Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 3-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

 

3-кисм

Халк ва махсус хизматлар муносабати

Жойи келганда бизни (нафакат бизни) махсус хизмат вакиллари канчалик назорат килишларини шу сафаримиз мисолида курсатмокчиман. 24 апрель куни менинг Тошкентдаги уйимга Н.Зокир ва С.Усмон келишди. Сухбат чогида мен уларга клубда булиб утган вокеани икир-чикиригача гапириб бердим. Уларда бир гоя пайдо булди, шекилли: «Жиззахга бориб келмаймизми?» – деб колишди. «Кетдик!» – деб йулга тушдик. Жиззахга кетадиган «маршрутка»га Ипподром бозори олдида миндик. Унга асосан товар учун келган жиззахлик бозорчилар минишди. Улар Жиззахнинг турли жойларидан булиб, турли ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Машина йулга чиккач, Носир менга «Сиз гапга аралашманг» дегандай ишора килди-да, йуловчиларга карата гапира бошлади: «Якинда Жиззахнинг Токчилик махалласида Толиб Ёкубов деган бир ёмон одамни кишлок клубида мухокама килишган экан. Эшитганмисизлар?». Бозор масалалари билан бир-бирига гап бермай гаплашиб бораётган бозорчилар бирдан жимиб колишди, бирок зум утмасдан гап-суз янги куч билан бошланиб кетди. «Нима деяпсиз, ука? Канака ёмон одам? У одам камбагалпарвар одам экан-ку! Ушандан бери гап-суз тинмайди» – деб Носирга танбех берди бир аёл. Носир ва Сарвар атайлаб йуловчиларнинг китигига тегадиган саволларни уртага ташлар, мухокама борган сари авж олиб борар эди. Носир одамларга билдирмасдан сухбатни диктофонга ёзиб бораверди. Хотинлар хокимлар ва бошка амалдорларни астойдил каргай кетишди. Йуловчи бир хотиннинг гапи мени кувонтирди, хайратлантирди ва эсимда колди: «Якинда фалончаникида «хотин оши»да шу вокеа мухокама булди, хамма хотинлар токчиликлик мулла Ёкуб бованинг катта углини макташди ва дуо килишди».

Вакт кандай утганини хеч ким билмай хам колди. Биз тушадиган жойга икки километрлар колганда мен Носирга билдирдим ва у одамларга охирги саволини берди: «Сизлар уша одамни танийсизларми?». «Йук, танимаймиз, хеч хам курмаганмиз» – дейишди йуловчилар. «Мана уша одам» – деб Носир мени курсатди. Хамма «ялт» этиб, хайратланиб менга каради ва хотинлар: «Вой, шу кишими? Барака топинг, Худонинг узи сизни асрасин» – дея дуо кила бошлашди. Биз тушиб кетдик. Носир Зокир машинада эшитганларидан жуда таъсирланди, шекилли,: «Толиб ака, мен Фаргона водийси сиёсий онг буйича хаммадан илгор, деб уйлардим, бирок жиззахлилар олдида бизнинг одамлар ип эша олмас эканлар-ку!» – дея менга тасалли берди.

Менинг уйимга соат 4-ларда етиб бордик ва гузардаги (клуб олдидаги) чойхонага ош буюрдик. Менинг жиянларим келишди ва ош ейилаётган пайтда чойхоначилардан бири кириб: «Толиб амаки, СНБнинг одамлари келишиб, айланиб юришибди» – деб хабар берди. «Хали мен кул ювгани чикканимда курувдим, кора плашч кийган иккитасини» – дедим мен. Ошдан кеч соат 8-30 ларда турдик ва уйи уша ердан 300 метрлар нарида булган, кузи курмай утириб колган, бир умр укитувчилик килган, ута укимишли ва сиёсатни жуда койилмаком тушунадиган поччамни кургани боришга карор килдик.

