Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 2-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

2-кисм

Жиззахдаги «Линч суди»

 

Кези келганда яна бир вокеани мухтарам укувчи диккатига хавола этмокчиман. 1999 йил 16 февраль куни Тошкентнинг турт жойида кучли портлашлар руй берган пайтда мен ва яна бешта хукукбон (инсон хукукларини химоя килувчи) Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) Парламентлар ассамблеясининг раиси Хелле Дайн хоним ва унинг уч хамкори билан «Интерконтиненталь» мехмонхонаси ресторанида сухбатлашаётган эдик. Портлашларнинг бири  биз утирган жойдан тахминан юз метрлар нарида Узбекистон Миллий банки биноси олдида содир булган эди ва унинг натижаларини уз кузимиз билан курган эдик.  Уша пайтларда мен Бош котиби булган Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти бу портлашлар юзасидан икки марта узининг баёнотларини эълон килди (19 февраль ва 3 март кунлари) ва уларни хукуматнинг узи ташкил килган ва амалга оширган, деган фикр билдирди. Бундай баёнот билан хеч бир ташкилот чикмаган эди ва, табиий, бизнинг баёнотимиз хукумат доираларини каттик безовта килди.

Март ойининг бошида (5-6-чи саналари булса керак) Жиззахдан укам телефон килиб, вилоят хокимининг муовини Комил Зоиров: «Акангизга айтинг, бир келиб кетсинлар» – деганини айтди. Мени вилоят хокимиятидан йуклаганлари мен учун хайратланарли нарса эди. 10 март куни эрталаб мен «Труд» газетасининг Узбекистондаги мухбири Валерий Бирюковнинг олдига бориб, у билан узок сухбатлашдим ва унинг кабулидан чикиб, Жиззахга кетдим. Мен «Тошкент» автостанциясида жиззахлик бир танишимни учратиб, у киши билан автобусга чикканимизда, у бум-буш эди. Бирок, биз иккаламиз уриндикка утиришимиз хамонок бир йигит шошилинч холатда автобусга чикиб, оркамиздаги уриндикка утирди. Эртаси куни у МХХ ходими эканлиги ва у бизнинг кета-кетгунча узаро килган сухбатимизни диктофонга ёзиб борганлиги аникланди. Бу кандай аникланганлигини мен сал кейинрок айтиб утаман.

Мен Жиззахдаги уйимга етиб борганимда вакт шом номозига якинлашиб колган эди. Кизим мен ховлига кирганим хамонок: «Дада, сизни клубга мажлисга айтиб кетишди, борар экансиз» – деди. Мен эътибор бермай шом номозини укишга кириб кетдим. Номоздан турганимда кизим: «Дада, уч эркак киши сизни сурашаяпти, ховлида туришибди» – дея яна мурожаат килди. Ховлига чиксам, Жиззах шахар хокими Сарвар Худоёров (хозир мархум), туман хокими Парда Шукуров ва колхоз раиси Муминжон Каххоров (хозир мархум) турганини курдим. Менинг ховлимга хокимлар у ёкда турсин, бизга кариндош булган раис хам бирор марта кирган эмас эди. Мен: «Мени йуклаб хокимлар келган булса, Жиззахда яхши узгаришлар булаяпти экан-да» – деб ичимдан кувондим ва уларни уйга киришга таклиф этдим. Бирок, С.Худоёров: «Толиб ака, узингиз биласиз, Тошкентдаги портлашлардан кейин мамлакатнинг хамма  жойларида халкнинг митинглари булаяпти. Бугун клубларингга махаллаларинг ахолиси митинга таклиф этилган. Сиз портлашларни уз кузингиз билан курган экансиз. Митинга бориб, шу хакида халкка икки минут гапириб берсангиз» – деди. Мен рози булиб, кучага чиксам, дарвозамиз олдида иккита «ГАЗ-3110» машинаси турганини курдим. Хокимлар менга уларнинг бирига минишни таклиф этишди. Клуб бизнинг уйимиздан икки юз метрлар нарирокда булишига карамасдан, хокимлар мени машинага чикишга ундашди.

