РУКУНСИЗ

БИРОРТА ҲАМ ИЖОБИЙ ИШ ҚИЛА ОЛМАГАН ДЕПУТАТЛАРГА

ЎИҲЖнинг Шаҳрихон туман бўлими раиси Нурмуҳаммад Азизов чиройли шеър ва мақолалар ёзарди.  Ажойиб карикатуралар чизарди.  У халқ орасида турли сўровлар ҳам ўтказиб турарди. Куйида сизни Нурмуҳаммад Азизов фаолиятининг ЎИҲЖ Архивида сақланаётган айрим  намуналари билан таништирмокчимиз.
ЎИҲЖнинг Шаҳрихон туман бўлими раиси Нурмуҳаммад Азизов чиройли шеър ва мақолалар ёзарди. Ажойиб карикатуралар чизарди. У халқ орасида турли сўровлар ҳам ўтказиб турарди. Куйида сизни Нурмуҳаммад Азизов фаолиятининг ЎИҲЖ Архивида сақланаётган айрим намуналари билан таништирмокчимиз.


Нурмуҳаммад Азизов

 

Мунофиқнинг уч белгисин  хадисларда аён қилган

Ёлғон сўзлар айтмоқ гуноҳ азимлигин баён қилган

Ваъда бериб бажармаслик,  омонатга хиёнат ҳам.

Шудир асли мунофиқлик, шудир улкан жиноят ҳам.

Эл кўзига гуё улар эл дардида ёниб юрар.

Аслидачи, эл дардидан ўз мақсади афзал турар.

Аввал қуриб берди мактаб, эскисини бузиб олгач.

Ғишт, тахтасин сотиб тугал  пулларни ҳам сузиб олгач.

Асфальт кўча қилди барпо, кимдир боғча қуриб берди.

Яна газни очди равон  сайловгача туриб берди.

Юртга хизмат қилса кимки,  магар шунча бўлар обод.

Билар кимки қилса ҳиммат,  солиқдан ҳам бўлар озод.

Олтин қаср ваъда қилди, уни ўраб алдовларга.

Кейин қўйди номзодини  юртда бўлган сайловларга.

Минглаб одам номидан иш кўрмоқликга масъул бўлиш.

Хиёнатдир шунча одам  тақдирига бефарқ бўлиш.

Кеча сайлов сахнасида роль ўйнади, ноиб бўлди.

Кўрсатди-ю тамошосин, эл кўзидан ғойиб бўлди.

Депутатга халқ вакили, нажоткор деб ким қарабди.

Яхшилик гар ундан кутса “чучварани хом санабди”.

Депутатлар асли ўхшар чўп суқилган қўғирчоқга.

Инжиқ бола қўлидаги ип боғлаган ўйинчоқга.

Депутатлар халқдан қочиш йўлларини ўйлаб юрар.

Сайловчилар билан гуё, беркинмачоқ ўйнаб юрар.

Излаб асло топиб бўлмас, қулоғи кар, тили соқов.

“Борса келмас” томон кетган гуё улар песу-мохов.

Бугун якка ҳокимликдир, майли давру даврон сурсин.

Ҳур фикирлик даври келгай, яқин кунда қараб турсин!

Бугун мансабда у сархуш, ботиб ширин хаёлларга.

Эрта не деб жавоб қилгай тиканли ҳар саволларга?

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s