососизлиги аникланиб, уша куни таркалганликларини,   йигилишда   Формонов   А.   узини   фермер   хужалигининг   конуний   вакили   деб таништирганлигини, уни ёнида доимо Караматов А. хозир булиб, бирон гапга аралашмасдан эшитиб турганлигини, уша ердаги гаплардан унинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоси эканлигини билиб,   унга   шу   ташкилотнинг   аъзосисизмисиз   деганида   хам   фермерларни   конуний   вакили   деб таништирганлигини, шунда   «Сизлар мени танийсизларми, мен масалан танимайман, фермерларни хам танимайман, ушбу иш буйича аввал ишни урганиб, кейин текширмайсизларми» деб айтганидан сунг йигилиш   иштирокчилари   билдириш   хатини     асоссиз   деб   топишганидан   сунг   у   дархол   Москвич автомашинасига утириб кетиб колганлигини, кейин Формонов А. телефон килиб, телефон оркали унга пуписа килиб, узи тугрисидаги маълумотни Интернет оркали Нефт сайтига чикариб юбориш билан куркитганлигини,   ran   орасида улар билан   муроса   килиш мумкинлигини тушунтиришиб музокарани тухтатишганликларини,   мутассадди   рахбарларига   хам   шундай   муомалада   булиш   мумкин       деб тушунтирганлигини, кейин телефон килавергач, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат килиб, ИИБ ходимлари унинг ёнига овоз ёзувчи мосламани жойляштиришгач, улар билан учрашувга келишиб, Янгиер шахрига келишларини улар таклиф килишганидан сунг келиб, шунда Формонов А. Караматов А. билан б ирга келиб, унга   Тошкентдаги     Федерацияда хам   27   кишининг аризалари   борлигини,   Интернетга чикаришгач   шарманда   булишини   айтиб,   агарда   рози   килсамчи   деганида   ундан   600000   сум   пул сураганлигини,   шунча   пул им   йук деганида 500000   сумга тушириб, эртаси   куни Гулистон шахрида учрашишларга келишиб, агарда пулни берса Интернет буйича бошка одамларнинг хабарларини хам куйдириб юборишини ваъда берганлигини, эртаси куни 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пулларини олиб ИИБ га бориб у ерда уша пулларни махсус кимё обработкасидан утказиб, Формонов А. билан учрашувга олиб борганлигини, келишилган жойда Формонов А. ва Караматов А.ларни учратганида, Формонов А. одамлар гавжумлигини бахона килиб Караматов А. билан машинасига утириб, машинасида Гулистон шахар вилоят касалхонаси рупарасида тухтатишиб Формонов А.га кукрак чунтагидаги когозга уралган 2 та 100 ва 1 та 50 АКШ доллари микдоридаги пулни машина ичида,   машинадан тушиб, машина багажидан 200000 сумни олиб Формонов А.га берганида у кулига олиб Караматов А.га узатганлигини, улар пулни олишгач у тугрисида бошка фикрлар билдиришиб хайирлашганликларини, Формонов А. Интернетга чикармаслик учун   хак беришни талаб килганлигини, расмий хужжат курсатмаганлигини, 27 шахснинг мурожаати юзасидан Тошкентдан хавотир олманг Тошкентдаги акаларини тинчитилганлиги хакида хам гапирганлигини, агарда талаб килмаганида шундай маблагни бермаслигини, хар доим Караматов А. хар бир учрашувда иштирок этиб, сухбатга аралашмасада барча сухбатни эшитиб турганлигини, Аччи-Лолазор фермер   хужалигини   раисини   танимаслигини,   фермер   хужаликлари   билан   операторлар   муомалада булишларини, Интернет бутун жахон микёсида хабар бериш деб тушуниб, уларнинг пуписасидан куркиб гаъмагирлик килиб товламачилик йули билан хак сураш хакидаги талабларини бажарганлигини билдириб, судланувчиларнинг харакатлари окибатида соглигини йукотиб, анчайин жиддий зарар курганлигини, пулларини кайтариб беришни, судланувчиларган нисбатан конуний чора белгилашни сураб кургазма берди. Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Хайдаров Р., 2000 йилдан буен оила аъзолари билан фермер хужалигини ташкил килиб ишлаганлигини, 2005 йилда «Аччи-Лолазор» фермер хужалиги килиниб, келини Умарова Зулфия рахбар узи иш юритувчи булиб ишлаб келганлигини, 2006 йил апрель ойларининг бошларида судланувчи Формонов Азамжонни Даштобод шахар бозорида учратиб, узаро сухбат жараёнида Формонов Азам узини   инсон хукукларини химоя килиш ташкилотида ишлашлигини айтиб, гап орасида техника етишмаслиги, ёкилги мойлаш махсулотларини олиниши борасида етишмовчиликлар хакида айтганида у бу муаммоларни хал     булишида кумак беришини, ёрдам курсатишини такидлаб, 2 кундан кейин Даштободда учрашишга келишганликларини, орадан 2 кун утгач судланувчи Формонов А. Караматов А. билан Даштободда учрашганликларини, унга Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбарига хат ёзганлигини, булиб утган сухбатдаги сузлар: когозга туширганлигини айтиб келини ва узи номидан имзо чектирганлигини, лекин хат мазмуни била! таништирмаганлигини,   билдириш   хатида   курсатилган   холатлар   хакикатга   тугри   келмаслигини, ишонувчанлигидан ва мурожъат мазмунини укимаганидан утказилган текширув жараёнида мурожатнинг ноурин   эканлигини   тушуниб   етганлигини,   билдириш   хатидаги   холатлар   Формонов   А.   томонидан битилганлигини билдириб кургазма бердишериги

    . Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Худоёров Ш, 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишини сураб, уни чакиришиб, холиснинг хукук ва мажбуриятларини тушунтириб, Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блоклар системаси куздан кечйришда катнашиб, мутахассис томонидан винчестр очилганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарни бир варагига уралган холда 2 та 100 талик битта 50 талик АКШ долларлари борлиги аникланганлигини курганлигини бу долларлар махсус ёритиш аппарати ёрдамида куздан кечирилганда 50 АКШ долларида икки марта «пора» сузи, колган 100 АКШ долларларида «пора» сузлари ёзилганлиги куринганлигини бу хакда тегишли хужжат расмийлаштирилиб имзоланганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Урозов У., 2006 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан холис сифатида иштирок этишлик хакида мурожаат килиниб, холиснинг процессуал хукук ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ИИБ экспертлар хонасида узини Формонов Азам деб таништирган фукаронинг чап хамда унг кул бармоклари, бош, юз ва соч кисмлари коронги хонада ёритилиб курилганда Формонов А.чап хамда унг кул кафт бармок ички кисмларидан, бош кисмининг юз, сочларидан окиш ва кук доглар борлиги аникланганлигини бу жойлардан махсус суртмалар олиниб, алохида конвертга солиниб мухрланганлигини, бу хакда баённома тузилганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Муминов Н., 2006 йил 29 апрель куни эрталаб нонвойхонада нон ясаётганларида, ёнидаги домда яшовчи кушниси Караматов А. ранги окарган холда чопиб ховлиларига кириб, чикиб кетиш учун жой борми деб сураганлигини,куча тарафда хеч ким йукми деганида бегона одамлар борлигини, уй томон келаётганлигини айтганидан худди нонвойхона ишловчиси сингари уларнинг олдига бориб, бирга нон ясаётганлигини, шунда оркасидан 2 та одам ховлисига кириб, кайтиб чикиб кетганлигини, бироздан сунг 5-6 киши киришиб, биров кочиб кирдими деб сураганликларини, уларга Караматов А.ни курсатганлигини, авваллари Караматов А. хеч бундайин чопиб уйларига кирганмаганлигини, улар билан нон ясамаганлигини, умуман олганда баъзи-баъзида уларникига нон олиш учун келганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Содикова С, гувох Муминов Н.нинг турмуш уртоги булишини, судланувчи Караматов Алишерни кушни сифатида билишини, 2006 йил 29 апрель кушниси Караматов Алишер ранги окарган холда эрталаб нон ясаётганларида чопиб кириб келганлигини, тинчликми деб сураганида унга гапирмасдан, турмуш уртоги билан гаплашиб, нонвойхонада ишловчилар билан бирга нон ясаб кетганлигини, ховлиларига оркасидан икки киши кириб чикиб кетганлигини, сал утгач яна беш-олти киши кириб, хеч ким кочиб кирмадими деб сурашганида турмуш уртоги Караматов Алишерни курсатганлигини, унинг ахволини чопиб киришини куриб, Караматов А.