Клуб олдига келганимизда, у ерда турган енгил машина ва автобусларни куриб мен хайрон булдим. «Махалла ахолисида бунча машина йук, булганда хам одамлар клубга машинасини миниб келмайди. Нега буерда шунча енгил машина ва автобус йигилган экан-а?» – деган савол миямдан узлуксиз утар эди. Бу клуб хашаматли бино булиб, у мамлакатдаги кишлок клублари конкурсида биринчи уринни эгаллаган ва унга камида 300-350 одамга етарли уриндиклар куйилган эди. Мен клубга кирганимда зал одамга тулгани, турга «митинг» хайъати учун жуда катта стол куйилгани, стол ортида эса факат битта одам – вилоят радиотелекомпанияси раиси Туроб Максудов – утиргани кузга ташланар эди.  Мени унинг ёнига утказишди. Мен залда утирган одамларга карай бошладим ва у ерда бор-йуги турт ёки бешта махалладошимиз утирганини курдим. Залдаги одамларнинг деярли хаммаси бегона одамлар эди. Мен таниганлардан менинг биринчи оиламдан булган углим ва кизим, собик СССР халк депутати Туфа Рахмонкулова, Ш.Рашидовнинг эркатойи, собик совхоз директори Холбуви Рустамова, мен ишлаган математика факультетини битирган Дилбар Саидова, вилоят хокимининг хотин-кизлар масалалари буйича муовини, кишлогимизлик шоира Сайёра Туйчиева, мени 7-синфда укитган кекса укитувчим Мусурмонкул Назаров кабилар залда утиришарди. Менинг тахминий хисоб-китобим буйича тупланганларнинг 95 фоизи бегоналар эди.

Тошкент портлашларига карши уюштирилган «митинг»ни Т.Максудов киска кириш сузи билан очиб, дархол сузни Сайёра Туйчиевага берди. Вилоят хокими муовини мен ва Т.Максудов орамиздан тик турган холатда жой олиб, икки кулини столга тираган холда энгашиб, орка куркини оркага имкон кадар чикариб, гап бошлади. Дастлаб у террорчиларни лаънатлади ва Ислом Каримовнинг хаётини саклаб колгани учун Аллохга шукроналар келтирди. Нуткининг шундан кейинги кисмини у: «Бирок, орамизда Толиб Ёкубовга ухшаш ярамас, ифлос халк душманлари бор» деган сузлар билан бошлади. Нотик хар бир жумласига хакорат сузларни кушиб гапирар эди. Энг дахшатлиси, у мени Тошкент портлашларини уюштирган террористларнинг бошлиги деб атади ва нуткини: «Толиб Ёкубов хозир халкдан кечирим сураши керак» – дея тугатди.

«Митинг» бошланиши хамонок залда туртта видеокамера кутарган ёш йигитлар пайдо булди ва объективни асосан менга каратган холда суратга ола бошладилар. Залга кириладиган асосий эшикнинг устида тахминан 50 одамга мулжалланган болахона булиб, бир видеочи суратни уша ердан туриб олар эди. Менда Аллох ато этган бир хислат бор ва у мени жуда куп холларда жонимга аро кирган: мен хар кандай шароитда хам «мандраж» холатига тушмайман. Аксинча, бундай шароитларда менинг миям интенсив ва фойдали ишлай бошлайди. Мени нега хеч нарсадан хабари йук укам оркали Жиззахга чакиртиришганини, нима сабабдан хокимлар бу ерга олиб келишганини ва нега мажлисни видеокассетага олишаётганини мен дархол тушундим.

Иккинчи булиб сузга Дилбар Саидова чикди ва: «Толиб Ёкубов мени институтда укитган, у яхши мутахассис эди, бирок у уша пайтда хам давлатга карши гапирар эди» – деб гап бошлади. У хам хакоратларни олдинги нотикдан кам ишлатмади ва нуткини С.Туйчиеваникидек, яъни: «Толиб Ёкубов халкдан кечирим сурасин» – деб тугатди.

