Абдуманноб ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ҲАРАКАТ.йўқ

Толиб Ёқубов

 

Жавоҳир лидер

 

www.ҳаракат.йўқ  интернет-сайтида Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ва шу номдаги партиянинг оламшумул ютуқлари ҳақида мақолалар пайдарпай чиқиб туради. Масалан, АҚШ ва Европа Иттифоқи ЎБХҲ партияси чизган чизиқдан чиқмаган ҳолда сиёсат юргизишларини айни шу сайтдан билиб олдик. Илгари АҚШни Исроил ўтқизибтурғизади, деб эшитар эдик. Энди билсак АҚШ ва ЕИни ўзимизнинг “Бирлик”… экан.

 

www.ҳаракат.йўқ мард сайт экан – у қўрқмай партия йўл қўйган хатоларни ҳам очиқойдин чоп қилаверар экан. Масалан, мазкур сайт яқиндагина (2008 йили) қамоқдан озод бўлган андижонлик ҳуқуқбон Саиджаҳон Зайнобиддиновни дастлаб “Эзгулик” ҳуқуқбонлик жамиятининг вилоят бўлимига, сал ўтиб “Бирлик” партиясининг худди шундай бўлимига раис этиб тайинлангани хато бўлганини, хато бўлганда ҳам оддий хато эмас, табиий хато бўлганини чоп этди.

 

Қамоқдан озод бўлган Мўътабар Тожибоева АҚШга Давлат Департаменти мукофотини олишга борганда www.ҳаракат.йўқ сайти бу мард аёлни улуғлаб, эҳҳе, нималарни ёзмади?! “Муътабар Тожибоева охирги қадамни қўйиши у “Бирлик” партиясига кириши керак”: бу гап ҳам айни сайтни безаб турибди. Бироқ Мўътабар Тожибоева, www.ҳаракат.йўқ сайти ёзишича, “Бирлик” партияси билан эмас, Европадаги псевдодемократлар билан ҳамкорликка ўтган. Ўта ёмон бу одамлар таъсиридами ёки бошқа сабабларга кўрами ҳарҳолда Мўътабар Тожибоева ўз виждони амри билан АҚШ мукофотидан воз кечганини эълон қилгач, www.ҳаракат.йўқ сайти “Мўътабар Тожибоева ўзининг табиий ниҳоясига етди” қаблида мақола эълон қилди, яъни уни “Бирлик” партиясига ўтишга ундашга бўлган ҳаракат хато бўлганлиги иддао қилинди.

 

www.ҳаракат.йўқ сайтини мен, Ботир ва Носир каби кўча чангитиб юрган собиқ бирликчиларгина эмас, балки ўз ишига жиддий ёндошадиган таниқли таҳлилчилар ҳам ўқишар экан. Улар С.Зайнобиддинов ва М.Тожибоевани “Бирлик” партиясига жалб этиш масаласида партия раҳбарияти хато қилганини ўрганишгач, тарихни бир титкилаб кўришни лозим, деб топиб, ўз олдиларига ғоят бир муҳим: “Нега шу пайтгача “Бирлик” партияси Ўзбекистонда ҳукумат тепасига келмади?” масалага ойдинлик киритмоқчи бўлишибди. Шундай таҳлилчиларнинг бири билан мен сўҳбатлашишга муваффақ бўлдим. Муваффақ бўлдиму, бироқТаҳлилчи партия лидеридан ўлгудек қўрқар экан! Чунки лидер ким ёқмаса: “Биз уни сиёсий саҳнадан йўқ қилиб юборамиз, бу бизнинг қўлимиздан келади! деб сайт саҳифасида мушт кўтарар экан. Одамларнинг айтишича, сайт номининг охири йўқ бўлиши ҳам шунга шаъма эмиш. Хуллас, тахлилчи ўз номини ошкор қилмасликни мендан қаттиқ илтимос қилиб, “Бирлик” ХҲ ва партияси тарихига бўлган муносабатини изҳор этди. Мақоланинг буёғи асосан шу таҳлилчининг фикр ва мулоҳазаларидир.

