Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 1-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

Салкам 18 йил сиёсий ва хукукбонлик майдонида бир кун хам четга чикмай фаолият килгач, менда утган кунларга бир караш хамда узимга узим: «Нимага эришдинг ва нимага эришмадинг?» – деган савол бериш туйгуси пайдо булди. Кизимдан Жасликдаги УЯ 64/71 концлагерида сакланаётган куёвим Азамжон Фармоновни аёвсиз кийнокларга солишаётганини эшитгач, Узбекистондаги сиёсий режим сиёсий ва хукукбонлик фаолиятим учун менинг якинимдан уч олаётгани хакида бир туркум макола ёзишга киришдим. Шу туркумга кирувчи биринчи маколани мухтарам укувчи диккатига хавола килаётирман. Мен вокеаларни хеч кушмасдан ва чатмасдан ёзишга харакат килдим ва буни купгина дустлар ва вокеалар иштирокчилари тасдиклайдилар, деган умиддаман. Яна бир умидим – мухтарам укувчи: «Толиб ака узини реклама килаяпти», деган фикрга бормас.

Аллох умр ва сабр берса, вакт келиб хотирада колган, сиёсат ва хукукбонликка оид булган вокеа, ходиса, фаолият ва кузатишларим хакида мемуарсифат бир китоб ёзиш имконияти тугилар. Ушбу туркум эса уша китобга асос килиб олиниб, у изчилрок, деталларга бойрок ва купгина хужжатлар келтирилган холда ёзилиши мумкин.

 

Сиёсий фаолиятимнинг бошланиши.        1-кисм

 

              Мен сиёсий фаолиятимни 1989 йил феврал ойида бошлаганман. Шу пайтда «Бирлик» халк харакати фаолият бошлаганига уч ой булган экан. 1989 йилнинг феврал ойида Тошкент давлат университети кошидаги малака ошириш факультетида укиб турган пайтимда мени бу ташкилот («Бирлик») нинг Ёзувчилар уюшмаси биносида жойлашган штабига биринчи марта Абдуманноб Пулатов олиб келган. Гарчи мен уша пайтларда мухолиф кайфиятдаги одам булсам-да, «Бирлик» халк харакати фаолият бошлаганини 1989 йилнинг февралига кадар эшитмаган эканман.

Феврал ойи бошида Узбекистон компартиясининг биринчи котиби Рафик Нишонов катта бир йигилиш утказди. Бу йигилишга нафакат давлат структуралари вакиллари, балки баъзи ёзувчилар, шоирлар, бошка сохалар вакиллари (хусусан, колхоз раислари ва хоказо) таклиф этилган эди. Гап шундаки, бу пайт 1985 йилда бошланган Горбачевнинг «кайта куриш» сиёсати натижасида СССРда кенг куламли ижтимоий-сиёсий жараёнлар жуш ураётган пайт булиб, унинг акс-садоси Узбекистонга хам етиб келиб, бу ерда хам халк орасида маълум маънода фикрлар тукнашуви кетаётган эди. Узбекистонда рахбарлар саросимага тушиб колган, мавжуд тузумни саклаб колиш учун жон-жахди билан харакат килаётган эди.

Юкорида айтиб утилган йигилишда Р.Нишонов якунловчи нутк сузлаб, унда ушбу гапни руй-рост айтишга мажбур булди: «… Буерда сузга чиккан баъзилар пахта топшириш планини пасайтиришни, пахта яккахокимлигига бархам беришни талаб килдилар. Бу нарсага Москва хеч качон кунмайди». Бу гап менга жуда каттик таъсир этди ва мен СССР компартияси марказий кумитасига етти бетлик бир хат ёздим, унинг нусхасини эса «Огонёк» журналига йулладим. Менинг сиёсий фаолиятим ана шу маколани «Бирлик»нинг штабида бир гурух бирликчилар томонидан бирга укилиб, мухокама килингандан бошланди.

