РУКУНСИЗ

Ўзбeкистoн Олий Суди Раиси Бўритош Мустафоевга Очиқ Хат

Langar
Мамаёкуб Хамраев: Мархамат килиб, айтинчи Хурматли Буритош Мустафоевич, хаёлингизга бирон маротаба, инсонларга нохак жабр килаётганлигингиз, канча гудаклар, болаларни етим колдираётганлигингиз, бу ишлар учун бир кун келиб жавоб бериш кераклигини уйлаганмисиз???

Хурматли Буритош Мустафоевич!

Сиз хозирги кунда хар кандай ёмонлик кулидан келадиган даражадаги мансабдасиз, агар хохласангиз “хаёт ато килиб юбориш” хам сизнинг измингизда.

Мен ушбу ватаннинг оддий бир фукороси сифатида, Президентимиз огизларидан чикган гапларини икки килмасдан бажариш, конунларга риоя килиб ишлаш, ватанимизнинг келажаги учун жон куйдириб ишлаш тугри деб уйлабман.

Аммо хаётда бошкача эканлигини, сизлар чизган куринмас чизикдан чикиш улим билан баробар эканлигини, узимнинг такдиримда синаб курдим. Сизга бир нарса дейиш, ёки шу ишлардан албатта хабарингиз бор эди дейиш, яна бошимга кандай каро кунлар солишингизга туртки булади, зеро шу ёги хам хаддан ошиб кетди.

Мен узимнинг “айбларимни” санаб утай:  Укангиз Ибодулло Мустафоевга (Райсельхозхимия бошлиги) Лангар ОАЖга тегишли Авто погрузчикни беришдан бош тортганлигим. Туман прокурори Самадов Салом чакириб:  ”Беринг! Булмаса окибати чаток булади!” деганида ишонмаган эдим. Укангиз олди погрузчикни, ташкилотни йук килиб.

Халкнинг мулки. 2001йил Лангарнинг 25 фоиз акцияси бизнинг каршилигимизга карамай Куроловга тегишли ташкилотга пес мирига, атиги саккиз ярим миллион сумга сотилди.

Давлат мулки Кумитасининг Навоий вилояти булимидагилар катта аралаш, охири чаток булади дейишди. Шу гапларини тулик когозга тушириб узларига хат тарикасида 2001 йил 06 апрелида топширдик, бефойда.

2002йил Москва билан кушма корхона киламиз деган Куроловдан тегишли хужжатларни талаб килдик, асосий воситаларни кайта бахолатдик, Куролов Муродулло жиянингиз кайта бахолашга карши туриб, охири чаток булади деб угрожения хам килди. (видеода бор, огохлантирганман деганлари).

Навоий вилояти адлия бошкармаси булим бошлиги Комил ака калбаки СПларингизни 2 ой руйхатдан утказмай турди ва пора билан камалиб кетди.

Москвадан деб келган 15 кишилик делегациядан факат 2-3 кишигина Москвадан булиб, улар хам ОШлик узбеклар (Ботиров Кодиржоннинг) одамлари, колганлари артистлик килиб роль уйнашибди.

Делегация бошлиги хам Ботиров булиб роль уйнаган. Сабаби Ботиров Кодиржон сизларни яна чув туширди. Куролов 2001 йил охирида ООО Аллстройтекс билан Кушма Корхона киламиз деб юрган эди. Ботиров эса 2002 йилда ООО ГранитСавстрой”деган 2002йил 31 январида очилган бир тийин пули йук ташкилотни тикиштириб юборди сизларга.

Борган делегация артистлик килиб ташкилотга 200 минг доллар, мактабга 15 минг, больницага 14 минг доллар утказамиз деб алдаб кетишган. Мени 2002 йил 9апрелидан 30 августигача туман прокуратураси уюштирган калбаки иш буйича сурокда ушлаб туришди, буларнинг хаммасини кейин аникладим.

Москвадан бирон тийин пул хам, биронта хужжат хам, биронта ускуна хам келган эмас. Кушма корхонани руйхатдан утказган Даминов, кейин судьяликга кутарилди.

Ботиров Кодиржондан карийиб 100 млн долларни ундириш учун Куролов ва Бурхон Букмирзаев 2003-2004-2005 йиллар узлуксиз Москвада жанг олиб боришди.

Ботиров хам анойи эмас, сизларга 3 та хар хил йилларда тузилган ООО Аллстройтексни судларга жунатиб юборди. Узбекистондан 1998 йил июнь ойигача хаммаларингиз бирга чикарган 541 миллион рублдан зиёдрок сумма Ботировда колиб кетди.