 

– “Бирлик” ХҲ ва партияси тарихида содир этилган баъзи хатолар бўлмаганда эди, бу партия аллақачон Ўзбекистонни бошқариб турган бўлар эди. Бошида шуни айтиб ўтишим лозим-ки, бу хатоларнинг бирортасида ҳам унинг лидери Абдураҳим Пўлатовнинг айби йўқ. Мазкур сиёсатчини нуқсонсиз асл жавоҳирга таққослаш мумкин, холос.

 

Ҳамма нарса биринчи хатодан бошланади. Биринчи хато эса “Бирлик” ХҲнинг биринчи йиғилиши ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг ҳовлисида ўтказилганидир. Мазкур йиғилиш Абдураҳим Пўлатовнинг уйида ўтказилганда олам гулистон бўлар эди. Ташаббус ўша пайтда кимдан чиққан: Фахриддин Худойқуловданми, Дадахон Ҳасаннинг ўзиданми, – ҳозир аниқлаб бўлмайди. Бироқ бир нарсани аниқ айтиш мумкин: “Бирлик” биринчи қадамни қўяётган пайтдаёқ унинг ичига хоинлар суқилиб кириб олишган.

 

Бироқ Фахриддин Худойқулов ва Дадахон Ҳасан асосий хоинлар бўлишмаган. Биринчи йиғилишда 18 одам қатгашгани ҳаммага маълум. Бироқ бу йиғилишга ким шоир Муҳаммад Солиҳни таклиф этгани ҳозиргача мавҳумлигича қолмоқда. Муҳаммад Солиҳ ҳеч кимга маълум эмасмиди? Унинг шеърларидан озодлик, демократия ва мустақилликка нафрат шундоққина уфуриб турардику! Бу ҳақда партия лидери 20 йилдан бери аввал www.бирлик.йўқ, кейинроқ эса www.ҳаракат.йўқ сайтларида ҳормайчарчамай ёзиб келаяпти. Демак, шу пайтгача “Бирлик”нинг ҳукумат тепасига кела олмаганининг асосий сабаби асосий хато, яъни Муҳаммад Солиҳни “Бирлик”нинг биринчи йиғилишига таклиф қилинишидир. Бу – табиий хато эди, чунки “Бирлик”да шу пайтгача нотабиий хато ҳеч қачон бўлмаган. Янада аниқ айтсам, “Бирлик” ХҲ ва партиянинг лидери бирорта нотабиий хатога йўл бермаган.

 

1990 йил апрелида қандайдир “Эрк” деган партия тузилгандан кейин Муҳаммад Солиҳ билан боғлиқ табиий хато барҳам егандай бўлди. Бироқ лидернинг таъбири билан айтганда “Бирлик”ка уни ҳукумат тепасига келишига тўсқинлик қиладиган қорамоллар кириб кела бошлади. Уларни номма-ном санаб кўрсатиш мен, таҳлилчи, учун оғир, бироқ айтишим мумкинки улар ичида академик, фан докторлари, фан номзодлари ва турли бошқа соҳаларнинг вакиллари бор эди. Буерда муҳим бўлган бир жиҳатни айтиб ўтишни ўзимнинг бурчим деб ҳисоблайман: қорамоллар орасида партия лидери, табиий, йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки партия лидери қорамол бўлса, ўзингиз тушунасиз, партия партия бўлмай қолади. Шундай қилиб, “Бирлик” ХҲ Муҳаммад Солиҳдан қутулиб қорамолларга тутилиб қолди! Бу катта хато эди.

 

Яна такрорлайман: бу – лидернинг хатоси эмас эди! Қорамолни дарҳол боғлаш керак, акс ҳолда у экин борми, партия программаси борми ҳамма нарсани бирпасда пайхон қилиб ташлайди. Бироқ қорамолларни боғлайдиган лидер у пайтгача Ўзбекистондан жуфтакни сурган, кечирасиз, ватандан чиқиб кетган эди. Бу – 1992 йилнинг декабрига тўғри келади.