«Митинг»га раислик килувчи Т.Максудов асл жиззахлик булиб, 80-чи йиллар давомида ва 90-чи йилларнинг урталаригача мен ишлаган педагогика институтининг кимъё-биология факультетида, сунгра бироз вакт маориф вазирлигида ишлаган, кейинчалик Жиззах шахрига кучиб кетган эди. У Тошкентда эканлигида «Бирлик» халк харакатининг митингларига борар ва узини бирликчи деб хисоблар эди. Энди эса у «Бирлик»ка карши уюштирилган митингни бошкараётган эди. Д.Саидованинг чикишидан кейин менга хамма нарса аён булди ва мен осонликча таслим булмасликка карор килдим. Суз менга берилди. Мен гапирганларимни хозиргача сузма-суз биламан ва уларни тулик келтирмокчиман:

  • Мен бугун Тошкентдан шом арафасида келган эдим. Номоздан кейин менинг ховлимга орангизда турган иккита хоким (улар залнинг уртасида, ун бешталар чоги одам билан бирга йулакда туришар эди) ва колхозимиз раиси Муминжон Каххоровлар келишди хамда мени махалламиз ахлининг митинггига бориб, Тошкентда булган портлашлар хакида халкка гапириб беришимни илтимос килишди. Мен бажону-дил рози булдим ва яхши ниятлар билан сизларнинг хузурларингга келган эдим. Бирок бу ерда мен ва «Бирлик» халк харакатига карши майнавозлик уюштирилаётган экан. Мен бундай мажлисда катнашишни истамайман, бирок кетиш олдидан сизларга икки огиз гапимни айтиб кетмокчиман.

Мендан олдин сузга чиккан икки сингил мени ва «Бирлик» халк харакатини огизга олиб, булмайдиган гаплар билан хакорат килишди. Шу залда утирган ва турганлар, хар бирингиз икки кулогингиз билан эшитинг: мен «Бирлик» халк харакатининг рахбарларидан бири булганимга ачинмайман, аксинча, мен ундан фахрланаман. Мен нафакат «Бирлик» халк харакати Марказий Кенгаши Хайъатининг аъзосиман, бунинг устига Узбекистон Инсон Хукуклари Жамиятининг бош котибиман. Биз кулимиздан келгунча анави ерда турган хокимларга ухшаш хокимлар, милиция, прокуратура ва бошка хукумат органлари дастидан чиркиллаб азоб чекаётган унлаб, юзлаб инсонларни химоя килаяпмиз.

Мен залга эътибор килдим: залда сукунат эди. Сукунат шу кадар эди-ки, назаримда, ишлаётган видеокамералар моторчаларининг овози эшитилиб турар эди. Буни хокимлар хам сезишди, шекилли, бири Т.Максудовга имо-ишора килди. У эса менинг гапимни булди:

  • Сиз бу ерда, Толиб ака, ташкилотларингизни ташвикот килманг. Сиз Ислом Каримовга карши эмассиз-ку?! «Мен Ислом Каримовнинг сиёсатини куллаб-кувватлайман» десангиз, шунинг узи етарли.

Мен ярим бурилиб, унга карадим ва:

  • Мен Ислом Каримовга карши эмасман, мен у шакллантираётган авторитар тузумга каршиман. Ундан ташкари, мен шу пайтгача бировларнинг гапи билан юрмаганман. Сизнинг гапингиз билан эса, мулла Туроб, икки дунёда хам юрмайман, – дедим.

Бундан кейин сузни давом эттириш бефойда эканини сезиб, мен гапни киска килдим:

  • Мен кетаман, бирок «Толиб Ёкубов бизга хурматсизлик килиб чикиб кетди» – деб уйламанг. Бу мажлис ноконуний ва мен учун ёт.

