Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 4-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

«Олакарга» йулида

 4-кисм

И.Каримов жуда куп одамларни узининг душмани деб хисоблаган. Маълумотларга караганда мен хам шу одамлар орасида эканман. У кимни уз душмани деб хисобласа, уни йук килишга, ундан уч олишга интилиб келган. Узбекистон Олий Кенгаши 1990 йилнинг мартида хозирги давлат бошлигини илк бор президент лавозимига сайлаётган пайтда унинг номзодига биринчи булиб карши чикканлиги учун И.Каримов узбек халкининг мард фарзанди, Узбекистон Олий Мажлиси депутати Шаврик Рузимуродовни узининг шахсий душмани деб хисоблай бошлаган.

Шаврик узоги билан бир йилча депутат булди, холос. У 1990 йил март ойининг бошида булиб утган, биринчи марта нисбатан эркин булган сайловларда депутатлик мандатини олган 50-60 та мухолифат кайфиятдаги депутатларнинг бири эди. Юкорида айтилган сессиядан кейин И.Каримов биринчи булиб Шаврикни депутатликдан четлаштириш харакатига тушди ва уни сохта айб куйган (милиция ходимини урди, деган) холда камокка ташлашга эришди. Бу – яшириб булмас холдаги сиёсий таъкиб булиб, узига энди халкаро имидж шакллантирмокчи булаётган И.Каримовнинг халкаро ташкилотлар олдида обрусини оширмас эди. Шунинг учун ярим йил утгач, унинг амнистияси натижасида Шаврук камокдан чикди. Бир томондан, И.Каримов уз максадига кисман эришган, яъни:

  • узининг асосий душманларидан бирини парламентдан кеткизган ва шу билан демократик рухдаги депутатлар гурухига маълум даражада зарба берган;
  • Шаврикни камокка тикиб, гуёки: «Мен билан уйнашма!», деган нарсани унга сингдирмокчи булган булса, иккинчи томондан у Шаврикни тамоман уз йулидан олиб ташлай олмаган эди.

И.Каримов буйруги билан Шаврик 1998 йил 5 апрель куни иккинчи бор камокка олинди. 18 апрель куни Тошкентга ЕХХТнинг Харакатдаги раиси, Польша ташки ишлар вазири Бронислав Геремек ташриб буюрди ва эртаси куниёк 10 дан ортик хукукбонлар билан учрашув утказди. Мен унинг номига мурожаат ёзиб, унда Шаврикнинг камокка олинганини уктирган ва унинг озод этишда ЕХХТни ташаббус курсатишга чакирган эдим.

 

ва унинг бевосита буйруги билан тузум итлари томонидан 2001 йил июль (балки июнь) ойида ички ишлар вазирлиги ертуласида вахшийларча улдирилган. 2005 йилда мен кашкадарёлик бир аёл билан гаплашдим. Бу аёл узининг фаолияти туфайли вилоят ички ишлар бошкармаси ходимлари томонидан ушланиб, бир неча сутка кийнокка солинган. Бир куни шу ходимларнинг бири газаб билан: «Ха майли, Каримовга карши курашаётган экансанлар. Кулларингдан нима келади? Шаврикнинг кулидан нима келди? Худди шу ерда биз уни уриб улдирганмиз. У улиб кетди, Каримов яшаяпти» – деган. Шу гап тугри булса, демак Шаврик Карши шахрида улдирилган. Шу жойда мен мухтарам укувчини Шаврикнинг дафни хакидаги баъзи тафсилотлар билан  таништирмокчиман.