 

Унгача-чи? Унгача бўлган баъзи хатолар бор-ки, уларни эсламасликнинг иложи йўқ, чунки айни шу хатоларнинг натижаси ўлароқ “Бирлик” партияси шу пайтгача нафақат ҳукуматни олаолмади, балки давлат рўйхатидан ҳам ўтаолмади. Гап шундаки, 1991 йил Ислом Каримов учун оғир йил эди. У қипқизил коммунист бўлгани учун уни президентликка номзодини кўрсатадиган собиқ коммунистик, ўша пайтга келиб бир кунда “Халқ демократик партияси”га айланган партия шай бўлиб турган бўлса-да, бироқ альтернатив номзод кўрсата оладиган ҳалиги “Эрк” ва биз тарихи билан қизиқаётган “Бирлик” партияларидан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. Мен ҳеч вақо”ни партия маъносида ишлатаяпман, аслида сиёсий майдонда “Бирлик” халқ ҳаракати бор эди. Иложсиз И.Каримов Адлия вазирига “Эрк”ни ҳам, “Бирлик” партиясини ҳам давлат рўйхатидан ўтказишни буюради. Вазир “Бирлик” партияси лидери ва 2-3 та қорамо…, кечирасиз, партия вакилларини вазирликка таклиф этади ва уларга И.Каримов буйруғини етказади. Воқеалар шуерга келганда биз таҳлилчилар калаванинг учини йўқотдик.

 

Баъзиларнинг айтишича, партия лидери партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тарафдори бўлган-у, бироқ академик Бек Тошмуҳаммедов ва собиқ СССР халқ депутати Пўлатжон Охунов “Бирлик” халқ ҳаракатини рўйхатга олишни талаб қилишган. Бошқаларнинг гапига қараганда улар орасида собиқ вазир ҳам борлар вазият аксинча бўлган, яъни партия ва ҳаракат лидери ўз партиясини давлат рўйхатидан ўтказишга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ва вазирликда “Партияни рўйхатдан ўтказайлик, шунда президент сайловида қатнашишга йўл очилади” деб турган Бек ака ва Пўлатжонни қақшатғич бахсда ютиб чиққан.

 

Биз тахлилчилар www.бирлик.йўқ сайтини ҳам, www.ҳаракат.йўқ сайтини ҳам, бир пайтлар партия лидери чоп этиб турган, бироқ ташувчиларнинг саъйҳаракати туфайли халққа эмас, тўғридантўғри ички ишлар вазирлиги подвалига бориб тахланган “Ҳаракат” журналлари электрон вариантини ҳам синчковлик билан ўрганиб чиқдик, бироқ бу ҳақда пичоққа илинадиган бирор нарса топаолмадик. Ўйланиб қолдик: хато ўша пайтда партия лидеридан ўтган десак, бул зот жавоҳирдай бенуқсон одам. Йўқ, мумкин эмас! Табиий, хато Бек ака ва Пўлатжондан ўтган ва буни фақат уларнинг ўзлари тасдиқлашлари ёки инкор этишлари мумкин, холос.

 

Ёдгор Обид, Гулчеҳра Нуруллаева, Ҳазратқул Худойбердиев, Алибой Йўляхшиев, Исмоил Дадажонов, Баҳром Ҳамроев, Холхўжа Юнусов, Толиб Ёқубов кабиларнинг “Бирлик”ка кириб келиши, фикримизча, бениҳоя катта хато бўлган. Ҳаракат ва партия лидери уларни кетма-кет, изчиллик билан фош этиб, айбини бўйнига қўйиб, ҳаракатдан улоқтирган. Уларнинг баъзилари, масалан Т.Ёқубов ва Бахтиёр Ҳамроев “Бирлик” ХҲдан ўз истаги билан чиқиб кетган бўлсада, бирининг куёви, иккинчисининг ўғли қамалганда “Бирлик” лидери бунинг сабабини очиқлаб ҳаммани лол қолдирди: бу икки одам “Бирлик”ка хоинлик қилгани учун давлат уларнинг яқинларини қамаган экан! Ол-ааа! Бундай метиндай мантиқ камданкам сиёсатчида учрайди. Ухлоқдай тўғри бўлган бундай мантиққа эга бўлмаган ҳар қандай одамни партия лидери асосли равишда “ахмоқ деб атайди.