Мен йулак буйлаб эшик томон юра бошладим, бирок залнинг уртасида турган ун беш одам йулимни тусди. «Кайтинг оркага, халкнинг гапини эшитинг!», «Чикиб кетгани куйманглар!» – деган гаплар зшитила бошлади. Учта видеочи менинг олдимга якин келиб суратга ола бошлашди. Мен дархол бир нарсани англадим: агар мен бирор купол харакат килсам ёки купол гапирсам, дархол милиция чакиришлари ва мени милиция ходимлари олиб кетишлари мумкин эди. Видеокамералар нима максадда ишлатилаётгани, милиция менга карши Жиноят кодексининг 277 (Безорилик) моддаси буйича жиноий иш кузгаши мумкинлиги маълум булди. Мен: «Йулни бушатинглар, мен кетишим керак» – деб, кулимни хеч кимга теккизмасдан, илтимос килардим. Бирок менга хеч ким йул бермади.

Шу пайтда бир аёл урнидан туриб келиб: «Кайт оркангга, эркакмисан узи ёки йукми?» – дея бакирган холда менга ташланди ва менинг пиджагимнинг чап тирсакдан баландрогидан махкам ушлаб, залнинг турига судрай бошлади. Бу аёл совет даврида машхур булган «Москва» колхозида бригадир булган, хозирда эса кишлок советининг раиси Нортожи Ганиева эди. У овозининг борича бакириб, мени хакоратлаб борарди. Бу хам уйланган провокация ва ташкил килинган спектаклнинг бир кисми эканини мен дархол тушундим ва каршилик курсатмадим.

У мени 4-5 метрлар судрагач, унг томондан яна бир аёлнинг жуда кучли: «Кулингни торт, тогамдан! Хозир хаммангни шарманда киламан!» – деган кичкириги эшитилди. Бу холоскор кичкирик менинг кичик опамнинг кизи, жияним Ферузанинг кичкириши экан. У бир зумда олдимда пайдо булди. Атрофга карасам, йулак деярли бум-буш, олдимда Феруза билан Т.Максудов турганини курдим. Кейин маълум булишича, залдаги одамлар вилоятнинг турли туманларидан йигиб келинган, уларга: «Токчилик» махалласида Толиб Ёкубов деган ваххобий яшайди. У Тошкентдаги портлашларни уюштирган, уни халкнинг ичида шармандасини чикариб мухокама килиш керак» – дея тушунтирилган. «Митинг»дан олдин, дастлаб Жиззах туманидаги «А.Навоий» номли колхоз клубида уч кун бу одамлар билан репетиция утказилган ва хар бир катнашувчига узига яраша роль берилган. Бирок йигилишга келмай колган одамлар булган, шу сабабли зудлик билан баъзи ташкилотларнинг ходимлари турли бахоналар ёрдамида бу ерга олиб келинган. Масалан, Феруза ишлайдиган болалар богчасига туман маорифи булимининг вакили келиб: «Бугун клубга вилоят хокими Мирзиёев келади ва ободонгарчилик буйича мажлис утказади. Хамма бориши шарт, бормаган одам эртага аризасини ёзавериши мумкин» – деган.

Мен оркага, эшик томон юрдим, Т.Максудов эса менга эргашди. Эшик олдида, унга оркаси билан суянган холда бахайбат, турки ута совук бир одам турар эди. У менинг эшикни очиш хакидаги талабимга эътибор хам килмади. Эшик ортидан кандайдир шарак-шурук товушлар эшитилди ва 3-4 минутдан кейин халиги одам кетди. Эшикни тортсам, кулф эканлиги билинди. Мен энди «митинг» тугагунча шу ерда туришга махкум булганимни англадим. Зал оркага бурилди. Мен кулимни оркага килиб, залга караб турдим, ёнимда эса бошини негадир хам килиб Т.Максудов турарди. Биз иккаламиз турган жой, залдан чикиш эшигининг икки томонида жаъми 60 тача, деярли бир хил кийинган ёш йигитлар тик турар эди. Улар МХХнинг ходимлари эканлигини афти-туркидан билса буларди. Бир орик гавдали, узун буйлиси олдимга келиб негадир унг кулимнинг тирсаги устидан ушлади. «Ифлос кулингни торт! Мен каерда ишлашингни биламан» – дейишим биланок у узини шериклари орасига урди.