Шаврикнинг улими хакида маълумотни менга 7 июль куни кеч соат 8 ларда Бахтиёр Хамроев билдирди. Мен шу пайт Жиззахдаги уйимда эдим. Наманган вилоят ташкилотимизнинг аъзоси Собитхон Устабоев хам уша куни менинг уйимда эди. Углим Олим дархол РАФ русумли бир «маршрутка»ни гаплашиб келди ва соат 11 да мен, Собитхон, Бахтиёр ва Олим Яккабогга жунадик. Китоб довонига кадар йулимиз деярли бехатар булди. Довондан деярли тушиб булганимизда эрталаб соат 3 лар булиб, осмон гира-шира ёришиб келаётган эди. Рупарада ДАН пости куринди ва у ерда бизни тухтатишди. Постда милиция кийимида бирорта одам куринмади – турган одамларнинг барчаси фукаро кийимида эди. Улар дастлаб шофер ва бизларнинг хужжатларимизни олиб куйишди ва Яккабогга Карши оркали боришни айтишди. Шаврикнинг кишлоги «Олакарга»гача тахминан 50-60 км масофа колган булиб, биз оркага кайтиб, салкам Самаркандгача бориб Каршига бурилсак, масофа камида 250 км булган ва, табиий, дафн маросимига етиб бориш амри-махол булар эди. Йултусарлар йулда давом этиш мумкин эмаслигининг сабаби килиб Китобга якин жойда катта авария содир булгани ва йул бекитилганини айтишди. Биз машинани уша ерда колдириб, туртталамиз пиёда кетишга карор килдик, бирок йулимизни 15 тача бакувват йигитлар овчарка ит билан тусишди. Оркага кайтиш бирдан бир чора эканлиги аён булди. Хужжатларни кайтиб олиб оркага кайтдик. Икки километрча йул юргач менинг хаёлимга бир фикр келди ва мен тухташни айтдим. Китоб томон кетишда йулнинг унг томони куп баланд булмаган кир булиб, ундан ошилса чукур ва жуда кенг сой келади. Сойдан утилса баланд тог бошланади. Кир, сой ва тог довон йули буйлаб Китоб томон йуналган. Мен Собитхон ва Олимга тог ёнбагри буйлаб Китоб томонга юришни ва Китобда машина ёллаб «Олакарга»га етиб олиб, дафнда катнашишни таклиф этдим. Улар кирдан ошиб сойга тушиб куздан гойиб булишгач, 15-20 минутдан кейин шоферга довондаги чойхоналарнинг бирида бизни кутишни буюриб, олдин жунаганлар каби Бахтиёр иккаламиз кир ошиб Китоб томон юрдик. Максад: турт одамдан хеч булмаганда биттаси етиб борар, деган умид эди.

Тогда юриш ута огир экан: йулнинг йуклиги, чакалакзорлар, баъзи жойлар сим тур билан тусилганлиги одамнинг тинкасини куритар экан. 6-7 км юргач Бахтиёр иккаламиз йул томон бурилдик: сойга тушиб, сунг кирдан ошиб асфальт йулга чикдик ва уша жойда олдин жунаганларни учратдик. Уткинчи бир «Дамас»га миниб Китобга етиб олдик ва бир «Тико»ни гаплашиб «Олакарга»га жунадик. Яккабог ДАН пости олдида унгга бурилган захотимиз биз минган машинани учта милиция машинаси ураб тухтатди. Хаммамизни ДАН постига олиб келиб, иккитадан турли хоналарга олиб киришди. Бизнинг кузимиз унгида милиция ходимлари «Тико»нинг шоферини каттик калтаклашди. Бироздан кейин бизларни Китоб туман ички ишлар булимига олиб келишди ва алохида хоналарга камашди. Уша ерда милиция ходимлари Собитхон ва Олимни уришган. Соат 13 да хаммамизни ИИБ ховлисига олиб чикишганда у ерда машинамиз ва шоферимизни курдик. Шоферимиз булган вокеани гапириб берди. У машинани чойхона олдига, кучага куйиб, узи чойхонага кирган. Машинада Жиззах вилояти номери булгани учун довон устида бизни оркага кайтарган постнинг бир неча ходимлари у ерга овкатланишга келишган ва машинани таниб колишган. Шофер бизлар тог ошиб Китоб томонга кетганимизни айтишга мажбур булган. Тревога кутарилган ва Китоб хамда Яккабог ДАН постларига хабар берилган.

