6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МУРОЖААТлар, Юсуф Жума, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

МУРОЖААТНОМА

militaryphotos.netБМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари

бўйича қўмитасига

ЕХҲТ га

Оврупа Иттифоқига

Халқаро Ёзувчилар Уюшмасига

«Чегара билмас журналистлар»

халкаро ташкилотига.

Нусхаси:   Ўзбекистон Парламенти

(Олий мажлиси) вакилларига

2008 йил 12 январь.

МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли жаноблар ва хонимлар!

2007 йил 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Ўзбекистонда бир оилага нисбатан мисли кўрилмаган шиддатли қуролли ҳужум амалга оширилди. Ҳукумат қарори билан жўнатилган, автоматлар билан қуролланган 200дан ошиқ махсус кучлар қўшинлари бир хонадонга ҳужум қилишди.

Агар бу қуролли ҳужум террористлар жойлашиб олган бир жойга қаратилган бўлганида бундай қуролли ҳужумдан ҳеч ким ҳайрон қолмас эди.

Аммо кечаси қуролли ҳужум  қилинган уйда шоир Юсуф Жума ва унинг катта оиласи (рафиқаси, 5 ўғли, қизи, келинлари ва неваралари билан) яшар эди.

Бу оила Ўзбекистондаги оғир иқтисодий ахволга қарамасдан, кўплаб оилалар қатори, ўз меҳнати билан бир амаллаб  ўз кунини кўрар эди. Аммо тўсатдан 9 декабрь кечаси бу оилага уюштирилган қақшатқич қуролли ҳужум бир кечада катта бир оиланинг хонадонини тилка-пора қилиб ташлади. 2 соат давомида автоматлардан отилган  ўқлар остида бир неча уй ҳайвонлари ўлдирилди. Махсус кучлар қўшинлари шоир яшайдиган хонага кириб, у ерни чунонам ўққа тутишди. Агар шоир ўша сонияда ўша хонада бўлганида у ўлдирилган бўлар эди.

Фақат тасодиф ва хушёр қўшниларнинг огоҳлантириши туфайлигина бу оила штурмдан бир неча дақиқа олдин панага яширинишга улгурди ва шу билан ўз жонларини асраб қолдилар..Штурм тугагач аскарлар бу хонадонни оккупация қилиб, у ерда эрталабгача ўтириб чиқишган.

Эртасига шоирнинг ҳамма молк-мулклари мусодара қилинган. Шоир ва унинг 3 ўғли жиноятчилар деб эьлон қилиниб, қидирувга берилган, уларнинг суратлари ҳамма жойларга ёпиштирилган, Ўзбекистон телевидениясида эса улар ҳақида қидирувда бўлган ва оғир жиноят содир этган жиноятчилар деган, ахборотлар тарқатилган.

Қочиб юришга мажбур бўлган шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобир Юсуфжон ўғли 17 декабрда Тошкент вилояти Янгийўл туманида милиция томонидан хибсга олинган. Баъзи маълумотларга кўра шоир ва унинг ўғли Бухоро вилоятига олиб кетилган. Бугун улар вилоят Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)  ва прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда. Уларга «милицияга қаршилик кўрсатиш ва милиция ходимига тан жароҳати етказиш» каби уйдирма айблар қўйилган.

Ислом Каримов бошқараётган Ўзбекистон ҳукуматининг шоир Юсуф Жума ва унинг оиласига қарши уюштирган шиддатли ҳужумига сабаб  –  бу ҳукуматнинг халққа қарши олиб бораётган репрессив сиёсатига қарши шоирнинг ҳеч қўрқмасдан айтган фикрлари, ёзган шьерлари ва асоссиз қамоққа олинган ўғли Машрабни озод қилинишини талаб қилувчи намойиш-пикетга чиқишлари бўлган.

Ўзининг ўтли, исёнкор шеърлари билан танилган, диссидент шоир  Юсуф Жума Ўзбекистон мустақилликка эришган йиллардан бошлаб таъқиб ва босимлар остида яшаб келмоқда. Унинг биргина айби мамлакатдаги мавжуд воқеъликка муросасизлиги ва шеърларидир.

Ҳеч қайси мамлакатда шоирни шеърлари учун суд қилмайдилар, бироқ Юсуф Жума 2001 йилда ўз шеърлари учун маҳкамага тортилган ва у суд қилинган эди.

Шоир декабр ойида Бухоро вилоятида туркум норозилик акциялари ўтказган, «Диктатор Каримов истеъфога чиксин!», «Машраб Юсуфжон ўғли озод этилсин!» деган шиорларни ўз машинасига ёпиштириб уни шаҳар кўчаларида ҳайдаб юрган.

