ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ

Толиб Ёқубов

Tolib YOQUBOV
Tolib YOQUBOV

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом).

Аслида нима бўлган?. 2000 йил декабрнинг бошида мен ва ташкилотимизнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродов Сурхардарё вилоятининг Шеробод туманига сафар қилдик. Мақсадимиз шу туманлик, 1997 йилда ноҳақликдан қамалиб кетган машҳур банкир Баҳриддин Саломовнинг иши бўйича унинг акаси рассом Азамат Саломов билан учрашиш эди. Ўша пайт рўза пайти эди, бундай пайтда сафарда узоқ юриш қийин, шунинг учун ҳам биз бир суткадан кейин ортга қайтдик. Автобусда биз ўтирган ўриндиқларнинг ёнидаги икки ўриндиқда иккита ёш (тахминан 18 ёшларда) йигитча ўтириб келаётган эди. Шомга яқин автобус йўлдаги бир чойхона олдида тўхтади. Намозхонлар таҳорат ола бошладилар. Шавриқ иккаламиз шом намозига турганимизда ўша икки йигитча бизнинг ёнимизда туришди. Намоздан сўнг тўртовимиз битта стол атрофида оғиз очдик. Йигитчаларни гапга солдик ва улар бизга даҳшатли воқеаларни гапириб беришди.

Киштут – Сариосиё туманининг Ўзбекистон-Тожикистон чегарасига яқин бир қишлоқ бўлиб, Сариосиё ва Узун туманлари ҳудудида чегара бўйлаб 20 дан ортиқ тоғли қишлоқлар жойлашган. Бу қишлоқларда асрлардан бери этник тожиклар яшашади. Кўп қишлоқлар, хусусан Киштут ҳам, “ташқи дунё” билан фақат от ва эшак минган ҳолда алоқа қилишади – автомобиль юрадиган йўллар йўқ. Йил давомида туман марказидан врачлар, солиқчилар ва бошқа муассасалар вакиллари 2-3 марта вертолётда келишиб ўз амалиётларини ўтказиб кетишган. Бу қишлоқларда картошка сифатли ва серунум, ўрик, ёнғоқ, писта ва бошқа мевали дарахтлар сероб бўлган. Қишлоқлар аҳолиси ўз маҳсулотларини от-эшакка ортиб туман бозорларига олиб боришар ва сотишар экан. Қишлоқлар аёллари уйларида гилам, палос ва
бошқа жунли материаллар тўқишни йўлга қўйишган. Айтишларича ҳар бир хонадонда камида 20 тадан от, кўплаб қорамол, қўй-эчкилар бўлган. Хуллас, тоғли қишлоқлар аҳолиси эмин-эркин ва тўқ яшашган.

Июнь ойида киштутлик бир неча одам, хусусан маҳаллий мактаб директори, илгари туман маориф бўлимида инспекторлик вазифасида ишлаган Каримов Даврон ҳам, тоғ сўқмоқларида келаётган бир карвонни кўриб қолишган. От ва эшакларга нималардир ортилган бўлиб, карвонни 15-20 чоғли автоматлар билан қуролланган одамлар қўриқлаб келаётган бўлган. Тоғ шароитида қимирлаган нарса одамларга таниш бўлади, бироқ карвон маҳаллий одамларга тамоман нотаниш бўлган. Киштутликлар туман марказига телефон қилишиб карвон ҳақида маълумот беришгач, туман марказидан вертолётда бир гуруҳ милиция ходимлари етиб келишган. Улар билан карвон қўриқчилари орасида қисқа отишма бўлган, карвон эса тоғ орасига чекинган.

