Саида ҚУРБОНОВА, ХАТлар, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

10.07.20-ЖИЗЗАХЛИК ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ ТАЪКИБДА

САИДА  ҚУРБОНОВА ХАТИ

 

Аризачи Мирзакобилова Наргизани танийман. У Жиззах шахар «Заргарлик» махалласида ижарада яшайди. Икки нафар фарзанди бор Турмуш уртоги иккинчи гурух ногирони. Икки йилдан буён Россияда.

 

Наргиза 2008 йил охирларида уйимга келди ва кайнагаси Жиззах Политехника иниститути математика Фани укитувчиси (кандайдир унвони хам бор) Мирзакобилов Норкузи узига тегишли булган Жиззах шахар Иттифок махалласи 64- уйнинг 12- хонасини сотаман деб 2003 йил январ ойида 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сум олганлигини, укаси Комолов Хуснидинни узи ишлаётган Жиззах политехника иниститутига укишга киритиб куяман деб яна дастлаб 700.000 сум кейин 2.500.000 сум жами 4.400.000 сум бериб алданиб колганлигини, хозирда на уйнинг, на укасини укишга киритиб куйишга деб берган пулларини кайтариб ололмаётганлигини, бу тугрида шикоят килмаган жойи колмаганлигини, хозирда уйсизлигини, хар ойи 85 минг сумдан ижара хаки тулаб яшаётганлигини, кийналиб кетганлигини айтиб ёрдам суради.

 

Мен унга адвокат олишини, кайнагасини фукаролик судига бериш лозимлигини, бу ишни килишдан олдин уйлаб куришлигини, эртанги куни туй маракада кайнагасини куриши кераклигини, эр уругининг уртасида «поланчи келинга ухшаб судга берарсанда» деган таъналар булишлигини тушунтирдим. Шуларнинг барчасига чидайман десанг кайнагангни фукаролик судига бер» дедим. «Узим укитувчи булсамда оддий гапни хам тушунтириб беролмайман. Илтимос менга ишончли вакил булиб утинг. Судда мен билан бирга иштирок этинг» деб илтимос килди. Мен унга ичим ачиди ва рози булдим. Зиядулла Раззоковннг олдига бирга олиб бордим ва ёрдам беришини илтимос килдим. У адвокат топиб берди ва адвокат Наргизанинг номидан даъво аризаси киритди. Бу 2008 йилнинг охирлари эди. Шундан бошлаб Наргиза билан алокаларимиз яхши булиб кетди.

У сикилиб кетса, хафа булса кийналиб колса менинг уйимга келиб турарди. Менимча уйсиз яшаш жудаям огир. Каталакдек булсада уз уйинг булганига нима етсин. Шунинг учун унга ачинардим. Синглимдай булиб колганди. Суд жараёнида тулик катнашдим. Бир неча маратоба Галлаорол туманига хам бирга бориб келдим. Баъзан талашдим- тортишдим. Нихоят Судъя Жамол Абдуллаев жавобгар томон келавермагач сиртдан 2009 йил 28 март куни ФПК нинг 224 ва 229 моддаларни куллаб 7.890.000 сум моддий ва 100 минг сум маънавий зарар учун Мирзакобилова Наргиза фойдасига ундиришлик, жавобгар Мирзакобилов Норкузидан давлат фойдасига 1.568.679 сум ундиришлик тугрисида хал килув карори чикариб берди.

 

Шундан сунг ижро учун чопдик. Ижрочилар бир бирига ташлашди. Жиззахлик ижрочилар ғаллаоролликларга, ғаллаоролликлар эса Жиззахга. Шу буйи ижро жорий килинмай тураверди.

 

Шу ораликда 2009 йилнинг август ойида Наргиза менга «Саида опа, Пахтакор тумани МХХ бошлиги Насим Урдушов телефон килиб учрашишиимни суради. Бордим. МХХ бошлиги Насим Урдишов « Нима учун Саида билан бирга юрибсан. Улар жиноятчи-ку. Хохласам Саиданинг уйининг кулини кукка совуришим мумкин. Уканг харбийда ишлар экан. Биласанми ёмонлик килиш кулимиздан келади. Сизга муаммо керакми, биз Сизга топиб берамиз. Хар кандай муаммони келтириб чикарамиз. Бахтиёр Хамраевнинг углининг камалганини эшитган булсангиз керак. Ушаниям биз уюштирганмиз. Саиданинг узи булмаса хам болаларидан бири кулга тушади. Саидага хам якин одамларини куйиб куйганман. Узингизга муаммо тугдирманг» дея аввал бакирди, мен гаплашмайман деганимдан сунг сал юмшаб «Наргиза, суд ижросини битта кунгирогим билан килдириб бераман. Факат Сиз менга Саидани пул билан ушлаб берсангиз булди» деди. Мен эса йук дедим. Ушлаб берадиган одам топиб беринг. Кимлар билан пул олди берди килади, шуларни билиб беринг. Сиз менга ёрдам берсангиз, мен Сизга ёрдам бераман. Битта телефон билан ижрони хал килиб бераман, деб айтди. Мен кунмадим. Саида опа эхтиёт булинг» деди.

