РУКУНСИЗ

Сиз уни ўлдига чиқарманг дўстлар…

Baxtiyor XamroevИнсоният бирин-кетин бу фоний дунёдан ўтиб бораверади. «Ўлим» деган ҳар кимсанинг бошида бор бир машъум «ҳақиқат» кеча яна бир сафдошимиз, юртимизда инсон ҳуқуқлари таъминланган демократик бир жамият қуриш йўлида узоқ йиллар астойдил курашиб келган ажойиб бир инсон, биродаримиз –Бахтиёр ака Ҳамроевни орамиздан олиб кетди.

Одамлар ўлим сабабли бу дунёни тарк этаётганларида ўзлари билан ҳеч қандай мол-дунё, обрў, мансаб олиб кетмайдилар. Фақатгина қилган аммаларигина уларга ҳамроҳ бўлиб, бирга кетади. Бахтиёр акадан бу дунёда қилган яхши амаллари, юрт ва халқ учун қилган машаққатли хизматлари хотира бўлиб қолди.

Ўша ёлғизлик ҳовлисига ҳаммамиз бир кун орқама- кейин албатта борамиз. Бой ҳам, камбағал ҳам, подшоҳ ҳам, гадой ҳам, шарафли ҳам, шарафсиз ҳам у ерга албатта ташриф буюражак.

Бу дунёнинг ғам ва азоблари ҳамманинг бошида бор. Ана шундай “тушкунлик юки” елкамни эзиб юборган бир пайтларда, Ватан соғинчи юрагимни ўртаб юрган кезларда оқ қоғозга бир нарсалар қоралаган эканман. Бугун ўша сатрларни яна бир бор эсладим. Нимагадир, уларни бугун раҳматлик биродаримиз Бахтиёр ака Ҳамроев хотирасига бағишлагим келди. Илоҳим Охиратда Аллоҳ раҳматига олган бўлсин бу азиз инсонни! Омин!

Хилватдан бир парча ер сотиб олсам
У ерда ўзимга бир кулба солсам
Кейин орангизда кўринмай қолсам
Сиз мени ўлдига чиқарманг дўстлар

Душманлар қувониб шодон кулсалар
Фарзандлар ғам чекиб, сочни юлсалар
Ҳатто таъзияга уйга келсалар
Сиз мени ўлдига чиқарманг дўстлар

Мозорда тўппайиб турса ҳам қабрим
Гўрда ҳам уради, ишонинг қалбим
Ватанда яшашлик, шумикан айбим
Сиз мени ўлдига чиқарманг дўстлар…

Насрулло Саййид. Канада 2013 йил 5 май.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s