нинг бирон нима килган булса керак деб уйлаганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Рузиев А., 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиш учун таклиф килишганликларини, холислар, ИИБ ходимлари иштирокида судланувчи Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блок системалар куздан кечирилиб, блок системани очганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарнинг бир варагига уралган 2 та 100 талик ва 1 та 50 талик АКШ доллар пуллар олинганлигини, уша пуллар махсус ёритилганда махсус ёзувлар ёзилганлигини курганликларини, компьютернинг четида когоз кириши учун жой мавжуд булганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Шеркулов О., 2006 йил 28 апрель куни Зомин тумани Ём кишлогида Маматкулов У. ариза билан мурожаат этиб, 2006 йил апрель ойлари урталарида Жиззах нефтебазаси унитар корхонаси номига Даштобод нефть базасига карашли ФАЁКШ дан нефт махсулотларини ололмаётганлари хакида бидириш хати ёзганликларини, уша билдириш хатини ташкил килган Азам деган Гулистон шахрида яшовчи шахс «Сиз хакингизда ёзилган хат ижобий хал килинади, Интернетга берилмайди деб, Интернетга чикмаслиги эвазига тинчлик бермасдан пул талаб килганлигини билдириб,   унга   нисбатан   чора куришларини   сураганлигини,   ушбу   аризани   текшириш   максадида жабрланувчи Маматкулов У.га овоз ёзувчи мосламани урнатиб жунатганликларини, 2006 йил 29 апрель куни тергов тезкор гурухи аъзолари Маматкулов У.нинг узи билан олиб келган пулларни махсус порошок билан ишлов бериб, Маматкулов У. га топшириб, руйхатга олишганликларини, кейин тадбир натижасида Караматов А.ни нонвойхонада ушлаганликларини, пуллар хамда Формонов А. куздан кечирилганда, махсус порошок ёритгичлар ёрдамида аникланганлигини билдириб кургазма берди. Судланувчи Формонов   А.Т.   ва Караматов А.Х.   ларнинг товламачилик,   яъни   жабраланувчи Маматкулов У.га оид маълумотномаларни   «Интернет»   оркали   ошкор   килиш   билан   куркитиб, жабрланувчидан пул талаб килишда ифодаланган айблари, судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматкулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги курсатмалари, суд мухокамасида суралган жабрланувчи Маматкулов У.нинг Формонов А. Сиз тугрисингиздаги маълумотларни Интернетга чикариб юбораман деб куркитиб, 28 апрель куни учрашганида 600000 сум талаб килиб, 29 апрель куни 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулларни берганида улар пулларни олиб кочганликлари хакидаги курсатмаси, гувох Хайдаров Р.нинг Формонов А.нинг Инсон хукукларини химоя қилиш ташкилотидан булиб, унга техника ва ёкилки махсулотларини олишда ёрдам бериши учун ариза ёзиб бериб, келини ва ўзининг номидан мазмуни билан танишмасдан имзолаганлиги, мухокамада хатда курсатилган маълумотларни ноуринлигини англаганлиги хакидаги курсатмаси, гувохлар Муминов Н., Содикова С.ларнинг 2006 йил 29 апрель куни нонвойхоналарига Караматов А. ранги окарган холда югуриб кириб, нон ясаётганларга кўшилиб нон ясай бошлаганлиги, 5-6 киши келишгач уни курсатишганидан сунг Караматов А.ни олиб чиқиб кетганликлари тугрисидаги кургазмалари, гувохлар Худоёров Ш., Рузиев А.ларнинг компьютер, монитор ва блок системалар кўздан кечирилганда 2 та 100 долларлик, битта 50 долларлик ок катак-катак дафтар варагига уралган пулларни топилганлиги, пуллар ёритилганда махсус суртма билан ишлов берилганлиги хакидаги кургазмалари, гувоҳ Урозов У.нинг Формонов А. қоронги хонада куздан кечирилганда, унинг кули сочи ва юзларида махсус суртма билан ишлов берилган ранглар аникланганлиги тугрисидаги кургазмаси, Маматкулов У.