Тун бенихоя коронгу эди. Шундай булса-да, икки айгокчи оркамиздан эргашганини сездик. Биз поччамнинг ховлисига кирганимизда улар утиб кетишди ва 50 метрлар нарида тухташди. Мухбирлар поччамни гапга тортишди ва юритилаётган сиёсат хакида у кишидан интервью олишди. Биз 2-3 марта ёш болаларни айгокчиларнинг гапини эшитиб келиш учун кучага чикардик. Поччамнинг ховлисидан чикиб, менинг уйим томон юришимиз билан айгокчилар хам оркамиздан эргашишди. Катта кучага чикишга 50 метрлар колганда мен паст овозда мухбирларга: «Сизлар кетаверинглар, мен етиб оламан» – дедим ва тезлик билан Инатулла ака деган хамкишлокнинг дарвозаси панасига утдим. Тун шу кадар коронгу эди-ки, айгокчилар мен яширинганимни сезмай колишди. Улар менинг рупарамга келишгач, мен отилиб чикиб, бирининг кулидан махкам ушлаб олдим. Иккала айгокчи хам узун буйли, бакувват йигитлар эди, мен эса бирининг кулига осилгандай турар эдим. Мен дастлаб ута вазмин овозда: «Кани, кукракчанг устидаги микрофончангни улаб куй-чи, менинг гапларимни рахбарчаларинг бир эшитиб олишсин!» – дедим-да, фурсат утказмай, уларни буралаб сука бошладим. «Онангни э…, канжик! Сенларнинг дастингдан мен узимнинг кишлогимда хам эркин юра олмайманми? Кайси к… сенларни юборди? Уша рахбарчангнинг падарига минг лаънат!». Назаримда айгокчилар бошда хеч нарсани тушунишмади ва котиб тураверишди. Мен огзимга келган нарсани кайтармай, овозим борича бакириб сукавердим. Мен кулига осилиб турганим тушуниб колди, шекилли: «Э, кетдик!» – деди-да, бир силтаниб менинг кулимдан бушанди ва иккаласи оркага караб бор кучи билан коча бошлашди. Куча асфальт булгани учун коронгуда факат уларнинг оёк кийимининг «так-тук» овози эшитилар эди. Мен бир фурсат уларнинг оркасидан бакириб турдим ва сунг уй томон юрдим. 50 метрлар нарида, катта кучага чикиш жойида Носир ва Сарвар кутиб ва менинг бакириб сукканимни эшитиб туришган экан.

Менинг уйимга киргач Сарвар Усмон жуда хаяжонланган холда бир фурсат жим утирди ва сунг босик овозда гапира бошлади: «Бизнинг Киргизистонда бундай нарса йук. Толиб ака, бир саволим бор, факат илтимос, тугри жавоб беринг. Куркмайсизми?». «Куркаман, – дедим мен, – мен хам бандаман. Бирок, мен куркканимни хеч качон билдирган эмасман».

Менинг бу гапларимни узбекнинг икки шиддатли мухбири тасдиклашлари мумкин.

Жиззахда халк мени канча куллаб-кувватласа, хукумат одамлари шунчалик каттик таъкиб остига олишар эди. 2004 йил 29 ноябрьдан 15 декабрьга кадар вилоят хокимияти олдида Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти вилоят прокуратура ва милициясида булаётган кенг куламли жиноятларга карши пикетлар уюштирди. Пикетларнинг деярли хеч кайсиси тинч утмади: пикетчиларга карши хукумат дам наркоман ва арокхурлар, дам ута ёмон важохатли аёллар, дам лицейлар укувчиларининг катта гурухини ташлар ва урдирар эди. 7 декабрь куни, яъни Конституция куни арафасида мен углим билан эрталаб соат 9 да кучага чиксак, куча тула одам ва машиналарни курдик. Биз ховлидан чикишимиз захоти оломон харакатга келди. Мен углимга парво килмасликни ва йулда давом этишни уктирдим. Бизнинг оркамиздан 5-6 одам эргашди. Бироз юрилгач, уларнинг бири: «Хов, Толиб ака! Хов, хов!» – дея чакира бошлади. «Хов-ховлаб» келаётганларнинг бири совет даврида вилоят ижрокуми, кейин Пахтакор туман хокими, уша пайтда эса катта бозорнинг директори, хаж сафарида булган Уктам Олимов, яна бири «Узбекистон кахрамони» Парда Зиётов деган одам эди. Мен тухтаб, сенсираб: «Сен кимни «хов» деб чакираяпсан? Сен «хов» деб чакирадиган одаминг уйингда сакич чайнаб утирибди, билдингми? Менда нима муддаонг булиши мумкин?» – дедим. У.Олимов: «Толиб ака, кайтинг, гаплашайлик. Нима талабингиз булса, айтинг, эшитайлик». Мен: «99-чи йил 10 март куни хокимларингнинг гапига ишониб клубга бир марта борганман. Уша йигилишда нима булгани хали эсларингдан чикмагандир? Сизлар билан гаплашишга, масалан, менда хеч кандай хохиш йук» – дедим ва ота-бола йулда давом этдик. Улар машинага миниб бизнинг йулимизни тусиб чика бошлашди, бирок биз тухтамадик ва Кутарма махалласига бурилдик. Бизнинг олдимизда бир машина тухтаб, ундан вилоят фахрийлар уюшмаси бошлиги, совет даврида чамамда милицияда ишлаган Карим Соатов тушди ва бизнинг йулимизни тусди. Шу пайтнинг узида олдимизга 5-6 машинада 20 дан ортик, куринишдан милиция ва МХХ ходимлари булган ёш йигитлар етиб келишди. К.Соатов уларга: «Уранглар буларни!» – деб буйрук берди ва биз улар орасида колдик. Тез орада бизни ураганлар сони юздан ошиб кетди ва юришга имконият колмади. Кутарма махалласи ичидан утган катта асфальт куча сайил булиб кетди: одамлар дарвозахоналаридан чикиб тамошо килар, утган-кетган машиналар тухтар эди. Углим иккаламиз оркага кайтдик.