Менда ташкилотчилик кобилияти уша пайтларда деярли булмагани сабабли «Бирлик» раиси Абдурахим Пулатов менга маълум мавзулар буйича маколалар ёзишни топширар, мен эса кулимдан келгунча бу ишни яхширок бажаришга харакат килар эдим. Менинг сиёсий-публицистик маколаларим асосан «Бирлик»нинг газеталарида чоп этилган булиб, факат биттаси (Холмирза Носиров билан хамкорликда ёзилган) – «Бозор иктисодиёти ва инсон эркинликлари» –  1992 йили март ва апрель ойларида иккита расмий газета: дастлаб «Жиззах хакикати», сунгра «Узбекистон адабиёти ва санъати»да босилди.

Шу тарика менинг катта-кичик 120 талар маколам чоп этилди ва улар жумладан мен ишлайдиган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти укитувчилари ва студентлари орасида кизикиш билан укилар эди. Менинг бу фаолиятимга чек куйиш учун институт рахбариятига прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан босим утказила бошланди. Менинг билишимча, бу ишни шахар прокурори ёрдамчиси Илья Капустянский ва МХХ ходими Зиёвутдин Пулатов амалга оширишар эди.

1992 йилнинг бошидан бошлаб мени ишдан хайдаш кампанияси бошланди. Дастлабки икки уриниш муваффакиятсиз тугади. Бунинг сабабини мен билмайман, бирок фикримча сабаб куйидагича булиши мумкин. Мен асосан рус группаларига дарс бериб, студентларга алгебра, математик мантик (математическая логика), сонли системалар ва бошка фанлардан сабок берар эдим, менинг лекцияларим эса юкори бахоланарди. Бундан ташкари, мен математик мантик фани буйича узбек тилида студентлар учун укув кулланмаси ёзган биринчи муаллиф эдим. Хакикат учун шуни хам айтиб утиш лозимки, бу фан буйича дастлабки уринишни Самарканд давлат университети доценти Р.Искандаров килган булиб, бирок у кишининг китоби шу университет студентлари учун ёзилган ва ротапринт усулида босилган эди.

Мени ишдан хайдаш учун рахбарларда етарлича асос йук эди. 1992-93 укув йили хукуматнинг олий укув юртлари укитувчиларини контракт асосида ишга кабул килиш ва контракт талабларига жавоб бераолмаган укитувчиларни ишдан бушатиш юзасидан ишлаб чикилган ва харакатга келтирилган карорини амалга киритиш билан бошланди. Бу карор олий укув юртларида ишлайдиган ва хукумат сиёсатига мухолиф кайфиятда булган укитувчиларни ишдан хайдаш учун кабул килинганлиги дархол ойдинлашди ва уларни ишдан хайдаш бошланди. Мен хам бундан «бенасиб» колмадим.

Мени ишдан хайдаш учун астойдил харакат 1992 йилнинг октябрь ойидан бошланди. Уша пайтда институт ректори, сиёсий-иктисод фани буйича мутахассис булган Комил Юсупов эди. Бу киши институтда сиёсий-иктисод кафедрасининг мудири, институт партия (компартия) кумитасининг котиби лавозимларида куп йиллар ишлаган булиб, орада бир йил халк таълими вазири ва икки йил Узбекистон компартияси марказий кумитасининг идеология буйича котиби хам булган эди. Октябрь ойида Ислом Каримов уз кароргохида 70-80 одам орасида бармогини К.Юсуповга бигиз килиб укталиб: «Бу киши вазир булиб ишлаб турган пайтда хам Толиб Ёкубов пединститутда ишлаб юрган, марказий кумитанинг котиблиги пайтида хам Толиб Ёкубов пединститутда ишлашини давом эттирган, мана хозир хам, Комил Юсупов ректорлик килаётган пайтда, Толиб Ёкубов хамон пединститутда ишлаяпти» – деган.