нинг у хакидаги ёзилган хатни Интернетга чиқармаслик эвазига пул сўраганлиги тўғрисидаги ИИБ номига ёзилган аризаси (и.в.2), аризачига овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш тугрисидаги баённома (и.в.З), аризачидан овоз ёзиш мосламасини кайтариб олиш тугрисида баённомаси (и.в.4), 120 дона 1000 сўмлик, 160 дона 500 сумлик, 2 дона 100 АҚШ доллари бир дона 50 АҚШ доллари пулларига махсус кимёвий ишлов бериш тўғрисидаги баённома, пулларни ракамлари кўрсатилган илова (и.в.5-9), воқеа содир бўлган жой, яъни Гулистон шаҳар Ибн Сино кўчаси ва Н.Зокиров кўчалари туташган жойларни кўздан кечириш, унга илова қилинган схема, рақамлари баённомага иловада кўрсатилган пуллар топилган жой акс эттирилган фотосуратлар (и.в.10-17), Формонов А.нинг қоронги хонада кўздан кечиришганда унинг боши, юзи ва қўлларининг кафтларида пулларга ишлов берилган махсус суртма ранглар аниқланганлиги тўғрисидаги кўздан кечириш баённомаси (и.в.22-23), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш тўғрисидаги 2006 йил 29 апрель кунги терговчининг қарори (и.в.24), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш баённомаси, уйнинг кириш қисми, уйдаги хоналар ва жихозлар, Формонов А.га тегишли гувохнома, компьютер, монитор, принтер ва блок системалар, бюллетенлар акс эттирилган фотосуратлар (и.ф.25-28), Караматов А.нинг куйлаги ва шимини олиш туғрисидаги баённома (и.в.З 1), Формонов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.32), Формонов А.нинг уйидан компьютер, монитор, компьютер процессори олиш хакидига баённома (и.в.66), холис ва мутахассислар иштирокида Фармонов А.нинг уйидан олинган оргтехника компьютерни куздан кечириш баённомаси, куздан кечириш мобайнида компьютер ичидан ок катак-катак дафтар варагига уралган 2 та 100 АКШ доллари ва 1 та 50 АКШ доллари пулларни олинганлиги, пуллар махсус кимёвий порошок билан ишлов берилганлиги акс эттирилган фотосуратлар (и.в.69-70), аудиокассета сузлашувлари ёзилган баённома (и.в.90-97), кимёвий экспертизасининг Формонов А.нинг бош кисми, юз кисмидан, қулларнинг кафтларидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги хамда Караматов А.нинг унг қул кафт кисми, тирноги, юзидан, сочидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 61,62-сонли экспертиза хулосалари (и.в.102-103), пуллардан хамда намуна тампонида оч кук рангли кукун моддалар топилганлиги тугрисидаги 63-сонли экспертиза хулосаси (и.в.108-109), 250 АКШ доллари пулларида, намуна тампонларида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 69-сонли экспертиза хулосаси, пуллар акс эттирилган фотосуратлар (и.в.114-116), ашёвий далил Караматов О.нинг эгнидаги шимда оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги, чунтакларидан олинган пулларни оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги акс эттирилган фотосуратлари билан 70-сонли экспертиза хулосаси (и.в. 120-122), Жиззах нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсоков номига Умарова 3., Хайдаров Р., Формонов А. номидан ёзилган билдириш хати (и.в. 164-165), билдириш хати мухокамаси юзасидан утказилган йигилиш далолатномаси (и.в.168-169) хамда ушбу жиноят иши буйича дастлабки терговда тупланган ва суд мухокамасида текширилган далиллар билан тулиқ уз исботини топган.