Пулларни Москвага жойлаштирган Ботиров 1998 йилнинг кузида хаммаларингиздан бирдан кутилиш учун Жиянингиз Куролов устидан жиноий иш очдириб, каматишга эришди, сиз хам шунинг касофатига ишдан кетдингиз “шамоли тегиб кетди”.

Ботиров сизларни узок вактга кетади, энди унгланмайди деб уйлади, хато килган экан, мен хурсандман. Аммо Лангар бекорга йук булиб кетди жанжалларингиз окибатида.

Менинг устимдан 20 маротабалар жиноий иш очдирган Самадов Салом, Шомирзаев Бахтиёр ва охиргиси Валиев Бахриддин эшон бобо, хаммалари бир овоздан буйрук юкоридан булган биз ижро килдик дейишган.

Мархамат килиб, айтинчи Хурматли Буритош Мустафоевич, хаёлингизга бирон маротаба, инсонларга нохак жабр килаётганлигингиз, канча гудаклар, болаларни етим колдираётганлигингиз, бу ишлар учун бир кун келиб жавоб бериш кераклигини уйлаганмисиз???

Мен бу гапларни ёзмас эдим, узингиз ёзишимга мажбур килдингиз, бевосита Кодиржон Ботировга алокадор жойларингиз уст устига чикавергач, исбот керак булмай колади.

Заказни олганлар (Шомирзаев ва Самадовлар) мени камата олмаганларидан кейин 2002 йилдан 2006 йилнинг охиригача. биласизми канча умримни бехудага совурдингизлар.

Мен бир кадам олдинда юрдим доим, чунки органда хам яхши одамлар куп, хаммани ифлос кила олмайсизлар, купчилик кора ранг билан курсатгиси келади бугунги Узбекистонни.

Хар вилоятда 10-15 фоизни ташкил киласизлар, канча яхши инсонлар мажбур буйрукларингизни бажариб юришибди. Одамларингиз орасида хам инсонлари куп, килмокчи булаётган ишларингиздан огох этишар эди.

Охири тухмат ишни ташкиллаштириш Валиев Бахриддин Эшонга юкланиб, калбаки хужжатлар терговдан утказилиб, Тошкент шахар судида, судья Азизхужаев томонидан (Алишер Азизхужаевнинг укаси) курила бошлади.

Адвокатимиз хам ишларинг булмасин Мустафоевнинг тиши утмайди деб кунгли тинч булди, Азизхужаев судни ута даражада билимли ва халол олиб бориб, тайёрлаган одамларингизни шундай чиройлик килиб айбини буйнига куйдики, биз хаммамиз масала ижобий хал булиб эрта индин бизнинг фойдамизга хал булиши керак эди.

Аммо 2007йил 6 ноябр куни Куроловнинг одамларидан бири Алишер Азизхужаев ишдан олиниши ва мен эртага буладиган судга зинхор бормаслигимни тайинлади.

Азизхужаев ишдан кетишини кандай ташкиллаштиргансизлар бу менга халигача коронгу. Хурматли Буритош Мустафоевич сизга берадиган саволларим анчагина, хозирча мана шуларига жавоб беринг:

1).  Лангарни кайта тиклаш качондан бошланади? Биринчи уринда халк ташвиши.

2). Менинг устимдан тухмат ишлар уюштирган Шомирзаев Бахтиёр, Валиев Бахриддин ва шериклари качон жавоб беради? Менга уларнинг камалиши керак эмас шарманда булишса булди. Хотя дальше некуда.

3). Алишер Азизхужаевнинг хотирасини тиклаш. Кандай иш уюштирган булсангизлар айтиб кечирим сураш.

4). ОШ вокеаларида кай даражада алокангиз борлигини очик тан олишингиз. Исботиhttp://www.fergananews.com/articles/6663  ушбу маколада сизнинг кариндошларингиз жабр курмаганлиги жуда бир кизик тасвирланган. Мен улар жабр курсин эди деган фикрдан йирокман, аммо бошкаларни хам саклаб колиш имкони сизда мавжуд эдими ёки бу бир тасодиф.

Мени кизиктирган савол, Ботиров ва сизнинг гурухингиз уртасидаги куп йиллик урушнинг бу вокеаларга алокаси кай даражада. Ва нихоят, ушбу макола чикганига карийиб уч йил булаяпди, нима сабабдан уз фикрингизни ёки эътирозингизни билдирмадингиз. СУКУТ АЛОМАТИ РИЗОми.

5). Мени качон тинч куясизлар, жонга тегдингизлар!

Мамаёкуб Хамраев

https://langarota.wordpress.com

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s