САИДЖАҲОН ЗАЙНОБИТДИНОВ, ХАТлар

«Суд кетаяпти, сўз жабрланувчи Саиджаҳонга?»

Ҳозирча ягона шеъримнинг бошида андижонлик шоир Саиджаҳон Зайнобитдиновга ўзимнинг ҳурматимни билдирб “Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай” [айланай, ўргулай, айланиб кетай, ўргулиб кетай истаганингизни танланг] дея ёзган эдим.

Мазкур сатрда гипербола, яъни бўрттириш мавжудлиги аниқ. Бироқ бу ҳолат адабиёт ва шеъриятда етарлича кўп қўлланилиши ҳам маълум. Шеърдаги биринчи тўртликнинг охирги икки мисрасини ёзаётиб, у баъзи ўқувчиларда ажабланиш уйғотишини тушунганман. Бироқ шундай бўлсада мен ўз фикримдан қайтмадим.

Ҳозирга қадар мазкур ҳолат икки одам Умиджон ва Саиджаҳоннинг ўзида эътироз уйғотди. Умиджон ўз эътирозини юмшоқ формада изҳор этган бўлса, Саиджаҳон менга нисбатан ўзининг негатив муносабатини бироз қоғозга ўраб ҳам ўтирмабди: (1): мен уни Бобурдан устун қўйиб бўрттирганимни у Бобурга нисбатан ҳурматсизлик, деб баҳолабди; (2): яқин ўтмишда у мени судга бермоқчи бўлган экан, бироқ ўзини тийибди.

2011 й. 1 апрель куни “Янги дунё” сайтида Саиджаҳоннинг “Инжиқ пари” номли оламшумул асари чоп этилди. Бу асар билан у нафақат назмда, балки насрда ҳам етук мутахассис эканини намойиш этган ва мен ҳақ эканимни исботлаган. Шундай асарни Бобур ёза олармиди? Асло! Ёзмас ҳам эди, ёза олмас ҳам эди! Саиджаҳон эса уддасидан чиққан!

Саиджаҳон менинг шеърим муносабати билан билдирилган шарҳларга жавоб ёзар экан ушбуни дейди:

Бу иқтибос Толиб аканинг “Ўзбекларга керакмас” мақоласидан. Шунга ўҳшаш яна бешта мақоласини тўплаб, регрес тартибда Франция элчихонасини (ФР вакили сифатида) судга бермоқчи эдим. Ўзимни тийдим. Чунки пиарчимасман. Шиорим – ҳақиқатдан юқори пиар йўқ.

Мен аминман Саиджаҳон ўзини тийиб чакки қилган. PR-ни ўйламай, ҳеч иккиланмай мени судга бериш керак эдиғалаба 100% бўлиши аниқ эди! “Ўзбекларга керакмас”, “Менталитет”, Ёлғон мақола ёзишга мажбур этди” каби ярамас мақолалар муаллифини Ўзбекистон суди жондили билан қора курсига михлашини ҳамма билади.

Саиджаҳон шарҳида 2-3 та жиҳатлар борки, уларнинг маъноси очилмаса баъзи ўқувчилар Саиджаҳоннинг гапини поймапой деб ўйлаб қолишлари мумкин. Биринчидан, Саиджаҳон нега тўғридантўғри менинг ўзимни судга тортмай, Франциянинг Тошкентдаги элчихонасини судга бермоқчи? Чамаси, унинг мантиғи қуйидагича бўлса керак: Толиб ака Франция фуқароси, мен элчихонани судга берсам, Толиб ака регрес тартибда учинчи томон сифатида судга тортилади.

Бу мантиқ юридик нуқтаи назаридан қанчалик мукаммал эканини айтиш қийин. Инсонни сиртдан суд қилиш ўзбек одил суди учун янгилик эмас. Ўзбекистон ҳуқуқтартибот ва суд системаларида бошқа мамлакатлардан одам ўғирлаб келиш кенг йўлга қўйилганини ҳисобга олганда, балки Саиджаҳон шунга умид боғлаётганмикин?

Саиджаҳон менинг айбларимни мақолаларимдан кўрсатмоқчи. Қандай қилиб? Сценарий қуйидагича бўлиши мумкин.

Суд кетаяпти, сўз жабрланувчи Саиджаҳон Зайнобитдиновга берилали. У қўлига менинг 2011 йил январининг охирги кунларида www.ferghana.ru сайтида чоп этилган интервьюмни олади ва ундан иқтибос келтиради: “Ислом Каримов ўзбек халқининг душманидир” ва сўзида давом этади: Ҳурматли суд, мен ўзбек халқини ташкил этувчилардан биттасиман. Ҳурматли президентимиз менга душман эмаслар, Толиб Ёқубов бизга тўҳмат қилмоқда. 2004 йил мартнинг охирида террористлар Ўзбекистонни алғовдалғов қилганда ҳурматли президентимиз террористларни телевидение орқали қаттиқ қоралаганларида миллионлар қатори мен ҳам йиғлаганман ва бу ҳақда 5 апрельда ёзганман.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s