Уша пайтда математика факультетининг декани, талантли ёш олим, хоразмлик Маматсоли Мадиримов эди. Маматсолига мен дарс бермаган булсамда, уни узимнинг укувчим деб хисоблар эдим. Кейинги вокеаларни менга Маматсоли гапириб берган. Ректор Маматсолини чакиртириб, унга И.Каримов кароргохида булган вокеани сузлаган экан. К.Юсуповнинг кайфияти жуда ёмон булиб, у: «Толиб Ёкубов жуда жонга тегди, уни ишдан хайдамасак булмайди. Сиз факультетдаги кекса укитувчиларни йигиб, Толиб Ёкубовни хам таклиф этиб мажлис утказинг. Мажлисда кекса укитувчилар унинг олиб бораётган сиёсий фаолиятини кораласин. Мажлис протоколини менга олиб келиб беринг» – деган. Факультетдаги барча кекса укитувчилар студентлик пайтимда менга дарс беришган ва менинг илмий-педагогик потенциалимни яхши билишар ва, назаримча, мени хурмат килишар эди. Маматсоли кекса укитувчиларни йигиб, ректор гапини уларга етказган. Институтда 20 йил проректор булиб ишлаган, кейинги пайтларда математик анализ кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб бораётган, ушлик (Киргизистон) Мухаммаджон Сайдаматов бу йигилишда: «Мен бу тадбирда катнашмайман. Биз Толиб нима учун курашаётганини биламиз, улар – хак. Вакти келиб, уларнинг гояси голиб чикса, бизнинг юзимиз кора булади» – деган. Бу гапни колган кекса укитувчилар хам куллаб-кувватлашган.

Кекса домлалар ректор найрангини рад этишгач, у мени ишдан хайдаш учун бир комиссия тузиб, менинг илмий-педагогик фаолиятимни зимдан текширтира бошлаган. Комиссия раиси кечки булим буйича проректор, крим-татар халкига мансуб, бирок уз халкига хоинлик килган, КГБ полковниги Абдулла Балич булган. У октябрь-ноябрь ойларида факультетимизда негадир тез-тез пайдо булар, мен билан жуда яхши муомула килар эди, аслида эса укитувчи ва студентлар орасида менга карши хужжатлар туплар экан. Мен билан контракт тузишга багишланган кафедра мажлисида овозлар 50%га 50% каби таксимланди (овоз бериш яширин булиб, мен бу процедурага катнаштирилмадим). Кафедра мудири, ута саводсиз, ректорнинг югурдаги Баходир Тошпулатов ректоратга «кафедра Толиб Ёкубовга карши овоз берди», деб маълумот берган.

30 ноябрь куни институт илмий кенгаши йигилишида (унга тахминан 80 тача профессор-укитувчилар аъзо эди) менинг масалам куйилиб, очик овоз бериш йули билан мен ишдан хайдалганман. Илмий кенгаш аъзоларининг барчаси менга карши кул кутаришган. Улар орасида менинг катта поччам, тарих факультетида профессор лавозимида ишлайдиган, куп йиллар кафедра мудири, декан лавозимларида ишлаган Ахмаджон Саъдиев хам булган. Мен ишдан хайдалганимни 1 декабрь куни педагогика кафедраси мудири, Рафик Нишоновнинг укаси Махкам Нишоновдан эшитдим, бирок 2 декабрь куни хеч нарсадан хабарсиздай ишга келдим. Рус группаларининг 5-курсида дарс утаётган пайтимда эшик очилиб, декан котиби куринди ва: «Сизни декан чакираяпти» – деди. Кулим бўр холатда деканатга кирдим. Маматсоли унгайсизланган холда: «Толиб ака, эртадан бошлаб ишга келмасангиз хам булади, кеча сиз ишдан бушатилдингиз» – деди.