    Суд хайъати, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатини юридик малакалаш масаласини мухокама килиб, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатлари Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан малакаланиши конун талабига жавоб беради деб хисоблайди. Чунки судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.лар Томонидан жабрланувчи Маматкулов У.га оид

    Маълумотномаларни «Интернет» оркали ошкора килиш билан қуркитиб, жабрланувчидан бир гурух шахс булиб олдиндан жиноий тил бириктириб мулкий манфаатлар беришга мажбур киладиган шароитга солиб куйганлар.

    Суд хайъати судланувчи Формонов А.Т. га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холатлар деб топиб,

    Гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

    Суд хайъати судланувчи   Формонов   А.Т.нинг   айбини   енгиллаштирувчи   ва   огирлаштирувчи холатларини инобатга олиб , уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

    Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холат деб топиб, гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

    Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.нинг айбини енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларни инобатга олиб, уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

    Суд хайъати иш буйича ашёвий дал ил деб эътироф этилган буюмлар масаласини мухокама этиб, судланувчиларнинг эгнида булган куйлак ва шимларини уларнинг оила аъзоларига кайтаришликни, Формонов А.нинг уйидан олинган жиноят куроли сифатида фойдаланилган 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари давлат даромадига утказишликни, Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклашни лозим топди.

    Чунки, судланувчиларнинг эгнида булган кийимлари уларнинг шахсий мулклари, судланувчи Формонов А.нинг уйидан ашёвий далил тарикасида олинган юкорида зикр этилган оргтехника воситалари жиноят куроли сифатида фойдаланилган техника воситалари хисобланди.

    Жабрланувчи Маматкулов У.га тегишли булган 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари жабрланувчи Маматкулов У.га кайтаришлик максадга мувофик.

    Юкорида баён этилганларга кура Узбекистон Республикаси Олий Судининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида»ги 1-сонли карори рахбарий тушунтиришларига амал килиб хамда Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 454, 457, 460, 462, 463, 465, 468, 471, 473 -моддаларига асосан суд хукм килди,

    ХУКМ:

    Судланувчи Формонов Азамжон Тургунович ва Караматов Алишер Хурсановичлар Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир килганликда айбдор деб топилсинлар.

    Судланувчи Формонов А,Т.га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

    Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

    Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин.

    Судланувчи Караматов А.Х, га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

    Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

    Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин

    Судланувчилар Формонов А.Т. хамда Караматов А.Х.ларга кулланилган эхтиёт чораси-камок аслича колдирилсин.

    Ашёвий далиллар судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларга тегишли шим ва куйлаклари хукм конуний кучга киргач оила аъзоларига кайтарилсин.

    Ашёвий далил 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари хукм конуний кучга киргач давлат даромадига утказилсин.

    Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклансин.

    Ашёвий далил 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари хукм конуний кучга киргач жабрланувчи Маматкулов У.га кайтарилсин.

    Хукмдан норози томонлар уларнинг истакларига кура 10 кун муддат ичида шу суд оркали жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти судига апелляция тартибда, хукм конуний кучга киргандан сунг кассация тартибида шикоят ва протест келтирншлари мумкин.

    Ушбу хукм раислик этувчи томонидан «Samsung» компьютерида ёзилди.

    Жиноят ишлари буйича

    Янгиер шахар суди раиси:    имзо  Хидирбоев Э.М.

    нусхаси аслигалгугри:

    мчаЯнгиер

    Хидирбоев Э.М.

     

    Нажмиддинов Н. Шарапова В.

