15-ИНТЕРВЬЮлар, 52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ

BBC-САВОЛЛАР РЎЙХАТИ

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов bbcuzbek.com ўқувчилари ҳамда тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.

Толиб Ёқубов 1941 йилда Жиззах шаҳрида дунёга келган.

Физика-математика фанлари номзоди. Олти фарзанднинг отаси.

1964 йилдан 1992 йил охирига қадар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтида ўқитувчилик қилган.

У 20 аср олтмишинчи йилларда дастлаб Москва ва кейинчалик Кишеневда илмий иш билан шуғулларкан Совет сиёсий диссидентларидан «инсон ҳуқуқлари» ва «демократия» борасида биринчи марта эшитганини айтади.

Толиб Ёқубов 1980-йиллар охирида «Бирлик» Халқ ҳаракатининг фаол аъзосига айланади.

У 1992 йилдан бошлаб инсон ҳуқуқлари билан «жиддий» шуғуллана бошлаганини айтади.

«Ўша пайтдан бошлаб норасмий «Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти» таркибида мамлакат фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қила бошладим«, дейди Толиб Ёқубов.

У 1996 йилда «Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти» бош котиби ва 2001 йилда эса айни жамиятнинг раиси этиб сайланади.

Толиб Ёқубов жамиятни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун 16 йил давомида муваффақиятсиз уриниб келганини айтади. У Ўзбекистон ҳуқуқ тартиботи органларининг давомли босими остида фаолият юритишга мажбур бўлганини таъкидлайди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб борувчи баъзи халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳисоб китобига кўра, мамлакатда 7 мингдан зиёд одам диний ва сиёсий қарашлари учун озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ Толиб Ёқубовнинг ишонишича, Ўзбекистонда «диний ва сиёсий» маҳбуслар сони 30 мингдан ортиқдир.

Толиб Ёқубов 2006 йил июлида унга нисбатан «сохта» жиноий иш очилиши ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтади.

У ҳозирда Франсада яшаб, фаолият кўрсатмоқда.

Би-би-си: Канаданинг Торонто шаҳридан Турсунали исмли мухлисимиз йўллаган саволлар:

1.Cиз Ўзбекистондан кетгандан бери Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаолиятида кескин бурилишлар рўй берди, деб ҳисоблайсизми?

Толиб Ёқубов: Мен хорижга чиқиб кетганимдан кейин Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) фаолиятида кескин ўзгаришлар рўй берди, дейиш қийин. Кескин ўзгаришни ташкилот фаолиятининг кучайиши ёки сусайиши нуқтаиназаридан қарасак, унинг фаолияти сусайганлигини сезиш мумкин.
Гарчи аъзоларимиз томонидан ўтказилаётган мониторинг кўлами сезиларли пасаймаган бўлса-да, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича тўпланган информацияни қайта ишлаш, тартибга солиш ва уни тарқатиш йўналишида ишимиз сезиларли сусайди. ЎИҲЖ фаолиятидаги сусайишнинг талай сабаблари бор. Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг асосий зарбаси диндорларга қаратилган бўлса, бу борада иккинчи ўринга иккиланмай ЎИҲЖни қўйиш мумкин. Ташкилотимизнинг 20 га яқин аъзосига қарши ҳукумат жиноий иш қўзғатди. Ҳозирги кунда ташкилотимизнинг тўққиз аъзоси қамоқхоналарда сақланаяпти. Ҳукумат ташкилотимизнинг Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлимларини тагтомири билан йўқотишга ҳаракат қилди ва анча «муваффақиятларга» эришди. Бу йўлда ҳукумат турли усулларни қўллади. Масалан, бир регионал ташкилотимиз раҳбарини қамоққа олиб, озодликка чиқиш эвазига унинг олдига икки шарт қўйишган. Шулардан бириозодликка чиққач, у бошқараётган бўлимимизни бошқа бир ҳуқуқбонлик ташкилотига қўшиш бўлган. Худди шундай бўлди. Бу информация менга, – ҳали Тошкентдалигимдаёқ, – ўша вилоятда ҳуқуқтартибот органларида ишлайдиган бир танишимдан келган эди. Афсуски, унинг номини мен ҳозир ошкор эта олмайман.
70-
чи йиллар бошида тузилган «Москва Хельсинки Гуруҳи» (МХГ) СССРда биринчи ҳуқуқбонлик ташкилоти бўлган. 3-4 йиллик фаолияти пайтида ҳукумат унинг кўпгина раҳбар ва аъзоларини қамаган. МХГ раҳбарияти ташкилот фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Бундай воқеалар тарихда кўп. 2006 йил июнида мен шу масалани бир неча регионал раҳбарларимизга айтдим, бироқ улар курашни давом эттириш кераклигини уқтиришди.