Ана шу воқеани Ўзбекистон матбуоти “ЎИҲ жангарилари Сариосиё ва Узун туманлари ҳудудига бостириб келишди” дея эълон қилган. Аслида карвон Афғонистондан наркотик моддалар олиб келаётган карвон бўлиб, бу транзит бошида Ўзбекистон МХХнинг биринчи раҳбарлари бўлган. Шуни ҳам қайд этиш лозим-ки, наркотик моддалар, қурол-аслаҳа ва бошқа одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) таъқиқлаган нарсаларни сотиш ҳар қандай авторитар давлат раҳбарлари учун асосий даромад манбаъи ҳисобланади. Авторитар давлат раҳбарлари бу иш билан шуғулланмаса, бундан фақат ажабланиш керак!

Капитан Ҳ.Сафарқуловнинг ўлдирилиши. Ўз вақтида биз (ЎИҲЖ) бир қатор фуқароларнинг мурожаатидан кейин наркотиклар ҳаракатини ўрганиш масаласи билан шуғулландик. Хусусан, бизга Чуст туманидаги Варзак қишлоғилик аскар Нуриддин Раҳимовнинг отаси Мамажон Раҳимов мурожаат қилди. Н.Раҳимов Термезда 9232-ҳарбий қисмда хизмат қилган экан. 1996 йили сентябрь ойида 9232- ҳарбий қисм капитани Ҳ.И.Сафарқулов ўз қўли остидаги 20 нафар аскарлар билан Афғонистондан келган юк составини, жумладан Прагага бораётган вагонни текширган. Бу вагонга ортилган майизлар орсидан 5,2 тонна наркотик модда топилган. Ҳ.Сафарқулов наркотик моддаларни тушириб олиб, қоида бўйича протокол тузиб, уни МХХнинг Термездаги махсус омборига топширади. Шу кунлари Нуриддиннинг
ҳарбий хизмати тушашига бир неча ой қолган эди. 1996 йил 27 ноябрдан 28 га ўтар кечаси 9232-ҳарбий қисмда капитан Ҳ.И.Сафарқулов ўлдирилган.

Ҳ.Сафарқуловнинг ўлдирилишини учта аскар, жумладан Н.Раҳимов, кўриб қолишади. Капитаннинг қотили катта лейтенант Р.К.Бикқулов қўлга олинади. Суд унга қамоқ жазоси белгилайди. Нуриддин ҳарбий хизмати тугагач, 1997 йили февральнинг охирида уйига қайтади. Бироқ, 1997 йил августида МХХ вакили келиб уни олиб кетади ва у капитан Ҳ.Сафарқуловни ўлдиришда айбланиб 20 йилга қамалади. Катта лейтенант Р.Бикқулов озодликка чиқарилади. М.Раҳимов ўғлининг жиноий ишида ҳимоячи бўлиб қатнашади. У Термездалик пайтида капитан Ҳ.Сафарқуловнинг ўлдирилиши у 5,2 тонна наркотик моддани мусодара қилгани билан бевосита боғлиқлигини аниқлайди ва буни тергов ишларида ёритишни талаб қилади. Қизиғи шунда-ки, на тергов ишларида ва на судда наркотиклар ҳақида бир оғиз
ҳам гапирилмайди.

“Олтин учбурчак”. Бу ишдан кейин кўп нарса аён бўлди. Осиё минтақасида наркотик моддалар тайёрланадиган ва ташқи дунёга тарқатиладиган асосий учта регион бўлиб, уларни “Олтин учбурчак” деб аталган ва учбурчакнинг бир учи Афғонистон бўлган. Ўтган асрнинг 90-чи йиллари ўрталарига яқин Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизмат идоралари Афғонистонда наркотик моддалар тўплайдиган ўз гуруҳларини шакллантирадилар. От-эшакларга ортилган наркотиклар Афғонистондан чиққач, карвонни Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистон чегарасигача тожик махсус хизмати гуруҳи қўриқлаб келган ва карвон Ўзбекистон МХХ қуролли вакилларига топширилган. Наркотиклар транзит йўли максимал сир тутилиши учун асосан одамлар сийрак яшайдиган тоғ сўқмоқлари танланган. Ўзбекистон ҳудудида
карвон Сариосиё ва Узун туманлари ҳудудларидан ўтиб Термез шаҳри томон йўл олган. Наркотиклар шу шаҳардаги МХХнинг махсус омборига топширилган.