 

Наргиза булган бу вокеаларни Мамиржонга хам, Бахтиёр акага хам айтиб берди.

 

Шундан сал вакт утгач Пахтакор туман МХХ бошлиги Насим Урдишов хокимиятга борадиган катта йулда Илхома исмли аёл билан бирга кетаётган пайтимда пайнет ёнида олдимдан чикди. «Ха, опа яхшимисиз, мен тугримда Наргизадан ёздириб олдингизми?- деди. Мен унга «Шунчаликка бордингларми? Сизлар эркак кишисизлар-ку? Уялмадиларнгизми? Менинг болаларимда нима хусуматларингиз бор? Менинг болаларимга тегинганларни худога соламан. Бандаси тегинса бир амаллаб чикиб келар. Худо тегинса бандасининг кулидан хеч нарса келмай колади. Узларингдан хам уялмасаларинг килаверинлар» дедимда Илхома билан йулимда давом этдим.

Бу таъзиклар тугрисида интернет оркали чикишни хохламадим. Чунки Узбекистоннинг битта туманнинг МХХ бошлигининг шунчалик ожзлигини, хатто гунохсиз бир аёлга нисбатан кура била туриб тухмат килиб, жиноят уюштириб, фитна килишгача бораётганлигини дунёга ёйишга, гурурим йул куймаганди. (Минг афсуски аслида бир киши менга караб йуталса хам «Менга караб фолончи йуталди» дейишим керак экан.)

Одамни мухтожлик, чорасизлик синдирар экан. Нихоят бу хаксизликлар, чорасизликлар, мухтожликлар билан йиллар давомида курашиб чарчаган Наргиза хам бу нохакликларга таслим булди ва манфаат йулини танлаб менга ва Зиёдуллага қарши тухмат килиб ариза ёзиб беришга мажбур булган. Мен шундай фикрдаман. Майли. Худо бор. Кадимдан колган бир гап бор. «Хар ким килса узига». Худога ва берган тузимга солиб куйдим.

 

2010 йил 2 июн куни кеч соат 18, 19 лар атрофида мени кишлокнинг милиция таянч пунктига чакиришди. У ерда Жиззах вилоят УВД булими тероризимга қарши кураш булимии ходими Олмос кутиб олди. У   Мирзакобилова Наргизадан менга ва Зиядулла Раззоков устидан шикоят ариза тушганлигини айтиб ариза билан таништирди. Мен олдинига ишонмадим. Наргиза билан юзлаштиришни талаб килдим. Олмос вакти келса юзлаштирамиз дедида. Хозир унга шу ариза буйича тушунтириш хати ёзиб беришимни талаб килди ва мен анча тортишувдан сунг булган вокеалар тугрисида ёзиб бердим.

 

Худди шу куни кеч соат   19, 20 лар атрофида менга нисбатан олдиндан ёзиб тайёрлаб куйилган маълумотномага Чаманзор фукаролар йигини раиси котиби Абдурашид Норматовга фукаролар йигинининг юмолок мухрини бостириб имзо чектириб олиган. Котиб бу кимсаларнинг кимлигини айтишдан куркди. Шунисига хам шукур-ки, котиб килган ишидан уялаётганлигини, виждони огриётганлигини, кийналаётганлигини тан олди.

17 июн куни чакирув когози билан Пахтакор туман ИИБ га чакиришди. Бордим. Жиззах вилоят ИИБ тероризмга қарши кураш булими ходими Олмос билан учрашдим. У огохлантириш хатига кул куйиб беришимни талаб килди. Бир соатлар тортишувдан сунг менга «Жамиятга зид иш килмаслик тугрисидаги огохлантириш хати»га имзо чектириб олди.

 

20 июль 2010-йил.

Саида Курбон.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s