  1. Сиз билан бир қаторда ишлаган ҳамкасбларингиз ҳаёти хавф остида эканидан хавотирланмайсизми?

Толиб Ёқубов: Турган гап, хавотирланаман. 2001 йил 7 июль куни Ички ишлар вазирлиги ертўласида қийнаб ўлдирилган Шовруқ Рўзимуродов ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси эди. Унинг жасоратига ҳаммамиз қойил қолар эдик. ЎИҲЖда Шовруқ каби қўрқмас, адолат учун курашни ўзининг бурчи деб ҳисобловчи аъзолар кўп эканлигидан мен фахрланаман. Бубаландпарвоз гаплар эмас. Ҳукуматнинг ЎИҲЖни кўришга кўзи йўқўзининг бу позициясини у 17 йилдан бери яширмай, очиқойдин намойиш қилиб келмоқда. Шунинг учун ташкилотимиз аъзоларининг хавфсизлигидан хавотирда бўлишга асос бор.

  1. Ҳозирда Франсадан туриб амалга ошираётган инсон ҳуқуқлаир фаолиятингизни қанчалик самарали, деб ҳисоблайсиз?

Tолиб Ёқубов: Менинг кейинги 17 йиллик умрим ва фаолиятим ЎИҲЖ билан боғлиқ. Менинг қилган ишларимга таниш ва нотаниш одамлар баҳо беришар, деб ўйлайман. Менинг ёшим 70 га яқинлашмоқда. Раҳбарликни мамлакат ичида яшовчи одамга топшириш керак. Бироқ, нега мен бу ишни илгарироқ қилмадим? ЎИҲЖ салкам 17 йил олдин ташкил этилган, унинг раҳбарияти 6 марта Адлия вазирлигига ариза (ва бошқа ҳужжатлар) топшириб, ташкилотни давлат рўйхатига олишни сўраган. Бироқ, Адлия Вазирлиги куракда турмайдиган баҳоналар билан рад жавобини бераверган. Жорий йилнинг 21 октябрида ЎИҲЖ Франция ҳукумати томонидан давлат рўйхатига олинди ва унга халқаро мақом берилди. Биз ҳозир ташкилотнинг Ўзбекистонда қурултойини ўтказиш, раҳбариятини шакллантириш ва «деюре» тан олдириш устида ишламоқдамиз. Ташкилотимизнинг асосий офиси Францияда, бир қатор чет эл мамлакатларида эса унинг бўлимлари бўлади. Ташкилотнинг бош раҳбари (президенти) ҳам ўзгарадиташкилотнинг 2009 йил биринчи ярмида бўлиб ўтадиган конгрессида мен уни ёш, тилларни яхши биладиган ҳамда ҳуқуқбонликдан яхши хабари бор одамга топшираман. Шундай одамни, иншааллоҳ, топдик. Менинг Европада қилган ишларим самараси ҳақида 1-2 йилдан кейин (Худо умр берса) баҳс этилса яхши бўлар эди, деб ўйлайман.

Би-би-си: Америкадан Ҳури Муслимова: «Биз мусулмонлар кўп тазйиқларга учрадик, кўпчилик турмаларда жон бераяпти, хатто аёллар ҳам қамоққа ташланаяпти. Ҳозир Ўзбекистон заиф ҳолатда, на журналист бор, на инсон ҳуқуқлари фаоли, ҳаммасини ҳайдаб ва қамаб бўлди. Сиз нима дейсиз?».