Милициянинг таянч пункти билан бир бинода фукаролар йигинининг идораси булиб, унинг кичик бир залига 30-35 одам кирган, колган одамлар коридорда ва бино ховлисида тупланишган экан. Одамлар сони 250 дан кам эмас эди. Турда стол куйилган ва унинг бир томонида У.Олимов, Жиззах туманининг собик хокими Муким Хасанов ва совет даврида вилоят касаба уюшмаси раиси булган Ислом Хушиев утиришган эди. У.Олимов киска гапириб, сузни менга берди.

Кейин маълум булишича, бу сафар хам: «Токчилик кишлогида Толиб Ёкубов деган бир ваххобий бор. Шу одамнинг мухокамаси булади» – деб одамлар вилоятнинг турли жойларидан олиб келинган экан. Мен 20 минутлар чамаси факт ва хужжатлар асосида вилоят ва туманлар прокуратуралари ва милицияларида булаётган конунбузарликлар хакида гапирдим. Мени эшитишгач, одамлар алданганларини тушунишди ва йигинни тарк эта бошладилар. Раваллик махалласининг элликбошиси, мени ёмон курадиган Кувват ака: «Толиб ака юз фоиз хак, хакикатда прокуратура ва милицияда бузгунчилик тикилиб кетган, хамма чиркиллайди» дегач хайъатда утирганлар бирор бир эътироз билдиришга имкон топа олмадилар. Одамлар таркалиб кетишди – бу сафарги йигилиш тулик менинг галабам билан тугади.

16 декабрь куни эрталаб мен урнимдан тура олмадим ва турмаси 11 кун касал ётдим. Кунлар совук ва шамолли, ердан чиккан зах одамнинг миясигача етиб борар эди. Айникса, 3 декабрь узининг жуда каттик совуги, кучли шамоли ва тинимсиз куяётган ёмгири билан эслаб коларли булди. Пикетга факат углим иккаламиз бордик, холос. Тинимсиз куяётган совук ёмгир ва чул томондан эсаётган каттик шамол кулимиздаги плакатларни бирпасда латтага айлантирди. Калин кейинишимизга карамасдан совук жон-жонимиздан утиб бораётган эди. Хокимиятнинг олти каватли узундан-узун биносида, чамамда, иш тухтади, чунки ичкаридаги одамларнинг хаммаси деразалар олдида тупланган эди. Мен углимга: «Табиий, караб турган одамларнинг купчилиги: «Ул-э, ахмоклар! Ёмгир остида туришини каранг!» – деяётган булиши мумкин. Бирок, хеч булмаганда биттаси: «Офарин шу икки одамнинг иродасига! Шундай огир кунда хам уз талабларидан кечишмади!» – деган булса, – бу бизнинг ютугимиз» – дедим. Биз пикетда роппа-роса 31 минут тура олдик, холос.

Мазкур пикетларимиз 10 кун давом этди ва унда факат УИХЖ аъзолари катнашишди, баъзиларида 30 дан ортик одам иштирок этишди. Пикетлар бошланишидан бир кун олдин, яъни 28 ноябрь куни кечкурун менинг Жиззахдаги уйимга «Эзгулик» ташкилотининг вилоят раиси Жамшид Мухторов келди ва менга: «Толиб ака, «Эзгулик» тайёр турибди, эртага хаммамиз пикетга чикамиз» – деди. 29 ноябрь куни унинг бир узи келди ва: «Васила опа телефон килиб, пикетда катнашишни маън этди»- деди ва узи хам сафга турмади. Бир марта пикетда НОПЧУ ташкилотининг вилоят раиси Пулат Пардаев катнашди, холос.

 

(Давоми бор)

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s