ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, Мамир АЗИМОВ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

09.11.12-ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИга

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ П.Р. БОБОЖОНОВ га        

                                                                   ЖИЗЗАХ ТУМАНИ, ТОҚЧИЛИК МАҲАЛЛАСИ,

А.БУРХОНОВ КЎЧАСИДА ЯШОВЧИ

ФУҚАРО М. АЗИМОВ ТОМОНИДАН

                                                                

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

                                                  

Мен, Азимов Мамир, 2009 йилнинг 11 ноябри куни соат тахминан 10,30дан кеч 18,10 гача Жиззах туман ИИБ да мажбуран ушлаб турилдим ва калтакландим.

        Шу куни тахминан соат 10 да Жиззах туман ички ишлар жиноят қидирув бўлими ходими Жаҳонгир Исломов қўл телефонимга қўнғироқ қилиб, менинг қаердалигимни сўради. Мен Жиззах шаҳридаги деҳқон бозоридалигимни айтдим. Ж.Исломов мен билан учрашиши зарурлигини айтди ва синиқлар касалхонаси (травмотология) олдига келиб туришимни сўради. Мен бордим. Жаҳонгир билан бирга Жиззах туман ИИБ бошлиғи муовини жиноят қидирув бўлим бошлиғи Нурилла исмли йигит ҳам бор эди. Улар менга   оилам берган аризалар бўйича Жиззах туман ИИБ бошқармасига боришимни кераклигини айтишди. Мен рози бўлдим ва уйга келиб, қайтиб ИИБ бошқармасига бордим. Мен уларни кутиб турдим. Улар мен танимаган бир йигит билан бирга ИИБга олиб келишди. Биз ўша нотаниш йигит билан Нурилланинг хонисига кирдик. Нурилла менинг олдимда участка нозирига телефон қилиб, тўпланган ҳужжатларни олиб келишини буюрди. Биз Ж.Исломовнинг хонасига ўтдик ва икки соатдан кўпроқ шу ерда ўтирдик. На участка нозири, на бошқаси келмади. Соат 13 ларда овқатланиб, укол олиб келиш учун уйга келдим. Овқатланаётганимда менга Б.Чориев қўнғироқ қилиб «Биз Ғанининг сомсахонасидамиз. Илтимос келиб кетинг» деди. Йўлда Б.Ҳамраев билан учрашдик ва бирга чойхонага бордик. Б.Чориев билан кўришдик. Шу пайт телефонимга Ж.Исломов қўнғироқ қилди: «Мен Сизни йўлда кутиб турибман. Тез ташқарига чиқинг» деди. Мен «ҳозир келаман» дедимда, йўлга чиқдим. Машинамнинг ёнига келдим. Ж.Исломов ўша нотаниш йигит билан олдимга келди ва машинамга ўтирди. Нотаниш йигит ёнимга ўтириб мени ҳақоратлаб «ИИБ га ҳайда» дея мажбур қилди. Мен мажбуран машинамни ҳайдадим. ИИБга бордик. Ж.Исломов ўзининг машинасида бизни кузатиб борди. ИИБга етгач ўша нотаниш йигит билан бирга Ж.Исломовнинг хонасига кирдик. Хонага жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла кириб келди. «Нимага бизни алдаб кетдинг?! Нима учун учрашувга бординг? Нима учун мен бошлиғимдан сен учун сўкиш эшитишим керак?» дея ҳар хил ҳақоратли гапларни айтиб мени Нурилла ва Ж.Исломов навбатма навбат уришга тушишди. Улар кўкармайдиган жойларни топиб тепиб, муштлаб уришди. Бу ҳолат бир соатлар давом этди. Ж.Исломов ураётган пайтда «Уришди деб ООН га ёзасанми, прокурорга ёзасанми, хоҳлаганингга ёзавер. Барига «дасмоя»мни қўйиб қўйдим. Нима учун менинг онамни сен учун бошлиқларга ҳақорат қилдириб қўяманми? – деб ёқамдан ушлаб деворга ура бошлади. Уруш навбати Нуриллага келган пайтда у «Касалхонага ётадиган бўлсанг, битта укол қилдириб ўша ердан қайтиб чиқмайдиган қиламан, ёзадиган бўлсанг қўлингни уриб синдираман. Қараб тур, ҳали сени турмада чиритаман» – деб тепа бошлади. Уришдан чарчаганларидан сўнг жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла икки оёғимни икки томонга кенг ажратган ҳолда стулни қўлимда кўтарганча деворга қаратиб турғазиб қўйди. Стулни қўймоқчи бўлсам «баланд кўтариб тур» дея уришга чоғланди. Бу вақт ичида нотаниш йигит (кейин ўзини таништиришича Жиззах вилоят терроризмга қарши кураш бўлимидан Жиззах туманига беркитилган вақили экан, исми – Ойбек) Ойбек ҳам улар калтаклаётган пайтда тошмошабин бўлиб ўтириш билан бирга хар хил «Ҳароми», «Ифлос», «Онангни …» каби сўзлар билан ҳақоратлаб турди. Шундан сўнг менинг бошим оғриб, айлана бошлади, пешонамни совуқ тер босиб ўтириб қолдим. Ж.Исломов ва Нурилла қаёққадир кетди. Ойбекнинг қаровуллигида соат олтигача ўтирдим. Ниҳоят Ойбек қайсидир бошлиқдан «қўйиб юборайликми ёки ушлаб турайликми?» деб телефон орқали сўради. Бошлиқ қўйиб юборинглар, деди шеқилли, ниҳоят мени озод қилишди.

Кетишимдан олдин Нурилла менга: «Бундан кейин бирор жойга мендан берухсат кетадиган бўлсанг, сени … деб сўкиб, ҳақоратлаб, менга таҳдид (угроза) қилди.

Мен уйга қайтиб келиб мазам бўлмагач, ўғлим билан вилоят тез тиббий марказига, касалхонага биринчи ёрдам олиш учун бордим ва у ерда биринчи ёрдам кўрсатишди.

Ҳурматли прокурор!

ИИБ ходимларига қонунни бемалол, бебурдларча бузишга рухсат берилганми?

Жиззах тумани ИИБ ходимларига ким шунчалик ҳуқуқ берди-ки, шунчалик эркин, қонун олдидаги жавобгарликдан қўрқмасдан мени ҳақоратлашди ва калтаклашди?

Мен қонуннинг қайси моддасини буздим-ки, Жиззах туман ИИБ ходимлари мени ўз хоналарида соатлаб ушлаб туришди ва калтаклашди?

Ўзбекистонда фуқароларнинг эркин юриши, учрашувларга бориши, эркин фикрлаши, ўз фикрини очиқ айтиши тақиқланганми?

Менинг фуқаролик ҳуқуқларимни оёқ ости қилиб ҳақоратлаб, калтаклаган Жиззах тумани ИИБ бошқармаси ходимлари жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла ва жиноят қидирув бўлими ходими Ж.Исломовга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.

 

Мамир Азимов.                                                                                                                      

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s