Толиб Ёқубов: Гапларингиз ҳақиқат, Ўзбекистонда вазият ўта оғир, одамларга нисбатан ҳукумат зулмининг поёни йўқ. Менинг диний билимим йўқ, бироқ мен кўп диний уламолардан эшитганманки, Қуръони карим ва ҳадисларда битилган, қисқа қилиб айтилса: «Зулмга қарши курашиш керак» деган маънони билдирадиган хатлар бор экан. Мамлакатимиз мустақиллиги даврида фақат 1989-92 йиллардагина ҳокимиятни сақлаб қолишга интилаётган коммунистик тузумга қарши оммавий кураш, – Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатининг кураши, – кузатилди, холос. Менинг яхши эсимда бор, бу курашни диний қатлам қўллабқувватламади. Шундай бўлсада, кураш халқ ғалабаси билан тугашининг эҳтимоли катта эди, бироқ «Бирлик» раҳбарияти Ислом Каримов одамлари усталик билан қўйган тузоққа илиндилар. Ҳозирда улар бирбирига бармоқ ўқталиб: «Сен хоинсан!», «Йўқ, сенинг ўзинг хоинсан!» дейишдан нарига ўтаётганлари йўқ. Бизнинг ташкилотимиз ҳисобкитоби бўйича ҳозирги кунда 30.000 дан ортиқ одамлар диний эътиқоди учун қамоқхоналарда сақланмоқда. Мен бир оиладан 6 акаука қамалганини биламан, уларнинг иккисининг жасади қамоқхоналардан уйига келди. Бир оиладан 3-4 одам қамалганлар ҳам кам эмас. Менинг билишимча, қамоқхоналардаги диндорларнинг оила аъзолари, қариндошуруғи ва ёрудўстлари уларнинг озодлиги учун курашмади. Ҳайвонот дунёси ҳақидаги киноларда кўрамиз: минглаб бигиз шохли, баҳайбат гавдали ҳайвонлар ўтлаб юрибди; бир неча арслон (ёки йўлбарс) бирини қувлаб, тутиб ейди; қолганлари ўтлашда давом этаверади; ваҳоланки, улар ваҳшийларни ўраб олиши ва шохлари ҳамда туёқлари билан уларни эзиб ташлари мумкин. ЎИҲЖ 2001-05 йиллари кўплаб норозилик пикетларини уюштирди, бироқ ўз фарзандлари озодлигини талаб этиб бизнинг олдимизга бирорта одам келмади: ўзбеклиги тутиб, бўйнига плакат осиб сафда туришни ўзига эп кўришмади. Мен бу гапларни бировни ёмонлаш мақсадида айтаётганим йўқ, мен фақат «курашмасангиз қул бўлиб яшайверасиз» демоқчиман, холос.

Би-би-си: Ўшдан Одилжон Маҳдумий: «Ўзи Ўзбекистонда ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси қолдими, ҳамма чиқиб кетди чоғимда

Толиб Ёқубов: Мен ўн йиллар илгари бир одамни излаб бир туманга бордим. Унинг уйини топа олмагач, кўча ёқасида жойлашган трактор паркига кирдим ва тушлик овқат устидан чиқдим. Таклиф қилишди, ўтирдим, сўҳбат бошланди. Қарасам, эски кийинган, устибоши қора мой тракторчилар сиёсатни дуппадуруст тушунган ҳолда гаплашишаяпти. Бунинг маънисини сўрадим. Улар менга сал нарироқда турган қотма ва жуда кўримсиз бир йигитни кўрсатишди. Бу йигит ҳар куни БиБиСи ва Озодлик радиоларини эшитар ва тушлик пайтида ўртоқлари орасида ўзига хос «политинформация» ўтказар экан. Ўзбекистондаги ҳуқуқбонлар ҳам аксарият «кўримсизгина», бироқ эътиқодли, одамлар учун қайғурадиган жасур одамлардир. Уларнинг кўпчилиги ҳукумат одамлари кўзига кўринмайдилар ҳам, бироқ инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир муҳим маълумотлар йиғишади, зарур ҳужжатлар топишади ва ҳоказо. Улар орасида очиқ ишлайдиганлари ҳам оз эмас ва ҳукуматнинг зарбаси асосан шундайларга тушади. Зулм кучайганда ҳижрат қилинг, деган ўгитни эсласак, баъзи ҳуқуқбонларнинг чет элларга чиқиб кетаётганларини тушуниш мумкин. Назаримда, Турсунбой Ўтамуродов мамлакатимизда энг кучли ҳуқуқбонлардан бири эди. У бизнинг ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси эди. Унинг қилган савобли ишлари ҳақида китоб ёзса бўлади. Бироқ ҳукумат уни 1996 йилдан бери 4 марта қамади. 2007 йил февралида унинг устидан бешинчи марта жиноий иш қўзғатилгач, у Ўзбекистонни тарк этди. Шуни ҳам айтиш керакки, одатда курашни (хусусан, революцияни ҳам) инсонларнинг қандайдир бир гуруҳи олиб боради, бироқ бу курашнинг натижаларидан бошқалар (ҳатто бу курашга қарши бўлганлар ҳам) фойдаланишади. Масалан, мамлакатимиз мустақиллиги учун «Бирлик» халқ ҳаракати ва собиқ СССРда шаклланган бошқа демократик ва миллий озодлик ҳаракатлари курашди, аммо бу курашнинг натижасидан Ислом Каримов режими фойдаланмоқда. Худди шундай, ташқарига чиқиб кетган ҳуқуқбонларнинг баъзилари шоли ичидаги курмаклардир.