Унинг хонадонига қарши уюштирилган қуролли ҳужум 9 декабрь кечаси бўлган, 10 декабрда эса Ислом Каримов Бухорога келиб ўз сайловолди йиғилишини ўтказган.

Бу штурмни нега айнан ана шундай шиддатли ва айнан 9 декабрб кечаси ўтказилганлигининиг сабаби ягона. Президент Каримов ўзининг президентлик муддатини яна 7 йиллик муддатга ҳар қандай йўл билн бўлсада ўзайтириш учун қаттиқ ҳаракат қилаётган бир пайтда унинг истеьфосини талаб қилувчи шиорларнинг кўчаларда пайдо бўлиши Ислом Каримов учун мутлоқ ҳазм қилиб бўлмайдиган бир ҳол эди.

Шу сабаб айнан Президент Ислом Каримовнинг шахсан ўзи Бухоро вилояти ҳокимиятига «Юсуф Жуманинг овозини ўчир! Уни оила билан у ердан умуман йўқот!» деган кескин топшириқ берганлиги шубҳасиздир.

Акс ҳолда ҳеч қачон бирор бир ҳукумат ташкилоти бир оилага қарши бундай шиддатли қуролли ҳужум уюштира олмас эди.

Шоирнинг Бухоро вилоятидаги шахсий уйи ва буюмлари куч ишлатар тизим ходимлари томонидан талон- тарож қилинган, уй ҳайвонларининг айримлари отиб ўлдирилган, оиланинг барча мол-мулклари мусодара қилинган, конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланган турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева ўзиниг уч фарзанди билан мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Ҳурматли жаноблар ва хонимлар!

Биз сизларга шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон ҳукумати «Фуқаровий ва сиёсий  ҳуқуқлар ҳақидаги халқаро Пакт»ни имзолаган ва яна бир қанча халқаро битимларга қўшилган.  Аммо ҳукумат мана 18 йилдирки ўз фикрини эркин ифода этган, ҳукумат олиб бораётган сиёсатга қарши ўзининг  норозилик акцияларини тинч йўллар билан ўтказаётган кишиларга нисбатан зўравонлик, таъқиб ва босимлар йўли билан жавоб бериб келмокда.

Бундай зўравонликка асосланган сиёсат оқибатида бугун Ўзбекистон қамоқхоналари минглаб ижодкорлар, ёзувчи ва шоирлар, илм-фан намояндалари, демократик мухолифат ва оддий диндорлар билан тўлиб тошиб кетган. Улар ичида ёзувчи Мамадали Маҳмудов, журналист Муҳаммад Бекжон, собиқ парламент вакиллари Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Марказий Осиёда таниқли имом Абдували қори Мирзоев каби минглаб инсонлар бор. Уларнинг барчаси уйдирма айблар билан қамоқларга олинганлар ва шу сабаб уларинг барчалари озод қилинишлари керак.

Бугун биз яқинда қамоққа олинган шоир Юсуф Жума ва унинг икки фарзанди ҳаётидан қаттиқ ташвишдамиз ва сизлардан уларни зудлик билан озодликка чиқарилишида ёрдам беришларингизни сўраймиз. Агар  Юсуф Жума ва унинг фарзандлари Машраб ва Бобир зудлик билан қамоқдан озод этилмас экан, у ҳолда улар ҳам бошқа минглаб асоссиз қамалган маҳбуслар сафига жўнатилишлари мумкин.

Халқнинг шоирлари ва ёзувчиларига нисбатан қилинаёган зулм ва зўравонликлар – бу халққа нисбатан қилинаётган ваҳшийликларнинг энг паст кўринишидир!

Толиб Ёқубов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, физика-математика фанлари номзоди,  Франция

Обидхон қори Назаров, имом, Швеция

Хайрулла Исматуллаев, (Khairoulla Ismatoullaev), Висконсин-Мэдисон Университети Осиё тиллари ва Маданияти Департаменти, (Department of Languages & Cultures of Asia University of Wisconsin-Madison), АҚШ.

Юсуф Расулов, Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси раиси, http://www.yangidunyo.com  интернет нашри соҳиби, журналист ва шоир, Швеция.

Холдор Вулқон, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, диссидент шоир, Канада.

Ҳазратқул Худойберди, ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат вакили, http://www.stopdictatorkarimov.com  нашри соҳиби, Швеция.

Ғафуржон Йўлдошев, ёзувчи ва журналист, «Озодлик» радиоси мухбири.

Аваз Фаёзов, ўзбек мухолифат фаоли, Швеция.

Дўстназар Худойназаров, ЭРК партиясининг Оврупо бўлими координатори, ижодкор, Швеция.

Тўлқин Қораев, мустақил журналист, Швеция.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s