Киштут қишлоғи одамларининг ўзлари билмаган ҳолда наркотик ортилган карвонни кўриб қолиши ва туман марказига хабар бериши нафақат Киштутнинг, балки ўша региондаги барча тоғли қишлоқлар аҳолиси учун фожеали бўлган. Миллиард-миллиард доллар фойда келтирадиган наркотиклар олдида бу қишлоқларнинг аҳолиси репрессив давлат учун ким бўпти? Кўчир ҳаммасини! Карвонларимиз йўлида турмасин булар! Карвонларимизни кўрадиган кўзини ўйиб ол! Шундай буйруқ бўлди, чамаси, 2000 йил июль ойининг биринчи кунларининг бирида, одамлар энди уйқудан туриб мол-ҳолларига қараётган пайтда қишлоққа бирин-кетин ҳарбий вертолётлар учиб кела бошлаган, улардан автомат тутган аскарлар тушишган. Бир мулозим қишлоқ аҳлига: “Қишлоқ Сариосиё туманидаги текис ҳудудга кўчирилади. Эътирозга ўрин йўқ. Ҳозироқ ҳаммангиз бирин-кетин вертолётга чиқасизлар. Ҳеч ким ўзи билан бирор нарса олмайди. Бошладик!”

Кўчириш. Бирпасда қишлоқни қий-чув, аёллар ва болаларнинг йиғиси босиб кетди. Одамлар ҳангу-манг. Эркаклар бошида норозилик билдира бошлашди, бақир-чақир авжга чиқди. Бироқ норозилик узоқ чўзилмади – буйруқ бўлгач бир неча ашаддийроқ эътироз билдираётган эркакларни аскарлар автомат қўндоғи билан уриб йиқитишди. Вертолётлар бирин-кетин қишлоқ аҳлини номаълум ерга таший бошлашди, ташиш кечгача давом этди. Қишлоқ ҳувиллаб қолди. Одамлар қандай ёз кийимида бўлса, шундай олиб кетилди, уларга ҳатто битта пиёла олишга ҳам рухсат берилмади. Киштут аҳли Сариосиё туманининг одамлар яшамайдиган кимсасиз бир зонасида тиклаб қўйилган ҳарбий палаткаларга  жойлаштирилди. На кийим-бош, на кўрпа-кўрпача, на озиқ-овқат, на идиш-тавоқ бор, қуруқ палаткалар. Бу лагерь атрофига қуролланган аскарлар қўйилган – бирор одам сездирмай қочиб кетмаслиги учун қўриқчилар шай қилинган! Бир суткадан кейин одамларга “сухой паёк” бера бошлашди, кунда бир маҳал ювиндисифат “иссиқ овқат” ташкил қилишди.

Ўша пайтда Шеробод тумани ҳудудидаги “Зарбдор” қишлоғи олдидаги ери шўрлаб кетган бир жойда киштутлик кўчирилганлар учун 375 та уй-иморат қурилаётган эди. Аврал (бўл-ча-бўл) методи билан қурилаётган бу уйлар ноябрь ойида қурилиб битказилди ва шу ойда киштутликлар Шерободга кўчириб келинди. Уйларнинг сифати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади – бир йилдан кейин уларнинг ярми яшаш учун яроқсиз ҳолга келди: ер шўр бўлгани учун деворларга зах уриб кетиб уйлар қулай бошлашди. “Зарбдор” деб аталаётган бу посёлкада совуқдан, касалликдан ва очликдан одамлар, айниқса гўдаклар ўлими кўпайди. Атроф қишлоқлар аҳолиси ўзларининг эски-туски кийим, кўрпа-кўрпача, идиш- товоқларини олиб келиб беришган. Баъзи оилаларга уларнинг Сариосиёда яшовчи қариндош-уруғлари кўмаклашган. Посёлка атрофида йўлларга милиция постлари ташкил қилиниб посёлкадан ташқарига, ташқаридан ичкарига одам ўтказилмаган. Киштутликларнинг баъзи ёшлари кечаси амал-тақал қилиб посёлкадан чиқишга муваффақ бўлишган ва мардикорлик қилиб уйига у-бу олиб келиб туришган.