Би-би-си: Лондондан Шуҳрат исмли мухлисимиз йўллаган саволлар:

  1. Кўп йиллик педагогик тажрибангиз бор экан, мамлакатимизда илм-маърифат пастлаб кетаётган бугунги кунда маориф соҳасида қандай ислоҳотлар ўтказиш бўйича фикрингизни билдирсангиз.

Толиб Ёқубов: Ўзбек ёшлари бениҳоя иқтидорли ёшлардир. Менинг бу гапимни жиддий қабул қилишингизни сўрайман. Мисол келтираман. 70-чи йиллар охири бўлса керак, 1-курс талабаси, Самандаров (исми эсимда йўқ) деган йигитчага мен бир китоб бердим ва ўқиб юришни айтдим. Буикки америкалик олимнинг русчага ўгирилган, ўша пайтларда ҳатто Тошкент университетида ҳам ўқитилмайдиган, математиканинг махсус бир бўлими бўлган «Графы и сети» номли китоби эди. Унинг ҳар боби охирида 20-30 тадан оғир масалалар қўйилган эди. Тахминан 2 ойлардан сўнг у менга: «Домла, берган китобингиз ҳақида бир сўҳбатлашмаймизми?» деб қолди. Йигитча нафақат китобни ўрганган, балки бир неча боблар охиридаги масалаларни ечимларини топибди ҳам. У ҳатто китобда граф тушунчасига берилган таърифдан қаноатланмаганини ва ўзи янги таъриф тузганини айтди. У гениал бола эди. Шу йигитни аспирантурада олиб қолиш зарурлигини айтиб маориф министригача бордимфойдаси бўлмади. Худди ўша пайтларда йирик математик олим бўлиш потенциалига эга бўлган, Андижон вилояти Хўжаобод туманилик Неъматой Ғаффорова деган қизни ўқитганман. Бундай талантлар кўп эди, бироқ аспирантурага яроқсиз, аммо тирговучи зўрлар олиб қолинар эди. Айтмоқчиманки, жамият танишбилишчилик, порахўрлик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга тўла бўлар экан, ўрта ва олий мактаб, илмфан соҳаларида позитив ислоҳотлар қилиш ҳақида гапириш ортиқча. Жамиятдаги ижтимоий ва бошқа иллатларни эса, бизнинг шароитимизда, мавжуд сиёсий тузумни демократия томон тубдан ўзгартириш билан йўқ қилиш мумкин, холос. Диний эътиқод иллатлардан фориғ бўлиш йўлида ҳамма вақт асосий роллардан бирини ўйнаган. Жамиятда ҳақиқий диний эътиқодни шакллантириш демократик тузумга зид эмас, балки улар бирбирини тўлдирадилар.

  1. Совет даврида мафкура жуда кучли бўлган, дейишади. Ҳозир мафкурадан гапирсанг ҳамманинг энсаси қотади. Совет мафкурасининг кучи нимада эди?