Президиумда хеч ким колмагач, залда утирган одамлар узлари туриб гапира бошладилар. Баъзи одамлар 2-3 мартадан чикиш килишди. Уларнинг хар бири гапининг охирида: «Толиб Ёкубов халкдан кечирим сураши керак» – дер эди. Уртага чикиб гапирувчилар шу кадар куп эди-ки, уларнинг аксарияти менга нотаниш одамлар эканини хисобга олинса, улар нималар хакида гапирганларини хозир эслашим амри махол. Эсимда колганларидан: кизим (олдинги оиламдан) Шоира сузга чикиб, у хам мени «халкдан кечитим сурашга» чакирди; Жиззах туманидаги бир урта мактаб директори Марат Зокиров уч марта уртага чикди ва хакоратлар тула нутклар сузлади. Учинчи марта чикиш килганида, у: «Кимда ким Толиб Ёкубов Жиззах вилоятидан бадарга килинсин, деса, кул кутариб тасдиклаб беришларингизни сурайман» – деди. Залда утирган 5-10 та одамни хисобга олмаганда, бу таклифни кувватлаб хамма кул кутарди. Уртага кишлогимиз элликбошиси [кишлок ёки махаллада ахолининг туй, майитни кумиш ва бошка маросимларини бошкарадиган одам] Пирим Нуъмонов чикди. У: «Бу зоти паст Тошкентдан келса, унинг хурматига тагига турт кават курпача солар эдик» – дея гап бошлади ва хакоратга утди. У хам «нуткини» олдингилар каби «халкдан кечирим сурасин» – деб тугатди. Унинг «зоти паст» дегани, танишларнинг гапига караганда,  кейинги кунлари одамларнинг газабини кузгатган, чунки менинг отам мулла Ёкубни нафакат Жиззах туманида, балки ундан анча узок жойларда хам мадраса курган мулла эканликлари, Куръони каримни бенихоя хушовозлик билан укишлари, хушовоз хофиз ва мохир дуторчи, пок ва юкори малакали кассоб хамда баракали дехкон булганликларини хамма билар эди. «Пирим эшшак» лакаби билан танилган бу элликбошини «митинг» утиб кетгач кишлокнинг баъзи одамлари урмокчи хам булишган.

Мен соатга карадим: вакт 9 яримдан утган эди. Менинг олдимга кизим ва углим (олдинги оиламдан) Илхом келишди. Куришишгач, мен уларга: «Яхшимисизлар, болалар омон-эсон юришибдими, уйларинг тинчми?» – деб хол-ахвол сурадим. Тасдик жавоби олгач, мен болаларимга: «Тинч булсаларинг, болаларинг сог-саломат булса, менга шунинг узи етарли. Бирок айтиб куяй, эътикодни менга сенлар эмас, Аллох ато этган. Менинг эътикодимни сенлар узгартира олмайсанлар. Тушунарли килиб айта олдимми? Яна такрорлайман, менинг эътикодимни факат Аллох узгартира олади. Энди, икковинг хам кузимдан йукол!» – дедим.

Турт-беш минутдан сунг залдан 25-30 одам кутарилиб, колхоз раиси М.Каххоров бошчилигида менга караб юриб кела бошлади ва икки кадам етмай тухташди. Раис: «Толибжон, халкдан бир кечирим сураб куйсангиз ёмон булмас эди» – деб гап бошлади. Мен унга савол бердим: «Биринчидан, бу ерга йигилганлар халк эмас, булар – рухан кул одамлар. Иккинчидан, айтинг-чи, менинг халк олдида кандай айбим бор? Битта мисол келтира оласизми? Менга иккита мисол келтиришингиз шарт эмас!». Муминжон унгайсизланиб: «Айбингиз йук, шундай булса-да, бир кечирим сураб куйинг» – деди. Мен эса: «Айбим булмаса, нега кечирим сурашим керак? Мана сиз салкам уттиз беш йилдан бери халкни талаб еб ётибсиз, халкдан кечиримни сиз сурашингиз керак! Анави хокимларингиз хали кечирим сурайди, халкдан!» – деб жавоб кайтардим. Шу пайти шарак-шурук килиб чикиш эшигининг кулфи очилди. Мен залдаги одамларга карата: «Хали хаммаларинг шарманда булиб кетасизлар!» – дедим ва ховлига чикдим.