Соат 13 да машинамизга иккита МХХ ходимини утказиб, икки «Нексия» машинасининг курикчилигида бизни Самарканд томон олиб кетишди. Икки вилоят чегараси кесиб утилгач, курикчилар оркага кайтишди.

Мен уч йилдан сунг Шаврикнинг уйига боришга муваффак булдим ва ушбу вокеани эшитдим. Шаврикнинг тогаси куп йиллар прокуратурада ишлаб пенсияга чиккан, бир угли прокуратурада, иккинчиси эса милицияда ишлар экан. «Тогам мени улгудек ёмон куради, мен билан юзкурмас» – дерди Шаврик хар замонда. УИХЖдан турт одам Шаврикнинг дафн маросимига жунаганлиги унинг тогасига маълум килинган, у эса бизни «муносиб» кутиб олиш учун 20-30 одамни тайёрлаган. Бу одамлар Шаврикнинг уйига борадиган йул чеккаларига тош йигишган ва бизни тошбурон килишга тайёргарлик куришган экан.

 

УИХЖнинг билдиришнома, мурожаатнома, баёнотлари, докладлари ва бюллетенлари асосан мен ёзишимни хамма биларди. Матбуотимиз билан боглик баъзи вокеаларни келтирмокчиман. Кайси йили эканлиги хозир ёдимда йук, бир вакилимизни «Туркистон» газетаси редакциясига бир иш билан юбордим. Узини кайси ташкилотдан эканини билдирмаган вакилимиз редакция ходимларининг бири билан анча гаплашган. Бу ходим анчагина хур фикрли булган булса керак: «Мен сизга УИХЖнинг бир бюллетенини чикариб берайми?» – деб сураган ва Интернетдан камида 40 сахифалик бюллетенимизни кучириб олиб, принтердан чикариб берган. Бу вокеа УИХЖнинг хужжатлари газета ва бошка давлат ташкилотлари томонидан укилиши ва хатто таркатилишини курсатди.

УИХЖнинг кийноклар ва камокхоналарга багишланган бир бюллетенини бизга нотаниш булган бир аёл Бекободдаги УЯ 64/21 камокхонасига олиб борган ва у ерда сакланаётган махбус эрига топширган. 1999 йилининг охиррогида менга Самарканддан Маматкул Мухторов деган одамдан бир хат келди. Маматкул ака хатида УЯ 64/21 зонасида ётгани ва 1999 йили озодликка чикканини ёзиб, мени Самаркандга таклиф этган экан. Мен шу хат юзасидан Самаркандга 2000 йил ноябрь ойида бора олдим, холос. Мен Маматкул аканинг хонадонида бир сутка мехмон булдим ва камокхона хаётидан куп маълумотлар олдим. УИХЖ бюллетени махбуслар орасида кулма-кул утиб укилгани ва охири титилиб, укиб булмайдиган даражага тушганини Маматкул акадан эшитдим. У киши бюллетеньдан менинг уй адресим ва телефонларимни ёзиб олган эканлар. 2001 йилдан бошлаб хозирга кадар Маматкул ака УИХЖнинг Самарканд вилоят булимини бошкариб келмокдалар.