Толиб Ёқубов: Қандайдир мафкура (фашистик, коммунистик, социалистик, диний ва бошқа ғоя) устига қурилган сиёсий тузум раҳбарлари, одатда, мафкурадан ҳокимиятни ўз қўлларида узоқ вақт (ёки абадий) ушлаб туриш учун фойдаланадилар, яъни мафкура улар учун одамларни оммавий, тотал лақиллатиш (алдаш, олиб бораётган сиёсатига ишонтириш ва ҳоказо) воситаси бўлиб хизмат қилади. Бундай сиёсий системаларни тоталитар (баъзилари фашистик) системалар дейилади. Кейинги 100 йил ичида ер юзида пайдо бўлган кўпгина бундай системалардан СССР, Италия, Германия, Хитой, Эрон, Югославия ва Шимолий Қурияларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. СССРда коммунистик мафкура коммунизм деган мавҳум тузимни қуришга қаратилган бўлса, Германияда националсоциализм ғояси асос қилиб олинган. Омма (катта кўпчилик)ни чиройли, жозибали ва ишонарли қилиб ишлаб чиқилган мафкурага ишонтириш қийин эмас – буни маддоҳ деб аталувчи одамлар яхши уддалашади. Бироқ, жамият бир текис бўлмайди, одамлар орасида мафкура бузуқ, ғайриинсоний ва ҳатто ҳалокатли эканини тушунадиган, исботлай оладиган ва уни бошқалар онгига етказа оладиган одамлар ҳам чиқаверади. Шу сабабли тоталитар системалар раҳбарлари оммавий репрессияларни ишга соладилар. Қул борабора қўлидаги кишанларга меҳр қўябошлагани каби бир неча авлод ўтгач, мафкура ва унинг репрессив услублари жамият онгига сингдирилади. Бироқ, бундай системалар эртами-кечми, барибир қулайди. Уларнинг ҳар бири «веспасианлик даври» деб аталувчи уч фазалик даврдан ўтишга маҳкум ва бу давр сиёсий тузумнинг инқирози билан тугайди.
Мафкурасиз, яккаҳокимлик ва зўравонликка асосланган авторитар тузумлар бу жараёндан холи эмас. Ислом Каримов (худди шундай, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ва бошқалар ҳам) мафкура танлай олмади. У «миллий истиқлол»ни мафкура даражасига кўтармоқчи бўлди, бироқ у ёлғон эканини халқ 10-15 йилда англаб етди. Ҳозир халқ орасида: «Бумустақиллик эмас, мустақил қулликдир!» ёки «Мустақиллик фақат ҳукумат одамларига мустақиллик олиб келди» деган гапларни кўп эшитиш мумкин. Ислом Каримовнинг «коммунизм» сўзини «буюк келажак» деган сўзларга алмаштириб, моҳиятан коммунистик «Ўзбекистонкелажаги буюк давлат!» деган шиори ҳам инқирозга учради ва мафкурага айланмади. Боз устига Ўзбекистон шиддат билан веспасианлик даврининг охирги фазасини бошидан кечирмоқда.

Би-би-си: Гавҳар исмли мухлисимиз йўллаган савол: «1992 йилга қадар институтда дарс берган экансиз. Сизни эшитиб турганлар орасида, балки талабаларингиз ҳам бордир. Виждонан айтингчи, сессия даврида пора олишингизга тўғри келган пайтлар бўлганми?».

Толиб Ёқубов: Порахўрлик ҳар қандай жамият учун ўта хавфли ижтимоий иллатдир. Мен Бибиси радиоси мухлисларидан Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳаёти билан боғлиқ жиддий саволлар тушади, деб ўйлаган эдим. Савол берган дўстимиз менинг табиатимда ҳам шу иллат бўлганбўлмагани билан қизиқмоқдалар. Мазкур савол бу дўстимизга жиддий туюлса, Худо хайрларини берсин, мен жавоб бераман. Шу муносабат билан эсимга дарҳол совет даврининг бир латифаси келади. Леонид Брежневнинг туғилган куни муносабати билан турли мамлакатлардан совғасаломлар келаётган эмиш. Қўшни Финляндия президенти телефон қилиб: «Леонид Ильич, Сизга самолёт совға қилай десам, ўзингизда самолётлар етарли; ракета юборай десам, ўзингизда ракеталар тиқилиб ётибди. Бошимиз қотиб турибди, яқинда Хельсинкида 250 та муттаҳамўғри пайдо бўлиб қолди, шуларни совға қилиб жўнатиб юборайми?» деса, Генсек: «Нима қиламан 250 та муттаҳамўғрингни, менинг ўзимда 250 миллион муттаҳамўғри бор» деб жавоб берган экан. Совет даврининг охирги йигирма йилларида, вояга етган одамларнинг деярли ҳаммасини у ёки бу маънода ўғри, давлат хизматида ишлайдиганларни эса порахўр, дейиш мумкин эди. Мен ишлаган педагогика институтида, ТошДУнинг юридик факультети, Қишлоқ хўжалиги, Автомобиль йўллари, Политехника (ва бошқа) институтларидан фарқли ўлароқ, порахўрлик нисбатан жуда кам эди, кундузги бўлимда пора олиш йўқ эди, деса ҳам бўларди. Сиртқи бўлим ва кириш имтиҳонларида пора олиш бор эди. Ўзим ҳақимда бир маълумотни келтираманшунга қараб ҳар бир тингловчи ёки ўқувчи менинг нақадар порахўрлигим ҳақида ўзи фикр юритар, деб ўйлайман. Институтда мен салкам 30 йил ишладим ва шу даврда институт ва математика факультети раҳбарияти мени борйўғи уч марта кириш имтиҳонларига жалб этишган, холос.