Мени ишдан бушатишга бевосита И.Каримов бошчилик килганини хеч качон оммалаштирмаганман, мен бу хакда биринчи марта ёзаётирман. Шу муносабат билан бир вокеа ёдимга келди. 1994 йили булса керак, мен жума намозини укиш учун кишлогимиздаги масжидга бордим. Биринчи икки катор намозхонлар билан тулган булиб, мен учинчи каторда масжид имомининг рупарасида утириб колдим. Имом (Акбархон эшон уша пайтларда 54-55 ёшларда булиб, одамлар у кишини «Эшон бова» деб чакиришар эди) маъруза килаётган эканлар. Хусусан, у киши: «Якинда фалончининг туйида беш-олтита ёш унсурлар хурматли президентимизни отасиям, онасиям колмай хакоратлаб, одамларни булмагур нарсаларга ташвикот килиб утиришган экан. Бу ярамасларга нима етишмайди?! Унни, мойни, шакарни, чойни вактида етказиб бериб турган булса, пенсияни вактида бериб турган булса, буларга яна нима етишмас экан?» – деб астойдил куйинчаклик билан гапирар эди. Гарчи мен у туйда булмаган булсам-да, бу гаплар менинг нафсониятимга тегди ва мен ичимда: «Масжид ичида мунозара килиш яхши эмас, намоз тугаб, халк кучага чиккач, имомни ушлайман ва гаплашаман» – деб куйдим.

Намоздан кейин масжид ховлисида мен билан имом уртамизда куйидаги савол-жавоб булиб утди.

  • Эшон бова, сиз хали маърузангизда фалончининг туйида беш-олтита ёш унсурлар хурматли президентимизни хакоратлашди, дедингизми? Сиз бу гап билан кимни назарда тутган эдингиз? Шу кишлокда президентни мендан купрок танкид киладиган одам борми?
  • Йук, домла, энг куп танкид киладиган одам сиз булсангиз керак.

  • Сиз танкид билан хакоратнинг фаркини биласизми? Мен бирор марта президентни хакорат килганимни эшитганмисиз?

  • Йук, эшитганим йук.

  • Сизнинг маърузангизни камида 300 одам эшитди, уларнинг хар бири камида унта одамга айтиши тайин. Бу гап болалаб бутун Жиззахга хам таркалиши аён. Хар кандай жойда хукуматнинг кулоги борлигини эътиборга олсак, гапингиз президентнинг кулогига етмасмикин? Одамлар орасида президент хакида канака гаплар булиши мумкин?

  • Йук, домла, мен сизни назарда тутганим йук эди, мен булган вокеани гапирган эдим. Мен масаланинг бу томонини уйламабман.

Эшитишимча, мазкур масжидда шундан сунг президент хакида хеч кандай гап-суз гапирилмайдиган булган. Мен бу вокеани нега эсладим? Ишдан ноконуний, нохак бушатилганимдан, унинг ташаббускори президент булганлигини билганлигимдан сунг мен узимни хафа килинган одам деб хисоблаганим ва булар-булмасга президентни хакорат килишга утганим йук. Мен И.Каримов кандай сиёсат олиб бораётганини ва бу рахбар бориб турган совет рахбари эканлигини яхши тушунар эдим: у табиатан танкидга чидамсиз ва унинг сиёсатини танкид килувчи хар бир одамдан касд олишга интилувчи одам эди. Мен уз фаолиятимни шахсга эмас, балки унинг олиб бораётган сиёсатига карши каратган эдим. Уйлайман-ки, бундай ёндошув факат менда эмас, балки мавжуд сиёсий тузум мохиятини тушунган хар бир хакикий бирликчи ва эркчига хам хос эди. И.Каримов сиёсати совет сиёсатининг давоми эканини, у охир-окибат инкирозга олиб боришини халкка тушунтириш узимнинг бурчим деб хисоблаганман. Мен уз маколаларимда И.Каримов ва у олиб бораётган сиёсатнинг хакикий мохиятини очишга харакат килганман ва маълум даражада бунга эришганман. Мен маколаларимни хеч качон тахаллус билан ёзмаганман: очиклик менинг шиорим булган.

 

(Давоми бор)

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s