1999 йил 16 февралида Тошкентда туртта портлашлар содир булганда мен УИХЖнинг иккита баёнотини таркатдим. Биринчиси 19 февральда таркатилган булиб, унда портлашларнинг олтита версияси келтирилган эди. Бирок, 3 март куни таркатилган баёнотимизда факат битта версия, – портлашларни узбек махсус хизмати уюштирган ва амалга оширганлиги, – келтирилган эди. Бу – хукумат доираларига УИХЖ томонидан куйилган жиддий айб эди. Мен прокуратура ва МХХнинг реакциясини узок кутдим – реакция булмади. 2004 йили мартнинг охири ва 31-чи июльда Тошкентда портлашлар (ва отишмалар) яна содир булди. УИХЖ 5 апрель куни узининг баёнотини эълон килди ва содир этилган дахшатли «терактлар»га исломчиларга хеч кандай алокаси йуклигини таъкидлади. УИХЖ томонидан сурилган бу айб хам жавобсиз колди. Нихоят, Андижон вокеаларини урганган холда УИХЖ 2005 йил 5 июнь куни уз баёнотини эълон килди ва бу вокеа И.Каримовнинг Украина, Грузия ва Киргизистонда булиб утган «рангли» ёки «гулли» революцияларнинг Узбекистонга таъсирини кесиш учун уюштирган «рангли» контрреволюцияси эканини ургулади. УИХЖ вакиллари Андижон вокеаларидан сал утмай ахолини оммавий киргин килган харбий гурухни аникладилар ва унинг бошликларини номма-ном ошкор килдилар. Хукумат бу сафар хам УИХЖга айб куйишга ботина олмади.

Муболагасиз айтиш мумкин-ки, УИХЖ хукумат доираларининг томогига тикилган суяк каби эди. УИХЖ хукукбонлик ташкилоти булса-да, у хукумат олиб бораётган сиёсатга доимо уз муносабатини билдириб, унинг аксилхалк ва аксилдемократик мохиятини фош этиб келди. УИХЖ, масалан, халкка ёки унинг бир кисмига нисбатан геноцид олиб бораётгани ва инсонийликка карши жиноят содир этаётгани учун И.Каримов иши билан Халкаро Жиноий Суди (ХЖС) шугулланиши лозимлигини сиёсий, хукукбон ва бошка ташкилотлар ичида узининг 2004 йил 7 январьда чоп этилган докладида биринчи булиб айтиб утди. Мазкур докладда:

  • нега постсовет мамлакатлари орасида факат Узбекистонда «кийноклар феномени» юзага келганлиги;
  • нега И.Каримов Узбекистонда кузатилмаган «ислом терроризми»га карши курашни байрок килиб олганлиги;

  • 1993-97 йиллар оралигида хукумат келажакда ун минглаб бегунох одамларни камаш ва судлаш компаниясини ташкил килиш учун прокуратура, МХХ. милиция ва суд системаларида мисли курилмаган тайёргарлик, ходимларни кайта тайёрлаш хамда саралаш ва бошка ишларни олиб борганлиги хакидаги асосий масалалар биринчи марта ёритилди.

  • Доклад Интернет-сайтларга, юкорида айтганимдек, 2004 йил 7 январда чикарилди. 8 январь куни менга «Озодлик» радиосининг Тошкентдаги офисидан телефон килишди. Чамаси, Хусниддин булса керак (аник эсимда йук) хаяжонланган охангда ва айни пайтда кулиб: «Толиб ака, нима килиб куйдингиз? УИХЖнинг докладини сиз куйдингизми сайтларга? Хукумат шок холатга тушиб колибди! Телефон килиб «УИХЖ доклади» дейишимиз билан телефонни дархол узишаяпти!» – деди ва мендан интервью беришни суради. 9 бетлик доклад почта оркали президент аппарати оркали И.Каримов номига, Бош вазир Ш.Мирзиёевга, Бош прокурор Рашид Кодиров ва барча вилоятлар прокурорлари, ИИ вазири З.Алматов ва барча вилоят ИИБ бошликлари, Адлия вазири А.Полвонзода, МХХ раиси Р.Иноятов ва барча вилоят МХХ рахбарлари, камокхоналар бош бошкармаси бошлиги Ражаб Кодиров, барча вилоят ва бир канча туман хокимларига – жаъми 64 адресга – «уведомление» килиб жунатилди.

