МАҚОЛАлар, Сиёсий САТИРА

БУМЕРАНГ

—– Forwarded Message —-
From:
Talib Yakubov <hrsu_tolib@…>
To:
b_abdujalil@…
Sent:
Thursday, January 22, 2009 9:52:25
Subject: Tolib aka

Ассаломуалайкум!

Менинг бир танишимдан келган маколани диккатингизга хавола этмокдаман.

Хурмат ила Толиб акаман

 

Олим Жалилий

Тошкент педагогика университети ўқитувчиси

 

ТУТУРУҚ БЎЛМАСА ҚИЙИН...

 

Сиёсатда (ҳаётда ҳам) «бумеранг эффекти» кўп юзага келади. Мабодо бумеранг терминини эшитмаган ёки билмаган ўқувчи бўлса, эслатаман: бумеранг – Африка ва бошқа бир қатор минтақаларнинг ўрмон ва саванна ҳудудларида яшовчи, замонавий цивилизациядан анча орқада қолган қабилалар ишлатадиган, шакли «г» ҳарфини эслатувчи, ички қирраси ўткирланган ов қуроли бўлиб, у мўлжал (ҳайвон, қуш в.ҳ.)га қараб отилганда, ўзининг махсус шаклига кўра маълум бир аэродинамик куч таъсирида ҳаракат қилиб, мўлжалга тегади. Бумеранг мўлжалга тегмаса, у отган овчи олдига қайтиб келади. Унинг ёмон бир хусусияти шунда-ки, уқувсиз отилган бумеранг қайтиб келиб, отган одамни қаттиқ яралаши ва ҳатто ўлдириши мумкин.

Сиёсатда бирор шахс ёки ташкилотни обрўсизлантириш мақсад қилинса, уни аёвсиз танқид қилиш кампаниясини уюштириш мумкин. Аммо, кўп ҳолларда натижа тамоман тескари бўлиб чиқади. Мисол келтираман. Борис Ельцин 80-чи йиллар ўртасида коммунистик тузумни тубдан ўзгартириш ғояси билан майдонга чиқди. Кенг халқ оммасига ҳали танилмаган бу сиёсатчининг мазкур новаторлиги ўша даврда мисли кўрилмаган бир воқеълик эди. Табиий, унга қарши коммунистик тузумнинг барча ашаддий тарафдорлари бирлашдилар. Улар орасида КПСС МК Бош котиби Михаил Горбачев ҳам бор эди. Б.Ельцинни Ўзкомпартиясининг 1991 йил август ойида бўлиб ўтган 19-чи съездида унинг 1-чи котиби Ислом Каримов ҳам танқид қилган эди. Улар Б.Ельцинни сазойи қилишди, тўҳмат аралаш беҳисоб мақола ва эшиттиришлар ташкил қилишди, калтаклашдиМ.Горбачевнинг ўзи Б.Ельцинни энг кўп танқид қилувчиларнинг бири эди. Аммо бу кампания тескари эффектга олиб келди: халқ орасида Б.Ельцин обрўси ошиб борди, М.Горбачевники эса пасайиб кетди бири СССР президентлигидан шармандаларча кетди, иккинчиси Россияга президент бўлди, яъни сиёсий бумеранг М.Горбачевни сиёсий саҳнадан кетказди.

Сиёсий тутуруқ нима? Нега баъзиларни сиёсий тутуруқсизлар сафига қўшишади? Сиёсий тутуруқсиз одамларни оддий тилда айтганда «иши ва гапи бир-бирини инкор қилувчи одамлар» деб таърифласа бўлади. Мана бир мисол. «Озодлик» радиосига қарши бойкот эълон қилганлар орасида www.himoyachi.ucoz.ru сайтининг эгаси Муҳиддин Қурбоновни кўриш мумкин. Турган гап, у сафдошлари сингари радио фаолиятидан хафа, ранжиган, унинг материалларини қабул қила олмайди. Табиий, у ўз сайтига бойкотчиларнинг АҚШ Конгрессига йўллаган мурожаати матнини қўйган. Аммо, мурожаат чиққандан КЕЙИН сайтга қўйилган материаллар орасида 9 (тўққиз!) та «Озодлик» радиоси эфирга узатган (шу жумладан, «маҳаллийчи», «эркчи» ва, умуман, «ярамас бола» Ҳурмат Бобожоннинг ҳам) материаллари бор! Ана сизга сиёсий тутуруқ! Тўғрироғи, сиёсий тутуруқсизлик! Муҳиддин Қурбоновда сиёсий тутуруқ кўринадими? Асло!

