РУКУНСИЗ

ҚЎШИҚ

Mardikorlik
Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!… Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, деди Ислом Каримов.

Поездингни жилдирган
Ўтхонаси билан дўнгалаги,
Двинскага кетди Андижоннинг
Мард йигитининг бир бўлаги.
Двинскага кетмас эди
Мард йигитнинг бир бўлаги,
Двинскага кеткизворган
Николай пошшо замбараги.

(1916 йилда Россияга мажбурий жўнатилган мардикорлар қўшиғидан парча).

—————————-

Иқтисодий танглик натижасида Россияга кетаётган ўзбекистонлик

мардикорларнинг замонавий қўшиғи (Толиб Ёқубов ижод қилди)

Хазинангни тўлдирган,

Мардикорнинг чой-чақаси,

Сенга “Шевроле” миндирган,

Ўзбек элининг “дангасаси”.

Россияга кетди мардлар,

Буюк келажакни кўрмайин, деб,

Россияга кетмас эди,

Тиланмаса милисанг ўлмайин, деб.

Тиланса ҳоким, тиланса вазир,

Не қилсин марднинг бир бўлаги.

Вокзалингда чиптаси ҳозир,

Ҳам поездингнинг ғилдираги.

Тўймас юҳонгни тўйдирган,

Ўзбегимнинг оқ пахтаси.

Мардикор руҳин синдирган,

Вагонингнинг қоқ тахтаси.

Россияга кетмас эди,

“Дангаса” элнинг бир бўлаги.

Нима қилсин қопағон итнинг,

Сачраб турса сув-сўлаги.

Қани олтин, қани маъдан?

Борми гапингнинг тўғриси?

Бир ўзинг-ку қизинг билан,

Давлатнинг бош ўғриси.

Келажакни буюк қилдинг,

Оиланг ва ўзингга.

Унутма, жавоб берадурсан,

Жиззахда айтган сўзингга.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s