Шавриқ иккаламиз йўлда учратган икки йигитча иш излаб Тошкентга кетаётишган экан. Улар Ипподром бозорида арава тортиб тирикчилик қилишди, онда-сонда уйларига майда-чуйда ташлаб келишар эди.

Қама-қама. Бу азоблар етмагандай киштутликларни қама-қама бошланди. Киштутликлар ҳукумат одамлари, айниқса МХХ раҳбарлари наздида хавфли одамларга айланишди. Биринчидан, киштутликлар ҳукуматнинг: “Сариосиёга исломий жангарилар бостириб келишди” деган иддаоси ёлғон эканини билишарди. Иккинчидан, улар МХХнинг наркотик ортилган карвонини кўриб қолиб “арининг уясига чўп суққандай” бўлишди. Киштутликларни бу воқеаларни эсламайдиган ва умуман гапирмайдиган қилиб қўйиш керак эди. Киштутликлардан 120 дан ортиқ одам қамоққа олинди. Шулардан 72 тасига исломий жангариларга ёрдам берганлик ва ҳамкорлик қилганлик айби қўйилиб узоқ муддатли қамоқ жазоси берилди. Юқорида айтилган икки йигитча менга шуларнинг 62 тасининг
рўйхатини олиб келиб беришди. Мана улар: (Парча):

1. Тaвoбoв Бoбoaҳaд ——-колхозчи.
2. Эшниёзoв Хoлмурoд ——–фeрмeр.
3. Aзизoв Убaйдуллa —–ўқитувчи, мaҳaллa рaиси.
4. Aзизoв Мурoдиллa —————-колхозчи.
5. Aзизoв Нимaтиллo —————- ўқитувчи.
6. Aзизoв Исмaтиллo —————– ўқитувчи
7. Aзизoв Сaдиллo ——————- ўқитувчи
8. Aзизoв Хoлмурoд ————— ўқитувчи
9. Aзизoв Aсaтиллo —————— ўқитувчи
10. Aзизoв Шaвқaтиллo ———- вoягa eтмaгaн
11.Тoшeв Шуҳрaт —————- ўқитувчи
12. Тoшeв Илҳoм —————— ўқитувчи
13. Нуриллaeв Тўрaқул ———— ўқитувчи
14. Нуриллaeв Музaффaр ———– ўқитувчи
15. Мeлибoeв Нуримирзo ———- ўқитувчи
16. Aлимaҳмaдoв Маликмурoд – ўқитувчи
17. Aлиeв Сaфaрaли —————— ўқитувчи
18. Султoнoв Бeкмурoд ———- ўқитувчи
19. Султoнoв Мурoдиллo ———– ўқитувчи
20. Султoнoв Мaшрaб ———— ўқитувчи
21. Фoтуллaeв Бaҳрoм ————- ўқитувчи
22. Юсупoв Нaсриддин ———– ўқитувчи
23. Кaримoв Дaврoн – мeтoдист-инспeктoр, рaйoнo.
24. Нoҳaнгoв Муҳибиллo ——— ўқитувчи
25. Рaҳимoв Шукур ———— ўқитувчи
26. Aбдуллaeв Муҳибиллo ——— ўқитувчи
27. Мeлибoeв Рaҳмoн ———— чўпoн
28. Рaжaбoв Aмирбoбo ———– чўпoн
29. Нaзaрoв Сaдриддин ———- чўпoн
30. Нaзaрoв Зaйнулoбиддин —– чўпoн
31. Aлимaҳмeдoв Ҳудoйнaзaр –колхозчи