     

     

     

    Шундай қилиб, ўзбек одил суди А.Формонов ва А.Караматов хусусида уларни: «…факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келган» (ҳукмга қаранг). Бироқ у судланувчилар мутлақо айбсиз (бу эса жиноят иши мутлоқ сохталаштирилганлигига тенгкучли) эканлигини «камтарона» кўрмай ўтади. Бу ҳали ҳаммаси эмас: у судланганларнинг бири (А.Формонов) ни 1997 йилда сиёсий махбус ва виждон тутқунлари учун мўлжалланган УЯ 64/71 концлагерига жўнатишга қодир эканини ҳам намойиш этди. Эслатиб ўтаман, бу концлагерь Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги ҳувиллаган Усть-Юрт платосининг чексиз «Борса келмес» шўрхоклик ҳудудидаги, бир пайтлар совет армияси бинар кимъёвий бомбаларнинг жанговор тажрибаларини ўтказган Жаслик посёлкаси яқинида ташкил этилган.

    Энди ўзбек одил суди фаолиятидан яна бир намуна келтирамиз. 2007 йил 18 декабрь куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида судья А.Қодиров совет давридан бери энг йирик матлубот-савдо ташкилоти ҳисобланган «Ўзбекбирлашув»нинг собиқ раиси Маринбой Бекчоновнинг жиноят иши юзасидан ҳукмни ўқиди. М.Бекчоновга Бош прокуратура ЎзР ЖК 205-моддаси (Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатларини суйиистеъмол қилиш) 2-қисмининг «a» ва «б» бандлари, 207-модда (Мансаб ҳаракатсизлиги) нинг 1-қисми, 175-модда (ЎзР манфаатларига зид олди-сотди шартномаси тузиш) 2-қисмининг «б» банди, 170-модда (Алдаш ёки ишончга кириш йўли билан мулкий зиён етказиш) 2-қисмининг «б» ва «в»    бандлари;

    • 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) нинг 1-қисми;
  • 232-модда билан айб эълон қилган эди. Айблашга асос қилиб тергов органлари М.Бекчоновнинг 4.760.000.000 (тўрт миллиард етти юз-у олтмиш миллион) сўм (тахминан тўрт миллион АҚШ доллари) маблағни ўзлаштиргандигини олишган. М.Бекчановга нисбатан Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси ва Бош прокуратура жиноят ишлари қўзғатишган, бироқ у бирор марта терговга бормаган, уни тергов органлари бирор марта ушлашмаган ёки ҳибсга олишмаган. Ҳақиқатни айтиш керак тергов органлари бир марта М.Бекчоновга нисбатан қидирув эълон қилишган, бироқ у ўзининг пойтахтдаги шоҳона уйларида бемалол яшаб юраверган.

  • Шундай қилиб, судья А.Қодиров ҳукмни ўқиди: «… М.Бекчоновни 14 йилга озодликдан маҳрум этилсин; Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2007 йил декабрь ойида чиқарган амнистиясини қўллаб жазо муддати 8 йилга туширилсин». Бироқ, судья А.Қодиров ҳукмни ким учун ўқиганини залда ҳозир бўлган одамлар тушунишмади: суднинг ҳукм ўқилиш мажлисига жиноят ишининг асосий фигуранти Маринбой Бекчонов келмаган эди!! У қочиб кетган экан! Тўғрироғи, қочиб кетишга унга органларнинг ўзлари имкон яратган экан!

    Мисли кўрилмаган бой, Ўзбекистоннинг ҳозирги замон «авторитетларидан» бири, одамлар ва давлатнинг пулларини бир ўзи эмас, юқори лавозимли шахслар билан бирга еган М.Бекчонов устидан бундай ноёб ҳукмни чиқариш осон иш эмас, албатта. Бу ҳукм судья А.Қодировнинг ўзига қойилмақом ёққан бўлишига шўбҳамиз йўқ, бироқ у сонига шапатилаб уриб ўз қувончини билдирган-билдирмаганини ва бирор нарса деган-демаганини билмаймиз. Лекин биз бири тўлиқ келтирилган икки ҳукмни ўзаро таққослаб, «Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!» деб ҳайқиришга ҳақлимиз.

     

    5 январь 2008 йил

     

    Франция

     

     

     

    Javob berish

    Fill in your details below or click an icon to log in:

    WordPress.com Logo

    You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

    Google+ photo

    You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

    Twitter picture

    You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

    Facebook photo

    You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

    Connecting to %s