Би-би-си: «Грин» тахаллуси билан мактуб йўллаган мухлисимиз саволи: 16 февраль портлашларида сиз ўзбек ҳукуматини айблагансиз, сизда қандай далил ва исботлар бор? Баъзи далиллар ҳукумат тарафдори бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари ва жаноб Муҳаммад Солиҳни айблайди, баъзида эса жаноб Муҳаммад Солиҳни оқламоқчи бўлиб, яъни ўша қочувдаги мусулмонларни айблайди. Шу ҳақдаги фикрингиз

Толиб Ёқубов: Бу – ўта оғир савол бўлиб, қисқа фурсатда унга жавоб бериш унданда оғир. Мен савол берган дўстимизга ЎИҲЖнинг 2004 йил 7 январда интернетда эълон қилинган доклади билан танишишни тавсия қиламан. Шундай бўлсада
Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда классик, типик совет раҳбари бўлиб, унда Ғарб демократияси томон интилишдан асар ҳам йўқ эди. Одамларни лақиллатиш, ўзгача фикрга чидамсизлик, барча муаммоларни куч ёрдамида ечишга мойиллик унда яққол кўриниб турар эди. Бошданбош у ўз стратегиясини кучишлатар системалари, айниқса махсус хизмат органларига суяниш, уларга мисли кўрилмаган ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш асосида қурди. Бу системаларни у бутунлай янги даражага кўтарди. Унинг асосий мақсади умрбод давлатни бошқариш эди. Совет раҳбарлари ўз муваффақиятсизликларини халқдан яшириш учун ҳамма вақт ички ёки ташқи душман топиш йўлини танлаганлар. Бу зўравонликка асосланган ҳар қандай тузумга хос услубдир. Ислом Каримов ва унинг махсус хизмат органлари 90-чи йиллар бошида гўёки Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга ислом экстремизми ва терроризми хавф солаяпти, деган афсонани ишлаб чиқишди. Экстремистик руҳдаги одамларни энг демократик мамлакатларда ҳам учратиш мумкин. Масалан, Германиядаги неонацистлар шундай руҳдаги одамлардир. Бироқ, улар Германияда сиёсий иқлим уюштира олмайдилар. Ўша пайтда ва ҳозир ҳам Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар борлигига шўбҳам йўқ, бироқ улар мамлакатда сиёсий иқлим шакллантиришлари мумкинлигига шўбҳам бор. МХХ диндорлар ва бошқа гуруҳлар орасига ўз одамларини тиқиб ташлади, улар орасидан минглаб сотқин айғоқчиларни ёллади. Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар кўпайди, деган гап рост бўлса, буни фақат МХХнинг қўли билан қилинди, дейиш мумкин, холос. Бироқ Ислом Каримов мазкур афсонага ўзбек жамияти ва халқаро ҳамжамиятни ишонтиришга муваффақ бўлди. Албатта, буўн минглаб бегуноҳ ёшларни қамоқларга ташлаш ҳисобига амалга оширилди. Бу мудҳиш планларни амалга ошириш учун ўзбек ҳукумати чет эл мамлакатларидан каттакатта грантлар олди ва уларни ўзининг репрессив машинасини мустаҳкамлаш учун ишлатди. Совет КГБси каби ўзбек МХХсида ҳам «Террористик акциялар уюштириш бўлими» мавжуд. МХХ дунёда энг кучли махсус хизматлардан бири бўлган КГБнинг «бой» тажриба ва меросига таянади. Бу ҳақда мен кўп материалларни ўрганганман. Асосий афсона ҳамма вақт «тирик» бўлиши учун ўзбек махсус хизматлари 1999 йилдаги портлашларни ҳамда 2004 ва 2005 йиллардаги воқеаларни ташкил этмаса бўлмас эди. 1999 йил 19 феврал куни ЎИҲЖ ўз баёнотида 16 феврал воқеасининг олтита версиясини келтирди. 3 мартдаги баёнотимизда эса ўшаларнинг биттасига урғу берилди: мазкур портлашлар МХХ томонидан режалаштирилган ва амалга оширилган. Баёнот остида менинг имзоим бўлиб, ҳукуматга биз томонимиздан қўйилган айблар жиддий айблар эди. Биз ўз баёнотимизни почта орқали ҳукуматнинг барча структураларига юбордик. Бироқ, на МХХ, на Бош прокуратура, на ИИВ ва на давлатнинг бошқа структуралари: «Бу гапларни қаёқдан олдинг?» деб сўрамади. Мен юқорида айтиб ўтган докладни биз президент аппаратидан то вилоят ҳокимликларигача 64 адресга юбордик, натижа эса олдингидек бўлди – ЖИМЛИК.