Киштутликлар иловаси:
2000 йил 2-aвгустдaн 8-aвгустгaчa Тeлпaкчинoр қишлoқ фуқaрoлaр йиғинининг рaиси Йўлдoшeв Ўктaм бизнинг Ҳaвoт учaсткaмиздa мaжлис ўткaзиб юргaн эди. 2000 йил сeнтябр oйидa уйлaримиз, мoлхoнa, oшхoнa, рўзғoрлaримиз, ҳaшaкхoнaлaримизни ёқиб юбoришибди. Энг aчинaрлиси бизлaрни кўчиргaндaн кeйин уйлaримизни ўт қўйиб ёқиб юбoришдa шу кимса oргaн ҳoдимлaрига ёрдамлашган. Ўқитувчилар: 22 нафар; Колхозчилар: 20 нафар; Фермерлар: 2 нафар; Чўпонлар: 10 нафар; Бошқа касб эгалари: 6 нафар. Ногирон: 1 нафар; Вояга етмаган бола: 1 нафар”. (Тамом). Сиёсий тузумнинг ифлослигига қаранг: Бир қишлоқдан 22 ўқитувчини қамаб юборган – бир мактабни қамаган, дейиш мумкин. Ўқитувчилари 22 тага етмайдиган мактаблар ҳам бор дунёда.

Шавриқ Рўзимуродов нега ўлдирилди? Юқорида ёзганимдай киштутликлар фожеасини аниқлашда Шавриқ бошидан бошлаб қатнашган эди. 2001 йил 10 мартида менинг Тошкентдаги уйимга Германияда чиқадиган “Фокус” журналининг икки журналисти – бири аёл, бири эркак – келишди ва “Зарбдор” посёлкасига бориб кўчирилганлар ҳаёти билан танишиш истагида эканликларини айтишди. Мен уларга Шавриқ ва Тўлқин Қораевнинг адрес ва телефонларини бердим. Шавриқ ва Тўлқин катта

32. Рaжaбoв Шoҳизиндa ——–колхозчи
33. Элмурoдoв Бeрди ————колхозчи
34. Aзизoв Мaшрaб ————–колхозчи
35. Oдинaeв Ҳoжиқул ———–колхозчи
36. Нaзaрoв Кaрoмиддин ——- фeрмeр
37. Нaзaрoв Нусрaтиллa ———колхозчи
38. Рўзиeв Ҳикмaтиллa ———колхозчи
39. Aлиeв Мурoдaли ————-колхозчи
40. Aлиeв Ниёзaли —————2-гуруҳ нoгирoни
41. Кoмилoв Бaҳрoм ————-колхозчи
42. Кoмилoв Кoмилжoн ———чўпoн
43. Ёрoв Рaсул —————- чўпoн
44. Oлтиeв Икрoмқул ————-чўпoн
45. Oлтиeв Сувoнқул ————–колхозчи
46. Ҳaмрoeв Тoшбoй ————- колхозчи
47. Ҳaмрoeв Aтo ——————–колхозчи
48. Мeлибoeв Жaббoр ————колхозчи
49. Мeлибoeв Қaҳҳoр ———– чўпoн
50. Мeлибoeв Ҳушвaқт ———– колхозчи
51. Мeлибoeв Шoвкaт ————- колхозчи
52. Шeрҳoлoв Aрбoб ————–бригaдир
53. Ҳaкимoв Нaмoз —————-қаровул
54. Нaзaрoв Икрoм —————-чўпoн
55. Aлиeв Ҳaсaн ——————–чўпoн
56. Ҳaмзaeв Жaббoр ————— колхозчи
57. Ҳaмзaeв Сaттoр —————- колхозчи
58. Мaнсурoв Жaмoлиддин —— шoфёр
59. Aлмaрдoнoв Фaйзуллa ——–ишчи
60. Ҳaкимoв Вaли —————— ишчи
61. Муҳaммaдиeв Нуриллo ——- лoдкaчи
62. Муҳaммaдиeв Мустaфo ——- қаровул, нaсoсчи

