РУКУНСИЗ

Ўзбекистонлик тиланчи: мелисалар бизга касбдош бўлиб қолди

Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди.
Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов «мамлакатда тиланчилар қолмади», деб айтганидан сўнг катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юбораяпти.

Садриддин Ашур

13.07.2013

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатда тиланчилар қолмади деб айтганидан сўнг, катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юборяпти. Озодликнинг Эркин микрофонига қўнғироқ қилган тиланчилар ҳам президентнинг айтганларидан сўнг милиция ходимлари уларга кун бермаётганидан шикоят қилди. 

“Одамлар бизларга кўнгилдан чиқариб беради, милиция эса зўрлаб олади”

Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган, икки фарзанднинг онаси, 40 ёшли тиланчининг айтишича, президентнинг тиланчилар ҳақида айтган гаплари уларнинг бир ташвишини икки қилди.

– Биз ҳам тиланчи, уй йўқ, обшежитда яшаймиз, икки болам бор, эрим йўқ. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман, кўзим умуман кўрмайди. Пенсиям 240 минг сўм, бу ҳеч нарса бўлмайди. Тиланчилик қиламизда, бошқа чора йўқ. Президент бизларни тиланчи деб ерга уриб ташлади, аслида мелисаларини ўзи тиланчи. Касбдошмиз ҳаммамиз, фақат фарқимиз бор. Бизларга халқ меҳр-мурувват қилиб беради, мелисалар эса зўрлаб пулларимизни олиб қўяди вақти келса…, дейди тиланчи аёл.

“Мени “панелни”да саккиз соат қамаб қўйишди”

Сурхонадарёлик 51 ёшли биринчи гуруҳ ногирони-тиланчи ҳам Озодликка сим қоқиб, Тошкентда милиция ходимлари тиланчиларни қийратаётганидан шикоят қилди:

– Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди. СССР пайтида бизни ишимиз бор эди, бизга эътибор бор эди. Ҳам ишлаб ҳам пенсия олиб, кунимиз яхши ўтарди. Мустақилликдан кейин биз ногиронлар жамиятга кеарксиз одамлар бўлиб қолдик…, дейди сурхондарёлик кўзи озиз тиланчи. У билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг.

ozodlik.org

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s