РУКУНСИЗ

ЁДГОР ТУРЛИБЕКОВ – 154 ВА 295 ҚАРОРЛАР

 

154 ВА 295 СОНЛИ ҚАРОРЛАР

ХАЛҚХОТИРАСИДА  АБАДИЙ  КОЛАДИ.

 

                2002 йил сентябрининг бошлариданоқ фақат Тошкент эмас, республиканинг барча бозорлардаги савдо билан кун кўрувчи кишиларнинг ўтган ойлардаги 154 ва 295 ҳукумат қарорлдаридан норози бўлган оломон билан  милиция, солиқ ходимлари ўртасида можаролар туғилди. Кўп жойларда тартибсизликлар чиқиб, уларни зўрға бостиришга муваффақ бўлинди. Бир қарашда бу  қарорлардаги фикрлар ҳаммага ёқимли ва  тўғридай кўринади.

 

                 Аслида  бу  фармонлардан ўз турмушларида қаттиқ  ва  шафқатсиз зарбаларга учраган  миллионлаб  оилаларнинг  шўрига шўрва  тўкилди.  Аслида улар  кимдир  қариндошлари ва кимлар бегонадан процентга олган пулларига рўзғорини зўрға тебратаётган миллионлар  эканига  бу  қарорларда ҳеч қандай эътибор  берилмаган. Худди шундай фармон давлатнинг нафслари газак олган айрим органларидаги    шахсларга,  эртаклардаги  осмондан чалпак  ёғгандай бўлди. Улар эрта тонгданоқ бозорларда пайдо бўлиб савдогарларни ҳали ҳеч кимга номаълум фармон  билан  қўрқитиб, турли  дўқ  пўписалар остида талончилик қилишга киришдилар.

 

                  Бу фармонлар   натижасига  келсак,  бир  қисм  солиқ  милиция  ва  божхона  амалдорлари катта  фойда  кўриб қолганини ҳисобламаганда,   халқ   қаттиқ  жабр  кўриб   унинг  турмуши  жуда  оғирлашди. Давлат  эса  анчагина   ўз чўнтагига   тушиб  турган  даромаддан   айрилиб  қолди, ва  энг  ёмони  Марказий  Осиё  республикаларининг  анчагина миқдордаги пул  миграцияси  айланиб  юрган  Тошкентдан  энди  пуллар  ўзга республикаларига  кочабошлади. 

                    Катта қарзлар ёки кредит эвазига нақд пулга сотиб олган тадбиркорларнинг хориждан олиб келаётган товарлари сертификати йўқ баҳонаси билан, уларнинг кўпларининг ҳам турғун божхоналари етмагандек, айрим пасқам йўллардаги машиналар ичида яшириниб ўтирган милиция ва солиқчи формасидаги аллакимлар “Сайёр божхона ва департамент”иданман деб хе” йўқ, бе йўқ  товарлари юкланган машиналари билан милиция  бўлимларига тиқишди.

 

                   Қонунга хилоф савдо деб  ҳаппаю-ҳалол мулкларни мусодара   қилиш баҳонаси билан тадбиркорларни қўрқитиш учун баъзилар  қўлларига ҳатто кишан ҳам солинди. Бундай ҳоллатлар барча вилоятларда ҳам кузатилди. Масалан, Қарши шаҳрига таниқли Гуля опа деган тадбиркор аёлнинг келтираётган моллари мусодара қилиниб, уларнинг моллари тагидан автомат ўқ отувчи қуроллар чиққани, опанинг қамалгани ва  бу опа қамоқда ўзини осганмиш  деган  миш-мишлар  бутун Қашқадарёга тарқаб кетли.

                    Хўш, тинчгина пул топаётган бу аёлга оғир жиноий иш наҳотки керак бўлиб қолса, деган савол туғилиши табиийдир. Хоразмда бир тадбиркор ҳамма молларидан иккинчи бор айрилгач, бозорда ўзига олов берганмиш, деган хабарлар бериш хориж радиоларида ҳануз давом этмоқда. Қонуний асослар, адвокатлар ва моллар миқдорлари тасдиқланган ҳужжатлар тайёрланиб, суд қарори чиқмай туриб, товарларни мусодара қилинди деб, тадбиркорларнинг товарлари машиналари  билан   олиб  қўйилди

                   Бу  ҳам органдаги юлғич айрим ходимларнинг атайин қилинган найранги бўлиб, товарлар бироз милицияда ушлаб турилади ва унинг эгаси  кузатилади.  Бирор  қонун биладиган амалдор қариндоши борми ёки йўқми бир кун ичида бу маълум бўлади. Давогар  молларини олиш учун охирги чора катта пул беришга мажбур бўлади ёки молларининг хорижда чиқарилган қисмидан воз кечиши керак.

 

                  Афсуски, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53 ва 54моддаларидаги фуқаролар мулкининг дахлсизлиги ва уни қонуний ҳимоя қилинишда тадбиркоркорларнинг ҳуқуқлари бузилиш ҳоллари билан хечким шугулланмаётир. Бундай холат  халқнинг зўрға топиб еяётган қора нонига чанг солиш, ҳафтанинг бирида қайнаса, эртасига қайнамаётган миллионлаб   қозонларни энди сувга ташлаб юборилди демакдир.   Шундай  қилиб Вазирлар   Маҳкамасининг 2002  йил  154  ва  295қарорлари ўзбек халқи хотирасида  оғир  кунлар  сифатида  бир  умр  кишилар  қалбида қоладиган бўлди.

 

                 Натижада миллионлар тижорати пуллари  давлат хазинасига тушмаслиги сабабли ҳозир маошлар,  пенсия  ва  нафақаларнинг ўз вақтида берилиши кечикмоқда. Энди нархларнинг ортиб, ишсизлар сони  кўпайиши, минглаб  ёш  йигит,  ҳатто қиз ва   жувонларимизнинг иш излаб  ўзга юртларга отланишлари шубҳасиздир.

 

                 Қиссадан ҳисса шуки, Ўзбекистон ҳукумати ўта таранглашган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 154 ва 295қарорларидаги айрим бобларини қайта кўриб чиқсалар, республикадаги барқарорлик ортиб, миллионлаб кичик қоракўз, хастаю қариқартангларнинг ўксик кўнгиллари шод бўларди. Бундай кескин вазиятни сезмаслик ёки ортиқча хотиржамлик эса ҳаммаёқни вайрон этувчи катта хавф бўлган ижтимоий портлашни юзага келтириши мумкин. Бу дегани  эса Ўзбекистонда бозор иқтисодига ўтишдаги ўн икки  йиллик  қилинган тоат ва ибодатларнинг куйиб кетгани   эмасмикан? 

 

                                          ТУРЛИБЕКОВ  ЁДГОР

                                               Қашқадарё вилояти

                                     Инсон Ҳуқуқлари Жамияти бўлими раиси.

 

     .                                                                              

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s