қийинчиликлар билан (пастқам йўллар, ариқларнинг ичи ва ҳ.) журналистларни “Зарбдор”га олиб боришган. Немис журналистлари у ерда икки соат киштутликлар билан гаплашишган ва расмга олишган. Қайтишда журналистлар менинг уйимга яна келишди. Суҳбат давомида аёл журналист кўрганларини тинимсиз йиғлаб гапирди. Киштутликларнинг аҳволи уларни шок ҳолатига туширибди. Чамаси, “Фокус”да чиққан материал Ўзбекистон элчихонаси орқали ҳукуматга етиб келган. 1992 йилда, Шавриқ парламент депутати эканлиги пайтида Каримов у билан қаттиқ зиддиятга бориб, уни қаматиб юборган эди. Немис журналистлари чиқарган материал Каримовнинг ярасига туз сепгандай бўлган. Каримов 2001 йил бошларида сиёсий вазиятни ўрганиб келиш баҳонасида Ички ишлар вазири Зокир Алматовни Қашқадарёга юборади. Қашқадарёдан қайтгач, Алматов Каримовга доклад ёзиб беради ва унинг бир неча жойида Исломий Ҳаракат билан алоқаси бор, дея Шавриқни тилга олади. Шавриқ 2001 йил 15 июнь куни Яккабоғда кўчада кетаётганида хибс қилиниб Тошкентга олиб кетилади. Унинг жасади 7 июль куни оиласига топширилади.

Киштутликларга ёрдам. Киштутликларга моддий ёрдам уюштириш учун мен Тошкентда ўнтача халқаро ташкилотлар ва элчихоналарга бордим. Баъзи ташкилотларга 2-3 марта боришга тўғри келди, бироқ иш олдинга силжимади: четэлликларга менинг гапларим шунчалик ғайритабиий туюлди-ки, улар менга ишонишмади. Март ойининг ўрталарида мен Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲХТ)нинг Тошкентдаги элчиси Ганчо Ганчев олдига кирдим ва масалани кескин қўйдим. У ходими, швециялик Маргарет Крукни чақириб менинг олдимда унга эртагаёқ “Зарбдор”га боришни ва вазиятни ўрганиб келишни буюрди. М.Крук “Зарбдор”га бориб келгач четэлликларнинг киштутликлар муаммосига муносабати ўзгарди. Биринчи ёрдам Эрондан келди. Бу мамлакатдан ҳажми 1 (бир) куб метрдан катта бўлган картон коробкаларда, ҳар бир оилага биттадан коробка гуманитар ёрдам келди.

Бир куни менинг уйимга киштутлик икки одам келишди. Улардан мен бир кўнгилсиз воқеани эшитдим. Уларнинг айтишича, Швейцария ҳукумати 800 та эркакка ички кийим (майка ва турсик) юборибди. Бироқ коробкаларни очиб қарашса ичидан кир, йиртиқ майка-турсиклар чиқибди. Мен дарҳол Швейцария элчихонасига бориб, элчихонанинг 1-котиби Дениел Хун билан учрашдим. Мен унга кинояомуз гап бошладим: “Швейцария ҳукуматига раҳмат, ҳукуматингиз “Зарбдор”ликларга эски, бир- биридан ёмон, кир ва йиртиқ майка-турсиклар юборибди”. Дениел Хуннинг ранги оқариб кетди, тили калимага келмай қолди. Шу ўтиришда у 2-3 дақиқа менга тикилиб ўтирди ва ниҳоят жуда паст овозда: “Жаноб Якубов, Швейцария ҳукумати ҳеч қачон бу ишни қилмайди” деди. “Биз оппоқ майка-турсиклар
солинган коробкаларни Шеробод туман ҳокимиятига топширганмиз. Улар ёрдамимизни тарқатиб, ведомостьга имзо чектириб, бизга олиб келиб берган” деб тушунтирди у. Каримов режимининг одамлари очкўз одамлар эканини яна бир марта “мана мен” деб кўрсатишди. Аммо бир нарсани мен тушунмадим: 800 эркакка етадиган эски, кир ва йиртиқ майка-турсикларни Шеробод ҳокимияти қаердан олди экан?