    УИХЖнинг юкорида айтилган доклади БМТ «Кийнокларга карши комитети»нинг Махсус Маърузачиси Тео ван Бовеннинг Узбекистонга багишланган ва 2003 йил февраль ойида эълон килинган доклади билан чамбарчас боглик эди. Маълум-ки, БМТ томонидан Махсус Маърузачи бирор мамлакатга узидан-узи юборилавермайди. Махбусларга нисбатан кийноклар, ута купол муомала ёки инсон шаънини тахкирловчи шунга ухшаш муносабатлар мамлакатда маълум бир даражага чиккани маълум булгандагина Махсус Маърузачи шу мамлакатга юборилади. Мамлакатга келгач, у озодликдан махрум килувчи жойлар (вактинча саклаш изоляторлари, тергов изоляторлари (турмалар), жазони ижро этиш колониялари, рухий касаллар шифохоналари)ни инспекция килади, кийноклардан жабр курганлар ёки уларнинг кариндошлари, адвокатлар, хукукбонлар, журналистлар, сиёсий ва диний мухолифат, халкаро ташкилотлар ва хукумат  вакиллари билан сухбатлашади ва материаллар йигади. Унинг хулосалари мамлакатнинг халкаро имиджи (обруси)га бевосита ва сузсиз таъсир курсатади. Махсус Маърузачининг уз докладида келтирган тавсияларининг мамлакат хукумати томонидан кай даражада бажарилиши (ёки бажарилмаслиги) хукумат демократия ва инсон хукуклари идеалларига канчалик мойил эканлигининг критерийси хисобланади.

    Узбекистонда «кийноклар феномени» юзага келганининг асл мохиятини тушуниш учун мухтарам укувчининг диккатини ушбу жараёнга каратиш лозим деб уйлайман. Маълум-ки, СССР кулагач, унинг урнида пайдо булган барча янги давлатлар бошликлари демократик ривожланиш йулини танлаганликларини эълон этишди ва шу йуналишдаги конституцияларини кабул килишди. Узбекистон конституцияси авторитар, яъни бир одам учун яратилган булишига карамай, унда давлат рахбарининг ваколати (бошка давлатлардагидек) икки муддат билан чегараланган эди. Аскар Акаевни хисобга олмаганда Марказий Осиё (ва Козогистон) давлатлари бошликлари собик коммунистик партия рахбарлари эди. Коммунистик лидерлар хеч качон хокимиятни узга кучларга бермаган ва умрининг охиригача давлат тепасида туришга интилган одамлар булган. 10-йиллик икки президентлик муддати тарих нуктаи-назаридан киска давр хисобланади. Шу сабабли, И.Каримов, Н.Назарбоев, С.Ниёзов, Э.Рахмонов ва А.Акаев олдида ута мухим масала, – кандай килиб умрининг охиригача президентлик лавозимида колиш масаласи, – пайдо булди. Бу масалани Туркманистон президенти ута примитив усул билан, – узини умрининг охиригача давлат бошлиги, деб эълон килиш йули оркали, – хал килди. Козогистон президенти мамлакат конституциясига бир неча марта узгартишлар киритиш йули билан ва чунтак парламент ёрдамида истаганча мазкур постда колишга эришди. Марказий Осиё давлатлари ва Козогистон рахбарлари орасида энг гаройиб йулни И.Каримов танлади.

    Маълум-ки, зулмкор авторитар рахбарлар давлатни бошкаришда синалган йул, «душман» излаш йулини танлашади. А.Гитлер немис жамиятини «большевизм» билан куркитган булса, И.Сталин совет жамиятини «нацизм» хавфига ишонтирган. И.Каримов хокимиятни эгаллагач, узини бориб турган авторитар рахбар сифатида намойиш кила бошлади. 1992-93 йиллардан бошлаб эса у мавжуд булмаган «душман»ни, – ислом экстремизми, терроризми ва фундаментализмини, – уйлаб топди. Бу гоянинг гаройиблиги шундан иборат эди-ки, И.Каримов Гарб ва Россия хамма вакт ислом факторидан куркиб келишганини яхши билган ва келажакда у кандай сиёсат олиб боришидан катъий назар уларнинг куллаб-кувватлаши ва ёрдамига суяниши мумкинлигини тушунар эди. Шу туфайли, яъни бир одамнинг умрбод давлатни бошкариш иштиёки, ун минглаб инсонларнинг, оддий мусулмонларнинг такдирини фожеа томон улоктирди.