Би-би-си: «Нега бизнинг ўзбек халқимиз роса сотқин, менга тегмаса бўлди, деб бирбирини қўллабқувватламайди? Бу нарса нафақат янгилик, балки тарихда ҳам ўтган отабоболаримиздан қолган унсурми? Халқимиз бирбирини қўллабқувватлаши учун нима ишлар қилиш керак?» – деб ёзибди чет элдан «бир танишингиз«.

Толиб Ёқубов: Қачонлардир халқимиз билимдон, жасур ва жанговор бўлганлиги маълум. Бироқ, бир пайтдан бошлаб унинг бошида доимий, муттасил зулмлар ўтказилиб келинган. Рус истилоси, чорак кам бир аср давом этган репрессив коммунистик тузум ва кейинги 20 йиллик Каримовнинг истибдод сиёсати даврини қўя турайлик. Мен Герман Вамберининг бундан бир неча аср илгари қилган Марказий Осиё сафари эсдаликларини ўқиганман. Хонларнинг ўша пайтлардаги зулмларини у шундай тасвирлайди: зулм шу қадар кучлики, одамларнинг қўрқуви шу қадар юқорики, ҳатто бир тўшакда ётган эрухотин бирбирига ишонмайдилар. Совет даврининг бир характеристикаси: СССРда вояга етган одамларнинг юзтадан биттаси КГБ билан ҳамкорлик қилган бўлса, Ўзбекистонда бу рақам элликтадан биттасига тўғри келган. Ҳозирги пайтда вояга етган одамларнинг ўнтадан биттаси МХХ билан ҳамкорлик қилади, дейишса мен ажабланмайман.
Халқда оммавий қўрқув шаклланган даврда жамиятда ижтимоий иллатлар (коррупция, порахўрлик, маҳаллийчилик ва ҳоказо) юксак даражага чиқади.
Бу пайтда ҳокимият бошида туриш ёки унда ишлаш жуда жозибали бўлади, одамларда сотқинликка ўхшаш иллатлардан ҳазар қилиш ҳистуйғуси ҳам сўна боради. Ўзбек адабиётига қаранг: унинг адашмасам 90 фоизини шеърият ташкил қилади, ваҳоланки, инсонни иллатлардан халос этадиган асарлар асосан ҳикоя, повесть ва романлардир. Ўзбек адабиёти мақтанадиган шу туркум адабиёти борми?
Йирик асарлар шиддатли, ўта қайғули давр ва воқеалардан кейин пайдо бўлади. Балки, Ислом Каримов диктатураси сиёсий саҳнадан кетгач, ўзбек адабиётида инсонни тарбиялайдиган буюк асарлар ёзилар, деб ўйлайман.

Би-би-си: «Ўзбекистон ҳукуматига қарши қуролли курашни қўллабқувватлаган бўлармидингиз?,» деб сўрапти Шавкат исмли мухлисимиз.