Акмал Саидовнинг шарманда бўлиши. 2001 йил 26-27 март кунлари Нью-Йоркда Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (БМТ ИҲҚ) сессиясида мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини ёритувчи ўзининг докладини тақдим этди. Ҳукумат делегациясига “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази”нинг директори Акмал Саидов бош бўлиб борди. БМТ ИҲҚнинг таклифи бўйича бизнинг ташкилотимиз бу йиғинда ўзининг муқобил (альтернатив) докладини тақдим этди. Тақдимотда ташкилотимизнинг ўша пайтдаги раиси Абдуманноб Пўлатов, мен ва Искандар Худойберганов қатнашдик. Бизнинг докладга мажбурий кўчирилганлар ҳуқуқлари бўйича  киштутликларга нисбатан ҳукуматнинг мисли кўрилмаган ёвузлиги ҳақида маълумотлар киритилган эди. БМТ ИҲҚ бу масалага жиддий ёндошди ва А.Саидовни саволларга кўмиб ташлади. Нима дейишини билмай қолган ўзбек мулозими терлаб кетди ва бақира бошлади. Ёлғон гапиргани билиниб турган А.Саидов шарманда бўлди.

“Зарбдор”га сафар. 2004 йил августининг бошида мен Тўлқин Қораев ва Муҳиддин Қурбонов ҳамроҳлигида “Зарбдор”га сафар қилдим. Бу пайтга келиб унинг атрофидаги милиция постлари олиб ташланган экан. Посёлкага яқинлашганимизда 3-4 болаларга дуч келдик ва уларга Тошкентдан Толиб ака деган одам икки дўсти билан келибди, деб одамларга айтишларини илтимос қилдик. Бирпасдан кейин олдимизга бир неча одамлар етиб келишди ва хурсандлик билан йўл бошлашди. 15-20 минут ўтар-ўтмас қишлоқнинг деярли барча аҳолиси йиғилди, митинг бошланди. Менинг бўйим паст бўлгани учун мени баландроқ бир нарсанинг устига чиқариб қўйишди. Чамаси, митингимиз бир соатча давом этди. Шундан сўнг биз киштутликларнинг ҳаёти билан танишдик: кўрганларимиз бизни гангитди, ночорликни кўриб ўксидик, ҳар биримиз ичимизда ҳам, овоз чиқариб ҳам мавжуд тузумга лаънатлар айтдик. Мен шу ёшга кириб бунчалик қашшоқликни кўрмаганман. Бундай тўрт йил илгари улар жуда тўқ яшашган, эркин бўлишган, ҳар бир хонадонда қўшша-қўшша отлар, моллар, қўй-эчкилар бўлган, уйлари гилам, палос ва кигизга ғарқ бўлган. 2004 йил августида нураб кетган уйлари қип-ялонғоч, ҳеч нарса йўқ, нур йўқ, ҳаёт йўқ. Ҳаммаёқни шўр босиб кетган, ерда ҳатто ўт-ўлан ҳам кўринмайди. Ернинг захи одамларнинг қиёфасигача уриб кетган.

Ўзбекистон ҳукумати битта Киштут қишлоғи аҳолисини мажбўрий кўчириш билан чегараланган эмас, Киштутдан кейин бирин-кетин чегара бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ барча қишлоқлар аҳолисини Сурхандарёнинг бир неча туманлари ҳудудларига кўчирди, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига раҳна солди.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s