    Мамлакатда йук «ислом экстремизми ва терроризми» мавжуд эканини узбек жамияти ва дунё хамжамиятига курсатиш, албатта, осон иш эмас эди. Бунинг учун яхши мосланган ва шафкатни билмайдиган давлат машинасини яратиш зарур эди. Шундай машинани яратиш асосан 1993 йилдан бошланди ва у 1997 йилда якунланиб, ишга туширилди. Гарчи кийноклар мамлакат тергов органлари, милиция участкалари ва жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)да илгаридан бошланган булса-да, бирок уларнинг кулами хали купчиликка маълум эмас эди. Узбекистонда кийноклар муттасил ва оммавий равишда кулланилаётгани хакида биринчи булиб, 1995-96 йиллардан бошлаб УИХЖ халкаро ташкилотларга билдира бошлаган эди.

    Кийноклар буйича Узбекистон хукумати мустакиллик йилларида БМТ «Кийнокларга карши комитети»нинг (кискача: Комитет) 1999 йил 17 ноябрь куни Женевада булиб утган сессиясида биринчи марта хисобот берди. Шу санадан анча илгари БМТнинг Комитети УИХЖга мурожаат килиб, кийноклар буйича хукумат хисоботига альтернатив хисобот тайёрлашни таклиф этди. Уша йили дастлаб 8-11 ноябрь кунлари Истанбулда «Демократик институтлар ва инсон хукуклари Бюроси» (ЕХХТ булимии) нинг халкаро кенгаши, 17-18 ноябрда эса ЕХХТга аъзо мамлакатлар рахбарларининг саммити булиб утди. УИХЖнинг кийноклар буйича докладини мен дастлаб 9 ноябрь куни юкорида айтилган халкаро кенгашда эълон килдим. Доклад залда утирган катнашчиларда яхши таасурот уйготди, бирок Узбекистон хукумат делегацияси уни каттик норозилик билан кабул килгани яккол сезилиб турди. Танафус пайтида менинг олдимга Узбекистоннинг ЕХХТдаги элчиси Ёкубжон Эргашев келди ва «ватанни халкаро майдонда шарманда килмаслик керак» деган гапларни кила бошлади. Мен унга тегишли жавобни бердим ва у жуда норози холда мендан узоклашди. Шундай килиб, УИХЖнинг кийноклар буйича альтернатив докладини хукумат салкам ун кун илгари билган ва у билан танишган эди.

    Мазкур сессиясида БМТнинг Комитети Автрия, Озорбойжон, Киргизистон ва Узбекистон хукуматларининг хисоботини эшитиши ва уз хулосасини чикариши лозим эди. Узбек хукуматининг айёрлик килаётгани ва БМТни узининг ёлгонига ишонтирмокчи булаётгани биринчи кундан бошлаб сезилди. Уз хукуматининг кийноклар буйича докладини такдим этиш учун Женевага Озорбойжон ва Киргизистоннинг Бош прокурорлари, Ички ишлар вазирлари, махсус хизмат вакиллари, яъни кийнокларга нисбатан масъул ташкилотлар рахбарлари келишган булса, Узбекистон делегацияси Алишер Вохидов (Узбекистоннинг БМТдаги доимий вакили), Адлия вазирлигидан оддий бир вакил, Омбудсманнинг ёрдамчиси, Акмал Саидов ташкилотидан учинчи ёки туртинчи даражали бир ходимдан иборат эди, холос. Озорбойжон ва Киргизистон хукуматлари кийноклар масаласида какшатгич танкидга учрашди – докладни укиб берган бу давлатлар Бош прокурорларининг ахволини одам уз кузи билан куриши керак!