Клуб ховлисида иккита милиция машинасининг барча эшиклари ланг очик холда турар, уларнинг олдида эса туман милицияси бошлиги Шароф Назаров, унинг муовини, кишлогимиз участковойи Рахмон ва яна иккита милиция ходими куринар эди. Рахмон менга эргашди ва тахминан юз метрлар менинг ёнимда, хадеб: «Чаток булди-да, Толиб ака! Ёмон булди-да, Толиб ака!» – дея такрорлаб борди. Мен жавоб бермадим.

Жиззахдаги уйимнинг рупарасида, кучанинг нариги томонида 1993 йили милициянинг таянч пункти ташкил этилган булиб, Рахмон бир куни: «Толиб ака, бу пункт сизнинг ховлингизни кузатиш учун ташкил килинди, сиз тинч юрсангиз – биз хам тинч буламиз» – деган. Клубдан уйимга келгач, мен ва болаларим милицияхонани кузатиб турдик. Милицияхонада чирок кечаси билан учмади, унинг олдида эса учта машина эшиклари очик холда турди. Бомдодни укигач, нарвон куйиб укамнинг ховлисига утдим ва у ердан орка эшик оркали бошка кучага чикдик. Укам коронгу аралаш кучадан утиб кетаётган бир машинани тухтатди, унинг хайдовчиси укамга таниш йигит чикди. Шу машина мени Тошкентга жунаётган биринчи автобусга етказди.

Тошкентга келгач, мен биринчи навбатда узбек ва рус тилларида «Жиззахдаги советларга хос спектакл» номли макола ёзиб, Интернет оркали таркатдим. Шундан сунг, Жиззах вилояти прокурори номига шахар хокими С.Худоёров, туман хокими П.Шукуров, Токчилик кишлок фукаролар йигини раиси Ботир Ропиев ва колхоз раиси М.Каххоровларга нисбатан жиноий иш кузгашни талаб килган холда ариза ёзиб, жунатдим.

Дархакикат, менинг: «Хамманг шарманда булиб кетасан!» – деганим тез орада курина бошлади. Т.Максудов пора билан кулга тушиб ишдан хайдалди, шахар хокими С.Худоёров 2002 йилда аварияда халок булди, туман хокими П.Шукуров жуда пастлашиб кетди, колхоз раиси огир касалликка учраб улди, Д.Саидова шармандаларча ишдан хайдалди, «Эшак Пирим» Токчилик кишлоги кабристонидан мутлако бегона одамларни кумиш учун жой сотгани учун халк газабига учраб ишдан олинди ва хоказолар.

1999 йил 10 март куни Тошкентдан жиззахлик бир танишим билан автобусда жунаганимизда оркамиздаги уриндикка бир йигит утириб, бизнинг гапимизни диктофонга ёзиб келганини юкорида айтган эдим. Буни тасодифан менинг жиянларимдан бири клуб олдида эшитиб колган. Клуб ховлисидаги чойхонада у огайнилари билан  ошхурлик килиб утирганда, кечга томон клубга одамлар туплана бошлаган. Клуб туй ва бошка маросимлар утказишга мулжаллангани учун у: «Бугун кишлокда туй йук эди-ку!» – дея кизикиб коронгурок бир жойда туриб кузата бошлаган. Шу пайт нарирокда турган бир одамнинг олдига бир йигит келиб унга диктофонни берган ва: «Толиб Ёкубовнинг Оккургонлик махалласида яшовчи Тиркаш (фамилиясини кушиб айтган) нинг сухбатини Тошкент-Жиззах автобусида ёзиб келдим» – деб тушунтирган. Жиззахга мен «Озодлик» радиосининг мухбирлари Носир Зокир ва Сарвар Усмон билан бирга юкорида баён килинган вокеадан роппа-роса 45 кундан кейин, яъни 24 апрель куни келдим ва жиянимдан диктофон вокеасини эшитдим.

 

(Давоми бор)

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s