Мен сиёсий тутуруқ ҳақида гапирмоқчи бўлиб, ногоҳ «Озодлик» радиосини тилга олибман. Русчасига: была – не была! Давом этаман. Бу мақоладан кейин оғир артеллерия «Озодлик», М.Солиҳ, «Эрк» ва акаука Бобожоновлар нишонидан олиб менга қаратилиши кутилсада, фақат битта нарса мени қутқариши мумкин: юқорида келтирилган шахслар ва ташкилотларга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ!

Менинг назаримда, «Озодлик» радиосига қарши фильмнинг 2-чи серияси бошланди. 1-чи серияси уч ойча илгари бўлиб ўтди ва у Ўзбекистон давлат телерадиокомпаниясининг «Озодлик»ка бағишланган «Ҳа, сеними! Тўхтаб тур!» дея мушт ўқталишига бағишланган эди. «Озодлик» томон улоқтирилган сиёсий бумеранг мўлжалга тегмади ва қайтиб келиб, отувчи ҳукумат бошини ёрди. Кўрганбилганлар у ҳалиям пешонасига музли латта қўйиб ётибди, дейишади. Бўлдими? Тугадими? Бас қилайликми? Шундаккина қўл силтаб кетаверамизми? Йўўўқ! БуниБомбай, кечирасиз, Ўзбекистон, дейдилар, дўстим! Ўзбекистон, дейдилар!

Бироқ, фильмнинг 2-чи сериясини қаерда суратга олиш керак? Энди декорацияларни ҳам ўзгартирмаса бўлмайди. Қаҳрамонларни ҳам алмаштириш керак. Кимлар ярайди бунга? Топинг! Хўп, топамиз! М.Солиҳга қаршилар борми? Бор! Зўрлари бор! «Эрк»ни ёмон кўрадиганлар борми? Бор! Тиқилиб ётибди! Акаука Бобожоновларнинг гўштини қиймақийма қилишга тайёрларчи? Етарлича! У ҳолда, гап йўқ, бошланг!

Шундай қилиб, фильмнинг 2-чи сериясини чет элларда олишга келишилди. Фильм қаҳрамонлари ўзбекларнинг ҳақиқий мухолифатчилари бўлгани сабабли, улар орасига мамлакатда туриб ҳақиқий кураш олиб бораётган Дадахон Ҳасанов билан Васила Иноятовани қўшиб қўйиш мақсадга мувофиқ кўрилди.

Фильмни суратга олиш давом этмоқда, натижа ҳали мавҳум. Аммо, экспертлар ҳозирдан убу гапларни айтишмоқда. Масалан, америкалик мутахассислар мурожаатда кўтарилган масалалар билан шахсан янги президент Барак Обама шуғулланади, дейишмоқда. Конгресс ҳам «Озодлик»нинг ўзбек шўбасига ажратиладиган 15-20 миллион доллар йиллик бюджет пулидан 10 доллар олиб ташламоқчи эмиш. АҚШдан келган яна бир хабарга қараганда «Озодлик»да кадрлар ҳам алмашар экан: акаука Бобожоновлар ўрнига ака-ука Пўлатовлар келармиш. Африкадан ҳам бир хабар келди. Экваториал Гвинеянинг президенти ўз рақибларининг гўштини пишириб ер экан. Хабарга қараганда, у: «Муҳаммад Солиҳни биродарим Ислом Каримов шу пайтгача пишириб емаган бўлса, бойкотчиларга айтинглар, Солиҳни тутиб менга жўнатишсин, мен ўзим еб бераман уни» – дебди. Исроилдан ҳам бир хабар келди, дейишаяпти. Кўп фаластинликларни ўлдирган, лекин ХАМАС партиясидан тепки еган Исроил аламини «Эрк»дан олмоқчи эмиш. Ҳозир Исроил кнессети (парламенти) «Эрк»ка қарши уруш очиш режасини кўриб чиқаётибди экан.

Бироз жиддийлашсак, сиёсий тутуруқ улуғ нарса. У етишмаса, отган бумерангинг ўзингнинг бўйнингни узади. «Озодлик» овида ҳукумат қатнашмаганда эди, бойкотчиларнинг ҳаттиҳаракати ва овози маънога эга бўлиши мумкин эди. Айни вазиятда улар (ҳукумат ва бойкотчилар) бирбирига Ҳасан ва Ҳусандай ўхшайдилар.

Жаноб бойкотчилар! Жиндай сиёсий тутуруқ томон ҳам юзланинг!

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s