    17 ноябрь куни «Узбекистон куни» булди: шу куни хукумат докладини А.Вохидов килди ва хукумат танкиддан кутилди. А.Вохидов хукумат докладини очиб хам утирмади ва нуткини чузмади хам. Унинг асосий иддаоси: «Афсус-ки Узбекистонда кийноклар учрайди, бирок хукумат бу ижтимоий фожеага карши курашмокда», деган кип-кизил ёлгондан иборат гап булди ва бу гап сессиядаги вазиятни тамоман узгартириб юборди.

    Гап шунда-ки, мазкур Комитет тарихида Узбекистон кийноклар кулланишини тан олган биринчи давлат экан. Альтернатив доклад тайёрлаш жараёнида мен хукумат доклади билан яхши танишганман ва унда «Узбекистонда кийноклар кулланилмайди» деган иддаога ургу берилган, А.Вохидовнинг иддаоси эса умуман доклада учрамайди. Мен хамда Киргизистон ва Озарбойжон нодавлат ташкилотлари вакиллари (Р.Дирилдаев ва А.Исмаилов) Комитет аъзоларининг бир кисми билан 14 ноябрь куни учрашдик ва уларга уз ташкилотларимиз докладларини такдим этдик. Йигилишда асосан мен гапирдим, чунки номлари юкорида келтирилган икки хукукбон УИХЖ доклади билан танишгач, учрашувда: «Биз киска гапирамиз ва вактимизни Толиб Ёкубовга берамиз, чунки кийноклар буйича Узбекистонда ахвол жуда огир экан»- дейишди. УИХЖ доклади Комитет аъзоларида катта кизикиш уйготди ва улар куп саволлар беришди. Шуни хам айтиш керак-ки, мен 11 ноябрь куни Женевага борганимдан бошлаб менинг барча харакатларимни узбекистонлик бир йигит кузатиб юргани сезилди, бирок у мен билан мулокотга чикишни асло истамади.

    Менинг назаримда, УИХЖ доклади Истамбул йигилишида оммалаштирилгани ва у Женевада Комитет аъзолари томонидан юкори бахолангани, Женевада гарчи Киргизистон ва Озорбойжон нохукумат ташкилотларининг альтернатив докладларидан бу давлатларда кийноклар куп эмаслиги куриниб турса-да, бирок расмий докладлар эшитилгач хукуматлар каттик танкид этилгани пайдар-пай Тошкентга етказилиб турган ва у ерда хукуматга фойдали булиши мумкин булган ягона хулосага (Узбекистонда кийноклар борлиги) келинган ва расмий делегация бошлиги А.Вохидовга курсатма берилган. Бу хулоса тугри булиб чикди, яъни И.Каримов хукумати БМТни уз ёлгонига ишонтира олди.

    А.Вохидов маърузасидан кейин Комитет аъзолари чикиш килишиб, «Узбекистон хукумати уз камчиликларини мардларча тан олди, бу – тахсинга сазовор» – деган хулосага келди. Шундай килиб, БМТ «Кийнокларга карши комитети» аъзолари Узбекистон хукуматининг найрангини англай олмадилар.

    Узбекистон хукуматига камчиликларни тузатиш учун бир йил вакт берилди. Шу бир йил ичида УИХЖ ва халкаро хукукбон ташкилотлари томонидан Комитетга кийнокларга багишланган жуда куп маълумотлар бориб тушди ва Комитетда тупланаётган фактлар маълум бир критик массага айлана борди. Табиий, бундан хукуматнинг хабари бор эди.

    Комитет Узбекистон хукуматининг навбатдаги хисоботини 2000 йил октябрь ойида куриб чикишини белгилади. Мазкур сессияга УИХЖнинг альтернатив докладини мен ва Искандар Худойберганов такдим этиш учун бордик. Бирок, хукумат делегациясининг Женевага келиши охирги соатгача номаълум булиб турди, ва нихоят, делегация келмаслиги эълон килинди.

     

    (Давоми бор)

     

    Javob berish

    Fill in your details below or click an icon to log in:

    WordPress.com Logo

    You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

    Google+ photo

    You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

    Twitter picture

    You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

    Facebook photo

    You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

    Connecting to %s