Толиб Ёқубов: Ҳеч қачон. Мен ҳамма вақт курашнинг қуролли формаси тарафдори бўлмаганман. Дадам раҳматликнинг гаплари эсимда: қуролнинг ёмон томони шундаки, ўқ отганингда биттаси душманга тегса, иккитаси бегуноҳ одамга тегади; иккитаси душманга тегса биттаси албатта бегуноҳга тегади; бегуноҳ қон то охиратгача сенинг орқангдан қувиб юради, дердилар. Тарихга қарасак, сиёсий тузумлар аксарият ҳолларда қурол ёрдамида ўзгартирилган. Масалан, 1961 йили апрель ойида Португалияда ёш офицерлар гуруҳи қуролли қўзғолон кўтариб мамлакат диктаторини ағдаришган ва Португалия демократик давлатга айланган. Адольф Гитлер гарчи парламент йўли билан ҳокимиятга келган бўлсада, бироқ у Германияни СССР билан деярли бир даврда тоталитар давлатга айлантирди. Демоқчиманки, сиёсий тузумни ўзгартириш мақсадида кураш (қуролли ёки тинч йўл билан) бошлаган одамлар ва уларнинг раҳбарларининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлиги турли натижаларга олиб бориши мумкин. Қуролли кураш йўлини танлаганлар билиб-билмай мавжуд репрессив режимга катта ёрдам бериши ҳам мумкин. Узоқдан мисол излаш шарт эмас: Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбарлари ўзлари билиббилмай худди шу ишни қилишди. Улар қўлларидан ҳеч нарса келмаган бўлсада, совет руҳидаги раҳбар бўлган Ислом Каримов учун «ташқи душман» ролини ўйнаб бердилар.

Би-би-си: Толиб исмли мухлисимиз йўллаган савол: Ўзбекистонда камбағалчилик жуда кескин тус олди, бунинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз? Иқтисодчи амалдорларнинг саводсизлигими ёки ўзбек халқининг дангасалигидами?

Толиб Ёқубов: Сиз Ўзбекистонда кузатилаётган камбағалчиликнинг икки сабабини кўрсатгансиз. Хафа бўлманг, уларнинг иккаласи ҳам тўғри эмас. Ҳар қандай тузум шароитида халқнинг яхши яшаши, камбағалчиликнинг бўлмаслиги асосан давлат раҳбарининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлигига боғлиқ мен буни юқорида ҳам айтган эдим. Нияти бузуқ одам ўзгалар ютуғига ҳеч қачон суюнмайди. Оддий одамдаги бу хислат жамият учун сезиларсиз бўлиши мумкин, бироқ мазкур хислат давлат раҳбарида бўлса, у жамият учун ўта ёмон натижаларга олиб келиши табиий. Нияти (иродаси) бузуқ раҳбар одатда ўз атрофига худди ўзидай нияти бузуқ одамларни тўплайди. Бундай одамлар жамиятни нормал ривожланишига йўл бермайди. Демократик Чехословакиянинг биринчи президенти ВацлавҲавел 10 йил қамоқда ўтирган. У ёзади: президент бўлганимдан кейин, бир кун сездимки, мен ҳам Совет раҳбарлари каби жиринглаган телефон трубкасини менга секретарь олиб беришини кутадиган бўлиб қолибман. Ўшанда айний бошлаганимни тушундим. Бу «Ҳокимият инсонни айнитади» – деган мақолнинг Вацлав Ҳавелдай тоза инсон ҳам ҳокимият берилганда айниши мумкинлигини кўрсатувчи исботидир. Мақолнинг иккинчи қисмида эса: «Мутлақ ҳокимият инсонни мутлақ айнитади»дейилади. Ислом Каримовнинг сиёсий иродаси (нияти) бузуқлигини унинг ҳар бир қадамидан сезиш мумкин. Мутлақ айниган инсоннинг нияти тоза бўлиши мумкин эмас. Иқлимда кутилмаган офат (қаттиқ қурғоқчилик, катта вайроналикларни келтириб чиқарувчи ер силкиниши ва ҳоказо)лар содир бўлмаса, Ўзбекистон иқтисодий қийинчиликсиз яшай оладиган мамлакатдир. Бироқ, ўзбеклар пешонасига бир неча аср давомида сиёсий нияти (иродаси) пок раҳбар битган эмас.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s