 

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: Ҳаракат ва партия сафларида ахмоқлар ғижғиж бўлса, қандай қилиб бу партия ҳукуматни олиши мумкин? Ололмайди! Шунинг учун партия лидери жонжаҳди билан партия сафларини ахмоқлардан тозалашга ҳаракат қилаяпти. Уларнинг ўрнини тўлдириш керакмийўқми? Турган гап, керак! Шунинг учун партия лидерининг “Ким қамоқдан чиқар экан? Чиқса, партияга тортаман” деб кўз тикиб туриши ҳеч қандай хато унсур эмас. Бироқ С.Зайнобиддинов ва М.Тожибоева тушмагурлар жавоҳирдай тоза одамнинг умидларини оқлашмади. Жавоҳирдай тоза одамлармасда!

 

Олтин изловчи мисқолдай олтинни топиш учун қанчадан қанча кубометр тупроқни ювади. “Бирлик” лидери ҳам ўзи жавоҳир бўлгани учун ҳокимиятга жавоҳир, ҳеч бўлмаса олтин одамларни олиб келишга интилмоқда. Қийин вазифа. Ҳаммаёқ хоин, қорамол ва ахмоқлардан иборат бўлиб турган бир пайтда бу вазифани “Бирлик” партиясининг лидери уддасидан чиқишига ишонамиз. Масалан, яқинда www.ҳаракат.йўқ сайти М.Тожибоевага берилган АҚШ Давлат Департаментининг мукофотига Ўзбекистон хотинқизлари ичида фақат ягона аёл, партиянинг бош котиби Василахоним Иноятова лойиқ деб ёзди. Биз таҳлилчилар Василахонни чин юракдан табриклаймиз, бироқ ҳукумат тепасига келган жавоҳирлар партияси таркибида фақат битта жавоҳир аёл бўлишидан, албатта, хафамиз. Бошқа томондан, партия лидери халқни қорамол дея баҳолаётган бир пайтда 14 миллион ўзбек аёллари орасида битта, ягона жавоҳир топилиши ва у ҳам бўлса “Бирлик” партиясининг бош котиби бўлиши мазкур партия нафақат Ўзбекистонни, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Европа Иттифоқи (ЕИ)ни бирга қўшиб ҳам бошқаришга қодир, деб бемалол айта оламиз.

 

Ҳозир партия лидери олдида икки муҳим сиёсий масала турибди: 21 йил ҳукм сурган диктатор Ислом Каримовни ағдариш ва ўзбек жамиятидаги барча қорамол, хоин ва ахмоқларни бирма-бир сув юзасига олиб чиқиш, уларни фош қилиш ва сиёсий саҳнадан йўқ қилишдир. Вақт аёвсиз ўтиб бораяпти, партия лидери ҳам 70 га яқинлашиб қолди, И.Каримовнинг эса ҳалибери ҳукуматни “Бирлик”ка бериш иштиёқи кўринмайди. Буни партия лидери сезмайди, деб ўйлаяпсизми? Сезади ва сезмоқда. Яқинда мен чойхонада икки ўзбек йигити тортишувининг гувоҳи бўлдим. Бири партия лидери учун ҳозирги кунда юқорида айтилган биринчи масала муҳим деса, иккинчиси: “Йўқ, партия лидери учун иккинчи масала ўта муҳим! деб биринчини уриб-енгиб турган эди. Иккинчи йигитнинг ўз фикрини ўтказиш учун дағдаға қилаётгани мен тахлилчи учун зўрроқ аргументдай туюлди. Бу аргумент партия лидери учун ҳам хос эканини эслаб, ҳозирги кунда “Бирлик” партияси ва унинг алмашмас лидери учун ўта муҳим масала: ўзбек жамиятидаги барча қорамол, хоин ва ахмоқларни бирмабир сув юзасига олиб чиқиш, уларни фош қилиш ва сиёсий саҳнадан йўқ қилишдир.

 

2011 й. 18 март

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s